Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 09 Декабр 2016 Кӯришлар: 1671
Печат

 

iqtisodiy taraqqiyotТожикистон Ҳукумати ўз иқтисодий имкониятларини мустаҳкамлаш учун мустақиллик йилларида қатор иқтисодий ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этмоқда. Мисол учун, ўтган асрнинг 1991 йили республикада 358та саноат корхоналари фаолият кўрсатган бўлса, бу кўрсаткич айни дамда 2100тага етган.

Кейинги йилларда анъана тусига кирган ҳамда Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам

Эмомали Раҳмон мамлакат соҳибкорлари билан ўтказган учрашувлари ва уларга яратиб берилган имкониятлар республика иқтисодиёт равнақида муҳим омил ҳисобланади.

Ва алалоқибат, мустақилликнинг шонли йигирма беш йили мобайнида ички ва чет эл сармояларининг жалб этилиши, юзлаб катта- кичик корхоналарнинг вужудга келиши ва доимий иш жойларини пайдо қилиш имкониятларини яратди.

Ўтган йиллар мобайнида иқтисодиёт соҳасида мингта лойиҳа жалб қилинган бўлиб, шундан 65 миллиард сомоний маблағ хорижий ва 27,5 миллиард сомоний мустақил сармоядорлар томонидан амалга оширилгани диққатга сазовордир.

Маблағларнинг асосий қисми, энергетика, транспорт, соғлиқни сақлаш,  маориф, қишлоқ хўжалиги, ирригация ва қурилиш соҳаларига йўналтирилган.

Кейинги пайтларда Тожикистон Ҳукумати томонидан амалга оширилган бундай ислоҳот ва тадбирлар янги кўринишдаги соҳибкорлик субъектларини вужудга келишида асосий омил ҳисобланади. Хусусан,   2007 йилда 158000тани ташкил қилган бўлса, бу кўрсаткич 2016 йилда 280000тага кўпайганлиги фикримиз далилидир.

Диёримизда мустақиллик қўлга киритилганидан сўнг, жаҳонда , хусусан, иқтисодий тақчилликни бартараф этиш борасида халқаро стандартларга тўла жавоб бера оладиган замонавий ҳамда тўла иқтидордаги саноат корхоналари ишга туширилди.

Бир сўз билан айтганда, мамлакат Бош вазири Қоҳир Расулзоданинг Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган «Душанбе-2016» халқаро соҳибкорлик форумида айтишича, охирги ўн беш йил мобайнида фуқаролар олаётган даромад  йигирма беш  марта ортган. Мамлакатда амалга оширилган, миллий аҳамиятга эга иқтисодий ислоҳот ва режалар асосида ўртача йиллик ўсиш суръати 7,8 фоизга тенг бўлиб, давлат бюджети даромад қисми эса, 300 миллиондан ўн саккиз миллиардгачани ташкил қилади. Таҳлиллар кўрсатишича, мамлакатда камбағаллик сатҳи уч баравар қисқарди.

Манбаларда кўрсатилишича, мамлакатимизда беш юз олтмиш тўртта озиқ-овқат ишлаб чиқариш корхоналари ташкил қилиниб, айни замонда истеъмол бозорини сифатли маҳсулотлар билан таъминламоқда.

Саноат ва янги технологиялар вазирлигидан хабар беришларича, озиқ- овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш  жорий йилнинг январ-сентябр ойларида 2,4 миллиард сомонийни ташкил қилган. Бу рақамлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан, 131,1 миллион сомонийга зиёддир.

Ҳозир бутун дунё бўйлаб иқтисодий таназзул ҳукм сурмоқда. Ишсизлар сони кўпайиши глобал муаммога айланиб улгурди. Дунёнинг баъзи бир минтақаларидаги  ноором вазият ва қочқинлар сонининг ортиб бориши бу ҳолнинг янада мураккаблашувига олиб келаётир.

Иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш ҳамда янги- янги ишлаб чиқариш корхоналари, завод ва фабрикалар бунёди- замон талаби. Мустақиллик йилларида Тожикистонда коммуникацион боши берк кўчадан чиқиш учун салмоқли ишлар амалга оширилди. Бу, аввало, мамлакатда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг асосий омили ҳисобланиши билан бир қаторда саноат соҳаси тараққиётида ҳам асосий ролни ўйнайди. Тожикистон тарихида кейинги йигирма беш йил муҳим тараққиётлар йили бўлди, десак адашмаган бўламиз. Мустақиллик йилларида тунеллар қурилиши, темир йўл соҳасидаги ўзгаришлар,  минглаб ишлаб чиқариш корхоналарининг ишга тушиши халқимиз яшаш шароитини бир поғона юқорига кўтарди. Янги иш жойлари пайдо бўлганлигини юқорида айтиб ўтдик. Келинг, статистикага бир назар ташлайлик, Тожикистон Республикаси Саноат ва янги технологиялар вазирлигининг озиқ- овқат бошқармасига қарашли, учта «Озиқ-овқат». «Гўшт ва сут маҳсулотлари саноати», «Ғалла» давлат унитар корхоналари фаолият кўрсатиб келмоқда.

 Биргина жорий йилнинг тўққиз ойи бадалида мазкур соҳага оид 569 доимий иш жойига эга ўттиз тўрт корхона ўз фаолиятини бошлади. Манбада келтирилишича, фаолиятлари мисол тариқасида келтирилган  бу давлат унитар корхоналари 492.4 миллион сомоний миқдорида халқаро стандартларга тўлиқ жавоб бера оладиган озиқ- овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарган. Озиқ- овқат саноатининг ўн соҳасини қамраб олган давлат унитар корхоналарининг ишлаб чиқариш ҳажми йилдан- йилга ошмоқда. Мисол учун, мазкур корхоналарнинг шу йилнинг тўққиз ойи бадалида ишлаб чиқарган маҳсулотлари ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан, 74,8 миллион зиёд бўлиб, 117,9 фоизни ташкил қилади. Ватанимизда саноат соҳасида амалга оширилаётган бундай иқтисодий ислоҳотлар самараси ўлароқ, чет эллик сармоядорларнинг истаклари тобора кенгайиб бораётганлиги кўзга ташланади.

