Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 12 Июн 2015 Кӯришлар: 4953
Печат

 

stomatologiyaСтоматология медицинанинг тишлар, уларнинг тузилиши ва фаолиятини ўрганувчи, касалликлар профилактикаси ва даволаш усуллари ҳамда оғиз бўшлиғи, жағ, юз ва бўйин соҳасидаги касалликларни даволаш билан шуғулланувчи бўлимидир.  Вақт ўтиши билан маданият ривожланиб борди. У билан бирга эса стоматология соҳаси ҳам тараққий этди. Ҳар бир даврнинг у ёки бу тарзда таъсир кўрсатувчи ўз усул ва қўлланмалари мавжуд бўлиб, оғиз бўшлиғи касаллигини даволаш билан шуғулланувчи мутахассислар ҳеч қачон ишсиз қолишмаган.

Фақатгина 18 асрда стоматология, охир-оқибат тиббиётнинг мустақил тармоғига айланди. Катта ихтиро ва тадқиқотлар амалга оширилди: керамик протезлар, наркоз, тишни пармалайдиган машиналар, брикетлар ва бошқалар вақт ўтиши билан бизга одатий тусдаги стоматологияни олиб келди. Бугунги кунда стоматология соҳаси анча илгарилаб кетди. Тишларни имплантация қилиш ва ҳатто жудаям бузилиб кетган тишларни қайта тиклаш имконияти пайдо бўлди. Тишларни даволаш учун сифатли пломбаловчи материаллар ва замонавий асбоблар пайдо бўлди. Тиш касаллиги кишилар орасида энг кўп тарқалган. Статистик маълумотларга кўра, ер шарининг 90 фоиздан зиёд аҳолиси тиш касалликларидан азият чекади. Касалликнинг кенг тарқалганлиги соғлиқни сақлаш органлари олдига тиш касалликлари вужудга келиши олдини олиш чораларини ишлаб чиқиш, даволаш усулларини такомиллаштириш, бу касалликларни келтириб чиқарувчи сабабларни ўрганишга йўналтирилган вазифаларни қўяди.

Кариес шундай касалликлардан биридир. Кариес – одамлар орасида энг кўп тарқалган касаллик (у билан 93 фоиздан зиёд киши касалланган). Болаликда у хроник касалликлар орасида биринчи ўринни эгаллаб, жуда кўп учрайди. Турли муаллифларнинг маълумотларига биноан, 80 дан 90 фоизгача болаларнинг сут тишлари, 80 фоизга яқин ўсмирлар мактабни тугатиш даврида тишлар чириши касалига чалинган бўлишади. 95-98 фоиз катта ёшдагиларнинг тишлари эса пломбаланган бўлади. Кариес мушкул, асталик билан ривожланувчи, тишнинг қаттиқ жисмидаги патологик жараёндир. Тиш эмали – инсон организмидаги энг қаттиқ жисмдир. У 96 фоиз минераллар, асосан, гидроксиапатитлардан ташкил топган бўлиб, улар кислоталарга ўта таъсирчандир. Шунинг учун тиш эмали pH 4,5 кислоталилигида бузила бошлайди.

Оғиз бўшлиғи гигиенаси бузилиши натижасида тиш эмалида юмшоқ ёпирилиш пайдо бўлади. Бу моддалар тиш устки қатлами билан мустаҳкам боғланиб, турли бактериялар ривожланадиган жойга айланади.  Бу модда таркибига кирувчи углеводларни ютаётган бактериялар органик кислоталарни ажратади. Нордон муҳит тиш ташқи ҳимоя қатлами бўлган эмал таркибига кирувчи апатит кристаллари парчаланишига олиб келади. Шундан кейин микроблар пастки қатламларга кириб, уларни буза бошлайди. Тиш чириши жараёни тезлиги бир қатор омиллар билан боғлиқ. Фтор қабул қилинганда бошланган жараён секинлашиши мумкин. Бироқ, ўртача кариес доимий тишлар устки қатламларида аста-секинлик билан ривожланади ва бўшлиқ тўрт йил давомида шаклланиши мумкин. Чунки тиш илдизи анча юмшоқ модда – цемент билан қопланган. Шу сабабли, илдиз кариеси эмали қатламдагига нисбатан 2,5 баравар тезроқ ривожланади. Агар оғиз бўшлиғи гигиенаси қониқарсиз ва парҳез шакар моддасига бой бўлса, кариес тиш ёриб чиққандан сўнг бир неча ойда ривожланиши мумкин.

Кариес пайдо бўлишига нафақат оғиз бўшлиғидаги микроблар, балки бошқа бир қатор омиллар, мисол учун ирсият ҳам сабаб бўлиши мумкин. Бунда овқатланиш катта аҳамият касб этади. Организмга оқсиллар, витаминлар, минерал тузлари, фтор ва турли микроэлементларнинг етарли даражада келиб тушмаслиги кариес ривожланишига олиб келади.  Кўп миқдорда ширинлик истеъмол қилиш эса бактерияларга тишни бузишга ёрдам беради. Сўлак таркиби ва хоссаси бунда муҳим ролни ўйнайди. Кариесга чалинган кишилар сўлаги  кўпроқ қайишқоқ бўлиб, унда минерал тузлар таркиби ўзгарган бўлади.

