1970 йилнинг 1 сентябри
Кӯҳна ва ҳамиша навқирон Хӯжанд шаҳрининг “Гулистон” маҳалласидаги пештоқига “Тарих-филология”, деб ёзиб қӯйилган уч қаватли бино жуда кӯплаб илм аҳлининг севимли ҳамда унутилмас масканидир. Бу ерда таниқли олимлар ишлаган ва минглаб толиби илмлар диплом соҳиби бӯлиб мустақил ҳаётга йӯлланма олганлар.
Биз ҳикоя қилмоқчи бӯлган инсон замонамизнинг зукко олими, камтарин инсон, устоз Абдусалом ака Абдуқодиров ҳам шу даргоҳда тарбия кӯрганлардан.
Ӯша пайтда “Ӯзбек тили ва адабиёти” бӯлимига қабул қилинган 60 нафар ёшларнинг бири эдим. Абдусалом ака биринчи қаторда ғончилик Олимжон Аллаев(руҳлари шод бӯлсин) билан ӯтирарди. Мақоламиз қаҳрамони билан курсдош бӯла туриб, у кишини ака, устоз дейишимнинг сабаби бор. Ака дейишимга сабаб, у киши биздан бир-неча ёш катта бӯлса, устоз дейишимга ҳам арзигулик сабаб бор, албатта. Келинг яхшиси бир бошдан гапириб берай.
Устоз Абдусалом Абдуқодиров 1949 йилнинг 19 декабрида Ғончининг Мужун жамоатига қарашли Ҳавутак қишлоғида дунёга келганлар.
Оталари раҳматли Абдуқодир ота ва оналари Нусратой ая ӯн нафар фарзандларини улғайтириб, яна тӯрт дилбандларини бағирларига олиб, уларни ҳам ӯз фарзандлари қаторида оқ ювиб, оқ тараб тарбия қилдилар. Уларнинг оиласига, рӯзғор тутишига , фарзандлари тарбиясига қӯни-қӯшнилар, маҳалла-куй ҳавас қилишарди.
Оддийгина касб эгаси бӯлган Абдуқодир отанинг суяги меҳнатда қотганлиги учун ҳам болаларини ҳалол нон билан боқиб катта қилди. Ӯзлари илм-фанни қадрловчи, маърифатпарвар бӯлганлари учун болаларининг барчасини ӯқиб, касб ҳунарли бӯлишини истаб, кечаю-кундуз яратгандан мадад сӯради.
Оилада дунёга келган тӯнғич ӯғил Абдусалом аканинг болалиги оддийгина кечган. Қир-адирларда қӯй-қӯзилар боқиб, тенгдошлари қатори яйловларда пода ӯтлатди. Чанг кӯчаларда тупроққа беланиб ӯйнаб, анҳорларнинг муздек сувида яйраб чӯмилди. Саккиз йиллик маълумотни ӯз қишлоғида олган Абдусалом ака ӯрта маълумотни Нов шаҳарчасидаги 1-мактаб-интернатда олди. Ӯрта мактабни “Аъло” баҳолар билан якунлаган бӯлсада, олий даргоҳга шошилмади. Чунки ота-онасининг рӯзғори катта, уларга кӯмаклашиши керак эди.
Абдусалом ака қишлоғидаги мактабда меҳнат фаолиятини бошлади. Сӯнгроқ эса, Ватан олдидаги йигитлик бурчини шараф, деб билиб собиқ Иттифоқ қуролли кучлари сафида икки йил хизмат қилди. Она–ватан олдидаги қарзини адо этиб қайтди.
Абдусалом ака ҳарбий хизматдан кейин олийгоҳга ӯқишга кирганлиги учун ҳам биздан ёши катта эди. Новча келбат, ингичкагина, оқишдан келган, доим кӯзидан олов чақнаб, юзидан нур ёғилиб турадиган ҳаракатчан йигит эди.
Бизларга сабоқ берган устозлар илм сирини қунт билан ӯргатар, шогирдлар ҳам савол-жавоб, музокараларда фаол бӯлишга ҳаракат қилардик.
