Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 02 Июн 2016 Кӯришлар: 2551
Печат

 

kumushhСизга кўп битишган турфа «шиғир»лар,

Ғоратдир қофия  захиралари.

Энди қоғоз-қалам  беҳол шитирлар,

Қайдасиз, Кумушнинг набиралари?

 

Гарчанд атроф тўла қаламқош қизлар,

Оқбилак, мовийкўз, малласоч қизлар,

Аксари бевафо, бағритош қизлар...

Қайдасиз, Кумушнинг набиралари.

 

Сизни Марғилонми ё Шошдан топай?

Тополмасам, айтинг, қай кентга чопай?

Ню-Йорк ё Истанбул, Масков ё Дубай?

Қайдасиз, Кумушнинг набиралари?

 

Бугун меҳр танқис, муҳаббат арзон,

Беномус Ҳомидлар кезмоқда ҳарён,

Отабек  бобонгиз руҳи ҳам сарсон,

Қайдасиз, Кумушнинг набиралари?

 

Покиза бир ишқни кутиб чарчадим,

Кўксим жафоларга тутиб чарчадим,

«Фейсбук», «Одно»ларни титиб чарчадим,

Қайдасиз, Кумушнинг набиралари?

 

Ахир, кўнглим қолди ночор кўнгулдан,

Нетай, кўнгил тўлмас, ҳеч битта гулдан?

Қидириб кўрсамми, энди «Гугл»дан?

Қайдасиз, Кумушнинг набиралари?

 

Излаб юрганимда чекиб нолалар,

Устимдан кулишди, беғам болалар:

Ҳожатинг чиқарар Жаннат холалар...

Қайдасиз, Кумушнинг набиралари?

 

Тўлиб кетганида бағрим хунларга,

Кунларим уланди бедор тунларга,

Оҳ, қайтиб бўлсайди Ўткан кунларга,

Қайдасиз, Кумушнинг набиралари?..

 

Рустамжон Жабборов.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Икки тилда сўзлашувчи бир халқ

 

Мен Тожикистонда туғилганман, миллатим - тожик. Ўн етти ёшимдан буён Ўзбекистонда яшайман. Мактабни (ўзбек тилида) битириб, Тошкентга ўқишга келдим. Тошкент Давлат университети(ҳозирги Миллий университет)нинг журналистика факултетида таҳсил олдим. Бугун босиб ўтилган умрим йўлига назар ташларканман, 17 ёшимда "Бу қиз иқтидорли", - дея баҳо берган таниқли ёзувчи Омон Мухтор, 18 ёшимда (1981 йили Тожикистонда ўтган Ўзбекистон

Муфассал...

ЮРТИМГА БАХТ ОЛИБ КЕЛГИН, ЯНГИ ЙИЛ!

 

Ҳаёт ишкомидан янги бир шингил

Узгандай яйрайди фархунда кўнгил,

Меҳмон кутгандайин саришта манзил,

Меҳмон бўлиб тезроқ келгин, Янги йил!

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2613038

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10353498
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2432
7692
36951
10274571
89010
161581
10353498

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.55
Бугун: 15-11-2026 09:04:07

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015