Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЛМ

Муаллиф: Super user Категория: ИЛМ
Чоп этилган 21 Июл 2016 Кӯришлар: 2049
Печат

 

muzlik- Тожикистон Миллий университети мамлакатимизнинг энг нуфузли олийгоҳларидан бўлиб, ундаги мавжуд 18 факултетда халқ хўжалигининг турли соҳалари учун 119 ихтисос бўйича мутахассислар тайёрланади, - деди олийгоҳ проректори Абдусалом Миралиев яқинда ўтказилган матбуот конференциясида. – Қувонарлиси шундаки, мустақиллик шарофати туфайли ҳар йили университетимизда янгидан-янги ихтисослар бўйича мутахассислар тайёрлаш йўлга қўйилмоқда.

Биз жорий йил музликларни ўрганиш ихтисоси бўйича мутахассислар тайёрлаш юзасидан таълимни йўлга қўйдик.

Матбуот конференцияси жараёнида Тожикистон миллий университети ректори, академик Маҳмадюсуф Имомзоданинг қайд этишича, хорижий мамлакатлар олийгоҳлари ва илмий марказлари билан илмий, таълимий ҳамда маданий ҳамкорликни йўлга қўйиш олийгоҳ фаолиятининг афзал йўналишларидан бири ҳисобланади.

- Фақатгина жорий йилнинг олти ойи давомида Тожикистон миллий университети 22та хорижий билим ва таълим марказлари билан ҳамкорликларни йўлга қўйди, - деди М. Имомзода. – Олийгоҳнинг хорижий ҳамкорликлари географияси ҳам кенг миқёсли: улар – Осиё ва Африка ҳамда Америка мамлакатларини қамраб олади. Шунингдек, олийгоҳимиз Тожикистонда фаолият юритаётган халқаро ташкилотлар ҳамда хорижий билим ва маориф муассасалари билан ҳам илм соҳасининг ривожланишига қаратилган ҳамкорлик шартномалари имзолаган. Жумладан, Қирғизистон Республикаси ва Тожикистон миллий университети ҳамкорлигида давлатлараро муштарак олий аттестацион кенгаш таъсис этиш юзасидан ҳуқуқий асос яратилди. Айни пайтда фан соҳасининг турли йўналишлари бўйича диссертацион кенгашлар тузиш ишлари якунланиш арафасида. 2016-2017 ўқув йилиданоқ мазкур давлатлараро диссертацион кенгаш фаолияти бошланиши кўзда тутилган. 

Дарҳақиқат, Тожикистон миллий университети 184та хорижий олийгоҳлар ва илмий муассасалар билан ўзаро фойдали ҳамкорликни йўлга қўйган.

- 2015-2016 ўқув йилида Тожикистон миллий университетининг 35 нафар талабаси таълим дастурларини қамраб олиш, дипломолди тажриба ўрганиш ҳамда диплом ишларини тайёрлаш мақсадида чет эл олийгоҳларига юборилди, - деб сўзини давом эттирди ректор М. Имомзода. – Бу йўналишдаги ҳамкорликларимиз, айниқса, М. В. Ломоносов номли Москва Давлат университети (физика фани бўйича), Қозон федерал университети (химия фани бўйича), Россия Федерациясининг Петрозаводск Давлат университети (рус тили ва адабиёти фани бўйича) ҳамда Хитой Халқ Республикасининг Синцзян педагогика олийгоҳи (хитой тилини ўрганиш бўйича) билан жуда яхши йўлга қўйилганлигини таъкидлашни истардим.

Шунингдек, матбуот конференцияси жараёнида қайд этилишича, жорий йил олийгоҳни тугатган 190 нафар педагогика йўналиши мутахассислари яшаш жойларидаги маориф бўлимларига йўлланма билан ишга юборилган. Тожикистон миллий университети ректорининг қайд этишича, бюджет гуруҳларини тугатган шундай мутахассислардан 27 нафари Душанбе шаҳри, 73 нафари республика бўйсунишидаги ноҳиялар, 60 нафари Хатлон вилояти, 7 нафари Суғд вилояти ҳамда 23 нафари ТБМВ ноҳиялари маориф бўлимларига йўлланма олишган.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

ТОЖИКИСТОН, ДЕГАН ЮРТ БОР ЖАҲОНДА…

 

Шаҳритуз ноҳиясининг «1-май» қишлоғида туғилиб, камол топган Сирожиддин Пўлат қалами қайралиб келаётган ёш шоирларимиз сирасига киради.

Рўдакий ноҳиясидаги коллежнинг журналистика факултетини тамомлаб, бир муддат бу касб билан шуғулланишига қарамай, она-юрти

Муфассал...

«Пахта иши» ёки кўзбўямачилар билан юзма-юз

 

Милиция подполковниги Ўктам Жўраев ўз даврининг буюк фидойи  инсонларидан бири бўлган ғончилик (бугунда Деваштич) Жўра Расулнинг невараси. Жўра Расул ноҳиянинг Эшонқўрғон қишлоғида туғилган. Оддий чоряккор-батрак сифатида ўз даврининг бойлари хонадонида хизмат қилиб, вояга етгач, ишчи ва деҳқонлар давлати бўлган Шўролар сиёсатини қўллаб-қувватлаб, оддий ишчиликдан то раҳбарлик лавозимигача кўтарилган.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2589715

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10263182
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
9526
14165
52970
10179764
160275
138877
10263182

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.131
Бугун: 31-10-2026 20:05:11

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015