Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 27 Октябр 2016 Кӯришлар: 1812
Печат

 

paxta 27 10 16Кўзимизни очиб, теварак-атрофдаги наботот жинсидан кўрганимиз, таниганимиз пахта бўларди бир пайтлар. Эҳтимол, «ота», «она» сўзидан кейин илк талаффуз қилганимиз ҳам «пахта» бўлгандир?..

Туғилиб ўсган юртимиз пахтакор минтақа бўлганлиги ва ҳовлимиз пахта далаларига туташиб кетганлиги, қолаверса, улкан Советлар империясининг юргизиб турган сиёсатида пахтанинг бош ўринлардан бирини эгаллаб турганлиги

сабабдир балки, пахтага алоҳида кўз билан қараб, унга муҳаббат қўйиб ўсганимиз рост, ҳеч бир муболаға эмас.

Кейинчалик мактабга қатнай бошлаганимизда ҳам сентябрнинг биринчи ўн кунлигини ўқиб-ўқимай пахтага сафарбар этилардик. Боз устига пойтахт Душанбе ва Қўрғонтепадаги олийгоҳлар студентлари ҳам пахтага юбориларди. Пахтазор улкан фронт жабҳасига айланиб кетарди ўшанда. «Пахта, пахта жон пахта…»- деган қўшиқларимиз бўлармиди-ей…

Ҳа, ёшу қари, танида иссиқ жони бор инсон, албатта, пахта режалари тўлишига ҳиссаманд бўлишга ҳаракат қилиб қоларди. Биз яшаётган минтақа собиқ Қўрғонтепа вилояти, Коммунистик ноҳияси Коммунизм колхози ерларида ҳам қарийбки, тўлиқ пахта парвариш қилинарди. Колхоз радиоузелидан тортиб, ноҳия газетаси-ю, вилоят ундан нари республика оммавий ахборот воситалари йил-ўн икки ой пахта далаларидан хабарлару репортажлар бериб борарди.

paxta 27 10 161Кунлик сводка-маълумот газеталар биринчи саҳифасидан ўрин олиб қайси ноҳия илғор, ким планни тўлдирганлиги борасидаги суҳбатлар авж оларди.  Йил охирида ғолиблар мукофотланган, пахтакор эса, тўй тараддудини кўра бошларди. Пахта экиб, олган даромадига енгил машина сотиб олишни ният қилганлар, курортлару санаторийларда дам олишни кўзлаганлар қанча бўларди.

Бир сўз билан айтганда, пахта давлат сиёсати эди ўшанда. Энди билсак, ҳукмрон сиёсат экан - пахта. Пахта қарийбки, биз - Марказий Осиё халқи ҳаёт-мамотига айланган экан ўшанда. Биргина Тожикистон Совет Социалистик Республикаси давлатга  1 миллион тонна «оқ олтин» топширарди, ахир.

Студентлик давримизда ҳам бу «ҳаёт-мамот» Зафаробод далаларида давом этарди… Кейинчалик СССРнинг биринчи ва сўнгги президенти М. Горбачёв пахта яккаҳокимлиги сиёсатига ўзгартиш киритди чоғи, пахтага бўлган муносабатлар ҳам ўзгариб борди. СССР тугатилгач эса, инон-ихтиёрлари ўзларида қолган иттифоқдош республикаларнинг бири экди, бири воз кечди бу қордай оппоқ пахтадан… Пахта далаларига бошқа экинлар экилди ёки аксар жойларда узоқ йиллар давомида пахта экиб келинган ерлар яшаш манзиллари учун тарқатилди. Пахта унутила бошланди.

Аммо…

Ҳа, кейинчалик йиллар ўтиши билан пахта асосий бойлигимиз эканлигини англай бошладик. Далаларда пахта қайтадан бўй кўрсата бошлади. Гарчанд бу борада илгаригидай қаттиқ сиёсат олиб борилмаса-да, колхоз-совхозлар ўрнига ташкил этилган фермер-деҳқон хўжаликлари раҳбарлари қайтадан пахта эка бошлашди. Зеро, жаҳон бозорида пахтага бўлган талабот ҳамиша юқори бўлиб келган, жаҳоннинг 80дан ортиқ мамлакатларида пахта экилиб, у ўша давлатлар асосий бойлиги ҳам саналади.

Тожикистон - аграр мамлакат. У бободеҳқонлар юрти. Ҳазрати деҳқон бисмиллоҳ, деб яхши ният ила бу азиз тупроққа не ташласа, униб чиқади, Худо хоҳласа. Бир пайтлар пахтакорлик соҳасида донг таратган Абдуғафур ота Самадов, Мирали Маҳмадалиев, Сирожиддин Исоев, Асқарали Мирзоев, Абдураҳим Қосимовлар ўрнига узумчилигу боғдорчилик соҳасини қойиллатадиган Неъматжон Усмонов, Камолҳожи Мадумаров каби янгидан-янги бободеҳқонлар етишиб чиқди.

