Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 19 Январ 2017 Кӯришлар: 1878
Печат

 

r ahmadzoda 2017Тожикистон Республикаси Ер бошқаруви ва геодезия давлат комитети ўзининг ўтган – 2016 йилги фаолияти якунларига бағишланган матбуот анжуманини ўтказди. Унда комитет раиси Ражаббой Аҳмадзода иштирок этиб, комитет фаолияти ҳақида журналистларга маълумот берди.

- Тожикистон Республикаси Ер бошқаруви ва геодезия давлат комитети мутахассислари ўтган йили  республиканинг барча шаҳру ноҳияларида

  кузги ва эртачи сабзавотлар, пахта, картошка, шунингдек, такрорий экинларни назорат ўлчовидан ўтказдилар. Назорат ўлчов натижаларига кўра, 224618 гектар майдонга, ундан  97347 гектарига суғориладиган кузги зироат, 160596 гектарга пахта, 20699 гектарга картошка ва 69852 гектар майдонга, улардан 69746 гектар суғориладиган майдонга такрорий экин экилган,-деди комитет раиси.

Унинг сўзларига кўра, ўтказилган текширувлар  2016 йил давомида 12830 гектар майдон, шундан 10247 гектари сувли ер бўлиб,  қишлоқ хўжалиги айланмасидан четда қолганлигини аниқлаган. Бундан ташқари, 9181 гектар ернинг мелиоратив ҳолати ёмонлиги ҳамда 3649 гектар ерларда ўтказилган хўжалик ишларининг қониқарли эмаслиги боис, қишлоқ хўжалиги айланмасидан четда қолган.

 Шунингдек, матбуот анжумани давомида Тожикистон Республикаси Президентининг «Янгидан ташкиллаштириш ва қишлоқ хўжалик ташкилотларини ислоҳ қилишга оид қўшимча тадбирлар тўғрисида»ги фармонини амалга татбиқ этиш борасида 2017 йилнинг 1 январига қадар республика бўйлаб, деҳқон хўжаликлари умумий сони 174 минг 837тани ташкил этиб, улар Ердан фойдаланиш учун сертификат ва Ер гувоҳномаси билан таъминланганликлари маълум қилинди.

Матбуот конференцияси сўнгида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.

Э. Шукуров,

«Халқ овози». 

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Эл саломатлиги – давлат бойлиги

 

Яқинда газетамизнинг Жаббор Расулов ноҳиясидаги жамоатчи мухбири Муслима Ўлмасзода Рустам Бобоев билан учрашиб, бир неча саволларига жавоб олди. Қуйида суҳбат мазмуни билан танишасиз.  

- Рустам Асқарович, бир неча кундан сўнг, Тожикистон тиббиёт ходимлари байрами ва буюк олим, тиб илмининг даҳоси, аллома Абуали ибн Сино таваллуд  топган кун кенг нишонланади.

Муфассал...

Кўнгил изтироблари

 

Айни туш. Қуёш тик келган пайт. Ҳавонинг кундан-кунга исиб бориши саратоннинг яқинлигидан дарак беради. Офтоб гўё тандирдан чиққан оловдай борлиқни қиздиради. «Қилт» этган шабада йўқ. Ҳамма ўзини салқинга урган, гўё табиат мудрагандай туюлади. Фақат баланд ўрик шохида қарқуноқ турли сайроқи қушларга хос тақлид қилиб сайрамоқда. Ҳовлида ҳаво димлигидан салқинлаш учун Шоҳиста ариқ бўйига чиқди. Муздеккина сувда юз-қўлларини ювгач,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2576523

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10185454
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1790
3900
5690
10151415
82547
138877
10185454

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.202
Бугун: 20-10-2026 11:54:49

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015