Статистикага мувофиқ, ҳар ўнинчи жуфтлик бепушт бўлади. Яъни, тиббиёт ёрдамисиз фарзандли бўла олмайди. Таъкидлаш жоизки, аёллар касаллиги атиги 40 фоиз жуфтликларнинг фарзандли бўла олмаётганига сабаб бўлади. 45 фоиз ҳолатларда эркаклар «айбдор» бўлишади. Қолган 15 фоиз ҳолат эса жуфтликлар организми бир-бирига тўғри келмаслиги, яъни бепуштликнинг иммунологик ва бошқа ноёб шакллари билан боғлиқ.
Уруғланиш учун зарур бўлган ҳужайра эркак организми томонидан ишлаб чиқилади ва барчага маълум бўлганидек, бу сперматозоиддир.
Эркаклар бепуштлиги асосида учта муҳим муаммо мавжуд: сперматозоидлар сифати яхши эмаслиги (улар ҳаракатчанлиги ва ҳаёт қобилияти бузилиши); улар сони кескин камайиб кетиши; уларнинг уруғ чиқарувчи йўлларда ҳаракатланиши ва ташқарига чиқарилишининг бузилиши. Мутахассисларнинг фикрича, бу муаммоларни чақирадиган сабаблар ўндан ҳам зиёддир.
Эркаклар бепуштлиги энг кўп учрайдиган сабаблари қуйидагилардир: варикоцеле (15 фоиз ҳолатда) – тухумча томирлари кенгайиши ва уруғлар канати (мояк халтасида жойлашган ва спермаларни чиқариш учун махсус канал). Варикоцеле натижасида тухумчада ҳарорат кўтарилади, улар фаолияти бузилиши юз беради. Бу эса сперматозоидларга зарар етди, деганидир. Эркаклар жинсий аъзолари жароҳат ва нуқсонлари (тухумчаларнинг тушмаслиги ва буралиши) – бу сабаб 10-12 фоиз эркаклардай учрайди; инфекцион касалликлар (10 фоиз ҳолатларда).
Биринчи навбатда, жинсий йўл билан ўтадиган гонорея, сифилис, хламидиоз, трихомониаз ва бошқалардир. Аммо оддийгина болалар касаллиги «тепки» барча жинсий инфекциялардан ҳам кўпроқ зарар қилади. Эркаклар жинсий органлари, мисол учун, простата безлари (простатит) ёки пешоб чиқариш канали (уретрит) шамоллаши; Шаҳвоний бузилиш: эрекция бузилиши, уруғнинг вақтидан олдин чиқиши ва бошқалар;
Иммунологик бузилиш: иммунитет тўхтаб қолишида организмда ўзгача моддалар ишлаб чиқилиши бошланади, улар инсоннинг сперматозоидларига зарар етказишга қодир. Гормонал бузилишлар, мисол учун, эркаклар жинсий гормони – тестостерон етишмаслиги;
Ниҳоят, эркаклар бепуштлиги бир қатор ташқи сабабларга кўра ҳам ривожланади: психоактив моддалар (алкогол, тамаки, наркотиклар, баъзи бир дори воситалари), ёмон экология (радиация, пестицидлар, С витамини ва рух етишмаслиги) ва ҳатто, ўз организмингизга тартибсиз муносабатда бўлиш (кийимнинг жуда торлиги, саунага тез-тез бориш, спорт машғулотларига ҳаддан ташқари муккадан кетиш) ва бошқалар.
Эркаклар бепуштлиги иккита асосий шакли мавжуд – секретор ва обтурацион (тиқинли).
Секретор шаклда тухумчалар халқа каналчаларида сперматозоидлар пайдо бўлиши бузилса, обтурацион шаклида уларнинг пешоб чиқариш канали бўйлаб йўлида тўсиқлар пайдо бўлади.
Бепуштликнинг секретор шаклида тухумдонлар тухум ҳужайраси уруғланиши учун зарур бўлган етарли миқдорда сперматозоид ишлаб чиқармайди ёки сперматозоидлар ҳаракатчанлиги бузилган, ё сперматозоидларнинг кўп қисми тузилиши бўйича нуқсонларга эга. эркаклар секретор бепуштлиги асосида тухумдонга у ёки бу даражада таъсир ўтказиш ётади. Бепуштликнинг обтурацион шаклида сперматозоидларнинг бир ёки иккала томондаги уруғ чиқарувчи йўлдан ҳаракатланиши мушкуллашади. Ўтишнинг бир томонлама бузилишида сперматозоидлар миқдори камайгани, икки томонлама бузилишида эса, уларнинг тўлиқ йўқлиги кузатилади.