Тўғри, мамлакатда интенсив боғлар, токзорлар бунёд этила бошланди. Сархил меваларимизни ҳеч бир иккиланмай, экспорт қилишимиз мумкин. Бироқ, мамлакат бўйлаб қатор ип-йигирув корхоналари  фаолият бошлагани пахтага бўлган эҳтиёжни ошириши ҳам бор гап. Ўз навбатида Давлат бошлиғи, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси –Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийлари ҳам ҳар доим республика аҳолисини ўз-ўзини таъминлашга даъват этиб келади. Агар шундан келиб чиқилса, мазкур ип-йигирув корхоналари ҳамда бошқа газламалар ишлаб чиқарувчи фабрикаларимиз учун ҳам пахта сув ва ҳаводек зарур бўлиши турган гап.

Кейинги йилларда яна пахтанинг асосий бойлигимиз эканлиги борасида гап-сўз бўлиб турибди. Агар бу масалага қўшни республикалар мисолида қараладиган бўлсак, Ўзбекистонда пахта ўз долзарблигини ҳамон йўқотганича йўқ, назаримда. Қозоғистонда эса, кейинги пайтларда пахтага алоҳида аҳамият берилмоқда. У ердан меҳнат муҳожирлигидан қайтган бир танишимиз сўзларига қараганда, қозоқ фермерлари пахтакорликни янада ривожлантириш учун пахтакорликни яхши билувчи халқларни жалб қилишиб, йиллик мўмай даромад олишаётган эканлар. Ўзи ҳам бир қозоқ фермери пахта плантациясида меҳнат қилиб, яхшигина пул ишлаб келганмиш…

Мустақиллик йилларида тожик селекционерлари пахта навларини яратишу мукаммаллаштириш, унинг касалликларга чидамлилигини ошириш борасида қўл қовуштириб ўтирганлари йўқ, албатта. Улар ҳам бу масалада анчайин илмий-тажрибавий ишларни амалга ошириб, «Ирам», «Ирам-1», «Авесто», «20 соли истиқлол», «Хўжанд – 67», «Назирий», «Сорбон», «Ориёий» навларини яратганликлари айни ҳақиқат. Бу борада қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди Муйдин Абдуллоевнинг фикри билан танишсак:

-Муҳтарам Президентимизнинг ҳар гал соҳибистиқлол юртимиз бўйлаб қилган сафарларида ва қишлоқ хўжалик миришкорлари ҳамда илмий ходимлар билан учрашганида қилган маърузаларида мамлакатимизнинг ҳар бир минтақасига мос навларни яратиш бу, республикамиз иқтисодиётининг бир бўлаги бўлмиш қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этишини ҳис қилган ҳолда, Хатлон вилояти зироатчилик институти селекция-илмий ходимлари томонидан пахтанинг янги «Тожикистон» нави яратилганига анча бўлди. Бу навнинг бўйи 100-110 сантиметр бўлиб, энг муҳими бу пахта ётмаслиги жиҳатидан устун туради. Гули оқ сарғиш рангда бўлиб, юкланганда қизғиш тусга киради. Ҳар бир шохдаги шонасининг узунлиги 3 сантиметр, гул атрофидаги барги 3 дона бўлиб, гулининг қавати 9тагача бўлади. Ҳосил олиш жараёни эса 4-5 бўғимдан иборат бўлиб, кўраги ингичка толали пахтадан бироз катта, пахта вазни 6-8 граммгачани ташкил этади, - дейди у киши.

Шунингдек, пахтакорлик соҳасининг келажаги хусусида баъзилар: «Бу соҳанинг, умуман, кераги йўқ»,-дейишса, баъзилар эса аксинча, «Пахтакорлик соҳасини ривожлантириш лозим», -деган фикрни илгари сурмоқда. Бу борада соҳа билимдонлари фикрини сўрадик.

