Ҳақиқий шоир - дарвиш бӯлади. Унинг олами ӯзгача, бошқаларга унчайин нотайин бӯлиб кӯринган дунёда яшайди. Ҳақиқий шоирнинг ички оламини билиш учун унинг шеърларини уқиб ӯқиш лозим. Шундагина у ким, унинг дарди қандай дард, юрагида нималар кезади, оз-моз хабардор бӯла оласиз.
Эркиннинг шеърияти, ижоди - унинг ҳаёти. Шоирнинг ботиний дунёси жилвасидан баҳраманд бӯлиш учун унинг қуйма сатрлари, самимий битикларига мурожаат этинг. Шунда сиз ҳақиқий Эркинга, чинакам дарвишга рӯпара келасиз...
БИР КУН…
Култӯдалар – қуриган кӯз ёш,
Култӯдалар – мулки ҳижронлар.
Анинг васлин ҳали кӯрмадим,
Фанолиққа аламим бордир.
Дайри фано мени қийнама,
Қилмишларинг бағрим тирнайдир.
Ҳақнинг сӯзин десамда агар,
Тириклигинг нечун қийнайдир.
Битта бошга битта қазо бор,
Мен бир куни ӯлиб кетарман.
Сулувларинг ӯзингга қолур,
Охиратга кулни элтарман.
Бир кун келиб мурдашӯйларинг,
Лошларимни йиғиб кетодир.
Лош ҳам насиб этмаган бир қиз,
Мозоримни манзил этодир…
***
Наҳотки, умримиз бунча ӯтди тез,
Кӯзларим ёшлари қуриб қолибмиш.
Кел, соқий, энди бир пиёла рез,
Дарвеш шамолларим
мендан тонибмиш.
Юрагим ёрилар тунлари,
Рости гап яшашдан роса толибман.
Алдамчи дунёда кӯпларни суйиб,
Во ажаб, энди-чи, ёлғиз қолибман.
Танҳолик бӯлибди менинг шеригим,
Боғларда хазонлар «уввос» солибмиш.
Хазонлар оҳини эшитган сайин,
Ё раббим, Эркин ҳам қариб қолибмиш.
Барига тупуриб кетарман бир кун,
Воз кечиб кетарман барча рӯёдан.
Қолса агар қолар йиғлоқи байтлар,
Асқардек дарвишлар ӯтган дунёда.
АШКЛАР ДАРЁСИ
Ашклар дарёсида чӯмилдим яна,
Кузак дайдилари – баргирезонлар.
Мен яна сизни эсладим она,
Оппоқ сочларингиз – умрий хазонлар.
Умр оддий кундек ӯтаётирлар,
Фано туфроғида мен бир девона.
Дарвишлар нелар, деб бӯзлаётирлар,
Мен эса нафс ила энг яқин ошна.
Айтинг қачонгача биз девоналар,
Ҳислар хоҳишига бӯйин сунамиз.
Қачон улоқтириб дунё ҳирсларин,
Буюк жанггоҳларда қачон ӯламиз.
Истеҳзо қиласиз, кибрлик нечун,
Мастона сузилар кӯзлар беҳаё.
Во ажаб, юзлар ҳам бӯларкан юзсиз,
Диллар ҳам бӯларкан меҳрсиз, аё?!.
Ашклар дарёсида чӯмилдим яна…
***
Онажоним менинг – кӯзқарочиғим,
Пойларингиз айлай тӯтиё.
Оқ сутингиз ҳаққи-ҳурмати,
Агар сиз кетсангиз
Дунё кетди-ёв.
Ёраб, онамни асрагил ӯзинг,
Мен уни ишондим фақат ӯзингга.
Далли девонангни кечиргил бир бор,
Тушунолмаяпман мен, ӯзим-ӯзимга.
Наҳотки, дарёлар оқмас тескари,
Болалигим, менинг қайтиб келмасму?!
Эй шамоллар худонинг буюк аскари,
Онамни пойига, бошим етмасму?..
Қайтаринг мени анинг қошига,
Нимталаб ташлангиз, вужуд-танамни.