Бепуштликни даволашда тўғри қўйилган ташхис муҳим ролни ўйнайди. Эркаклар уруғ суюқлигини тадқиқот қилиш асосий усули спермограмма ҳисобланади. МАR – сперматозоидлар электрон-микроскопик тадқиқот тести. Бу таҳлиллар натижаси сперматозоидлар миқдори, ҳаракатчанлиги ва яшовчанлик қобилиятини аниқлаб, даволашнинг келгусидаги концепциясини ишлаб чиқишга ёрдам беради. Текширувнинг яна бири тури тухумдон ва мояк халтаси ҳамда простата ва уруғ пуфакчалари ҳолати ултрасадо тадқиқоти ҳисобланади. Гормонал текширув. Ва ниҳоят, энг сўнгги ҳолатда тухумдонлар биопсияси, яъни ҳужайрасини микроскопда текшириш учун олиб, касаллик аниқланади. Бу усул ҳалқа каналларда сперматозоидларни топиш ва сунъий йўл билан уларни аёллар тухум ҳужайрасига киритиш учун зарур. Ўтказилган ташхис натижаси асосида даволашнинг ўзига хос дастури яратилади.
Эркаклар бепуштлиги секретор шаклини даволашда имкон қадар касаллик сабаблари – варикоцеле, тухумча истисқоси, паротит даволаниши, ноқулай омиллар бартараф этилиши, дори-дармон воситалари ва бошқалар тўхтатилиши зарур. Сабаблар бартараф этилганидан сўнг даволашнинг тухумча сперматоген фаолиятини яхшилашга йўналтирилган тўлиқ курси ўтказилади. Бу ўз ичига нафақат яхши овқатланиш ва ҳаёт тарзини меъёрлаштириш, балки мояк халтаси органлари қон айланишини яхшиловчи витамин терапияси ва дори-дармонлар қабулини ҳам қамраб олади. Обтурацион шаклдаги эркаклар бепуштлигини даволаш уруғ чиқариш йўлларининг жарроҳлик орқали қайта тикланиши билан боғлиқдир. Жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтиши кўп жиҳатдан касаллик ривожланиши даражаси билан боғлиқ. Шу билан боғлиқ ҳолатда сперматозоидлар учун ўтиш ёки янги йўлларини шакллантириш бажарилади.
Ибн Сино клиникаси урология бўлимида эркаклар бепуштлиги муаммоларини замонавий усулларни қўллаган ҳолда муваффақиятли ҳал этадилар. Клиника урология бўлими замонавий ускуналар ва малакали ходимлар билан таъминланган. Клиника қошида «Суғуртаи миллий» суғурта ташкилоти фаолият юритади. Унинг хизматларидан фойдаланган ҳолда ўз сарф-харажатларингизни сезиларли равишда қисқартирасиз. Ўз саломатлигингизга эътиборли бўлинг. Мутахассисга ўз вақтида мурожаат қилиш даволаниш муваффақиятли бўлиши омилидир.
Ўз мухбир.
Миллат пешвосининг мамлакатимиз жамоатчилик вакиллари билан учрашувидан кейинги мулоҳазалар
Муборак Рамазон ойи бошланиши арафасида, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг мамлакатимиз жамоатчилик вакиллари билан ўтказган учрашувидан жуда катта ижобий таассуротлар олдим. Давлатимиз сарварининг мулоқот жараёнида билдирган ҳаётий фикрлари, халқ турмуш даражасини яхшилашга қаратилган таклифлари, жаҳон миқёсидаги глобал муаммоларга
Муфассал...
Ўтган ҳафтанинг 7 декабрида Тожикистон Президенти қошидаги Стратегик тадқиқотлар маркази мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллигига бағишланган брифинг ўтказилди.
Тожикистон Президенти қошидаги Стратегик такиқотлар маркази раҳбари Худоберди Холиқназар брифингни очиқ дея эълон қилиб, сўзни Ўзбекистон
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015