Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 19 Сентябр 2016 Кӯришлар: 3188
Печат

 

karakulЕр шарининг 190та мамлакатида ҳозирги вақтда парваришланаётган қўйларнинг умумий сони бир миллиард 867 миллион 875 минг бошга етиб, улар ўзларининг маҳсулотлар бериш йўналиши хусусиятларига қараб 570 зотга бўлинган.

Жаҳон олимларининг фикрларига кўра, турли маҳсулотлар берадиган қўйлар зотлари орасида ҳаммадан кўп - 4-5 хил маҳсулот берадиган қоракўл қўй зоти машҳур ҳисобланади.

Чунки қоракўлча териси, фармацевтика ва пишлоқ саноатлари учун ширдон, озиқ-овқат учун энг юқори сифатли таъм ва нозик маза берувчи, тез ҳазм бўладиган 3800-4000 калорияли гўшт, енгил саноат учун жун ва бошқа хил маҳсулотлар бериши билан ажралиб  туради.

Қоракўл қўй зоти қадимдан мустақил зот бўлиб, эрамизнинг VIII асри (780-820 йиллар)да араб қўй зотлари билан чатиштириш туфайли вужудга келган. Бу чатиштириш натижасида,  олинган янги зот қўйлар терисининг юпқалиги, енгиллиги ҳамда гиламбоп, кигизбоп жунларининг сифатлилиги, шу билан бир қаторда, жуда лаззатли ширин таъмли гўшти бўлганлигидан наслчилик ишларига катта қизиқиш ва эътибор бўлган. Бу зотни ўша даврда Бухоро яқинидаги Қоракўл мавзесида яшовчилар «Қоракўл қўйи» деб атайдиган бўлдилар. Маҳаллий аҳоли эса, бундай чиройли, енгил барра пўсти берадиган қоракўл қўйини – дўзбойи деб ҳам атаганлар. Чунки бу  зотнинг қоракўл мавзесидаги соҳиби-Дўзбой бўлиб, бу киши янги зот қўйнинг маҳсулдорлигини, улардан олинадиган қоракўл териларининг сифатини янада яхшилаш билан қоракўл териларининг вазнини камайтириш учун қўйларни рангларига қараб ажратиб, танлаш ва саралаш каби селекция ва наслчилик ишларига, ўт кам бўлган яйловларда  қўйларни қўлдан тўйдириб озиқлантириш ва қиш пайтларида талафотга учратмасдан тўла-тўкис сақлаб қолиш, қўтанлардан фойдаланишга катта  эътибор берган.

karakul1Бу қоракўл қўйларининг бизгача етиб келган ҳозирги тури ўша замонларда мавжуд бўлган қоракўл қўйларининг кўпгина думбали дағал жунли зотлар билан чатиштириш натижасида пайдо бўлган. Зотан, янги туғилган қоракўл қўзилар жун қопламининг ранги ғоят хилма-хил ранглар йиғиндисидан иборат эканлиги шундан далолат беради. Манбалардан шу нарса маълумки, Бухоро, Хива билан Эрон ва Россия ўртасида савдо алоқалари ривож топа бошлаган 1845-1865 йилларда савдогарлар қоракўл терисининг мўйналик сифатларига катта эътибор бера бошлаган ва кўп вақт ўтмай уларни Бухородан Россиянинг катта шаҳарлари ва чет эл мамлакатларига олиб кета бошлаганлар. Қора, кўк (кулранг) ва сур терили қоракўл қўзилар 1-3 кунлигида баҳолаш (бонитировка) қилиш даврида теридаги жингалакларининг очиқ томони бош томонга ёки орқа томонга йўналганлигига қараб тўрт хил, яъни қаламгул (жакет), қовурғасимон (ребристий), ясси гули (плоский) ва жун толасининг узунлигига қараб (кавказий) барра типига ажратилади.

Ўша даврда барра маҳсулоти сифатига бўлган талабнинг тўхтовсиз ўсиб бориши қоракўл қўйлари юзасидан олиб бориладиган наслчилик ишларини анча мураккаблаштиради. Масалан, 1930 йиллардан то 1970 йилларгача халқаро мўйна бозорида ярим доира шаклидаги  қалам гули (жакет) жун толаси калта ва жуда калта бўлиб, ипаксимон жингалаклар яхши қадрланган бўлса, 1970 йилдан то ҳозирги вақтгача жун толаси калта ва жуда калта ипаксимон жунли, чала ривожланган, узун жингалак қовурғасимон (ребристий) ёки жингалаклари узун ясси қаламгулли ва параллел тўғри ҳолатда жойлашган гуллари ясси гули (плоский) териларга талаб кучайган. Қоракўл қўйлар зотини бутун дунёга машҳур қилган қалам гул шаклидаги (жакет) узун жингалаклар энг қимматли ҳисобланади.

Қаламгул жингалаклар қанча узун бўлса, қоракўл тери шунча кўркам, сержило ва жозибали бўлади.

Ҳозир қоракўл зоти бутун дунё қўйлари сонининг 2,6 фоизини ёки 48 миллион 565 минг бошни ташкил этади. Ва ер шарининг 16 мамлакатида ва МДҲнинг 5 республикасида парвариш қилинади. Тожикистон ҳудудида эса, биринчи қоракўл қўйлари зоти 1900-1905 йилларда Жиликўл ноҳиясига Ўзбекистон ва Туркманистон орқали олиб келинган. Ўша вақтларда Вахш водийсидаги ноҳиялар Тожикистонда қоракўл қўйлари зотини кўпайтиришнинг асосий минтақаси ҳисобланар эди.

