Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЛМ

Муаллиф: Super user Категория: ИЛМ
Чоп этилган 04 Май 2017 Кӯришлар: 2403
Печат

 

yu. shonazarov 2017Юсуфали Шоназаров 1956 йилнинг 21 январида Гулистон (аввалги Қайроққум) шаҳрининг Зарчашма қишлоғида туғилган. Отаси – Шоназар Жалонов 27 ёшида вафот этганида ягона тўнғич фарзанд олти ойлик гўдак бўлган. Бир йилдан сўнг ёш онаси Хонсулув Эшматовани бошқа турмушга чиқарадилар. Юсуфали акани ориятли ва доно бобоси Жалон Йўлдош ўғли ва меҳрибон бувиси Хадича Мавлон қизи тарбия қилишади.

Халқимизда: “Илм игна билан қудуқ қазишга тенг”, -  деган гап бор. Бу ҳақиқатни устозимиз, филология фанлари номзоди, доцент, зукко адабиётшунос олим, сермаҳсул ва фидойи мунаққид Юсуфали ака Шоназаров умри ва илмий хирмони тасдиқ эта олади.

Ю. Шоназаров 1971 йилда қишлоғидаги саккиз йиллик мактабни, 1973 йилда Адрасмон шаҳарчасидаги 7-ўрта мактабнинг 10-синфини тугатди.  

Ю. Шоназаров Ленинобод Давлат педагогика институти тарих-филология факултетининг ўзбек тили ва адабиёти бўлимида таҳсил олар экан (1973-1977), шеър машқини ташлаб, илм эгаллашга қатъий ва мунтазам киришди.

Талаба Ю. Шоназаров интилишлари устоз адабиётшунос олим Ҳайитбой Мирҳайдаров назарига тушди. Таҳсилдан сўнг она қишлоғидаги саккиз йиллик мактабда ишлаш билан бирга, илмий изланишга мунтазам киришди. Бир йилдан сўнг институтда ташкил этилган фалсафа фанидан номзодлик минимуми учун тайёрлов курсига қатнади ва муваффақиятли якунлади.

Ўзбек адабиёти кафедраси илмий тадқиқотчиси сифатида ўзбек шеъриятида поэтик образ муаммосини атрофлича ўрганди. Диққатга сазоворки, мактабдаги фаолияти давомида уруш йилларидан кейинги давр ўзбек шеъриятида анъанавий поэтик образ хусусиятлари ҳақидаги илмий мақоласи Ўзбекистон Фанлар академиясининг “Ўзбек тили ва адабиёти” журналида нашр қилинди (“Давр ва образ”, 1980, 5-сон).

Ю. Шоназаров 1980 йил 25 декабридан бошлаб, ЛДПИ тарих-филология факултети ўзбек адабиёти кафедраси лаборанти сифатида фаолият бошлади. Ўқитувчиликка киришиш чўзилиб кетди. 1989 йил 1 августдан ўқитувчи вазифасига ўтди. Бу вақтга келиб, номзодлик рисоласи қарийб якунланиб қолган эди.

Лаборантлик муддати чўзилишидан қатъий назар, у илмий, таълим ва ҳаётий чиғириқлардан ўтди, ўз соҳаси бўйича камол топди.

Назаримизда, қайта қуриш ва истиқлол жараёнлари Ю. Шоназаров интилишлари учун катта имкониятларга йўл очди. Унинг ХХ асрнинг 20-30-йилларидаги ўзбек ва тожик романларида характер яратиш тамойилларига оид номзодлик рисоласида ўтган аср боши насрида реалистик эпик тажрибалар, роман жанрига оид изланишлар, реалистик роман бадииятига оид кейинги кашфиётлар, ўзбек ва тожик романчилиги ибтидосидаги типологик муштаракликлар бўйича янгича илмий-эстетик қарашлар илгари сурилади. Тадқиқот йирик ўзбек адабиётшуноси, академик Салоҳиддин Мамажонов ва профессор Ҳайитбой Мирҳайдаровлар илмий раҳбарлигида 1992 йил 26 июнда ҳимоя қилинди ва Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар маҳкамаси қошида янги ташкил этилган Олий Аттестацион Комиссия томонидан (1993 йил 28 апрел) тасдиқланди.

Даҳо ва мумтоз сўз санъаткорлари бадиий олами шундай уммонки, унинг сиру синоатлари, кашфиётлиги илдизи ва кўламлари, беқиёс эстетик таъсир қудратини ўрганиш ва талқин қилиш ҳеч қачон якун топмайди, ҳар бир замон ўзига қабул қилади, бу мўъжизали жараён эса, абадий давом этаверади. Назаримизда, ўзбек адабиёти пешонасига битган даҳо ижодкорларнинг олдинги сафида ХV асрда Мир Алишер Навоий турган бўлса, ХХ аср бошларида, шубҳасиз,  Абдулла Қодирий турарди.