Кӯпинча, Абдусалом ака етакчиликни қӯлдан бермасди. Амалий машғулотларга пухта тайёргарлик кӯриб келар, устозлар билан турли масалаларда узоқ баҳслашарди. Шахсий фикрларини ӯртага ташлаб, мумтоз шоирлар шеърларидан мисол келтириб, фикрларини исботларди.
Талабалик йилларидаёқ Абдусалом акадаги билимга чанқоқлик ва ташкилотчилик устозлар назарига тушди. У кишининг билим ва интизоми талабалик йилларидаёқ қадрлана бошланди. Садриддин Айний номидаги стипендияга тавсия этилди. Факултет талабаларининг касаба иттифоқи раиси вазифасини сидқидилдан бажариб, ишчанлик қобилиятини яна бир бор намоён эта олди.
1974 йил олийгоҳни битириб, қишлоқ мактабида ӯзбек тили ва адабиёти ӯқитувчиси сифатида иш бошлади. Аммо ӯрта мактабдаги фаолиятлари узоқ чӯзилмади. Иш бошлаган йилининг декабр ойига келиб, устозлар таклифи билан ӯзбек адабиёти кафедрасига йӯлланма олди. Мана 40 йилдирки, бу жамоада меҳнат қилиб келмоқдалар. Ӯтган даврда лаборантликдан деканликкача, оддий ӯқитувчиликдан фан доктори, профессорликкача кӯтарилди.
Бу камолот замирида тинимсиз меҳнат, касбига, вазифасига содиқлик, ишга эса масъулият ҳисси ётади...
Устоз Абдуқодиров Олимжон Аллаев билан нафақат олийгоҳ партасида бирга ӯтирар, аввал, ижара уйда, кейинроқ университет ётоқхонасида ҳам бирга яшардилар. Бу икки курсдошимиз бир-бирига “дӯст”, деб мурожаат қилар, мен эса, ҳар иккисини ҳам “устоз” дердим. Уларга ҳурматимнинг чек-чегараси йӯқ эди. Кӯпинча, дарсларни бирга тайёрлар, имтиҳонларга биргаликда ҳозирлик кӯрардик. Уларнинг суҳбатини тинглаш, тил-адабиётнинг биз учун очилмаган қирралари хусусида баҳслашишлари менга ҳузур бағишларди.
Устоз Абдуқодиров барчага баробар, дӯстона муносабатда бӯларди. Очиқ чеҳраю, самимийлиги, доимо содда кийиниши бошқалар учун ӯрнак бӯларли эди. Йилнинг тӯрт фаслида ҳам бирор марта сочини ӯстириб юрганига кӯзим тушмаган.
Устознинг хислатларидан бири мерибонлиги бӯлса, бошқаси атрофидагилардан ёрдамини аямаслиги эди.
Ӯша пайтлар саидқӯрғонлик Маҳмуджон номли дӯстим билан Тути калон маҳалласида кекса отахон хонадонида ижарада турардик. Тӯртинчи курс, октябр ойларида Маҳмуджон уйландию, пахтадан қайтгач, ижара уйда қолмай, ҳар куни уйига қатнайдиган одат чиқарди. Мен эса ижара уйда ёлғиз қоладиган бӯлдим. Шундай кунларнинг бирида устоз Абдуқодиров:
–Мелиқӯзи, Маҳмуджон сизни ёлғизлатиб қӯймаяптими?–деб сӯраб қолди.
Мен ҳам ярим ҳазил қилиб, “Э, жӯрам шерикликка ярамади. Уйлангандан кейин бизни унутиб юборди, ҳар куни уйига қатнаяпти”-дедим.
–Э-э, укажон, уйланганингиздан кейин тушунасиз жӯрангизнинг ҳолини,-деб ҳазил қилдилар. Сӯнг бироз жиддий тортиб, – истасангиз биз билан туринг, ётоқхонада,–таклиф қилиб қолдилар.
Шундоқ қилиб, устознинг таклифлари билан то олийгоҳни битиргунимизча бирга яшадик.
Устоз илмнинг очилмаган қӯриқларини кӯзлаб, илм оламига шӯнғиб кетди. 1986 йилда академик Салоҳиддин Мамажонов раҳбарлигида “Улуғ Ватан Уруши даври шеъриятида поэтик образ” мавзусида номзодлик рисоласини Тошкентда ҳимоя қилди.
