Соғлом юрак кучли мушаклардан иборат ва тўхтовсиз ишлаб турадиган насосга ўхшайди. Инсон юраги тўртта қисм (камера)дан иборатдир: иккита юқори қисмлар юрак остонаси, деб аталади ва иккита пастки қисми ошқозончалар, деб юритилади. Содда қилиб айтганда, қон юракнинг тўртта эшикчалари орқали мунтазам равишда юрак остонасидан ошқозончаларга қуйилиб, у ердан қалин томирларга ўтади.
Эшикчалар очилиб-ёпилиб, қонни фақат бир йўналишда меъёр билан ҳайдайди. Юракнинг бу мунтазам фаолияти бузилиши унинг хасталанганлиги оқибатидир.
Юрак хасталиклари, деб юракнинг туғма иллати ёки юрак тузилмаларида (эшикчалар, девор ва томирлар) кейинчалик пайдо бўлган иллатларга айтилади. Бу иллатлар қоннинг юрак ичидаги ҳаракати ёки қон ҳаракати катта ҳамда кичик даври бузилишига олиб келади. Юрак туғма иллатлари ҳомиланинг иккинчи ҳафтасидан саккизинчи ҳафтасигача пайдо бўлади. Юракнинг туғма иллати ҳар минг нафар туғиладиган гўдакнинг 5-8 нафарида кузатилади.
Юрак туғма иллати пайдо бўлишининг асосий сабаблари ҳозиргача тўлиқ аниқланмаган. Фақат шуниси маълумки, оилада юрак туғма иллати билан туғилган бир гўдак бўлса, шундай гўдаклар туғилиш хавфи бироз ошади. Бунинг эҳтимоли фоиз ҳисобида 1-5 ни ташкил этади.
Туғма юрак хасталигини, шунингдек, радиациянинг она организмига таъсири, алкогол ичимликлар истеъмоли, наркотик моддалар ҳамда ҳомила пайтида қабул қилинган айрим дорилар ҳам келтириб чиқариши мумкин.
Шунингдек, ҳомиланинг дастлабки даврида юқумли касалликлар (қизилча, тумов, В гепатити)га чалиниш туғма юрак хасталиги пайдо бўлиши эҳтимолини оширади.
Юрак туғма иллатини иккита асосий гуруҳга ажратиш мумкин. Биринчи гуруҳга қон айланиш йўлларида (шунтда) пайдо бўлган иллатлар киради. Улар туфайли ўпкадан оксиген билан тўйинган қон тўлиқ юраккача етиб бормайди ва ўпкага қайтади. Натижада, ҳам ўнг томондаги ошқозончага ва ҳам қонни ўпкага ҳайдовчи томирларга босим кучаяди. Бу иллатга қуйидагилар киради: ҳозирча ишга тушмаган ўпкани қон айланиб ўтишини таъминлайдиган қон томири найчасининг ёпилмаслиги; юрак остоначаси девори иллати (таваллуд пайтида иккита остонача ўртасида бўшлиқ қолиши) ҳамда юрак ошқозончалари девори иллати (чап ва ўнг ошқозончалар ўртасида бўшлиқ қолиши).
Юрагида туғма иллати бор гўдак туғилгандан сўнг бир қанча вақт давомида тўлиқ соғломдек кўринади. Аммо бу зоҳирий соғломлик уч ёшгача давом этади. Сўнгра касаллик ўзини намоён қилади. Гўдак жисмоний ривожланишда орқада қола бошлайди, жисмоний босим пайтида нафаси сиқилади, тана пўсти рангсизланади, ҳатто, у кўкара бошлайди.
Юрак иллатларининг бошқа турини «кўк иллатлар», деб атайдилар. Иллатнинг бу турига учраган гўдакларда хасталикнинг кутилмаганда кучайиши рўй беради. Бундай гўдаклар тери кўриниши кўк рангга киради ва ҳатто, улар баъзан ҳушларидан кетиши мумкин. Бундай иллат икки ёшгача бўлган гўдакларда кузатилади.
