Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 17 Август 2017 Кӯришлар: 1764
Печат

 

amonatbonk 2017Республикамиздаги нуфузли банклардан бири ҳисобланган, Тожикистон Республикаси «Амонатбанк» - Давлат банкининг 2017 йил биринчи ярмидаги иш фаолияти тўғрисида банк раиси Руҳулло Ҳакимзода ахборот берди.

 Банкнинг 551та хизмат кўрсатиш маркази, шунингдек, 75та филиали мамлакатимиз турли минтақаларида фаолият кўрсатиб келаётганлиги ҳақида тўхталди.

Амонатбанк Тожикистон Республикасининг «Тожикистон Республикасининг 2017 йилги бюджети ҳақида»ги қонуни асосида фаолият юритиб, 2017 йилнинг 30 июнигача 334,3 миллион сомонийлик молиявий амалиётларни ижро этган. Бу ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 14 фоизга ўсган.

Ҳисобот даврида банк солиқ идоралари ҳисобидан бюджетга 23 миллион сомоний ўтказгани ҳақида маълумот берилиб, бу ўтган йилги кўрсаткичдан 14 фоиз кўпдир. Банкда молиявий шаффофликни таъминлаш мақсадида, шунингдек, нақд пул муомаласини юксалтириш учун 255та савдо терминалларини мамлакатимизнинг шаҳар ва ноҳияларига ўрнатди.

Амонатбанк раиси Руҳулло Ҳакимзоданинг қайд қилишича, аҳолидан электр энергияси, сув ва бошқа хизматлар ҳақи учун маблағ қабул қилишни йўлга қўйиб,  маблағлар ўз вақтида тегишли идоралар ҳисобига ўтказилгани ҳақида айтиб ўтди.

Амонатбанк ташқи сармоячилар ҳамкорлигида мамлакатимиз иқтисодиётининг ривожланишига ҳисса қўшиб, йил бошидан бери 23та шаҳар ва ноҳияларда 50дан ортиқ лойиҳаларга сармоя ўтказган.

Тожикистон Ҳукумати қарорига асосан банк мамлакатимиздаги ёш ўқитувчиларга 839 минг сомонийлик кичик қарзлар бергани маълум қилинди.

Журналистларнинг Ёшлар йилида банк мамлакатимиз ёшлари учун қандай амалий чора-тадбирлар кўраётгани тўғрисидаги саволга қуйидагича жавоб берилди: -Жорий йилнинг 6 ойи мобайнида, давлатимиз шаҳар ва ноҳияларидан танлов асосида 65 нафар ёш мутахассислар доимий иш билан таъминланди.

Ҳисобот даврида  пластик карталар билан муомала қилувчи мижозларининг кўпайганлиги сабабли, мамлакатимиз минтақаларида 222та банкомат ва  1030дан ортиқ постерминал хизмати йўлга қўйилган.

Амонатбанк шу кунгача 14та хорижий банклар билан алоқалар ўрнатган бўлиб, турли хил молиявий амалиётларни халқимизнинг иқтисодий манфаати йўлида амалга ошириб келмоқда.

2017 йилнинг 30 июнигача 655 минг нафар нафақахўрларнинг 183,8 миллион сомонийлик нафақаларини ўз вақтида етказиб бериш хизматини адо этган.

Ярим йиллик фаолият даврида банк раҳбарияти турли хил семинар ва машғулотлар ташкил этиб, ходимларининг  48 нафарини  Душанбе шаҳрида ва 7 нафарини чет давлатларда тажриба ўрганиб, касбий малакаларини оширишга жалб этган.

Амонатбанк Тожикистон Республикаси Президентининг 2014 йил 10 февралидаги 159-фармонига асосан Рўдакий ноҳиясидаги 1-мактаб-интернатга ҳомийлик қилиб келмоқда. Жумладан, Наврўз, Миллий бирлик ва тотувликнинг 20 йиллиги тантаналари арафасида талаба ва ўқитувчилар учун байрам дастурхони ташкил этди.

Амонатбанк Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг топшириқ ва кўрсатмалари, шунингдек, Тожикистон Ҳукумати қарорлари асосида республиканинг иқтисодий равнақи учун халқ ва давлатга фидокорона хизмат қилиш асосий мақсади эканлигини таъкидлади.

 

Ҳайтали Боев. «Халқ овози».

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Сармоячилик муҳитини яхшилашга оид кенгаш мажлиси

 

20 феврал куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, Сармоячилик фазосини яхшилашга доир маслаҳат кенгаши Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмон бошчилигида кенгашнинг XIX мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлис масалалари кўриб чиқилиши чоғида, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон республика ва минтақа мамлакатлари савдо шериклари билан

Муфассал...

Илғор пахтакорларга – енгил автомашиналар

 

Суғд вилояти пахтакорлари янги йилни ёруғ юз билан кутиб олишмоқда. Улар 2018 йил учун белгиланган пахта етиштириш режасини 112 фоиздан орттириб ижро этишди. Гарчи жорий йилда айни ғўза ҳосил тугиши пайтида ҳаво қаттиқ исиб кетиши, сув етишмовчилигига қарамасдан, агротехника қоидаларини моҳирона ишга солган вилоят пахтакорлари мўл ҳосил етиштиришга ва уни нобуд қилмасдан йиғиб-териб олишга муваффақ бўлишди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2515556

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9976877
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1801
2439
16050
9940695
12847
100591
9976877

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.153
Бугун: 05-09-2026 15:24:02

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015