Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 29 Январ 2015 Кӯришлар: 2070
Печат

 

tojikagrolizingБир ташкилот бор. Номи – «Тоҷикагролизинг» давлат унитар корхонаси. Афсуски, унинг нима билан шуғулланишини ҳали ҳамма тўлиқ билмайди. Аммо, чорвадору деҳқон, айниқса, хусусий ишлаб чиқариш хўжаликлари раҳбарлари орасида таърифи тобора кенгроқ тарқалмоқда.

«Лизинг» сўзининг маъноси «молиявий ижара» эканлигини эслатсак, тасаввур ойнасидаги замҳарир парда кўтарилгандай бўлади: қишлоқ хўжалиги (агро)га доир кўмак берувчи корхона киши кўз ўнгидан ўтиши табиий.

Деҳқонча қилиб айтсак, тарихда ўқиганимиз – МТС  (Машина-трактор станцияси) ва ўзимиз кўрган, эшитган «Селхозтехника» идораларининг янги замонавий кўриниши. Бу ташкилотлар артеллару колхозлар энди тузилган пайтидан жамоа ва давлат хўжаликлари гуллаб-яшнаган давргача деҳқону чорвадорларнинг қаноти вазифасини ўтаган.

Мустақилликдан кейин бозор иқтисодига ўтиш хўжаликларни янгича бошқаришни тақозо этди. Колхозлар, совхозлар барҳам топиб, ер ўзининг ҳақиқий эгаларига тақсимланди – деҳқон хўжаликлари, ишлаб чиқариш кооперативлари пайдо бўлди. Корхоналар хусусийлаштирилди.

Бироқ, ер олган деҳқон ўз хўжалигида ишлаши учун кўмакчи трактору турли агрегатларга аввалгидек эҳтиёж сезарди. Замон ота-бобоси ўтгандай эмас, омочу қўш ҳўкиз билан мақсадга эришиб бўлмасди. Қишлоқ хўжалиги техникасини сотиб олишга пул топса – малакали тракторчи, механик, слесар, токар каби мутахассисларни топмасди. Ёки аксинча.

Хуллас, ер шўрлай бошлади, далаларни бегона ўтлардан тозалаб олиш муаммоси пайдо бўлди.

Хўжаликни янгича бошқаришга ўтиш даври барча ютуқ ва камчиликларни сув бетига чиқарди. Дарҳол ўз ер улушини олиб, деҳқон хўжалиги тузганлар ютди. Қўлларида ердан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган сертификати бўлиб, аввалгидек, жамоа тарзда ишлайверишни маъқул топганлар охир-оқибат пушаймон бўлишди. Деҳқон хўжаликлари ассоциацияси, ишлаб чиқариш кооперативлари, йирик фермерликлар ўзини оқламади. Кичик колхозлар сифатида биргалашиб ишлайвериш жуда қимматга тушди.

…Ўтган асрнинг сўнгги йиллари маълум сабабларга кўра, айниқса, зиёли халқи учун жуда оғир кечди. Нотинчлик устига ойлик маошларнинг ўз вақтида берилмаслиги одамларни шаҳардан қишлоқларга ҳайдади.

Каминага ҳам ихтисосни ўзгартиришга тўғри келди. Пахтакор хўжаликлардан бирига юридик маслаҳатчи бўлиб ишга кирдим. Кейин раис этиб сайлашди. Йўқ, сиз ўйлагандай, муҳрли раҳбар эмасдим. Ревком раиси, деган бир мансаб бўларкан. Эртадан-кечгача югуриш ва елишга тўғри келарди. Қисқаси, кўрмагандай бўлиб юришни эплаёлмадим. Хўжалик раиси билан келишолмай қолдик.

Ишга чиқмай қўйганимдан хавфсираган раис бошқа ишга – касаба уюшмаси раҳбарлигига ўтказди. Муҳр бор эди, аммо у ҳам аксар ҳол хўжалик раиси манфаати учун босиларди.

Ўн йил ичида кўзни юмиб, ўзни кўриб-кўрмасликка олиб юрмоқни ўргана бошладим. Ноҳақликларни хаспўшлайдиган ҳужжатларга муҳр босавердим ва ўзим ҳам босилиб боравердим. Шусиз хўжалик иши юришмас эди.

