Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 09 Октябр 2015 Кӯришлар: 2281
Печат

 

nevrozИбн Сино касалхонасининг психология ва психотерапия бўлими энг янги бўлимлардан ҳисобланади. Шунга қарамай, бу бўлим, аллақачон, аҳоли орасида катта шуҳрат қозонган. Касалхона психотерапевти, Бунафша Ҳайдарий хонимнинг маълум қилишича, аксар ҳолларда руҳий хасталикнинг бир неча турига чалинган беморлар касалхонага мурожаат этишади. Депрессия энг кўп тарқалган иллатлардан бири ҳисобланади.

«Кўпинча депрессия шахснинг руҳий тушкунликка тушиши оқибатида пайдо бўлади. Бу иллатнинг оғир оқибатлари олдини олиш учун депрессия пайдо бўлиши сабабларини аниқлаш жуда муҳимдир. Депрессияга ёши, жинси ёки ижтимоий гуруҳидан қатъий назар, барча одамлар учраши мумкин. Бугунги жамият воқеалари депрессия пайдо бўлишига сабаб бўла олади. Зеро, одамлар ижтимоий неъматлар, касбий ютуқлар ва моддий бойликка эришиш учун интилишади. Шундай неъматларни қўлга кирита олмаган кишилар руҳий тушкунликка тушиб, депрессияга дучор бўладилар.

Бу хасталик пайдо бўлишининг бошқа сабаби яқин кишиларнинг оғир хасталиги ёки ўлими, оила бузилиб кетиши ҳамда шунга ўхшаш бошқа омиллар оқибатида юзага келган шиддатли руҳий инқироздир. Ҳаддан ортиқ асабийлик, кам уйқулилик, уйқусизлик, ғусса, бош оғриғи бу хасталик белгиларидандир. Депрессия шакли аниқланган пайтда, биз суҳбатлар ўтказиш ёки дори-дармон тайинлаб, хасталикни даволаш пайидан бўламиз. Барибир, бемор киши табобат самараси унинг ўзига боғлиқ эканлигини англаб етиши лозим. Аниқроғи, унинг ҳаёт ҳақидаги нуқтаи назарини ўзгартишига жуда ҳам боғлиқдир. Бу хасталикни даволаш учун кўп вақт талаб қилинади ва фақатгина психотерапевтнинг барча тавсияларига тўлиқ амал қилинганда ютуққа эришиш мумкин», - дейди духтур Бунафша Ҳайдарий.

Невроз – бу кетма-кет ғусса чекиш оқибатида хуруж қилади. Бундай ҳолат беморнинг асаб тизимини чарчатиб, унинг атрофдаги муҳитга ўрганишига қаршилик қилади. Невроз хасталигига учраган беморлар асабийлашади, юраги сиқилади, уларда изтироб кучаяди, кўп терлайдилар ҳамда ошқозон ва юракнинг меъёрдаги фаолияти бузилади.

Невроз хасталиги пайдо бўлишига истироҳат қилмасдан, организм қувватини тикламай, ортиқча руҳий ва жисмоний чарчаш сабаб бўла олади. Оғир меҳнат фаолияти, шахсий ҳаётдаги қийинчиликлар, одамлар ўртасидаги ўзаро тушунмовчилик шахсни бу хасталикка дучор этиши мумкин.

Невроз хасталигига учраганларнинг меҳнат қобилияти пасайиб, уларнинг яқинларига ғазабларини ошади. Шундай ҳолат оила ва меҳнат коллективида тушунмовчиликлар юзага келишига сабаб бўлиши мумкин.

Шахснинг бошқалар билан қўшилолмаслиги руҳий иллатнинг бошқа тури бўлиб, унинг белгилари фикрлар тарқоқлиги, андишага берилиш ва омма қабул қила олмайдиган бошқа амаллардан иборатдир.

Албатта, ҳар бир шахс ўзига хос хусусиятларга эгадир, аммо бу иллатга учраган  беморларнинг рафтор ва ахлоқлари умумий қабул қилинган меъёрлардан фарқ қилиб туради. Беморнинг ҳаракатларидан нафақат ўзи, балки атрофдагилар ҳам кўп азият чекишади.