А. Абдуқодиров ӯз тадқиқотларини гарчанд замонавий адабиётдан бошлаган бӯлсаларда, мумтоз адабиётга ишқи баланд эди. Талабалик йиллариданоқ Мир Алишер Навоий мероси, шоирнинг сирли олами ёш тадқиқотчини ӯзига мафтун этиб келарди. Навоий ижодига қизиқишлари уни чуқур ӯрганиб, докторлик иши қилишларига олиб келди. Устоз 1998 йили “Навоий ва тасаввуф” мавзусида докторлик ишларини ҳимоя қилдилар.
Устознинг заҳмат чекиб қилган меҳнатлари таниқли олимлар Баҳодир Саримсоқов, Нажмиддин Комилов, Ориф Усмон, Тӯра Мирзоев, Абдуқодир Ҳайитметов, Иброҳим Ҳаққул ва Ҳамидулла Болтабоевлар томонидан эътироф этилиб, юқори баҳоланди.
Мустақиллик мафкураси мумтоз адабиёт намуналарини эркин тадқиқ этиш ва баҳолаш имкониятини берди. Маълумки, Иттифоқ давридаги адабиётшунослик партиявийлик ва синфийлик мафкураси билан қуролланган бӯлиб, исломий ва тасаввуфий руҳдаги асарларни баҳолашда ғайриилмий йӯлдан борар эди.
Адабиётшунос А. Абдуқодиров мазкур таълимотни сидқу вафо билан ӯрганишга киришди. Заҳмат чекиб қилган меҳнатлари эвазига бу мавзуда ӯнлаб мақолаю китоблари дунё юзини кӯрди. Жумладан, “Навоий ва тасаввуф”, “Навоий ва нақшбандийлик” деб номланган мақолалари дунёнинг машҳур олимлари томонидан илиқ кутиб олинди. Шунингдек, домланинг “Тасаввуф истилоҳларининг қисқача изоҳли луғати”, “Аруздан беш дарс”, “Бармоқ шеърий тизими”, “Шеършунослик”, “Мир Алишер Навоий ва мумтоз тожик шоирлари” каби китоблари адабиётшунослик ва навоийшунослик илмига қӯшилган фундаментал тадқиқотлар ҳисобланади.
Шу ӯринда, 2001 йил кӯкламида мактабда ӯқувчилар билан улуғ шоир Мирзо Турсунзода юбилейига тайёргарлик муаммосини эслаб ӯтмоқчиман. Юқори синф ӯқувчилари таниқли тожик шоири, давлат ва жамоат арбоби, Тожикистон Қаҳрамони Мирзо Турсунзода таваллудининг 90 йиллигига салкам икки ой тайёргарлик кӯрдик. Ӯша пайтда мактаб-маориф соҳаси анча оқсаб қолган, дарсликлар топилмас, топилганда ҳам барчага етарли эмасди.
Ӯқувчилар шоир шеърларидан ҳам давлат тилида ҳам ӯзбекча таржимасидан ёдладилар. Аммо М.Турсунзоданинг ӯзбек тилидаги мукаммал таржимаи ҳолини ҳеч қаердан тополмадик. Собиқ Иттифоқ даврида чоп этилган рус тилидаги “Писатели Таджикистана” китобидан ва тожик тилидаги дарсликлардан фойдаланиб, шоир юбилейни тантанали ӯтказдик. Буни қарангки, орадан уч ой ӯтиб устоз А.Абдуқодировнинг “Ватан адабиёти” номли 5–11 синфлар учун ӯқув қӯлланма-мажмуаси чоп этилди.
Устознинг бу китобини варақлаб ӯтириб, биз шоир М.Турсунзода асарларини сӯзма-сӯз таржима қилиб, айрим таржималарда ғализликка йӯл қӯйганлигимизни тушундик. Масалан, шоирнинг “Жони ширин” номли достонини биз “Ширин жон”, деб таржима қилгандик. Устоз Абдуқодиров эса, “Жонгинам”, - деб ёқимли ва энг муҳими ӯзбекона атабдилар.