Мутахассислар кариесни тўрт турга ажратишади:

Доғ босқичи: текширув жараёнида тиш устки қисмида оқ ёки қора доғча кўзга ташланади. Бу босқичда одам одатда ҳеч қандай нохуш  сезгини ҳис этмайди.

Юзаки кариес босқичи: механик ва ҳарорат қўзғатгичлари ҳаракатида қисқа муддатли оғриқ кузатилади. Эмал ғадир-будур бўлиб қолади.

Ўртача кариес босқичи: тиш чириши аниқланади.

Ўткир кариес босқичи: бўшлиқ катталашади, унга бирон нарса текканида оғриқ пайдо бўлади.

Агар сиз юқорида санаб ўтилган белгилардан биронтасини сезган бўлсангиз, зудлик билан стоматологга мурожаат қилинг. Стоматолог кариес ривожланган босқичини аниқлаб, даволашнинг тегишли усулини танлайди. Бунда, даволаш қанча тез бошланса, шунча яхши бўлади. Кариеснинг доғ босқичини даволашда махсус суюқлик ёрдамида реминирализация (етарли ҳажмда минерални тиклаш) қилиш етарли. Устки, ўртача ва ўткир кариесда чириган тишларга ишлов берилиб, пломбаланади. Энг ўткир кариесда гидроокис калцийли дори воситаларидан фойдаланилади. Бу «иккиламчи» дентин пайдо бўлишига имкон яратади, яъни тиш асаби бутунлиги учун  қўшимча ҳимояни таъминлайди.

Ибн Сино клиникаси стоматология бўлими замонавий усулларни қўллаш ва энг янги эндодонтик ускунадан фойдаланиш орқали кариес билан боғлиқ муаммоларни муваффақиятли ҳал этади. Бўлим замонавий ускуналар билан жиҳозлантирилган ва мутахассислар ўз амалиётларида фақат ғарбда ишлаб чиқарилган юқори сифатли стоматологик материаллардан фойдаланишади. Бўлимда тишни энг янги ортопедик материаллардан фойдаланган ҳолда пломбалашнинг замонавий усуллари қўлланади. Шунингдек, бўлимда тишларни оқартириш, улар сафини тўғрилаш ва бошқа хизматлар ҳам кўрсатилади. Стоматология бўлими муваффақиятлилига муҳим омили – бу сифатли тиббиёт ходимларининг мавжудлиги. Ҳар бир духтурнинг тор мутахассислиги уни ўз соҳасида олий даражадаги врачга айлантиради. Клиника врачлари ҳар йили стоматологик конгресслар, конференциялар ва мастер-классларга бориб туришади. Ўз малакаларини хорижий давлатларда оширишади. Эрон ва Германиядан бўлган хорижий шериклар билан ҳамкорлик қилишади. Барча тоифадаги фуқароларнинг тиббий хизматдан фойдалана олишлари учун клиника қошида «Суғуртаи миллий» суғурта компанияси ташкил этилган. Тиббий суғурта аллақачон ўз самарадорлигини исботлаган ва бугун бутун жаҳон бўйлаб машҳурдир. Унинг хизматидан фойдаланинг. Ана шунда ўзингиз ва яқинларингизнинг даволаниш учун сарф-харажатларини сезиларли равишда қисқартирасиз.

Ўз мухбир. 

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

ЎЛИМ ҲУКМИГА МОРАТОРИЙ ЭЪЛОН ҚИЛИНИШИ – ИНСОНПАРВАРОНА ҚАРОР

 

- Дунёнинг бир қатор давлатлари каби Тожикистон Республикасида ўлим ҳукми бекор қилинмаган бўлса-да, 2004 йилдан буён унга мораторий эълон қилинган, яъни ўлим ҳукми вақтинча тўхтатилган, - деди матбуот конференцияси жараёнида Тожикистон Республикаси Олий суди раиси Шермуҳаммад Шоҳиён.

Тожикистон Республикаси Олий суди раисининг айтишига кўра, дунё давлатлари ўлим ҳукмига нисбатан турлича муносабатда бўлишмоқда.

Муфассал...

САЙЁҲЛИК – ДАРОМАДЛИ ВА КЕНГ ИМКОНИЯТЛИ СОҲА

 

Дунёдаги ривожланган мамлакатлар тараққиётининг асосий таянчи уларнинг иқтисоди бўлиб, давлат қудрати мазкур соҳанинг қай даражада равнақ топгани билан белгиланади.

Ўз навбатида, иқтисодиётнинг юксалиши шу давлат жойлашган географик ҳудуд ва иқлимига ҳар жиҳатдан боғлиқдир.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990766

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478036
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3964
4027
21649
7426653
99680
114875
7478036

Сизнинг IPнгиз: 3.140.197.140
Бугун: 23-11-2024 17:15:36

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015