Фарҳодни ўқувчилик давриданоқ биламан. Унга Рўдакий (собиқ Ленин) ноҳиясидаги Гимназия-интернатида дарс айтганман. Интернатда таҳсил химия-биология, физика-математика ва инглиз-араб йўналиши бўйича олиб бориларди. Фарҳоджон гуманитар фанларга ихтисослашган инглиз-араб йўналишида таълим оларди. Ушбу йўналишда Сурайё Азизова, Абдураҳим Ҳомидов, Солия Аббосова, Рухшона Шобуддинова каби ўз касбига фидойи, тажрибали, билимдон мутахассислар дарс беришарди.
Зиёли оилада таваллуд топиб, вояга етган Фарҳод ёшлигидан ҳуқуқшунос бўлишни орзу қиларди. Шунинг учун ҳам, ноҳия марказида жойлашган Гимназия интернатда гуманитар йўналишда таҳсил олишга қарор қилганди. Гарчи уйлари билан мактаб ўртасидаги масофа анча бўлишига қарамай, бирор кун ҳам дарсларни қолдирмасди. Дарвоқе, у пайтлар ноҳияга қатновчи машиналар деярли йўқ эди ва у ҳам бошқа ҳамқишлоқлари қатори марказга пою пиёда бориб келарди…
Фарҳод ўз ниятига етишиш йўлида устози Абдураҳим Ҳомидовга қаттиқ боғланган эди, ундан қўшимча дарслар беришини шогирдларча эҳтиром билан талаб қиларди. Шунингдек, у давлат асослари ва ҳуқуқ, рус тили, давлат тили бўйича ўтказилган ноҳиявий, минтақавий ва жумҳурият миқёсида ўтказилган олимпиадаларда иштирок этиб, намоён ўринларни олиб қайтарди. 1997 йили эса, мактаб ўқувчилари орасидаги «Фозилони ҳуқуқ» номли мусобақада қатнашиб, ғолибликни қўлга киритди.
Умид билан суқилган ниҳол куни келиб мева беришига, эзгу ният ила қўйилган қадам эса, кўзланган манзил сари етаклашига ҳеч шубҳа йўқ. Шу боис ҳам, 1997 йили йили Тожикистон Миллий университетининг ҳуқуқшунослик факултети, халқаро ҳуқуқ фаолияти бўлимига ҳужжат топширган Фарҳод барча имтиҳонларни аъло баҳоларга топшириб, студент деган шарафли номга сазовор бўлди. Энди унинг учун илм уфқлари кенг очила бориб, у бу ерда нафақат республикага, балки чет элларда ҳам таниқли бўлган ҳуқуқшунос устозлардан фан сир-асрорларини ўргана бошлади.
Университетда олган билимлари ҳаётда асқота бошлади. Йиллар ўтган сайин билими ҳам ортиб борди. Ўзи таҳсил олган университетнинг Тижорат ва соҳибкорлик ҳуқуқи кафедрасида ассистент сифатида дастлабки иш фаолиятидан то шу кунга қадар эришган барча ютуқлари фақат илм йўлидаги изланишлар натижасидир, албатта. У 2002 йилдан 2009 йилгача ушбу ўқув даргоҳидаги фаолияти даврида Тожикистон Президенти қошидаги Давлат хизматчилари бошқармаси малака ошириш олийгоҳи қисқа муддатли курсларида ҳам таҳсил олди.
Ҳа, у кейинчалик ҳам илмий изланишда давом этди. 2009 йили Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги Қонун ишлаб чиқариш марказининг ҳалқаро ҳуқуқ бўлимида етакчи мутахассис, бўлим бошлиғи ўринбосари, бўлим бошлиғи вазифаларида фаолият юритганида ҳам илм олиш пайидан бўлди. Бунинг натижаси ўлароқ, устоз Раҳимзода Маҳмад Забир раҳбарлиги остида «Тожикистон Республикасида хусусий тадбиркорлик ҳуқуқий таъмини» мавзусида номзодлик рисоласини ёқлашга муваффақ бўлди. Энди у ҳуқуқшунослик фанлари номзоди!
