Ортопедия – бу тиббиётнинг умуртқа, мушаклар, боғламлар ва пайлар касалликлари ҳамда бўғим ва суяклардаги нуқсонлар билан шуғулланувчи ўзига хос йўналиши ҳисобланади. Суяк аппарати касалликлари мустақил ва иккиламчи турга бўлиниб, бу касалликлар организмдаги қандайдир мураккаб ҳолат натижасида пайдо бўлади. Суякдаги бузилишлар, қоидага мувофиқ, аста-секинлик билан ривожланади.
Шунинг учун, биринчи аломатлари пайдо бўлиши биланоқ, ортопед духтур билан маслаҳатлашган маъқул. Суякларга касалликнинг кенг тарқалиши олдини олиш мақсадида патологик жараённинг дастлабки босқичида даволанишни бошлаш талаб қилинади.
Ортопедияда касалликлар ва улар оқибатлари олдини олишда консерватив, жарроҳлик, юқори технологик ва бошқа усуллар қўлланилади. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ер шари аҳолисининг учдан икки қисми у ёки бу даражада бўғимлар ва умуртқалар хасталигидан азият чекади.
Остеопороз, артрит, яссиоёқлик, букрилик, ишиас (энг катта асаб шамоллаши), атрофия ва суяк-мушак тизимининг бошқа муаммолари ҳаракат озодлигини чеклаб, кишилар ҳаёти сифатини сезиларли равишда пасайтиради. Айнан шу сабаб туфайли, касалликни даволаш ва реабилитация жараёнини енгиллаштиришга имкон яратувчи янги усуллар ҳамда техник воситаларни ишлаб чиқувчи тадқиқотчиларнинг диққатини ўзига жалб этиб келади. Айниқса, болалар ортопедияси энг муҳим йўналишлардан саналади. Чунки бўғимлар ва умуртқанинг аксар сурункали касалликларига ёшликда саломатликка нисбатан бефарқлик сабаб бўлади. Болалар ортопедияси тараққиёти ота-оналарнинг мазкур масала юзасидан хабардорлик ва билимларини оширишга имкон яратиб, уларни ҳушёрликка чақирувчи аломатлар пайдо бўлганда ўз вақтида мутахассисларга мурожаат этишга ундайди. Ҳақиқатда эса, бундай касалликлар олдини олишда бу жуда муҳим пайтдир. Агар даволаниш ўз вақтида бошланмаса, бола ривожланишида муқаррар мушкулликлар юзага чиқади, ахир. Бу эса, унинг ногирон бўлиб қолишига олиб келиши мумкин. Ортопедиянинг ўзига хос жиҳатларидан бири шундаки, бу соҳа тиббиётнинг айнан шу йўналишига муносиб бўлган даволаш усули ва махсус ускуналардан фойдаланади. Хусусан, даволаш учун ортопедияда ортезлар (ҳаракатчанликни яхшилаш ёки суяклардаги бузилишни тўғрилаш учун кийиладиган турли қолиплар) ва протезлар (тананинг ҳар қандай қисми учун моделлар. Фаолиятнинг қисман ёки тўлиқ қайта тикланиши учун жароҳат ё жиддий касалликлардан сўнг ишлатилади)дан фойдаланади. Ортопедга, шунингдек, тос-сон суяги бўғими остеонекрози (ёки асептик некроз) касаллиги билан ҳам кўпроқ мурожаат қилишади. Бу тос-сон суяги бўғимининг оғир касалликларидан бири бўлиб, унинг натижасида сон суяги тўқималари боши жонсизланади. Касаллик ёки жароҳат оқибатида қоннинг суякка мустақил кириши чекланади ва суяк тўқимаси ҳужайралари ўла бошлайди. Қон ҳаракатланиши бузилишидан кислород ва фойдали моддалар оқими ҳам бузилади. Суяк заифлаша бошлаганидан, уни ўраб турган тоғай ҳам емирила бошлайди. Бу эса, оғриқ ва бошқа аломатлар билан ўзидан дарак беради. Аксар ҳолларда касаллик ривожланиши сон суяклари юқори қисмида бошланади. Бу касаллик билан одатда 30 дан 60 ёшгача бўлган кишилар оғришади. Бироқ, касалликка ҳар қандай ёшда ҳам чалиниш мумкин. Вақт ўтиши билан кўп сабабларга эга бўлган бу касаллик янада оғир кечади. Асептик некроз сон суяги синиши ёки тос-сон бўғими чиқиши оқибатида ҳам пайдо бўлиши мумкин. У, шунингдек, диабет, эгилиш-ҳужайрали камқонлик, буйрак хасталиги, алкоголизм, подагра натижасида ҳам юз беради. Юқори доза ёки қаттиқ воситаларни узоқ вақт қўллаш ҳам касаллик келиб чиқишига сабаб бўлади. Баъзи вақтларда касаллик ривожланиши сабабини аниқлашнинг имкони бўлмайди.
Асептик некроз ривожланиши тўрт босқичга эга:
I босқич (6 ой). Суяк тузилиши унча кўп ўзгармаган – бўғимнинг 10 фоиздан кам қисми зарарланган. Бўғимдаги ҳаракатлар чекланмаган. Вақти-вақти билан чов қисмига тушувчи оғриқ пайдо бўлади.