Умри қисқа бӯлса, умримни берай,
Ё раббим, асрагил фақат онамни…
ЁЛҒИЗЛИК ТУНИДА
Сабрим бӯронлари гумбурлар гоҳо,
Охират ваҳмидан юрагим яро.
Мен гумроҳ бандангни қӯлла, Илоҳо,
Ёлғизланиб қолдим бу дайр аро.
Оҳ, деган оҳларим дунёни тутсин,
Оҳ, деган оҳларинг бӯлсин гирёна.
Йироқ-яқинларим мени унутди,
Кел, менга шерик бӯл далли девона.
Баҳор ёмғирлари қӯя беради,
Ай булут лашкари раҳм этингиз.
Ёлғизлик тунида жон берсам мени,
Абрлар устина дафн этингиз…
Одамлар аро мен топмадим одам,
Оҳ, мен ташнаман руҳ оламига.
Бир куни Аллоҳга қайтишим аниқ,
Хайр деб ё демай бул оламига.
***
Мен энди ҳисларга бӯйсунмам тамом,
Ҳисларинг панжаси қирқилди йитди.
Армон, армон бӯлиб қолган дунёда
Муҳаббат, не учун мени тарк этдинг!!
Юлдузлар тун бӯйи ҳайрон боқадир
Бегона туйғулар кӯнглимни янчар.
Бурчакда бир сандиқ ичра ётадир,
Латтага ӯралган занг босган ханжар.
Юлдузлар томонга талпиндим ӯксук,
Юлдузлар мендан-да нари кетдилар,
Юлдуз ила кетмоқ истайди кӯнгул,
Йӯлларим қайгадир изсиз йитдилар.
Руҳу арвоҳлар ҳам тарк этди мени,
Аларнинг суҳбатин билмоқ истардим.
Шарпалар қӯлимдан тутмади эссиз,
Ӯзимга бош уриб, ӯзим йиғладим.
Нигоҳлар зарбидан қутилолмадим,
Тахайюл шомида ёлғиз ӯзимман.
Бир жилва айлабон алдади моҳлар,
Зардоблар оқизиб кӯзимдан.
***
Тийрамоҳ… Хазонрез…
армонлар қабри…
Мен сендан кетарман бесару сомон.
Сен гӯзалсан, бироқ суёлмадим мен,
Кӯзлари жиқ ёшга тӯлган, эй Аёл.
Дунё беадоқдир, беадоқ ишқ ҳам,
Худонинг аскари ёр бӯлар - шамол.
Мен эса шамолдек кетгум бедарак,
Хайр, энди, мени кутмагил, Аёл…
Тийрамоҳ… Хазонлар…
армонлар қабри…
***
Ажаб, дунё ҳамон ҳовлиқаётир,
Қон қусиб ётибмиш азим мозорлар.
Дарвишлар ҳамон бӯзлаётирлар,
Айшин сураётир аҳли куффорлар.
Дунё фосиқ бӯлиб тирилди бунда,
Дунё фосиқлигин не ҳам этарман.
Садоқат кутгандим ёру дӯстлардан,
Баридан юз буриб энди кетарман.
Ажаб дунё ҳамон ҳовлиқаётир,
Бир куни ҳувиллаб қоларин билмай.
Жоҳиллар беармон ӯт қӯяётир,
Денгизлар ёнишин назарга илмай.
Ажаб…
ДУНЁ ӮЛИМИ
Қарсиллаб осмонлар ёрилиб кетса,
Тӯзондай учса гар осмонда тоғлар.
Ё раббим, мен ожиз бандангни асра,
Дӯзахга айланса, бу чуқур ғорлар.
Сӯндириб қӯйилса фалак чироғи,
Ҳамма ёқ зим-зиё, дунё бир қабр.
Ё раббим, не бӯлар энди у ёғи,
Жужуқ овсарлардек одам бесабр.
Бошини кӯтарса мағрибдан қуёш,
Боласин тарк этса агар оналар.
Етим бӯталоқдек бӯзлар изиллаб,
Сочлари оқарган митти болалар.
Менинг ҳам бир куни паймоним тӯлар,
Биламан бир куни қайтгум Аллоҳга.
Бир куни гуриллаб ёнса дарёлар,
Сӯнг ӯрин қолурми кечиккан оҳга.
Оