Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 29 Май 2015 Кӯришлар: 3924
Печат

 

ginekologiyaКлиникамиз гинеколог врачлари кўп йиллик иш тажрибасига эга мутахассислар саналиб, текширувнинг энг янги инструментал ва лаборатория усулларидан фойдаланишади. Замонавий даволаш-ташхис қўйиш ускуналари, лаборатория тадқиқотлари турли-туманлиги, ултрасадо текшируви (УЗИ) ва мутахассисларимизнинг профессионаллиги Сизга тез фурсат ва яхши даволаниш кафолатини беради.

Клиникамизда Сиз турли гинекологик касалликлар ташхисидан ўтиб, даволанишингиз мумкин.

1. Гинекология нима учун муҳим?

Она ва бола саломатлиги ҳар бир миллат асосий истиқболи ҳисобланади. Гинекология медицинанинг она саломатлигини ўрганувчи бўлими бўлиб, у репродуктив саломатликни сақлаш ва насл қолдиришга йўналтирилган. Аёл саломатлиги кўрсаткичи ва соғлом бола туғилиши гинеколог врачга ўз вақтида мурожаат этиш билан боғлиқдир.

2. Ибн Сино клиникаси гинекология бўлимининг бошқа муассасалардан қандай фарқи бор?

Бўлим лапароскоп ва гистероскоп каби ускуналар ёрдамида  бемор танасига катта жароҳат етказмасдан  жарроҳлик амалиётини ўтказишга мўлжалланган замонавий ускуналар билан жиҳозлантирилган. Бунда гинекологик текширувни ўтказиш учун бир марталик асбоблар ишлатилиб, инфекциялар профилактикаси бўйича барча қоидаларга риоя этилади. Ибн Сино клиникаси гинекология бўлими мутахассислари Эрон ва Ҳиндистонда малака ошириш курсларидан ўтишган бўлиб, Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти стандартлари бўйича фаолият олиб боришяпти. Ибн Сино клиникасига ҳар куни турли оилалар бепуштлик муаммолари билан мурожаат қилишади. Сўнгги беш ой мобайнида уруғлантириш индукцияси дастури бўйича узоқ йиллар фарзанд кўролмаган 8 нафар аёл ҳомиладор бўлди. Бўлимда бачадон найи бепуштлиги, метросалпинграфия, пертубация, лапараскопик салпинголизис каби нуқсонлар ташхис қилиниб, тўғри даволанади.

3. Ибн Сино клиникасида қандай энг янги жарроҳлик амалиётлари ўтказилади?

Клиникада бачадон миомасида органни сақлаб қолувчи жарроҳлик амалиётлари ўтказилади. Консерватив миомэктомия – бу лапараскопик ва гистеркоп орқали бачадонни сақлаб қолган ҳолда, миомани олиб ташлаш жарроҳлик амалиётидир. Шунингдек, жинсий органлар коллапси (артериал қон босимининг тушиб кетиши)да мушаклар коррекцияси, бачадондан ташқари ҳомиладорликда найлар пластикаси шулар жумласига киради.

4. Клиникада нарх-наво масаласи қандай?

Текширув 50 сомоний. Бунинг ичига бир ҳафта давомида бепул маслаҳат киритилади. Таъкидлаш жоизки, клиника қошида суғурта компанияси ташкил этилган бўлиб, даволаниш учун харажатнинг 80 фоизигача қоплайди.

5. Келажакдаги режалар…

Бугунги кунда клиника хорижий мутахассислар билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда. Келгусида эса сунъий инсеминация дастури бўйича ишлашни бошлайди. Шунингдек, яқин вақтларда ЭКО – экстракорпорал уруғлантириш бўлими очилади. ЭКО бепушт жуфтликлар учун тавсия қилинади.

Ибн Сино клиникасида ҳомиладорликни режалаштириш ишлари мутахассислар назорати остида олиб борилади. Шунингдек, беш ҳафтагача бўлган ҳомиладорликни тўхтатиш амалиётлари ҳам ўтказилади. Ҳомиладорликнинг бу муддатида мини-абортлар маҳаллий ёки тўлиқ анестезия ҳолатида ўтказилиб, бачадон бўйнига зарар етказилмайди. Бу жараён қарийб 5 дақиқа давом этади.  Клиникада, шунингдек, замонавий ва хавфсиз дори воситалари билан ҳомиладорликни медикаментоз усул билан тўхтатиш усули ҳам қўлланилади. Ибн Сино клиникаси гинекология бўлими врачлари ўз мижозлари – бўлғуси оналар учун текширув натижаларини ҳисобга олган ҳолда ва улар хоҳиш-истакларига биноан, ҳомиладорликни олиб боришнинг ўзига хос дастурини ишлаб чиқадилар. Клиникада, шунингдек, ҳомиладор аёлларни бошқа мутахассислар маслаҳатларини қамраб олган ҳолда, текширув ҳам ўзказилади. Ҳар бир мижознинг врач ҳузурига келиши учун қулай график тузилиши мумкин. Мутахассисларимиз турли саволларга аниқ жавоб бериб, ҳар қандай текширувни ўтказадилар.

Саволларингизни info@ibnisino.tj электрон манзилига жўнатишингиз ёки ўзингизни қизиқтирган саволларга www.ibnisino.tj сайтидан маълумот олишингиз мумкин.

 

Ўз мухбир.

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Чучвара

 

Чучварани жуда яхши кўраман. Агар хотиним тайёрлаб берса, ҳар куни тўйиб еган бўлардим. Менинг ўрнимда бошқа биров бўлганда, аллақачон, тўйиб еган бўларди. Мен бахти қаро бўлса ҳеч ҳам тўйиб еёлмайман. Тўғриси, ҳеч ҳам ишим ўнгидан келмайди. Чучвара пишиб энди столга ўтирамиз, деганда бошланади. "Салом алейкум. Меҳмонни кутиб олинглар. Чучвара пишдими?" 

Бу бир даҳшат.

Муфассал...

Муқаддас диёрнинг ажиб мўъжизаси

 

Аждодлар диёри – жонажон Ватанимиз Тожикистон гўзал табиат манзаралари, осмонўпар тоғлари, зилол сувли шифобахш булоқлари, сир-синоатларга тўла осори-атиқалари билан азалдан хорижликлар диққатини ўзига тортиб келади.

Мамлакатимиздаги ана шундай ноёб тарихий ёдгорликлардан бири кўҳна Ҳисор қалъасидир.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2566606

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10143564
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4895
3640
24035
10082592
40657
138877
10143564

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.151
Бугун: 10-10-2026 18:26:33

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015