Мисол учун, яқинда мамлакатимиз пойтахтида Соҳибкорлар куни муносабати билан  ўтказилган Душанбе-2016 халқаро соҳибкорлик форумининг «Миллий ишлаб чиқариш тараққиёти  - янги сармоялар имконияти»,  деб номланишининг ўзиёқ кўпгина нарсани англатади.

Мазкур анжуманда дунёнинг  30 мамлакатидан 400 нафар киши иштирок этди. Жумладан, Тожикистон Республикаси ҳукуматининг олий мақом намояндалари ва Тожикистон билан ўзаро дўстона муносабатларда бўлган мамлакатлар ҳукумати вакиллари, халқаро молия ташкилотлари раҳбарлари, маҳаллий ҳамда чет эллик соҳибкорлар ва сармоядорлар, банк номояндалари, соҳибкорлар ассоциациялари, олимлар ва ишбилармонлар иштирок этишди. Ушбу нуфузли форумда иштирок этган дунёнинг машҳур: Швейцариянинг «Глинкор Интернэшнл», Қатар давлатининг «Қатарэйрвейс» ҳаво йўллари, Франциянинг «Аэробус», Тожикистон ва Хитой тоғ саноати, «Кока-кола», Франциянинг «Винчи» каби ширкатлари Душанбеда бўлиб  ўтган  халқаро соҳибкорлар форуми актив иштирокчиларига айланишди. Сўнгги йилларда Тожикистон Республикасининг «Очиқ эшиклар сиёсати» ва «Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш» борасида  амалга ошираётган ишлари кўлами, ижтимоий ва иқтисодий соҳаларда эришилаётган ютуқлар самараси сифатида кўрилади.

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг президентлик фаолияти давомида ўрнатган тинчликпарвар сиёсати дунё мамлакатлари, халқларининг диққат- эътиборини Тожикистонга қаратди. Бугунги кунда Тожикистон 1990 ва 2000 йиллар бошларидаги мамлакатдан фарқли ўлароқ, обод ва осойишта бир гўшага айланди.

Айни замонда, жаҳоннинг тараққий этган давлатлари Тожикистон Республикасини саноати ривожланаётган давлат сифатида эътироф этишаётирки, ҳозир буни Тожикистонга нисбатан қизиқиш уйғотаётган ташқи алоқалардан билиб олса бўлади.

Юқорида айтиб ўтилган халқаро «Душанбе-2016» соҳибкорлар форуми очилиш маросимида иштирок этган олий мақом меҳмонлар, хусусан,  Саудия Арабистони шаҳзодаси  Абдулазиз бин Файсал бин Абдулмажид бин Абдулазиз Оли Сауд, Марказий Осиё мамлакатлари бўйича, Европа қайта тиклаш ва тараққиёт банки минтақавий директори Маккейн Нейл, Телекоммуникация бўйича жаҳон банки халқаро молиявий корпорация гуруҳи минтақавий раҳбари Режндра Синх, «Глинкор Интренэшнл» ширкати президенти Айван Глазенберг, Тожикистон ва Хитой тоғ саноати ширкати президенти Жианг Ронг Хуанг, «Қатарэйрвейс» ҳаво йўллари ширкати президенти катта ёрдамчиси Али Ал Раис, Хитой Халқ Республикаси  «Акай Интернешнл» ширкати президентларининг чиқишлари мазкур форумнинг минтақа ва жаҳон иқтисодиёти тараққиётида муҳим рол ўйнайди. Тожикистонда ўтказилаётган халқаро аҳамиятга эга бундай нуфузли форумлар жонажон Ватанимизнинг дунёнинг турли мамлакатлари билан ҳамфикр ва дўстона алоқалари мезонларини белгилайди.

 

Эркин ШУКУР,

«Халқ овози».

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Вақт шамолини кутиш Ёхуд адабиётга кириш ҳақида мулоҳазалар муҳокамада

 

АСАЛДЕК АСАРЛАР АРМОНИ

Хўжандлик филология фанлари номзоди, доцент Мунаввара Ойматованинг шоир Эркин Шукурга очиқ хат ёзиш баробарида адабиётга кириш ҳақидаги мулоҳазаларининг биринчи ва иккинчи мактуби мутолааси каминада шу битикни йўллашга туртки бўлди. Мунаввара синглимиз таъкидлаганидек, мустақиллик даврида «қўлбола» китоблар нашри кўпайиб кетди.

Муфассал...

ФАРЗАНДДАН-ДА АЗИЗ ФАЗИЛАТ

 

ёхуд келажагимиз бунёдкорлари маънавиятига қайғуриб…

Ёшлик - инсон умрининг «маънавий қасри»га тамал тоши қўйиладиган ғанимат замон. Зеро, ана шу маънавият умрбод одам боласининг ҳаётдаги мавқеини белгиловчи мезондир. Бақувват маънавият - етук инсонлик гарови…

Халқимиз: -Бола бошдан… - деган иборани бот-бот қўллайди, бу бежиз эмас. Тарбия она қорнидан бошланади. Уч кунлик гўдак тарбияси эса, ахлоқ-одоби комил фарзандни тарбиялаш имконини бой бериш демакдир.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990522

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477625
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3553
4027
21238
7426653
99269
114875
7477625

Сизнинг IPнгиз: 3.12.73.149
Бугун: 23-11-2024 16:52:13

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015