Давлат ва жамоа хўжаликларида қоракўл қўйлари наслчилик ишларини яхши йўлга қўйиш учун 1939 йили Жиликўл ноҳиясида зотчилик давлат корхонаси (ГПД) ташкил бўлди. Ўша йилдан бошлаб қоракўл қўйлари фермаларида она-совлиқларни сунъий қочириш ва янги 1-3 кунлик туғилган қўзиларни баҳолаш (бонитировка) каби селекция ва наслчилик ишлари мунтазам олиб борилганлиги натижасида қўйлардан олинадиган қоракўл териларнинг сифати йилдан-йилга сезиларли даражада яхшиланиб борди. Наслчилик ишларини яхшилаш ва қоракўл қўйлари бош сонини ошириш учун республикада қоракўлчилик бўйича (Қоракўлпром) наслчилик базаси яратилди. Ўша пайтларда қоракўл қўйларнинг энг яхши ва сифатлилари тўпланган «Қабодиён», «Данғара» ва «Якка-Дин» (Машъал) совхозларида Д.Ф. Бойко, Г.А. Никулина, Б.Н. Атоқурбонов, К.А. Аҳмедов, Р. Бўстонов, У.И. Садриев, И.Б. Шераченко каби олимлар ва мутахассислар наслчилик ишларини фаол ўтказганлари туфайли ҳозирги тожик қоракўл териси ўзининг сифати, енгиллиги ва ҳажми билан бошқа республикаларда етиштирилган теридан фарқ қилади.  1990 йилгача республикада 500-550 минг бош қоракўл қўйи бўлиб, ҳар йили 225-230 минг дона энг яхши сифатли, енгил ва юпқа, ўрта ва катта ҳажмдаги қоракўл териси, 90-95 минг дона ширдон  олинар эди. Ўша вақтларда Тожикистон қоракўл териси ўзининг кўркамлиги, сержило ва жозибалилиги билан Лондон, Лейпциг ва Ленинград жаҳон ким ошди халқаро бозорларида бир неча маротаба шуҳрат қозонди.

1990 йилнинг охирларидан то 2010 йилгача ҳар хил сабабларга кўра, республикада барча чорва моллари, айниқса, қоракўлчиликка эътибор камайди. Чунки ундан олинадиган маҳсулотларга талабот йўқ эди. Ҳозирги даврда қоракўл терисига ва унинг бошқа маҳсулотларига бўлган талаб ва эҳтиёжлар кундан-кун ошиб бормоқда. Шунинг учун, республикамизда барча чорва молларини кўпайтириш уларнинг селекция ва наслчилик ишларига катта эътибор бериш билан бир қаторда қоракўлчиликка ҳам катта аҳамият берилмоқда. Кейинги пайтларда республикадаги кўп қоракўлчилик хўжаликларнинг раҳбарлар ва мутахассислари она-совлиқларнинг селекция ва наслчилик ишларига катта эътибор беришмоқда. Айниқса, «Қабодиён», «Данғара» ва Ю.А. Гагарин номидаги қоракўлчилик хўжаликларининг раҳбарлар ва мутахассислари  чорвачиликда селекция ва зотчилик ишларини яхшилаш  ва янги хўжаликлараро зотчилик шаклига ўтишда республикада бўлган чорва молларини ирсият фондини сақлаб қолиш натижасида бу йилги қўзилатиш мавсумида  олинган қўзилар терисининг кўркамлиги, сержило ва жозибалилиги ва айниқса, қора ва тим қора, кўк (кулранг) ва сур терили қўзиларнинг қаламгули (жакет) теридаги жингалакларнинг узунлиги ва калталигининг сифати 85-90 фоизни ташкил этиб, қаламгулли (жакет) қўзилар сони эса, 55-60 фоизга етди.

 

Т. Кўганов,

қишлоқ хўжалик фанлари номзоди, Тожикистон чорвачилик илмий тадқиқот институти ходими.

Чори Тоғайназаров,

мазкур институтнинг кичик илмий ходими.

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Жигарбандим

 

Бугун Мадина қизимнинг туғилган куни. Чақалоқлар уч кунда туғруқхонадан ота уйига келса, Мадина уч ой деганда уйимиз меҳмони бўлди. Ушбу битикларимни она қизим Мадинага бағишлайман...

Ўша йил қиш жуда оғир келди. Одамлар-ку, ўз йўлида, ҳатто, жонворлар, паррандаларга осон бўлмади. Энг сергак ва одамзот кўзидан панада юрмоқни ихтиёр этадиган катта-кичик қушлар ҳам хўрак илинжида совуқдан хунук ва

Муфассал...

Ободончилик ишлари авжида

 

Олдимизда турган қутлуғ ва тарихий миллий байрамТожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан юртимиз бўйлаб ободончилик ва яратувчанлик ишлари давом этмоқда. Турли соҳа иншоотларини қуриб фойдаланишга топшириш, йўлларни таъмирлаш, халқнинг турмуш тарзини яхшилашга хизмат қилувчи инфратузилмани яратиш шулар жумласидандир. Бу каби хайрли ишларга ватанпарварлик

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990443

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477449
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3377
4027
21062
7426653
99093
114875
7477449

Сизнинг IPнгиз: 3.135.214.175
Бугун: 23-11-2024 16:45:31

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015