Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 28 Июл 2017 Кӯришлар: 1618
Печат

 

tochikmatlubot 2017- "Тожикматлубот" иттифоқи бошқаруви ўз фаолиятини Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг барча топшириқ ва дастурлари асосида йўлга қўйган бўлиб, республика аҳолисига бекаму кўст хизмат қилиб келаётир, -деди жорий йил ярим йиллик ҳисоботида "Тожикматлубот" иттифоқи раиси Ҳусайн Идиев.

Унинг сўзларига кўра, идора фаолиятининг умумий даромади 42,1 миллион сомонийни ташкил қилиб, бу режанинг 106 фоиз  бажарилиши демакдир.  Ва давлат бюджетига 153 миллион сомоний фойда келтирилган.

Ва яна ярим йил мобайнида аҳолига 3,3 миллион сомонийлик хизмат кўрсатилган бўлиб, бир марталик тўлов маблағи ҳажми эса, 4, 8 миллион сомонийни ташкил этди.

Раис сўзларига кўра, "Тожикматлубот"нинг республика бўйлаб қарийбки, барча идораларида фаолият тўғри йўлга қўйилган. Баъзиларида эса, таъмирлаш ишлари амалга оширилган. Барча бозорлар қошида иттифоққа тегишли дўқонларда халқ кундалик эҳтиёжидаги маҳсулотларнинг нисбатан арзон нархларда сотилиши йўлга қўйилган.

Бундан ташқари пойтахнинг Қараболо ва бошқа мавзеларида кўчма ярмаркалар ташкил этилиб, у ердаги нарх-наволар бошқа жойдагилардан анча арзон эканлиги мушоҳада этилган. Айниқса,  муборак Рамазон ойи давомида автолавкалар муттасил фаолият қилган.

Матлубот кооперацияси илму дониш равнақига ҳам ўз ҳиссасини қўшиб келаётганлигини унинг Тожикистон Давлат тижорат университети (456878 сомоний) ҳамда Хўжанддаги  Иқтисод ва савдо олийгоҳи (204812 сомоний) замонавий  ўқув асбоблари харид этиши учун лозим бўлган анчайин катта миқдордаги маблағ йўналтилрганидан билиб олсак бўлади.

Шунингдек, "Тожикматлубот" иттифоқи ҳукумат талабига кўра, 29 нафар студентни маблағ билан таъмин қилаётир.

Бу йилги Наврўз айёмида Турсунзода шаҳри ободончилик ишларида  "Тожикматлубот" кооперациясининг ҳам ҳиссаси катта бўлди. Шаҳар марказий бозори реконструкцияси учун жами 281545 сомоний маблағ сарфланганлиги бундан далолат беради.

Журналистларнинг илк саволи, албатта, мазкур идоранинг "Набзи тожикматлубот" газетаси ва "Файзи истиқлол" журналининг «Тожикматлубот» янги тайинланган раиси  Ҳусайн Идиев томонидан ёпилишига доир бўлди.

- Олдинги матбуот конференциясида айтганимдек, ўзини маблағ билан таъминлай олмаган мазкур газета ва журнал "Тожикматлубот" идораси ҳисобидан нашр этилиб келинган. Унинг нашри учун эса, анча катта  маблағ лозим бўлади. Бундан ташқари, ушбу нашриялар реализациясини кимларгадир мажбуран юклашнинг ўзи одобдан эмас. Биз бу нашриялар ўрнига идорамизнинг доимий фаол сайтини ишга туширдик. Эндиликда барча янгиликларимиз ва фаолиятимиз ҳақидаги маълумотларни истаган муштарий http://tajikcoop.tj/  сайти орқали мутолаа қилиши, хабардор бўлиши мумкин.

"Халқ овози" газетаси мухбирининг кичик савдо нуқталари - ларёклар фаолияти борасидаги саволига эса, қуйидагича жавоб бўлди:

- Миллат пешвоси, муҳтарам Президентимизнинг бу борадаги дастуру топшириқларига биноан, кўп қаватли уйлар, шунингдек, кишилар гавжум яшайдиган мавзеларда кичик савдо нуқталари - ларёклар очиш ниятидамиз. Бундан мақсад аҳолига кундалик эҳтиёж молларни бошқа жойларга нисбатан арзон нархда сотиш ва харидор вақтини тежашдир. Чунончи, улар ушбу мавзе аҳолиси учун ўта қулайлик туғдиради ҳам.

"Тожикматлубот" иттифоқи бошқаруви раиси сўзларига кўра, келгусида янада ободончилик ишларини амалга оширишни режалаштирганлар.

Абдулло Саидов,

"Халқ овози".

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Март 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31          

МАҚОЛАЛАР

Миллат пешвоси Станислав Засни қабул қилди

 

14 декабр куни Миллат қасрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Беларус Республикаси Хавфсизлик кенгаши Давлат котиби Станислав Засни қабул қилди.

Суҳбатдошлар ҳарбий, ҳарбий-техник, минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш соҳаларида икки томонлама ҳамда кўп қиррали

Муфассал...

Балоғат (Қиссадан парча)

 

Таниқли ёзувчи, А.Рўдакий номидаги Тожикистон Давлат мукофоти лауреати Юсуф Акобировнинг ижодида «Балоғат» қиссаси алоҳида ўрин тутади. Унда ҳаёт мавзуси замондош тасвири, ёшларнинг интилиши, илк муҳаббат, инсон ва унинг тақдири ҳикоя қилинади.

Бемор чол уй бурчагида кўрпага ўралиб ётарди. У етмишдан ошган бўлса ҳам, бардам эди. Нима сабабдандир касал бўлиб, оёқдан қолди. Мана бир ойдан

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2333366

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9243672
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1612
3121
12953
9192305
16687
109364
9243672

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.130
Бугун: 05-03-2026 12:12:26

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015