Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 13 Октябр 2016 Кӯришлар: 2083
Печат

 

vaxshdaҲайрат билан ён-атрофга боқамиз. Катта йўлнинг икки тарафида пахтазор пайкаллари ястаниб ётибди. Чаноқлар «табассум» қилади. Теримчи қизларни ўзига имлайди. «Мени кечиктирмай териб ол», дегандай тоза оқ пахталар кўз ўнгингизда жилваланади. Пахта пайкалларида одам гавжум. Бундай пайтда ҳамма ўзини пахтакор, деб ҳис қилади. Бободеҳқон учун бугунги кунда «оқ олтин» ҳосилини йиғиб-териб олишдан муҳимроқ иш йўқ.

Чунки, ҳозир хирмон кўтарадиган, «қозонда борини чўмичга» чиқарадиган палла. Қаерга борманг – пахта.

Ҳар йили ерга чигит қадашдан то ҳосил йиғиштириб олгунча далани тарк этмайдиган, ҳатто, қиш ойларида ҳам уйида тинч ўтирмайдиган, ғўзанинг бошида худди фарзандидек парвона бўладиган Иброҳим ҳожи ўз меҳнати туфайли элга танилган. У киши оила аъзолари билан 13 гектар пахта майдонига чигит экиб, мўл ҳосил тўплаган. Чаноқларга қараган кишини оқликдан кўзи қамашади.

Панж ноҳиясидаги  Намуна қишлоқ советига қарашли «Барг» фермер деҳқон хўжалиги Вахш водийсида биринчилар қаторида меҳнат ғалабасини қўлга  киритиб, рапорт бердилар. Бу уларнинг Тожикистон давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик юбилейига муносиб совғаси бўлди.

-Қийинчилик, табиий шароит деймиз-у, бу йилгидек инжиқ келган йилни ҳеч эслолмайман,- дейди Иброҳим ҳожи биз билан бўлган суҳбатда. -Эрта баҳордаги устма-уст ёғингарчилик чигит униб чиқишига кўп тўсқинлик қилди. Тупроқ бетида ҳосил бўлган қаттиқ қатлам чигит униб чиқишига халақит берди. Бутун оила аъзоларимиз далага чиқиб қатқалоқ ерларни юмшатиш, ғўза ниҳолларининг тагини бўшатиш билан банд бўлдик. Кетидан қурғоқчилик бошланди. Бир томчи ҳам ёмғир ёғмай қолди. Шошилинч равишда сув қуйишга тушдик. Ғўзалар бир текис униб чиқди. Лекин ғўзақатор оралиғини бегона ўт босиб кетди. Зудлик билан биринчи култивацияни бошладик. Ғўза бегона ўтлардан тозаланди. Июн ойининг охири, июлнинг бошларида бир ой давом этган иссиқ гармсел туфайли чангдан кўз очиб бўлмасди. Тўкилган гул, шона, кўсакларга қараб ичинг ачийди. Кўзларингдан нохос ёш келади. Лекин ҳар қандай қийинчилик олдида эсанкирамасдан ғўза парваришини бўшаштирмадик. Мана шу меҳнатларнинг самараси бўлса керакки, бу йил вилоятда, балки республика миқёсида ҳам бўлса ажабмас, биринчилардан бўлиб ғалаба рапортига имзо чекдик. Далада ҳали ҳосил кўп. Мавсум охиригача яна 25-30 тоннадан зиёдроқ пахта топширамиз, деб ваъда бераман, - деди Иброҳим ҳожи.

«Барг» фермер-деҳқон хўжалиги аъзоларининг азму қарори бу йил ҳосилдорликни гектар бошига 45 центнерга етказишдир. Бунинг учун барча шароит бор. Далада ҳали ҳосил кўп. Терим кун сайин қизғин тус олмоқда. «Барг» фермер-деҳқон хўжалигининг Неъматжон Холиқов, Баргигул Шарипова, Самижон Холиқов, Насимжон Холиқов, Лутфия Ражабова, Сайрам Шарипова каби теримчилари ўзаро мусобақалашган ҳолда ҳар куни 80-90 килограммдан «оқ олтин» дурдонаси териб, бошқаларга намуна бўлаяптилар. Бу теримчилар ватан хазинасига, аллақачон, 30 тонна «оқ олтин» териб тўкдилар. Иброҳим ҳожи нафақат Намуна қишлоқ жамоати, балки Панж ноҳиясида илғор тажрибали пахтакор сифатида тилга олинади. Чунки сурункасига ҳар йили пахта планини ортиғи билан бажариб келмоқда. Қўлга киритилган марра билан чекланмай, янада юқори чўққилар сари интилмоқда. У ҳар бир ишга масъулият билан ижодий ёндашади.

