ёхуд Роғун ГЭСининг қурилиши тӯғрисидаги асоссиз миш-мишлар ҳақида
Америка Қӯшма Штатлари Президенти Барак Обама ӯзининг дунё миқёсида қурилаётган энг баланд тӯғонлар ва катта иншоотларни қӯллаб- қувватламаслик тӯғрисидаги қарорини тасдиқлаш учун давлат департаментига топширганлиги тӯғрисида тарқалган хабар дунёда кӯпчиликнинг кӯнглига ғулғула солиб қӯйди.
Хусусан, Тожикистон халқи бу хабардан ноқулай аҳволга тушиб, кӯпчиликнинг умид кӯзлари қадалган Роғун ГЭСи қурилиши ҳақида турли гумонли фикрлар «гирдоби»га тушиб қолдилар.
Шуни иймон келтириб айтиш мумкинки, халқ орасида «дайдиб» юрган бу дарбадар фикрларнинг ҳаммаси «мағзи пуч» гаплардир.
Зеро, Барак Обама бизнинг Президентимиз эмас. Қолаверса, Тожикистон халқи ӯз Президенти ва у шахс томонидан олиб борилаётган оқилона иқтисодий сиёсатга эга…
Барак Обаманинг олиб бораётган сиёсати ҳам, фармону қарорлари ҳам биз учун бегона.
Шунинг учун ҳам, Роғун ГЭСининг қурилиши ҳақидаги ҳар қандай асоссиз миш-мишларга ишониш гумроҳликдан бошқа нарса эмас…
Мазкур гигант гидроузелнинг қурилиши Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва унинг Раиси эътиборидан ташқарида қолгани йӯқ.
Қолавеса, Тожикистон Республикаси Ҳукумати 2014 йилда Роғун ГЭСи қурилишини молиялаштириш миқдорини 33 фоизга кӯпайтирган. Унинг айни пайтдаги ҳажми 1,4 миллиард сомонийни ташкил этади.
Яқинда Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Бутунжаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё давлатлари бӯйича вице-президенти Лора Так билан ӯтказган мулоқотлари чоғида Роғун ГЭСи қурилиши масаласи атрофлича муҳокама қилинди.
Халқаро молиявий идора раҳбаридан бири бӯлган Лора Так Роғун ГЭСи қурлиши ҳақида қуйидаги фикрларни баён қилди:
-Биз Роғун ГЭСи қурилиши лойиҳасига тегишли барча масалалар муҳокамасида фаол иштирок этяпмиз. Унинг техник, ижтимоий ва экологик таҳлиллари бӯйича муносиб натижалар 2014 йилнинг биринчи ярмида эълон қилинади…
Лора Так таҳлилнинг шаффоф чиқиши учун Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг яқиндан кӯрсатаётган ёрдамидан миннатдор эканлигини билдирди.
Умумжаҳон банки раиси ӯринбосари Америка Қӯшма Штатлари Президенти қарорини шарҳлар экан, шундай деди:
-Барак Обаманинг қароридан қатъий назар Умумжаҳон банки Роғун ГЭСи қурилиши лойиҳалари билан боғлиқ барча таҳлилларни охиригача етказади…
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Роғун ГЭСи қурилиши, нафақат, Тожикистон, балки Марказий Осиё минтақаси давлатлари манфаатларига ҳам хизмат қилиши турган гап.
Қозоғистон Республикаси «Мегаполис» газетасининг журналисти Арман Темиржоновнинг ёзишича, Роғун ГЭСи бутун Марказий Осиё давлатлари манфаатларига хизмат қиладиган муҳим энергетик объектларидан бири саналади…
Роғун ГЭСи қурилиши Тожикистон Республикаси устувор иқтисодиётининг меҳваридир. Баски шундай экан, мазкур энергетик объектининг қурилиши сув ва ҳаводек зарур.
Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Норак шаҳри раҳбарлари ва фаоллари билан ӯтказган учрашуви чоғида шундай деган эди:-… Яна бир марта таъкидлайман, Роғун ГЭСи қурилиши ушбу жараёнда мамлакат энергетика мустақиллигини таъминлаш билан биргаликда, шунингдек, Норак ГЭСидан фойдаланиш муддатини юз йилгача узайтириш омили бӯлади…
Тожикистон Республикаси устувор иқтисодиёти келажагини белгилайдиган бу муҳим объектни қурмасликнинг ҳеч иложи йӯқлигини иқтисодиёт эшигини «тақиллатмаган» оддий одам ҳам тушуниб етади.
Шунинг учун, Роғун ГЭСи қурилиши билан боғлиқ ҳар қандай уйдирмаларга ишонмаслик керак…
Қадимгилар фурсати етмаган ишнинг рӯёбга чиқмаслиги ҳақида жуда ажойиб фикрларни баён қилишган. Сабр қилсак, ҳали ғӯрадан ҳалво пишади.
Роғун ГЭСи битмас-туганмас нурнинг манбаи бӯлиб, элимиз ва юртимизнинг келажагини чароғон қилади…
Бу зиё манбаининг нурафшонлигидан ойдин бӯлгувчи ҳаёт олдинда…
Ёрқин келажак, истиқбол кутмоқда бизни…
Абдуҳафиз МИРЗААҲМЕДОВ
2018-2028 йиллар – «Сув устувор тараққиёт учун» амалиёт ўн йиллиги
Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ташаббуси билан тавсия этилгач, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеяси томонидан қабул қилинган 2018-2028 йиллар-«Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги резолюцияси яна бир марта жаҳон ҳамжамияти диққатини умумбашарий масалалар, жумладан озон қатлами емирилиши ва сайёра иқлимининг ўзгариши, дунё аҳолисини тоза ичимлик суви
Муфассал...
Давлат ҳокимияти Кўлоб шаҳри ижроия органи маъмурий биноси мажлислар залида мамлакат Бош вазири Қоҳир Расулзода иштирокида Кўлоб шаҳри ва қишлоқларининг Тожикистон Республикаси давлат истиқлолияти 30 йиллигига тайёргарлик масаласига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Мажлисда вилоят раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода ва тегишли вазирлик, идора, ташкилот ва муассасалардан масъул шахслар иштирок этишди.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015