Иллатларнинг бошқа тури «ранги ўчган иллатлар», деб юритилади. Бу касалликка учраган гўдакларда тана пастки қисми ривожланишида орқада қолиш кузатилади ва бундай болалар 8-12 ёшида бош оғриғи, нафас қисилиши, бош айланиши, юрак, қорин ҳамда оёқлари оғришидан шикоят қиладилар.
Бу хасталик ташхиси юрак хасталиги табиби (кардилог) ёки юрак жарроҳи (кардиохирург) томонидан амалга оширилади. Юрак хасталигини аниқлаш учун бир неча ташхис турлари мавжуд. Эхокардиография (ЭхоКГ) усули ултратовуш орқали юрак мушаклари ва эшикчалари ҳолатини аниқлашга имкон беради ҳамда юрак ичида қон айланиш тезлигини аниқлашда қўлланилади. Юрак фаолияти ҳолатини аниқлаш учун рентген усулидан (кўкрак қафаси суратини тушириш) фойдаланилади. Юрак фаолияти ҳолатини аниқлаш учун, асосан, электрокардиограмма (ЭКГ) усули қўлланади. Шунингдек, кўп ҳолатларда стресс – ЭКГ (бир кеча-кундуз давомида ЭКГ ёзиб олиниши) усулидан фойдаланилади.
Юракнинг туғма иллатини даволашнинг энг самарали усули юрак жарроҳлиги ҳисобланади. Бугунги замонавий тиббиёт юрак туғма хасталиги бўлган беморларнинг жарроҳлик йўли билан даволаниб, соғлом турмушни давом эттиришларига имкон яратган. Бундай жарроҳликларнинг аксарияти замонавий ускуналардан фойдаланиб амалга оширилади ҳамда бу амалиётлар жараёнида жарроҳликнинг энг янги усуллари қўлланади.
Ибн Сино касалхонаси юрак жарроҳлиги бўлимида юрак ва катта томирлар, жумладан, юракнинг туғма иллатлари жарроҳлиги барча турлари амалга оширилади. Касалхонанинг юрак жарроҳлиги бўлими энг замонавий зарур ускуналар билан таъминланган бўлиб, унда таниқли маҳаллий ҳамда хорижий мутахассислар фаолият олиб борадилар.
Аҳолининг кўплаб қисми замонавий тиб хизматларидан фойдаланишга имконият топишлари учун ҳамда табобат нархларини пасайтириш ниятида, касалхона қошида «Суғуртаи миллий» ташкилоти таъсис этилган. Сиз ўзингиз ҳамда яқинларингизни суғурта қилдириш билан харажатларингизни сезиларли даражада, бир бараваргача камайтириб, замонавий тиб ютуқларидан фойдаланишингиз мумкин.
Ўз мухбир.
Юксак тоғлар бағрида жойлашган Шамсиддин Шоҳин ноҳияси асил ҳунармандлар диёри бўлиб, буюк истеъдодли шахсиятлар қадимдан ўзларининг ҳунармандчилиги билан машҳур бўлиб келишган. Улар ўз ҳунарларини ота-боболаридан ўрганиб, фарзандлари ва невараларига мерос тариқасида улашиб келганлиги бу миллий қадриятларнинг барҳаётлигини сақлаб қолган. Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси
Муфассал...
Мафтуни Жаҳон (Маҳмадсаид Йўлдошев) гарчи шеърият оламига кеч кириб келган бўлса-да, ижоди бошқа «кечки»ларга нисбатан анчайин пухта-пишиқ. У кишининг ёзганлари кўпроқ панд-насиҳат характерига эга. Бироқ барча қаламкашларда бўлгани каби асосий мавзу Ватан ва ғояси Ватанни севиш, унга содиқ фарзанддай хизмат қилиш. Шунингдек, шоир ижодидан чин муҳаббат, ишқ мавзуси ҳам кенг ўрин олган.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015