Номзодлик рисоласи мавзуси тақозоси билан адабиётшунос ва мунаққид Ю. Шоназаров ана шу жараённи мукаммал кузата борди ва қизғин киришиб кетди. Воқеан, унинг “Яна Солиҳ Махдум ҳақида” баҳс мақоласи “Меҳробдан чаён” романидаги Солиҳ Махдум характерини оқлаш ва қоралаш баҳсига ғоят ўринли ва илмий мантиқли якун ясади. Мўъжазгина мақола устоз номини ўша давр қодирийшунослиги(танқидчилиги)га қўшди.

Қодирийшунос Ю. Шоназаров гўё мумтоз адиб романлари бадиияти ҳақидаги илмий хулосаларини кўпчиликка маълум қилишдан олдин уларгача яратилган асарлари бадииятини мукаммал ўрганиб, сўнг романларининг муҳташам бадиияти талқинларини бошлагандай бўлади. 2000 йилда эълон қилинган “Мумтоз тасвирнинг юксак бадиияти” мақоласининг 2-кичик ёки ички сарлавҳачаси “Зайнаб образининг сиру синоатлари” деб қўйилган. Унда тадқиқотчи “Ўткан кунлар” романи бош қаҳрамонларидан бири Зайнаб характерини ижобийлаштирувчи талқинлардаги баҳсли ва хом қарашларни жиддий инкор этиб, мазкур характер моҳиятини ўзгача кўрсатиб беришга уриниш қилган.

Заҳматкаш адабиётшунос Қодирий бадииятининг нисбатан янги қирралари таҳлил ва талқинлари орқали мунтазам, қунт ила, ибратли илмий ҳалоллик билан машғул бўлиб келади. Қодирийнинг тожик тили унсурларини қўллаш маҳоратига оид мақолалари 2008 йил Хўжанд шаҳрида ўтказилган “Рўдакий ва тожик тилининг маданиятлар мулоқотидаги ўрни” мавзусидаги халқаро симпозиумидаги маърузасига асос бўлди.

Қирғизистон Республикасининг Сулукта шаҳрида уюштирилган минтақавий  илмий анжуманларда (2008, 2009) “Қодирий ижодида детективлик” мавзуларида маърузалар қилди.

Устоз Ю. Шоназаров талабаларга тавсия этадиган курс, диплом ишлари, битирув рисоласи, турли илмий маърузалар мавзуларини Қодирий ижодининг янги қирраларини ўрганиш доирасидан белгилайди. Бажарилган ишлар янгилиги, илмий қиммати ва долзарблигини устоз ва ҳамкор адабиётшунос олимлар қониқиш билан қайд этадилар.

Қодирийшунос кўп йиллик илмий изланишларини катта ҳажмли “Қодирий насри бадиияти” рисоласида умумлаштириб, нашрга тайёр қилиб қўйган. Эртами-кеч, албатта, мухлислар қўлига етиб боражак.

Устоз Юсуфали Шоназаров мумтоз адиб Қодирий ижоди билан қизғин шуғулланиш жараёнида бадииятни қадрловчи мунаққид сифатида камол топди.

Кейинги даврда у учун янги майдон пайдо бўлди. Бу – Тожикистондаги ўзбек адабий жараёни ва унинг вакиллари ижоди. Дастлаб Суғд вилояти ўзбекзабон адабиётига оид умумий ва  баҳс мақолалар, турли тақризлар яратилди. Кўпчилиги адабий жамоатчиликда қизғин муносабат уйғотди. Масалан “Адабий жараённинг баланд-пастликлари” муаммоли мақоласи (2008) вилоят адабий ҳаётига кучли туртки берди, илк бор катта ва кичик нуқсонларга аниқ ва кескин муносабат билдирилди.

Сермаҳсул ва жонкуяр мунаққид республика ўзбекзабон адабиёти масалаларига ҳам мурожаат этиб келади.

Мунаққиднинг “Асқар Маҳкам” адабий портрети (Хўжанд, 2003), “Адабий танқид маъсулияти” (Хўжанд, 2010), тўплами “Болафеъллик инжулари” (Хўжанд, 2011), “Шоир шеър ўқияпти...” (Душанбе, 2017) бадиҳа китобчалари адабий танқидимиз бўшлиғини тўлдиришга хизмат қилмоқда. Кейинги бадиҳа тадқиқотлари мумтоз болалар шоири Султонмурод Ҳожибоев ва халқоналик оқимининг пешқадам вакили Ёқубжон Очилов ҳаёти ва ижодига оид илмий-оммабоп нашрлардир.

