Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЛМ

Муаллиф: Super user Категория: ИЛМ
Чоп этилган 04 Феврал 2016 Кӯришлар: 2375
Печат

 

akademiyai ilmho-2015 йилда Тожикистон Фанлар академиясига Халқаро астрономлар уюшмаси томонидан Тожикистон Республикаси астрофизика соҳаси олимларининг осмон жисмлари, хусусан, астероидлар ва метеоритлар тадқиқотидаги самарали ҳиссаси учун "Тожикистон" деб аталган кичик сайёранинг сертификати топширилди,- деди Тожикистон Республикаси Фанлар академияси президенти, академик Фарҳод Раҳимий 2015 йил якунига бағишланган матбуот конференциясида.  

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, мазкур сертификат 2015 йилнинг 1 сентябр -"Билимлар куни" муносабати билан Абуабдулло Рўдакий номли Кўлоб давлат университетида Фарҳод Раҳимий томонидан Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонга тантанали равишда топширилган эди.

-Бундан ташқари, бир қатор олимларимизнинг халқаро мукофотлар билан тақдирланганлиги ҳам ўтган йил академиямиз ва тожик илми учун муваффақиятли келганлигидан дарак беради,- деди академик Фарҳод Раҳимий.

Тожикистон Республикаси Фанлар академияси бошқармаси аъзоси, иқтисод фанлари доктори, Тожикистон сиёсат ва илм ходими, академик Талбак Назаров Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг илм, маданият ҳамда маориф соҳасидаги "Ҳамдўстлик юлдузлари" мукофоти билан тақдирланган.Физика-математика фанлари доктори, академик Мирганд Шабозов эса, Марказий Осиё ҳамда Қозоғистон мамлакатлари олимлари  орасида математика соҳасида кўп илмий мақолалар нашр этганлиги учун Германиянинг Springer  нашриёти  ва Қозоғистон Республикаси илмий-техник ахборот миллий маркази томонидан халқаро "Top Springer author-2015"  мукофоти лауреати бўлган.  Академик Мамадшо Илолов "Ал-Форобий номли Қозоғистон миллий университетининг 80 йиллиги" юбилей медали билан тақдирланган.

-Тожикистон Фанлар академияси олимларининг математика, астрофизика, химия, геология, сув, гидроэнергетика ва экология масалаларини ўрганиш, биология, ботаника, зоология ва паразитология, фалсафа ва социология, ҳуқуқ, филология, иқтисодиёт, демография соҳаларидаги илмий-тадқиқот ишлари юқори даражада ўтказилиб, қўлга киритилган натижалар ҳам қониқарлидир. Академиямиз тарих, ўлкашунослик ва этнография соҳаси олимлари томонидан Ҳисорнинг 3000 йиллигига бағишлаб, Ҳисор қалъаси атрофида қазилма ишлари ўтказилди. Мир Сайид Али Ҳамадонийнинг 700 йиллигига бағишланиб Хатлон вилоятининг тарихий-маданий ёдгорликларида тадқиқот ишлари олиб борилди. Бундан ташқари, Данғара ноҳиясининг Кангурт, Торбулоқ, шунингдек, Фархор ноҳияси ва қадимги Панжакент, Саразм мавзеларида  ҳам қазилма ишлари давом эттирилди,-деди академия фаолияти ҳақида тўхталган Тожикистон Республикаси Фанлар академияси президенти Фарҳод Раҳимий.

Юртимиздаги охирги пайтларда кетма-кет кузатилаётган зилзилалар  хусусида тўхталган Фарҳод Раҳимий, жумладан, шундай деди:

-"Геофизика хизмати" давлат муассасаси  ходимлари  ўзларининг Чўянгарон, Ғарм, Ғезан, Иғрон, Шаҳритуз ва Манемда жойлашган рақамли сейсмик марказлари орқали Тожикистон ва унга чегарадош ҳудудларда ўтган йил давомида 18072та ер силкиниш ҳолатларини қайд қилган. Шу ўринда бир нарсани таъкидлаб ўтишни истардим. Сўнгги пайтларда ер силкиниши оқибатида Сарез кўлининг тўғони очилиб кетиш хавфи ҳақидаги гаплар  кўпайиб бормоқда. Бу гаплар эса, асоссиз эканлиги ҳамда Сарез кўли устувор турганлиги ва бундан кейин ҳам мустаҳкам қолишини ишонч билан айтиб ўтаман.

 2015 йилда Тожикистон Республикаси Фанлар академияси ходимларининг халқаро илмий-тадқиқот, иш ўрганиш ҳамда учрашувларда иштирок этишлари учун турли халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар томонидан ажратилган маблағлар умумий ҳажми  1136493 АҚШ доллари, 52500 евро ҳамда 24 000 сомонийни ташкил этган. Ажратилган маблағлардан 2015 йилнинг 1 декабрига қадар Фанлар академияси муассасаларига 419763 АҚШ доллари, 39073 евро ва 12000 сомоний маблағ келиб тушган. Бу эса, жами 3 262925 сомонийни ташкил этади. Шундай қилиб, 2015 йилда бюджетдан ташқари маблағлар, Тожикистон Ресубликаси Фанлар академияси бюджетига қўшимча маблағлар ва академиянинг барча иқтисодий ҳамда хўжалик муассасалари томонидан қўлга киритилган маблағлар ҳажми жами  6773272 сомонийни ташкил этган.

Ҳисобот даврида Тожикистон Республикаси Фанлар академияси ходимлари томонидан 1475та илмий иш, жумладан, 133та китобу монография, брошюра, 1342та илмий мақолалар,  улардан 944таси республика илмий журналларида, 166таси МДҲ давлатларининг журналларида, 63таси эса, хориж мамлакатлари илмий журналларида нашр этилган. 

Матбуот конференцияси сўнгида журналистларни қизиқтирган саволларга Тожикистон  Республикаси Фанлар академияси президенти, академик Фарҳод Раҳимий ва академия институтлари директорлари жавоб беришди.

Зуҳриддин УМАРОВ, «Халқ овози».

КАЛЕНДАР

« Декабр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31        

МАҚОЛАЛАР

Сўнгги пушаймон – ўзингга душман

 

Жамиятда яшовчи ҳар бир шахс ўзи яшаб турган муҳит удумларига, қонуниятларига бўйсуниши шарт. Шу жамиятда яшаб,  унинг қонуниятларига бўйсунмаслик -  жиноят. Бу гапларни айтиш ёхуд англаш учун олим бўлиш шарт эмас.

Душанбе шаҳри И. Сомоний ноҳияси суди Тожикистон Республикаси Жиноят кодексининг 32-моддаси, 3-4011 қисмига биноан, фуқаро М. Бўтаевни 12

Муфассал...

Ёш амалдорлар келажакда мансабпараст бўлиб қолишмайдими?

 

- Ёшларни иш жойлари билан таъминлаш мақсадида, комитет ва унинг мамлакат шаҳру ноҳияларидаги маҳаллий тузилмалари Меҳнат, муҳожирлик ва аҳоли бандлиги агентлиги бўлимлари билан ҳамкорликда амалий чора-тадбирларни йўлга қўйиб келмоқда, - дейди Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Ёшлар билан ишлаш ва спорт комитети раиси Аҳтам Абдуллозода.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2260692

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8877231
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1727
3029
8001
8841035
8001
125971
8877231

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.81
Бугун: 03-12-2025 14:18:07

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015