Энди уни бошқа олийгоҳлар ҳам ҳамкорликка чорлай бошлади. 2014 йилдан Тожикистон Тижорат давлат олийгоҳи халқаро иқтисодий алоқалар ва ҳуқуқ факултетининг тижорат ҳуқуқи кафедраси доценти вазифасида ҳам иш юрита бошлади. Энди у устоз-раҳбари Раҳимзода Маҳмад Забир бошчилигида ишлаб чиқилаётган ёки қайта ишлаб чиқилаётган мустақил Тожикистонимиз кодекслари ишчи гуруҳи аъзоси ҳамдир. Эндиликда унинг ҳаммуаллифлигида бир неча жилдли халқаро ҳуқуққа доир китоблар чоп юзини кўрмоқда. Жумҳуриятимиз 20 йиллиги арафасида хизматлари эътиборга олиниб, Марказ томонидан Ифтихорнома билан тақдирланди.
Ҳуқуқшунослик фанлари номзоди Маҳмадшоев Фарҳод Абдураҳмонович 1 илмий монография, 1 дарслик ҳаммуаллифи, Тожикистон Республикаси қонунлари 3 тафсири, 3 ҳуқуқий-меъёрий актлар ва 15дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи ҳамдир.
Жорий йил Истиқлолият 24 йиллиги байрами арафасида Тожикистон Республикаси Ҳукумати Қарори асосида 12 нафар турли илм масканларида фаолият юритаётган ватандошларимиз кўп йиллик илмий изланишлари учун Исмоил Сомоний номидаги мукофотга сазовор кўрилди. Қаҳрамонимиз Маҳмадшоев Фарҳод Абдураҳмоновичнинг ҳам ушбу рўйхатда борлиги Ҳукуматимизнинг ёшларга алоҳида эътиборидан дарак беради.
Бундан 20 йил бурун илк бор танишганим ва Гимназиядаги таҳсил давомида ўз қобилиятини намоён этиб, устоз ўқитувчилар назарига тушган Фарҳод Маҳмадшоевнинг мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон назарига ҳам тушиши, шахсан Жаноби олийлари қўлидан олий мукофот олиши чексиз таҳсинга сазовордир, албатта. Бундан сўнг унинг илм йўлидаги изланишлари янада ортиб боради, деб ўйлаймиз. Зеро, бу ёш олим нафақат устозлари-ю, илмий раҳбарлари, балки мукофот билан сийлаб, қўлини қаттиқ қисиб қуйган Жаноби олийларининг ҳам ишончини оқлаши зарур.
Бўладиган бола бошидан, деганлари рост экан. Бу қимматбаҳо ўгит ҳақиқати Фарҳоджон ижоди ва иш фаолияти тимсолида яна бир бор исботланди, десак хато бўлмас.
Абдулло САИДОВ,
«Халқ овози».
Юртимизда - баҳор. Баҳор - яшариш, янгиланиш фасли, бунёдкорлик ва ободончилик мавсуми, улкан мақсадларни рўёбга чиқариш учун белни маҳкам боғлайдиган палла. Олдинда эса, Наврўз шодиёналари. Ҳар гўшада - байрам, ҳар бир кишида байрамона кўтаринки кайфият.
Яқинда аср қурилиши, юртимизнинг улкан гидроэнергетик иншооти - Роғун ГЭСи қурувчиларига ана шундай баҳор нафаси,
Муфассал...
ФАРЗАНД МЕҲРИ
Суғд вилояти Хўжанд шаҳридаги кексалар ва ногиронларга ижтимоий хизмат кўрсатиш минтақавий марказида 53 нафар қарияга доимий хизмат кўрсатиб келинмоқда. Шулардан 20 нафари эркак, 33 нафари аёл бўлиб, уларга барча яшаш шароитлари яратилган.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015