Аҳоли орасида кенг тарқалган хасталиклардан бири бу эпилепсиядир. Аслида бу беморлик кутилмаганда хуруж қилади. Бу касалликнинг пайдо бўлишига бош миясининг турли қисмларида хасталикни қўзғатиш манбалари мавжуд бўлиши сабаб бўлади. Одамларнинг кўпчилиги эпилепсия хасталиги даволанмайдиган иллатдир, деган хулосага келганлар. Аммо замонавий тиббиёт бу нуқтаи назарга қаршидир. Эпилепсияга қарши замонавий дори-дармонлар беморларнинг 63 фоизига табобат учун имконият яратади.

Ибн Сино касалхонаси психотерапевтлари спиртли ичимликка муккасидан кетган беморларни даволашда ҳам катта тажрибага эгадирлар. Спиртли ичимликка ружу қўйиш ҳам руҳий хасталиклардан бири ҳисобланиб, унинг белгилари спиртли ичимликларни ҳаддан ортиқ истеъмол қилиш ҳисобланади. Спиртли ичимликларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш беморнинг соғлигига жиддий зиён етказади. У меҳнат қобилияти, маънавий қадриятлар ва борлигини қўлдан беради. Спиртли ичимликларга ружу қўйган шахс унга тобе бўлиб қолади.

Ибн Сино касалхонаси психотерапевти Бунафша Ҳайдарий беморларнинг ўз вақтида мурожаат қилишлари табобатнинг самарали бўлишига кафолат беришига ишонади.

Ибн Сино касалхонаси психотерапевтлари энг янги дори-дармонлар ва замонавий ускуналар ёрдамида, қисқа муддатда сизнинг касаллигингизни аниқлаб, уни даволайдилар. Касалхона духтурлари қуйидаги руҳий хасталикларни даволашда катта тажрибага эгадирлар:

1) Эскизофрения

- Шизофрения

- Шиддатли депрессия

- Депрессив ҳолат

- Манякал синдром

- Манякал-депрессив синдром

- Мутизм

2) Неврозлар

- Ташвишу изтироб неврозлари

- Қўрқув ва изтироб неврозлари

- Қўрқув ҳолатлари

- Васвос неврози

- Асаб зарбасидан кейинги невроз

- Ўзини ўлдиришга мойиллик

3) Шахс бошқалар билан қўшилолмаслиги

- Эр-хотикликдаги жинсий қўшилолмаслик

- Уйланишдаги алоқалар

- Эр-хотинлик алоқалари

- Жинсий етишмовчилик

- Гўдакларнинг руҳий беморликлари

- Қўрқувнинг кучлилиги (гиперактив синдром)

- Гўдаклар таҳсилидаги қарама-қаршиликлар

- Таҳсил пайтидаги алоқалар

4) Асаб хасталиклари

- Эпилепсия

- Мултисклероз

- Паркинсон

- Уйқу-уйқусизлик иллатлари

- Инсултлар, мия инсултлари

- Асаб оғриқлари

- Невропатия

- Полиневрит

5) Материалдан суиистеъмол қилиш

- Майга берилиш

- Тамакилардан вобасталик

- Наша моддаларига вобаста бўлиш

 

Духтур Бунафша Ҳайдарийнинг қайд қилишича, руҳий хасталиклар, бошқа касалликлар сингари табобат қилинади ва бундай беморликларни енгишнинг асосий шартларидан бири ўз вақтида мутахассисга мурожаат этишдир.

Ўз мухбир. 

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Апрел 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

"Роғун" ГЭСининг иккинчи агрегати ишга тушди!

 

9 сентябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон "Роғун" гидроэлектростанциясининг иккинчи агрегатини ишга тушириш маросимида иштирок этиш мақсадида Роғун шаҳрига ташриф буюрди.

Бу йирик гидроэнергетик иншоотнинг иккинчи агрегати ишга туширилиши тантанали маросими халқаро оммавий ахборот воситалари

Муфассал...

Тинч элнинг боғи гуллар

 

Ўтган асрнинг 90-йиллари бошида Тожикистон халқи бошига биродаркушлик балолари тушди. Мамлакат эгасиз, халқ пароканда, аёллар, кексалар, ёш болалар, сарсон-саргардон…

Мозийга назар ташласак, фуқаролар уруши бир мамлакат ичидаги ўзаро зиддиятлардан келиб чиқадиган қон тўкилишлардан иборат, дейиш мумкин. Аммо Тожикистон халқи бошига тушган қора кунлар, яъни фуқаролар жанги ўз номи

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2073746

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8064278
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
338
3030
5818
8024732
3368
108045
8064278

Сизнинг IPнгиз: 3.144.36.122
Бугун: 02-04-2025 02:35:48

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015