Ҳа, Иброҳим Холиқов ана шундай ишчан, ташаббускор одам. У ҳеч вақт четда қўл қовуштириб ўтирмайди. Доимо бошқаларга ўрнак бўлишга одатланган.

Биз у кишидан бу муваффақиятлар сири нимада, деб сўраганимизда қисқача жавоб берди:

-Ернинг яхши-ёмони бўлмайди. Ҳосилдорлик меҳнатга боғлиқ. Бошқаларни билмайману мен шундай тушунаман. Ерларни ғўзапоядан тозалаш ва шудгорлаш унчалик оғир иш эмас. Лекин охирги йигирма йил ичида ерлар ишдан чиққан. Ниҳоятда унумсиз бўлиб қолган.

-Бунинг учун нима қилмоқ лозим?

-Биринчидан ерни озиқлантириш лозим. Деҳқончасига жоиз бўлса, ерни «боқиш» керак.

-Ерни ҳам боқиб бўладими?

-Ҳа, боқиб бўлади. Энди журналист дегани кўп синчков бўлади. Ҳеч нарса назар эътибордан четда қолмасин, деб майда-чуйдасигача билишни хоҳлайсизлар. Ерни «боқиш» деганим энди ҳалигидай адабиётларда мажозий маънода деганларидай айтаяпман-да,- деб ҳожи гапини давом эттирди. Ерга кўпроқ маҳаллий ўғит ва бегона тупроқ солиш лозим. Шундагина ер қувватга киради. Ва кутган ҳосилингизни беради. Ўғит, гўнг берсангиз, ер хамир бўлса, ўғит хамиртуруш ролини бажаради. Ер яхши кўпчийди. Ерни «семиртириш», бақувват қилиш учун тупроққа тўрт тоннадан гўнг, бегона тупроқ соламан. Бундан ташқари, ерни ҳайдашдан олдин гектар бошига 500 килограммдан фосфор соламан. Қани, ер ҳосил бермай кўрсин, 50-60 центнергача пахта олиш мумкин. Мен буни ўз тажрибамдан айтяпман, лекин кўплар ишонмайди. Пахтачиликда яна бир тадбирга амал қилиш лозим. Ер ҳайдашдан олдин, албатта, фосфор билан бойитиш зарур,- дейди фермер.

Қуёшнинг заррин нурлари ғўзалар баргидаги шудрингда жилоланиб, кўзларни қамаштиради. Пахтазор ўзгача ҳусну латофат кашф этган. Қараб тўймайсан. Ҳамма ўз иши билан банд. Теримчиларнинг қўли-қўлига тегмайди. Ҳожи Иброҳим Холиқовнинг пахта даласида бўлганимизда ана шундай манзаранинг гувоҳи бўлдик. Далалар саҳнидаги чамандай очилган лўппи-лўппи пахталар одам қалбида ажойиб бир ҳузурбахш ҳиссиёт уйғотади…

 

Абдулфайз Миматов,

«Халқ овози».

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

АЁЛ ЖИНОЯТ СОДИР ЭТСА…

 

Тожикистон Республикаси Олий судининг жорий йил биринчи ярим йиллик фаолиятига якун ясалган матбуот конференциясида Тожикистон Республикаси Олий суди раиси Шермуҳаммад Шоҳиён, Олий суд коллегиялари раислари ва судялар журналистлар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоблар беришди.

- Умуман, 2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида мамлакат судларига 84 минг 71та иш, илтимос ва таклифлар тушган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан

Муфассал...

ТУБИ ЙЎҚ ЖАРЛИККА БОРМА, ҚУЛАЙСАН…

 

Баҳриддин Алиқулов, Панжакент ноҳияси, нафақадаги ўқитувчи:

- Жамиятда пайдо бўлаётган ҳар бир номақбул амал, маданиятимизга ёт бўлган одатлар олдини олиш ҳар бир кишининг вазифаси бўлмоғи лозим. Бу борада эса, оммавий ахборот воситалари вакиллари-журналистларнинг мажбурияти бир мунча кўпроқ эканлиги яққол кўзга ташланади, менимча.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2550669

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10083230
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
638
7652
638
10039118
119200
100591
10083230

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.41
Бугун: 28-09-2026 05:41:49

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015