Алоҳида таъкидлашни истардимки, ӯша пайтлар устоз Абдуқодировнинг “Ватан адабиёти” мажмуа китоби ӯзбек мактаблари учун суву ҳаводек зарур эди.
Шундан кейин устоз Абдуқодиров мактаб ӯқувчиларининг талаб ва эҳтиёжларини ҳисобга олиб, дарсликлар яратишдек масъулиятли ишга қӯл урди. 2009 йилда Тожикистон ӯзбек мактабларининг 9 синфлари учун “Адабиёт” дарслиги яратилиб, ӯқувчи ва ӯқитувчилар мушкулини осон қилди. Сир эмаски, бунгача ӯқувчиларимиз қӯшни давлат қӯлланмаларидан фойдаланар эдилар. Кеч бӯлсада нашр этилган бу дарсликларнинг афзаллиги шундаки, энди ӯқувчиларимиз фақат таниқли ӯзбек адабиёти вакиллари эмас, жонажон республикамизда яшаётган, эл орасида танилиб қолган ӯзбек ижодкорлари билан биргаликда форс-тожик адабиётининг буюк вакиллари, ватандошларимиз Рӯдакий, Фирдавсий, Умар Хайём, Жомий, Аҳмад Дониш, Мирзо Турсунзода, Лойиқ Шерали сингари дунё таниган шоирларнинг ҳаёт ва фаолиятларини, асарларини ҳам ӯрганишадики, бунда ёшлар ватанга чексиз муҳаббат, халқлар орасидаги дӯстлик, меҳнатга оқилона муносабат руҳида тарбия топадилар.
Анча йиллар бӯлди, Аштдан Хӯжандга юмуш билан тушиб, тақдир тақозоси билан бир кеча Абдусалом ака хонадонида ётиб қолишимга тӯғри келди. Уйларида гурунглашиб ӯтиргандик, кечки маҳал эшик қӯнғироғи жиринглаб, ӯрта бӯйли, истараси иссиқ, зиёлинамо йигит кириб келди. Дуо қилингач, устоз менга юзланиб, таништирдилар:
–Укам Азимжон. Иккаламизнинг насибамизни яратган Эгам шаҳарга сочган экан, шу азим шаҳарнинг сувидан ичиб, ҳавосидан нафас олиб юрибмиз. Азимжоннинг касби шифокор. Вилоят касалхонасида бӯлим бошлиғи. Танишиб олинг, асқотиб қолиши мумкин, асли духтирга ишингиз тушмасин-куя,–дедилар кулиб.
Рости гап, ака-уканинг бир-бирига меҳрибонлигини кӯриб ҳайратга тушдим. Ҳар иккалалари ҳам меҳмондӯстликда, одамийликда қиёси йӯқ эдилар. Учовлон биргалашиб, Рокия янганинг битта гуруч битта гӯшт қилиб пиширган паловини еб, анча маҳалгача суҳбатлашиб ӯтирдик. Гап келганда айтиб қолай, Рокия янгамиз фақатгина, қӯли ширин пазанда эмас, устознинг сабр-тоқатли, меҳрибон ва садоқатли умр йӯлдоши. Устознинг олимлик пиллапояларига кӯтарилишида тунни тонгга улаб ижод қилган паллаларида ёнида туриб кӯк чой узатишдан толмаган суянчиғи.
Шу куни вақт алламаҳалга етганда Азимжон қуюқ хайрлашиб, уйига кетди.
Орадан уч-тӯрт йил ӯтиб, ҳамқишлоқ синглимиз вилоят шифохонасида даволаниб қайтди.
–Ака, сизга Азимжон деган врач салом айтди. Қӯли енгил, ширинсӯз шифокор экан, мана тузалиб кетдим. Акаси сиз билан ӯқиган эканми-ей, институтда ишлармикан?!-деб қолди.
–Бӯлди-бӯлди, ӯша Азимжон, устозимнинг укаси, раҳмат синглим, саломат бӯлсин, қӯли дард кӯрмасин,-дедиму, ӯзимда йӯқ хурсанд эдим. Ёдимга ӯша оқшом тушди. Унутмабди.