Холмуҳаммад Холбоев, Тожикистонда хизмат кўрсатган ходим, қишлоқ хўжалиги соҳаси етакчи мутахассиси:

- Давлат нуқтаи назаридан олсак, ҳар бир давлат саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва умуман барча соҳалар ривожланишини истайди. Деҳқон нуқтаи назаридан, эҳтимол, унинг учун пахтачиликдан кўра, полиз экини ёки бошқа маҳсулотлар етиштириш афзалдир. Аммо, пахтачилик ҳамма томонлама манфаатли соҳа. Пахтадан кўп нарсалар олиниши билан ҳам манфаатли. Пахтасидан тола ва бошқа газламалар, чигитидан ёғ, кунжара, чорва озуқаси, ғўзапоясидан уй хўжалигидан фойдаланишдан ташқари, мебел ясашда ҳам қўллаш мумкин. Аҳолини иш билан таъминлаш учун ҳам пахтакорлик муҳим ўрин эгаллайди. Бу ерда яна бир масала бор: мамлакатимизнинг иқлими иссиқ, пахта парваришига мос минтақаларида пахта (айниқса, ипак толали) етиштирилса-ю, қолган минтақаларида халқ хўжалигининг бошқа маҳсулотлари экилса, ҳамма учун ҳам бирдек манфаатли бўлар эҳтимол. Мутахассис сифатида пахтачилик соҳасининг келажаги порлоқ, деб ўйлайман. Аммо, нима экиш-экмасликни деҳқоннинг ўзига қўйиб бериш керак.

Анвар Абдуллоев, Спитамен ноҳиясидаги «Мурод ота» фермер-деҳқон хўжалиги раиси:

- Деҳқон-фермер хўжалигимиз ихтиёридаги 30 гектар ернинг 18 гектарига «Флора» навли пахта экканмиз. Гектарига 25 центнердан ошириб, барака хирмонини кўтараяпмиз. Режамиз ҳам тўлиш арафасида. Пахта таннархи ҳам яхшиланган.  Бизнинг минтақада «Флеш», «Ирам» номли пахта навларини  экканлар ҳам бор. Уларнинг ҳам ҳосил чўғлари баланд. Айтмоқчиманки, пахта эккан ҳеч қачон зарар кўрмайди, Худо хоҳласа.

Юнусжон Назаров, Рўдакий ноҳияси, Россия қишлоқ жамоатидаги «Ҳомиджон-1»,«Хомиджон-2» фермер- деҳқон хўжаликлари раиси:

- Раҳматлик қиблагоҳимиз Ҳомиджон Назаров Социалистик Меҳнат Қаҳрамони ҳамда миришкор деҳқон, пахта устаси эдилар. У кишининг фарзанди сифатида биз - ака-укалар ҳаммамиз ҳам ерга, деҳқончиликка меҳр қўйиб улғайганмиз. Пахта масаласига келсак, яқингача биз яшаётган ҳудуд  Россия жамоати далаларида пахта парвариш қилиниб, белгиланган режа ортиғи билан бажарилиб келинарди. Менинг ўзим ҳам хўжалигимиз ерларига пахта экиб, 30 центнергача ҳосил кўтарганман. Пахтакорлик келажаги масаласида шуни айтиш мумкинки, пахтачилик ҳамма томонлама манфаатли, истиқболли соҳа. Мисол учун помидор ё картошка эксангиз, улардан фақат картошка ё помидор оласиз. Пахтадан эса ёғ, кунжара, чорва озуқаси, газлама, шунингдек, унинг ғўзапояси ҳамда пўчоғидан ёқилғи сифатида тандиру ўчоқларда фойдаланиш мумкин. Энди, ўйлаб кўринг, қайсиниси манфаатли экан? Назаримда, пахта ўзининг «оқ олтин»лигини ҳамма вақт оқлайди.

Биз мулоқот қилган кишилар ижобий фикр билдиришди. Бу ҳақда азиз муштарийларимиз нима дейишаркин?!.

 

Абдулло Саидов,

«Халқ овози».

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Тамагир текширувчилар

 

ёхуд  тадбиркорлар  йўлидаги  тўсиқлар  хусусида

Сўнгги йилларда мамлакат олий раҳбарияти ташаббуси билан тадбиркорлик ҳамда хусусий сектор фаолиятини ривожлантириш,  уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоялаш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва қулай шарт-шароит яратиб бериш борасида қатор чора-тадбирлар кўрилаётганлиги барчага аён. Бу соҳага оид қонун ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, қабул қилинмоқда.

Муфассал...

Ҳаётий тажриба – муҳим омил

 

Ўтган йил декабр ойининг охирида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон мамлакат Олий Мажлисига навбатдаги Паёмини йўллади.

Мамлакат Президентининг парламентга йўллайдиган ҳар йилги Паёми ҳаётимиз дастури бўлиб, у фаолиятимизнинг асосий йўналишларини белгилаб берадиган муҳим ҳужжат ҳисобланади. Энг асосийси, Паёмда халқ хўжалигининг

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990337

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477199
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3127
4027
20812
7426653
98843
114875
7477199

Сизнинг IPнгиз: 3.145.169.122
Бугун: 23-11-2024 16:35:52

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015