Ер ҳайдайдиган тракторлар двигатели белгиланган давлат стандартига биноан, ҳеч бир иш қилмай ишлаб турса, соатига 3,5-4,5 литр дизел ёнилғиси сарфлаши керак. «Алтай» номли тракторлар бир гектар ерни шудгорлаши учун эса 35 литрлик ёнилғи эътибордан соқит қилинарди. Бу ҳол одат тусига кирганди.

Тракторлар эски, таъмирталаб, деб кейинчалик бир гектарлик ерни ҳайдагани учун ҳатто, 50 литр дизел ёнилғиси ва икки литр сурков мойи харж қилинди, деган актлар қилинарди.

Хронометраж тракторчи, ёнилғи қуювчи, омбор мудири борингки, бош мутахассису хўжалик раисининг «мушкулкушоди» эди.

Олинган ва харж қилинган ёнилғи миқдори бир-бирига тўғри келавермаса, хўжаликдаги юздан ортиқ тракторларнинг «иштаҳа»си хронометраж қилинар ва комиссия тузган акт асосида ҳисоб-китоб тенгсизлиги тўғриланарди.

Тилсиз тракторларга нисбатан ишлатиладиган бундай «ҳийлаи шаръий» асосий сабабчиси эса ёнилғи-мойлаш материаллари ташийдиган бензовозларга кийдирилган «шапка»лар эди.

Ўша пайтда бу термин «устама» тариқасида қўлланиларди. Таъминотчи, тақсимловчи, йўлдаги қуролли постда турганлар ва ҳайдовчининг ҳақи ўмариб қолинар ва энг катта «шапка»ни ташкил қилгани ҳақида айтишарди.

Бир сўз билан айтсак, цистернали юк машинаси ўз манзилига етгунича, бир неча «шапка», «шляпа», «дўппи» ва ҳатто, «салла»ни кийиб олишга мажбур эди. Юк бўшатилганидан кейин эса ёнилғи омбори устига қўйиладиган мажозий бош кийим турлари ҳам кўпаяверарди.

Минерал ўғитлар омборида ҳам аҳвол шундай эди.

Ўша пайтдаги ноҳия раиси Нажмиддинов ҳар учрашув ва мажлисда олган ёнилғиларингни экин майдонларингга тўкса уч сантиметр қалинликдаги кўл пайдо бўларкан, дерди нуқул.

Бу кўрсаткич кейинчалик беш сантиметр, деб айтила бошлади.

Ўша ёнилғини сувдай ичадиган, минерал ўғитларни шакардек ютадиган ернинг ҳар бир гектари бугун 3,5-4 минг АҚШ доллари ҳисобида қарздор.

Деҳқон хўжалик таъсис этишни истайдиган одам шунча қарзи билан ерни ўз ҳисобига ўтказиши мумкин. Шу сабаб, ўнлаб гектар ер ўз соҳибини тополмаяпти…

«Тоҷикагролизинг» Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон ташаббуси билан таъсис этилди ва у ана шундай хўжасизликлар олдини ҳам олиши керак.

Мазкур корхона директори Саидмурод Хайриддиновнинг айтишича, ўтган йили мамлакат 128 деҳқон хўжаликлари биттадан трактор билан таъминланган. Ҳозир республика миқёсида 33 хизмат кўрсатиш марказлари фаолият юритмоқда ва уларда турли тамғадаги 188 техника 543 дона плуг, чизел, ариқ ва жўяк олиш каби агрегатлар деҳқонлар хизматида.

Бу марказлар ўтган йили 5321 гектар ерни шудгорлаб берган ва корхона хазинасига 557 минг 688 сомонийлик даромад келтирган.

Директор ўринбосари, иқтисод фанлари номзоди Авлиёқул Ўрозовнинг маълумотига қараганда, жойлардаги марказлар ёрдамида ҳайдалган бир гектар ер учун ўртача 104 сомонийлик хизмат ҳақи олинган. Бу маблағ Восе ноҳиясида 80 сомонийни ташкил этади.

Деҳқон хўжалиги раҳбари ўз ихтиёридаги майдонни шудгорлаши учун ҳар гектар ерига 18 литр дизел ёнилғиси ва бир литр афтол қуйса кифоя.

Афсуски, ҳамма ноҳияда ҳам «Тоҷикагролизинг» давлат унитар корхонаси ўзининг техник хизмат кўрсатиш марказини очиш имкониятига эга эмас.