Орадан уч-тӯрт йил ӯтиб совуқ хабар эшитдим: Азимжон бу фоний дунёни тарк этибди. Руҳи шод бӯлсин. Шаҳарга тушганимда устозни учратиб, Азимжонни эсладик, ҳаққига дуо қилдик.
Устознинг Абдурашид ва Усмонжон деган укалари қишлоқда яшайдилар. Абдурашид устоз йӯлини танлаган, мактабда дарс беради. Кенжа ӯғил Усмонжон эса, “Абдуқодиров” номли оилавий фермер хӯжалиги раиси.
Устознинг опа-сингиллари ҳам ҳаммалари уйли-жойли бӯлиб кетишган, бола чақалари билан тӯқ ва тинч яшашади.
Абдусалом ака билан Рокия опамизга эса, Яратган эгам тӯрт фарзанд–тӯрт ӯғил берган. Устоз болалари ёшлигида Яратган эгам қиз фарзанддан қисди, деб кӯнгиллари бироз чӯкиб юрардилар. Орадан йиллар ӯтиб, тӯрт ӯғилга тӯрт келин қилдилар. Келинлари қизлари ӯрнида. Ҳаммаси ӯқимишли. Каттаси Бароҳатжон Хӯжанд педагогика коллежида ӯқитувчи, Санобархон, Манзурахон ва Ҳафизахонлар ҳам ӯқитувчи, ёш авлод тарбиясига бел боғлаган.
Фарзандлари ҳаммаси уйли-жойли, ҳаётда ӯз ӯрнини топиб кетган.
–Ӯғиллар, келинлар, набиралар келишса, тӯрт хонали уйимиз ҳам торлик қилиб, хонадонимиз тӯйга айланиб кетади,-дейди устоз, ӯтган умр ва фарзандлар камолотига шукр қилиб, ҳам фахрланиб.
От ӯрнини той босар, деганларидек, ӯғилларидан бири Хайрулложон, ота изидан бориб олийгоҳда ӯқитувчи бӯлиб қолган. Яқинда илмий рисоласини ҳимоя қилиб, иқтисод фанлари номзоди унвонига сазовор бӯлди.
Умр оқар сувдек ӯтиб бораверади. Икки йил олдин устоз Туркиянинг Истанбул шаҳрида навоийшунослик анжуманида маъруза ӯқиган эди. Яқинда устоз Эрондан таклиф қоғози олганлигини эшитиб қолдим. Насиб қилса, 2014 йилнинг апрел ойида устоз Эроннинг Машҳад шаҳрида бӯладиган Навоий ижодига бағишланган халқаро анжуманда иштирок этади. Айни кунларда эса, устоз навоийшуносликнинг очилмаган қирралари устида тадқиқот ишларини давом эттирмоқда.
Мелиқӯзи Иброҳимов,
Тожикистон Маорифи аълочиси, Ашт ноҳияси
Давлат ҳокимияти Темурмалик ноҳияси маориф ва илм бўлими масъуллари ноҳия ўрта умумтаълим муассасалари ўқувчиларининг ёзги таътилини мазмунли ўтказиш мақсадида талайгина ишларни амалга оширишди. Бу йўналишда мактаблар қошида таътил жараёнида ташкил этилган ёзги мавсумий лагерлардан ташқари, ўқувчиларнинг мамлакатимизнинг сайёҳларбоп мавзеларига сафарини уюштиришда ҳам мутасаддилар саъй-ҳаракат қилишди.
Муфассал...Ўзбекистон Халқ шоири Ҳалима Худойбердиеванинг шеърлари бизнинг китобхонларимиз томонидан ҳам севиб ўқилган ва ўқилмоқда. Мен илгарилари ҳам Ҳалима опа билан кўп учрашганман. У киши «Саодат» журнали бош муҳаррири, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасига раис бўлиб ишлаётганларида ҳам суҳбатлашишга вақт топа олар эдилар. Кабинетларида устозлари Зулфия опа портрети осиғлиқ турарди. Ҳалима опанинг қабулидан хурсанд бўлиб чиққан
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015