Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 16 Май 2014 Кӯришлар: 2660
Печат

 ҲАР КИМ ӮЗ МАНФААТИНИ КӮЗЛАЙДИКуни кеча мамлакат Савдо-саноат палатасида матбуот анжумани бӯлиб ӯтди. Палата томонидан уюштириладиган кӯргазма-ярмаркалар тадбиркорлар ва тижоратчиларни тӯплаш, қӯшма бизнес лойиҳаларини амалга татбиқ этиш имконини яратиб, ишлаб чиқарувчилар учун савдо янги бозорларини очади. Шунингдек, мутахассислару кӯргазма иштирокчиларини юртимиз ва хорижий маҳсулотлари, хизмат кӯрсатиш, технология ва асбоб-ускуналари билан таништиради.

Кӯргазма-ярмаркалар ташкил этилиши Тожикистонга хорижий компания ва фирмалар, сармояларни жалб этиш, ӯзаро фойдали шартномалар имзолаш, тадбиркорликни қӯллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, қӯшма корхоналар ташкил этиш орқали савдо-иқтисодий ҳамкорликларни ривожлантириш имконини яратади.

4-8 март кунлари Душанбе шаҳридаги «Кохи Борбад» давлат комплексида «Тожикистон-2014» туҳфалар ва сайёҳлик 16-халқаро кӯргазма-ярмаркаси ташкил этилмоқда.

Бу йилги кӯргазма, Оналар кунига бағишланган бӯлиб, унда турли саноат молларидан ташқари байрамга хос туҳфалар ҳам намойишга чиқарилган.

Бу кӯргазмада юртимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотлардан ташқари, Эроннинг Теҳрон, Хуросон ва бошқа шаҳарларидан саноат, озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотлар намуналари намойиш этилади. Бу ерда турли хил совға сувенирлар, юқори сифатли идиш-товоқлар, парфюмерия ва косметика воситалари, заргарлик буюмлари, ҳунармандлар маҳсулотлари, кӯзларни қамаштирувчи турли хил аксессуарлар ва бошқа нарсалар сотувга чиқарилади.

Жорий йилнинг 10-13 март кунлари юртимизга Иқтисодий ҳамкорликлар ташкилоти (ЭКО)нинг нуфузли намояндалари ташриф буюриши анжуман чоғида маълум қилинди. Улар ташрифидан асосий мақсад, давлатлар ӯртасидаги муносабатларни ривожлантириш, ҳамкорликнинг янги йӯналишларини муҳокама этишдан иборат.

Савдо-саноат палатаси раиси ӯринбосари Асанали Карамалиев раҳбарлигида ӯтказилаётган қизғин матбуот анжумани ярмида палата раиси Шариф Саид ҳам келиб қӯшилди. Вужудидан ғайрат-шижоат жӯш уриб турган Палата раиси журналистларни самимий суҳбатга чорлади.

-Савдо-саноат палатаси республика тараққиёти учун барча имкониятлардан самарали фойдаланмоқда. Уларнинг жаҳон талабларига жавоб берадиган тарзда ӯтказилиши учун ҳаракат қилади. Бироқ, шуни унутмаслик лозимки, бунда ҳар томон ӯз манфаатини кӯзлайди. Юртимизга кӯргазма учун ташриф буюрадиган хорижий давлатлар корхоналари ҳам бирор-бир манфаатга эга бӯлиши лозим. Ҳамма томонлама ҳисоб-китоб қилишади. Биз ҳам ӯз навбатида кӯргазмалар яхши ӯтиши учун Ҳукуматга мактуб йӯллаб, юртимиздаги вазирлик ва давлат муассасаларининг иштирокини сӯраймиз.

Мен Савдо-саноат палатасига ишга келган вақтим асосий стратегик шеригимиз бӯлган Россия Федерацияси билан иқтисодий ҳамкорликларимиз талабга умуман жавоб бермасди. Икки давлат маҳсулот айирбошлаш кӯрсаткичи 200 минг долларга зӯрға етарди. Ана шу вақтлари мен Россия Ҳукуматига мактуб йӯллаб, ҳамкорликларни янги даражага кӯтариш таклифини илгари сурдим. Мана, бугунги кунда   маҳсулот алмашиш бир миллиард доллардан ошди. Республикамизда Россиянинг 24 та саноат корхоналари иштирок этган кӯргазма ташкил қилинганди. Бу каби йирик кӯргазма бизда ҳали ӯтказилмаган. Ички ялпи маҳсулот суръати юртимизда йилига 7,5 фоизни ташкил қилмоқда. Агар шу тарзда давом этаверса, ӯн йилда амалга оширилган ишларни беш йил давомида бажарсак бӯлади.

Юртимизда ишлаб чиқарилаётган жун, пахтани ӯзимизда қайта ишлаш корхонасини ташкил этиш мумкин. 15-20 фоиз маҳсулотларимиз хорижий давлатларга чиқиб кетяпти. Пишиқчилик мавсумида мева ва сабзавотларнинг қарийб 45-50 фоизи ерга тӯкилиб, исроф бӯлиб кетади. Ӯзимизда ушбу маҳсулотларни қайта ишлаш корхоналари фаолият бошласа, уй бекаларимиз ҳам иш жойлари билан таъминланишади. Бу бир томондан оила бюджетига ёрдам бӯлса, иккинчи томондан уларнинг дунёқараши ҳам ӯзгариб боради.

Ӯтган йили Умумжаҳон савдо ташкилотига аъзо бӯлдик. Бу ташкилотга аъзолигимиз ҳам ташқи иқтисодий имкониятларимизни оширди. Шундай экан, тараққиётни таъминлаш ӯз қӯлимизда. Бунинг учун ҳар бир фуқаро ӯз ҳиссасини қӯшмоғи лозим.

 

Г. Аюпова, «Халқ овози»

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Июл 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

Қалб сукут сақлабми турар индамай, доо-о-д, десам кўкларга етади бўзим...

 

Салим Халил - Ҳисор водийсида вояга етган шоир. Унинг шеърларидаги қуйма сатрлардан шеъриятга хос лиризм уфуриб туради. Ҳозирча битта - «Қалб манзаралари» шеърий тўплами чиққан шоирнинг битикларида Она-юрт мадҳи, ота-она олдидаги бурч, миллий қадриятларга бўлган эҳтиром, муҳаббат ва садоқат мавзулари ўзгача бир пафос ва нозик бир дунёқараш билан қаламга олинади. Қуйида шоирнинг янги шеърларини ҳукмингизга ҳавола этамиз.

Муфассал...

Кўнгил

 

Қор тушиши билан бизга жон кирарди. Тонг бўзарганда қарабсизки, милтиқ елкада, ҳали из тушмаган боғ кўчадан ғизиллаб кетиб боряпмиз тоққа қараб.

Гоҳ ўртоқлар билан чиқсак, гоҳо… якка ўзим чиқардим. У ерда Назрулла деган ўртоғимнинг томи кекса толларга кўмилган уйлари бор. У ёлғиз онаси билан яшарди. Отаси урушда ўлган. Қизиқ бола эди у. Ким, овга юр деса, эргашиб

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2453133

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9787789
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1764
2939
14019
9749197
32099
122773
9787789

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.74
Бугун: 10-07-2026 18:08:37

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015