Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 25 Апрел 2015 Кӯришлар: 8352
Печат

 

angiografiyaИнфаркт юрак  томирларининг қон айланиши тўхташи ёки қисқариши натижасида содир бўладиган касаллик.

Инфаркт белгилари қуйидагилардир:

-кўкрак қафасининг куйишиши;

-кўкрак қафаси, чап қўл ва бўйин томон 10-15 дақиқа давомида кучли оғрийди ва бу ҳолат такрорланади;

-нафас қисилиши ва юракнинг ғайриоддий уриши;

-ҳолсизлик, ёпишқоқ тер, баъзан  кучли иситма пайдо бўлиши;

-ошқозоннинг кучли оғриғи, кўнгил айниши ва қайт қилиш;

Шундай белгилар кузатилса, бемор ёки унинг ёнида бўлган киши зудлик билан «Тез ёрдам»га мурожаат қилсин!

 Биринчи тез ёрдам:

-касал ётқизилиб, тоза ҳаво билан таъминланиши керак;

-бир дона нитроглицерин таблеткаси тил тагига ташланади, агар оғриқ тўхтамаса, иккинчи нитроглицеринни бериш керак. Аммо касалнинг қон босими пасайиб кетмаслигини назорат қилиб турмоқ керак;

-бир дона аспирин таблеткасини чайнаб есин;

Дастлабки ангиопластия:

Бу тез кўрсатиладиган ёрдам бўлиб, юракка келадиган қон томирлари йўлини очиш ҳисобланиб, инфарктнинг бошланишини йўқ қилади.  Бизнинг касалхонамиз ангиограф аппаратга эга бўлиб, 24 соат (7 кун) давомида мутахассислар билан таъминланган. Бу билан махсус алмаштирувчи стентдлар қўйиш орқали қон айланиш йўлини очади ва касалнинг ҳаёти сақлаб қолинади. Қувонарлиси шундаки, Душанбе ва Хўжанд шаҳарларидаги  Ибн Сино касалхонасида  бундай имкониятлар мавжуд бўлиб, касал келтирилган  биринчи соатдаёқ унга бундай ёрдам кўрсатилиши мумкин.

Инфаркт (миокард инфаркти) хатарли касаллик бўлиб, аксар вақтларда ўлим билан якунланади. Беморларнинг 50 фоизи, ҳатто, касалхонага ҳам етиб келмайди. Касалхонага етказиб келинган 50 фоиз беморларнинг ҳам 25-30 фоизи дунёдан кўз юмади.

Бу касаллик кўпроқ эркакларга хос бўлиб, 50 ёшлар атрофидаги  аёллар ҳаётига камроқ таҳдид солади. Лекин 50 ёшдан кейин аёлларда ҳам бу касаллик хатари кучаяди.

Инфаркт касаллигининг пайдо бўлиш ва ривожланиш омилларини икки гуруҳга ажратиш мумкин.

1. Бизга боғлиқ бўлмаган ва биз ҳам уларга таъсир ўтказа олмайдиган омиллар:

-жинсият: кўпроқ эркаклар бу касалликка чалинадилар (аёллар 50 ёшдан кейин, бу ёшгача аёллар қон томирларини жинсий гормонлар ҳимоялайди);

-ирсият: агар авлодларидан (яқин қариндошлари) бирор киши инфаркт, мия инфаркти, юрак етишмовчилиги касалликлари билан хасталанган бўлса (хусусан 55 ёшгача);

2.Биз ўз назоратимизга оладиган омиллар:

-меъёрдан ортиқ қон ёғлари;

-тамаки истеъмоли;

-қанд диабети касаллиги;

-қон босимининг баландлиги;

-семизлик;

Таъкидлаб ўтиш жоизки, бу омилларнинг кетма-кет юз бериши касаллик хатарини бир неча марта оширади.

Қандай ҳолатларда инфаркт юз беради?

Юрагимиз баданимизга қон етказиш вазифасини бажараётган бир пайтда ўзи ҳам қонга эҳтиёж сезади, чунки оксиген ва овқат қон орқали таъминланади.

Юрак қон айланадиган томирлар билан ўраб олинган бўлиб, тожга ўхшаш бўлганлиги сабабли, «коронар томирлар» деб аталади. Томирларнинг қисқариши ва ниҳоят, юрак қисмига қон таъминоти узилиши 15-20 дақиқа орасида миокард қисмининг некрозлари ўлишига олиб келади ва буни инфаркт, деб атайдилар.

Томирлар қисқариши ва қон йўлларининг тўсилиши сабаби нимада?