Мамлакат Молия вазирлиги корхонага давлат бюджети ҳисобидан маблағ ўтказишни йилдан-йилга камайтириб борар экан, 2014 йилда тақа-тақ тўхтатиб қўйди.

Шунга қарамасдан, корхона ўз ички имкониятларидан фойдаланиб, бултур 14 миллион 327 минг сомонийлик маблағга 109 трактор, 90 дона турли агрегатлар сотиб олди ва қишлоқ хўжалиги соҳасига йўналтирди.

Директор бутун мамлакат бўйлаб, ўн мингта қишлоқ хўжалиги техникалари етишмаслигини изҳор этиб, давлат ёрдамисиз яқин орада деҳқону чорвадорларнинг техник хизматга эҳтиёжларини тўла қондириб бўлмаслигига ачинди.

Бу соҳада корхона икки йўналиш билан иш олиб бормоқда: молиявий имконияти бўлган деҳқон хўжаликларига ўзи истаган трактору агрегатни ижарага беради ва техник хизмат доирасини кенгайтиради.

Ижарага олувчи деҳқонлар учун қулай имкониятлар яратиляпти. Илгари улардан йигирмага яқин ҳужжат талаб қилинарди. Энди бундай ҳужжатлар сони бир бараварга камайтирилган.

Ижарачи ўзи хоҳлаган техника нархининг 20 фоизини тўлайди, холос. Қолганини ўн икки йил давомида аста-секин узади ва ўша мулкнинг тўлиқ эгасига айланади.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлашни истардим: бутун мамлакат бўйлаб «Тоҷикагролизинг»нинг 33 хизмат кўрсатиш маркази жуда кам. Ҳар бир ноҳия ва шаҳарга биттадан ҳам тўғри келмайди.

Уни ҳар қайси қишлоқ ақаллан, жамоатларда ташкил этиш керак. Ноҳия марказидан 30-50 километр узоқда жойлашган деҳқон хўжаликлари бор. У ерга бориб-қайтиш учун плуг ё сихмола кўтарган трактор камида 10-15 литр ёнилғининг тутунини елга совурса керак, ахир.

Бу ортиқча харажатларнинг барчаси ўтиш даврида кечганидек, деҳқоний меҳрга ташна саховатли ер елкасига қўйилади, албатта. Оқибатда етиштирилган маҳсулот таннархи ошади.

Халқ бозорларнинг фаровон бўлиши, маҳсулотларнинг сифатли ва арзон бўлишини истайди.

Давлат ва халқнинг эса мақсади азалдан уйқаш. «Тоҷикагролизинг»ни қўллаш керак. Шундагина тараққиёт, ободончилик ва арзончилик бўлғай, энг муҳими, деҳқоннинг ҳам косаси оқаргай!

 

Ҳ. Эрбобоев,

«Халқ овози».

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

ОТ ЙИҒЛАГАН КУН

 

Инсоннинг болаликда эшитганлари ҳеч қачон ёдидан кўтарилмас экан. Онам унчалик саводли бўлмасалар-да, лекин эртак, ривоят ва бошларидан кечирган турли хил ҳикояларни маромига етказиб сўзлаб берардилар. Бундай эртак ва ривоятларни кўпинча қишнинг узун тунлари биз ака-укалар иссиқ кўрпага ўралганча, мароқ билан тинглардик.

Муфассал...

Ғафур Ғулом: -Қалбларимизда дўстлик ва муҳаббат жўш уради

 

Айний ва Ғафур Ғулом! Бу икки адабиёт дарғаси ҳаётда ҳам, ижодда ҳам бир-бирига жуда яқин бўлиб уларнинг ҳамкору ҳамжиҳатлиги - ўзбек ва тожик халқларининг азалий дўстлигини намоён қилиб турувчи ёрқин мисол.

Ғафур Ғулом ва Садриддин Айний ҳамкорлигининг пойдевори Самарқанд Ўзбекистон Республикаси пойтахти бўлган даврларда қўйилиб, орадан йиллар ўтиб боргани сайин, метиндек мустаҳкамланиб, биродарлик ва икки халқ

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1991050

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478584
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4512
4027
22197
7426653
100228
114875
7478584

Сизнинг IPнгиз: 3.128.226.128
Бугун: 23-11-2024 17:45:06

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015