Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 17 Август 2017 Кӯришлар: 1693
Печат

 

u usmonzoda 2017- 2017 йилнинг биринчи ярмида нефт қазиб олиш ҳажми 11 минг 742 тоннани ташкил этди. Бу эса, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 762 тоннага кам дегани, - деди Тожикистон Республикаси Энергетика ва сув захиралари вазири Усмонали Усмонзода вазирликнинг жорий йил олти ойлик фаолияти якунларига бағишланган матбуот конференциясида. – Газ қазиб олиш ишлари эса, 879,7 минг метр куб ҳажмида бажарилди.

Бу йўналишда ҳам ишлар ўтган йилдагидек бўлмади ҳамда 2016 йилнинг шу даврига нисбатан 543,8 минг метр куб газ кам қазиб олинди. 

Шу ўринда қайд этиш жоизки, бир неча йил олдин хорижий ширкатлар келиб, Тожикистонда нефт-газ қидириш ишларини бошлаб юборганлиги борасида хабарлар тарқалган эди. Ўшанда баъзилар биз ҳам бир неча йилдан сўнг  ўз нефт-газимиз билан таъминланамиз, деганди. Лекин мана йиллар ўтиши билан бу масала анча оқсаб қолди. Шу ўринда журналистларнинг дастлабки саволларидан бири ҳам мазкур масала юзасидан бўлди: -Айни пайтда Тожикистонда нефт-газ қидириш, бу ишларга хорижий сармоядорларни жалб этиш қандай вазиятда турибди?

- Нефт-газ соҳасидаги қидириш ишлари ва сармоялаштириш масалалари давом этаяпти. Ҳақиқатдан ҳам, биз «Сариқамиш» мавзесидаги ишчи гуруҳининг ишларидан катта умид қилгандик. Чунки биз ҳам саноат даражасида нефт қазиб олишни йўлга қўйиш ниятида эдик. Зеро,  Тожикистонда биринчи марта кенг миқёсдаги нефт қидириш ишлари олиб борилганди. Улар 6500 метр чуқурликкача бурғулашди. Бироқ иш натижалари шуни кўрсатдики, у ерда етарлича нефт-газ манбалари мавжуд эмас экан. Шунинг учун ҳам, бу ердаги ишларни давом эттириш мақсадга мувофиқ эмас, деган хулосага келинди. Шундай бўлса-да, Тожикистоннинг бошқа минтақаларида  бундай ишлар давом эттирилмоқда. Ва биз келажакда нефт-газ соҳасида хорижий сармоядорларни жалб этган ҳолда, ишларни тезлаштиришни мақсад қилганмиз,- деди Тожикистон Республикаси Энергетика ва сув захиралари вазири Усмонали Усмонзода.

Энергетика соҳасида кўпчиликни қизиқтирадиган масалалардан бири,  албатта, бу йилги қиш қандай бўлишидир. Бу йил ҳам аҳолига электр энергиясини бериш ҳолати яхши бўладими? Энергетика ва сув захиралари вазирлигининг матбуот конференциясида ҳам бу савол ўртага ташланди. Бу борада эса, Усмонали Усмонзода шундай деди:

- Албатта, ўтган йилги қиш мавсуми олдингиларига қараганда, анча яхши бўлди. Чунки электр энергиясига қўйилган чеклов январ ойи бошидан олиб ташланди. Бу йилнинг дастлабки олти ойи бадалида барча манбалар ҳисобидан 9 миллиард 141,9 миллион киловатт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилган. Бу йил ҳам Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг топшириғи асосида барча имкониятларимизни ишга солган ҳолда,  2017-2018 йиллардаги қиш фаслида аҳолини кўпроқ электр энергияси билан таъминлашни режалаштирганмиз. Агар факт-рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, ўтган йили биз октябр ойида «Душанбе-2» иссиқлик-энергия марказининг биринчи агрегатини ишга туширдик. Унинг иккинчи агрегати мамлакат Президенти иштирокида декабр ойида иш бошлади. Яъни биз  300 мегаватт/соат қўшимча электр энергияси билан таъминландик. Душанбе шаҳри аҳолисини октябр ойи охирлари ёки ноябр ойи бошларидан иссиқлик билан тўлиқ таъминлашимиз мумкин. Бундан ташқари, мамлакатнинг бошқа минтақаларини ҳам қиш фаслида электр энергияси билан таъминлаш мақсадида барча имкониятларимизни ишга солганмиз.

Матбуот конференциясида, шунингдек, CASA-1000 лойиҳаси, қўшни Ўзбекистон Республикаси билан энергетика соҳасидаги ҳамкорликлар ва бошқа долзарб масалалар юзасидан қизиқарли савол-жавоблар бўлиб ўтди.

 

Зуҳриддин УМАРОВ, «Халқ овози».

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Июл 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

Икки тилда сўзлашувчи бир халқ

 

Мен Тожикистонда туғилганман, миллатим - тожик. Ўн етти ёшимдан буён Ўзбекистонда яшайман. Мактабни (ўзбек тилида) битириб, Тошкентга ўқишга келдим. Тошкент Давлат университети(ҳозирги Миллий университет)нинг журналистика факултетида таҳсил олдим. Бугун босиб ўтилган умрим йўлига назар ташларканман, 17 ёшимда "Бу қиз иқтидорли", - дея баҳо берган таниқли ёзувчи Омон Мухтор, 18 ёшимда (1981 йили Тожикистонда ўтган Ўзбекистон

Муфассал...

Қизғин мушоира этади давом…

 

1958 йили  Жавоҳирлаъл Неру раҳнамолигида  Осиё ва Африка  адибларининг  конференцияси ташкил этилган ва унга ўзининг жозибали  шеърияти  билан ҳиндистонлик шоирлару адибларнинг дилини ром эта олган  Мирзо Турсунзода ва Зулфия ҳам  қатнашган эдилар.

Мана шу конференциядан қайтгач, Зулфия ўзининг  "Мушоира" деган

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2453159

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9788046
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2021
2939
14276
9749197
32356
122773
9788046

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.74
Бугун: 10-07-2026 20:47:59

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015