II босқич (6 ой). Синишнинг импрессион (суяк бутунлигининг тўлиқ ёки қисман бузилиши) босқичи. Сон суяги боши устки қисмида ёрилиш кузатилади. Трабекула (лотинчадан trabecula унча катта бўлмаган тўсин)да майда заифлашув ёки ёриқ пайдо бўлади. Бўғимнинг 10-30 фоизига зарар етган. Бўғим ҳаракатчанлиги чекланади. Оғриқ кучли, доимий, чов соҳасигача етади.
III босқич (3-6 ой). Бу босқичда беморда иккиламчи артроз ривожланиб, чуқур қатлам ҳам патологик жараёнга тортилади. Ҳужайрага етган зарар 30-50 фоизгача ошади. Бўғимлар ҳаракатчанлиги кескин камайган. Бу босқичда бўғимдаги оғриқлар кучли ва доимийдир.
IV босқич. Бу босқичда сон суяги бошининг тўлиқ емирилиши юз беради. Тос-сон бўғими соҳасидаги доимий оғриқлар, сон ва думба мушаклари кичрайган, бўғимдаги ҳаракатлар жуда кам. Соннинг нуқсонли ҳаракати шаклланади.
Касалликнинг асосий аломатларидан бири бу юриш, «оғриган» оёқда тик турган вақтда тос-сон бўғимидаги оғриқ ҳисобланади. Асептик некроз ривожланишида оқсоқланиш пайдо бўлиб, бўғимнинг ҳаракатчанлиги бузилади. Сўнгги босқичда оғриқ доимий тус олади. Ташхисни аниқлаш учун мутахассислар томонидан рентген ишлатилади. Бироқ, у касалликнинг узоқ муддат давом этган ҳолатдагина ўзгаришини аниқлашга имкон беради. Асептик некроз ташхиси учун энг кўп магнит-резонанс томография қўлланилади. Бу ҳали унча катта бўлмаган ўзгаришлар, яъни сон суяги боши некрозини бошланғич босқичда аниқлаш имконини беради. Даволаш усулини танлаш аниқ вазият, касаллик босқичи, ёш ва мижознинг бошқа физиологик хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда танланади. Бугунги кунда, сон суяги бошида қон айланиши қайта тиклашга ёрдам берувчи дори-дармон воситаси йўқ. Кўпинча, сон суяги боши асептик некрозида даволашнинг жарроҳлик усули қўлланилади. Айни пайтда, асептик некрозни даволашнинг энг самарали усулларидан бири эндопротезлаш, яъни бўғимларни сунъийларига алмаштириш ҳисобланади. Жарроҳлик амалиёти ёрдамида тузатиб бўлмайдиган бўғим механик конструкцияга алмаштирилади.
Ибн Сино клиникаси ортопедия бўлимида тос-сон ва тизза бўғимларини эндопротезлаштириш катта муваффақият билан амалга оширилмоқда. Бўлим бугунги кун стандартларига жавоб берувчи энг замонавий ускуналар билан жиҳозланган. Олий сифатли ускуналар ҳамда клиникада малакали мутахассисларнинг фаолият юритаётгани аниқ ташхис қўйиш ва бундай жарроҳлик амалиётини энг юқори халқаро даражада ўтказишга имкон яратади.
Ибн Сино клиникаси «Суғуртаи миллий» суғурта ташкилоти билан ҳамкорлик қилади. «Суғуртаи миллий» ташкилотидан тиббий суғурта полисини олиб, замонавий ташхис ва даволаниш учун ўз сарф-харажатларингизни камайтирасиз. Бунинг учун сиздан Ибн Сино клиникаси қошидаги суғурта менежерига мурожаат қилиш талаб этилади. 15 дақиқа ичида Сизга пластик карта беришади. Унга кўра, сизга кўрсатилаётган тиббий хизматнинг 80 фоизигача «Суғуртаи миллий» суғурта ташкилоти фонди томонидан қопланади!
Сизга мустаҳкам соғлиқ ва муваффақият тилаймиз!
Ўз мухбир.
Қуёш ботар томони очиғу, уч томони ярим қувурсимон тоғлар оғушида ястанган мўъжизавий жаннат макон. Бир-бирига сира ўхшамас гўзалликлар касб этган дарадан чиқиб дарага кириб борар экансиз, ҳали одам зотининг қадами етмаган, осори атиқа сингари сизни ҳайратга соладиган бундай жозибадор гўшаларни тоғли тожик диёрида кўп учратиш мумкин. Бироқ сиз назарда тутган манзил айланма тоғнинг кунчиқар томонида, асрий ёнғоқзор кўрки билан оро
Муфассал...
11 сентябр, куннинг иккинчи ярмида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг иш сафари Тоғли Бадахшон мухтор вилоятининг Дарвоз ноҳиясида давом этди.
Олиймақом меҳмонни вилоят ва ноҳия раҳбарияти, маданият ва санъат арбоблари ҳамда фаоллар дарвозликларга хос меҳмондўстлик ва чексиз садоқат
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015