Бизнинг қонимизда томирлар деворларига ёпишиб турган кичик заррали ёғлар бўлиб, атеросклероз полкларни (atheroscierosisplaques) ташкил этади. Томир деворлари ўзининг эластик ҳолатини йўқотиб, синувчи бўлади. Бу томирларнинг ички томони ёрилади ва яраланади. Бу ерда қон қуюқлашиб, тўпланади. Агар бу ҳолатнинг олди олинмаса, бу қуюқлашган қон катталашади ва ниҳоят, қон йўлини тўсиб, инфаркт бўлишга олиб келади.

Томирлар ички деворлари юзасининг ёрилиши жисмоний босим ёки руҳий зўриқиш натижасида вужудга келади. Лекин баъзан бу ҳолат сабабсиз ҳам рўй бериши мумкин. Ҳатто, одам уйқуда бўлган пайтда ҳам бу ҳолат юз бериши мумкин.

Инфарктнинг қандай белгилари бор?

Кучли оғриқ кўкрак қафасини ўраб олади ва куйдиради. Оғриқ қўл, орқа, жағ ва бўйинга ҳам ўтиши мумкин.

Нафас қисилиши, гоҳида қайт қилиш, қорин оғриғи, ҳушдан кетиш ҳам бу касалликнинг белгилари саналади. Лекин баъзан бу касаллик бирор бир нишона бермасдан ҳам хуруж қилиши мумкин.

Бундай белгилар пайдо бўлганда, зудлик билан «Тез ёрдам»ни чақиринг!

Инфарктнинг олдини олиш

Дастлабки икки омил - жинсият, ирсият ва ёш бизнинг қўлимизда эмас ва бизнинг қўлимиздан келадигани, фaқатгина уни ёдимизда сақлашимиздир. Бошқа омиллар тўлиқ бизнинг назоратимизда бўлади ва уларнинг олдини олиш мумкин. Тамаки истеъмоли шулар ичида энг ёмон омиллардан бири бўлиб, ундан тезлик билан воз кечиш керак!

Агар сизда қон босими касаллиги бўлса, уни албатта, мўътадил меъёрда сақланг (120/80), об-ҳавони назорат қилиб юринг! (кучли иссиқ ва магнитли довул қон босимининг ошишига олиб келади).

Қондаги ёғ миқдорини меъёрда (5 ммол/литр)да сақланг!

Қанд миқдорини эса доимий равишда назорат қилинг!

Ўз оғирлигингизни меъёрда сақланг!

Кўпроқ ҳаракат қилинг ва ёғли овқатлардан  воз кечинг!

Агар бу омилларнинг бирортаси сизда кузатилса, дарҳол кардиологга мурожаат этинг ва доимий равишда унинг кўригида бўлинг!

Агар буларга қарамасдан инфаркт касалига учрасангиз нима қилиш керак?

Юқорида таъкидлаб ўтганимдек, инфарктнинг белгилари кузатилса, зудлик билан «Тез ёрдам»ни чақириш керак!

Бугунги тиб инфарктни табобат қилиш учун барча имкониятларга эга. Юрак томирларига стентд қўйиш, юрак томирларини шунтлаш шулар жумласидан ҳисобланади ва касални деярли одатий ҳаётга қайтаради.

Ўз мухбир.

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Октябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

Миллат пешвоси Миллий мажлиснинг олтинчи чақириқ биринчи сессиясида қатнашди

 

17 апрел куни Тожикистон Республикаси Олий Мажлис Миллий мажлиси олтинчи чақириқ биринчи сессияси бўлиб ўтди. Унда Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон иштирок этиб, нутқ сўзлади.

Тожикистон Республикасининг "Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси тўғрисида"ги конституцион қонуни 17-моддасига биноан, Тожикистон

Муфассал...

ОСМОНЎПАР ТОҒЛАРИМИЗ - САЙЁҲЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ОМИЛИ

 

Азиз Тожикистонимиз - жаннатмакон диёр. Зилол сувли дарёларимиз, осмонўпар тоғларимиз, ўлкамизнинг нотакрор табиий манзаралари жаҳон аҳли эътиборини тортаётганлиги - рост.

Фусункор баҳор фаслининг дастлабки кунларида узоқ Германиянинг Берлин шаҳридан келган яна бир хушхабар кўнгилларимизни шод айлади. Бу ерда ўтказилган "ITB BERLIN - 2019" - халқаро сайёҳлик кўргазмасида "2019 йил

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2221557

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8711239
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1779
3013
19051
8671582
53476
93867
8711239

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.124
Бугун: 19-10-2025 13:41:25

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015