Устознинг адабий-танқидий хирмонида ориф шоир ва таржимон, мунаққид ва адиб Асқар Маҳкам ижоди ва шахсиятининг таҳлил ва талқинлари алоҳида нурли саҳифани ташкил этади. Таниқли давлат, жамоат ва фан арбоби, Суғд вилояти ўзбеклар жамияти асосчиси, фалсафа фанлари доктори, марҳум устоз Ҳомид Пўлотов ҳомийлигида нашр этилган, юқорида тилга олинган 120 саҳифалик адабий портретда А. Маҳкамнинг ҳасби ҳол шеърлари, ижоди босқичлари, услубий хусусиятлари, сўфиёна шеърияти ва достонлари ҳам илмий-эстетик, ҳам адабий-танқидий тадқиқ этилган.

Кейинги йилларда устоз Юсуфали Шоназаров ўрта умумтаълим муассасаларида Тожикистон ўзбекзабон адабиёти таълими масаласига оид методик мақолалар ёзишдек янги соҳага қўл ура бошладилар. Ҳаммуаллифликда 8 ва 11-синфлар учун “Адабиёт” ўқув қўлланмалари яратишда етакчи бўлди. 11-синф учун “Адабиёт” дарслиги қўлёзмаси Маориф ва илм вазирлиги томонидан қабул қилинган ва нашрга тавсия олган.

Адабиётшунос ва мунаққид Ю. Шоназаров ижодий камолот палласида. У ҳозиргача ўнта рисола, китоб, илмий мажмуа ва ўқув қўлланмалар, 70 та илмий ва 80та оммабоп мақолалар яратган. Хабар, лавҳа, мақола каби журналистика материаллари булардан мустасно. Номи Хўжанд шаҳри, Хўжанд Давлат университети, Қайроққум  шаҳри, Ашт ноҳияси ва Қодирий қомусларига киритилган. Устозга бағишлаб ўнлаб мақолалар эълон қилинган.

Устознинг қизлари Замира, Шоиста, Мунира, Муҳайё олий маълумотли муаллималар, Шамсия педколлеж талабаси. Катта ўғли Шоҳрух университетнинг телекоммуникация факултетида сиртдан ўқимоқда. Кенжа ўғли Тошпўлат 6-синфда ўқийди. Фарзандларини тарбиялаб камолотга етказишда умр йўлдоши Худо раҳматли Қамара опанинг ҳам хизматлари беқиёс эди, албатта.

Устоз мақтовни, ўзини тарғиб қилишни асло хушламайди. Ахмоқ ўзини мақтар, яхшини биров мақтар  қоидасини мезон қилиб олган устознинг,  ҳатто, олтмиш бир ёшдан ўтганини сезмай қолибмиз.

Юсуфали Шоназаров мустақил Тожикистонимиз илми равнақи йўлида ҳормай-толмай заҳмат чекиб келаётганлигидан шогирдлари ифтихор ҳисси туяди.

 

Бахтиёр ФАЙЗУЛЛОЕВ, филология фанлари номзоди, доцент.   

Баҳромжон ЖАББОРОВ, филология фанлари номзоди, доцент.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

МИЛЛАТ ПЕШВОСИ – СУҒД ВИЛОЯТИДА

28 март куни Панжакент шаҳрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон катта маданий ва ижодий мажмуани очди.

Дастлаб Миллат пешвоси мажмуа майдонида Тожикистон Халқ шоири Лойиқ Шерали ёдгорлиги устидан пардани очиб, унинг пойига гулчамбар қўйди. Баландлиги 6,3 ва кенглиги 6 метрни ташкил қилувчи ёдгорлик ҳайкалтарошлар -

Муфассал...

СИЗ КАБИ БЎЛГИМ КЕЛАР, АЗИЗЛАР!

 

Яқинда Бобожон Ғафуров ноҳияси Исфисор қишлоқ жамоатига қарашли 7-шаҳарчадаги кўчага Шарифжон Рустамов номи берилди. Шу муносабат билан ўтказилган кўча байрамида мен ўзимни қўярга жой топа олмасдим. Ноҳия ҳукумати раҳбарларининг кўчага бу номни бериш борасида қарор чиқарганлари учун, шу кўчада яшаётган инсонларнинг буни қўллаб-қувватлаганликлари учун гўё осмонда учиб юрардим.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990408

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477366
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3294
4027
20979
7426653
99010
114875
7477366

Сизнинг IPнгиз: 3.137.159.17
Бугун: 23-11-2024 16:42:37

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015