Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЛМ

Муаллиф: Super user Категория: ИЛМ
Чоп этилган 02 Март 2017 Кӯришлар: 2021
Печат

 

akademiya ilmlarТинчлик ва  миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси,  Тожикистон   Республикаси Президенти муҳтарам  Эмомали      Раҳмоннинг  мамлакат Олий Мажлисига йўллаган навбатдаги Паёмида юртимиздаги илм-фаннинг кейинги тараққиёти давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳамда жамият ривожида муҳим ўринга эга эканлиги алоҳида таъкидланди. Шу билан бирга, Тожикистон Республикаси Президенти соҳадаги мавжуд камчиликлар,

жумладан, ихтиро ва янгиликларнинг камлиги,  илм соҳасига ажратилаётган маблағлардан самарали фойдаланмаслик, аниқ, табиатшунослик ва техник фанларнинг ривожи замон талабларига жавоб бермаётганлиги, маҳаллий ишлаб чиқаришда илмий натижалар ва инновацион технологиялар амалга татбиқ этилмаётганлиги, шунингдек, ёшларни илмий ишлар, хусусан, янгилик яратишга жалб этиш борасида ташвиш билдирдилар.

Илм соҳасига ажратилаётган бюджет маблағлардан оқилона фойдаланиш ва  республика илмий-тадқиқот муассасаларига тақсимлаш масаласини ҳал этишга боғлиқ ҳолда, Фанлар академиясига Тожикистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва савдо вазирлиги ҳамда Тожикистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда  илм ва илмий-тадқиқот буюртма мавзулари соҳасини маблағлаштириш янги механизмига оид хулосасини Тожикистон Республикаси Ҳукуматига тавсия этиш топшириғи берилди. Айни пайтда Фанлар академияси бу мавзуларни жиддий ўрганиб, келажакда уларни мамлакат иқтисодиётининг муҳим йўналишларига йўналтиришни мақсад қилган.

Давлат бошлиғининг мамлакат олимлари олдига қўйган асосий вазифаларидан бири, бу илмий ютуқларни ишлаб чиқаришга татбиқ этиш масаласи эди. Илмий-тадқиқот ишлари натижаларини яхшилаш ва улардан маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантиришда амалда фойдаланиш мақсадида Фанлар академияси тузилмасида Инновацион технологиялар тадқиқоти маркази ташкил этиш топшириғи берилди. Мазкур топшириқни амалга ошириш мақсадида айни пайтда Фанлар академиясида ишчи гуруҳи ташкил этилган бўлиб, у марказнинг вазифа ва мақсадлари ҳамда республика олимларининг илмий ютуқлари ва инновацион технологияларини ишлаб чиқаришда татбиқ этиш борасида тегишли вазирлигу идоралар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш йўлларини аниқлаш масалаларини ўрганмоқда.  

Миллат пешвоси Паёмида ёш мутахассислар ва республика олий ўқув юртлари битирувчиларини аниқ, табиатшунослик ва техник фанларга кўпроқ жалб этиш ва улар ҳисобидан олимларни тайёрлаш ҳам муҳим масалалардан бири эканлиги таъкидланди. Фанлар академияси 2017 йил давомида ёшларни магистратура ва аспирантура, шунингдек, ўсмирларни Тожикистон Республикаси кичик Фанлар академиясига қабул қилиш орқали, уларни аниқ ва техника фанлари илмий-тадқиқот муассасаларига жалб этишга ҳаракат қилади. Академия ёшлар ва ўсмирларнинг илмий-техник тафаккурини юксалтириш, шунингдек, аниқ, техника ва технология фанлари соҳасида истеъдодли ёшларни аниқлаш мақсадида республика Маориф ва илм вазирлиги билан биргаликда ҳар йили ёш ихтирочилар танловини ўтказиш, бу йўл билан ёшларни янгилик яратишга жалб этишни ният қилган.

Фанлар академияси олимлари Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг мамлакат Олий Мажлисига йўллаган навбатдаги Паёмида белгилаб берилган топшириқ ва кўрсатмаларни ўз вақтида ижро этишга ҳаракат қилади. Улар қўлга киритган илмий натижалари ва инновацион технологияларини маҳаллий ишлаб чиқаришда самарали татбиқ этиб, шу йўл билан мамлакат иқтисодиёти ривожига ўз ҳиссаларини қўшиш ва Миллий бирликнинг 20 йиллигини янги илмий ютуқлар билан кутиб олишни ўз олдиларига мақсад қилиб олганлар.

Фарҳод  РАҲИМИЙ,

Тожикистон Республикаси Фанлар академияси президенти.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Қора либос бизга бегона

 

Санъатшунослик фанлари доктори, профессор, илму техниканинг атоқли арбоби, Тожикистоннинг етакчи санъатшуносларидан бири Муқаддима Ашрафий тожиклар миллий либосига бир қатор илмий ишларини бағишлаган. Унинг "XII-XVII аср тожикларининг  ўрта асрдаги либослари" суратли китобларидан бири тожиклар санъати тарихининг энг кам ўрганилган соҳаси - ўрта аср либосларини акс эттиради. Либослар ҳақида тўлиқ, аниқ, яққол тасаввур берувчи  қадимий

Муфассал...

ТОЖИКИСТОН – ОНА ЮРТИМ, КЎКСИМДАДИР НОМИНГ СЕНИНГ…

 

АЗИЗ ТОЖИКИСТОН

Тожикистон – она юртим, кўксимдадир номинг сенинг,

Эзгу ният, меҳру – шафқат тонг ила шоминг сенинг.

 Қайда бўлсам сен билан мен, сен билан умрим обод,

Қайда бўлсам мен биландир пайку пайғоминг сенинг.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2572918

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10168358
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
463
3756
16943
10119529
65451
138877
10168358

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.233
Бугун: 16-10-2026 03:05:30

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015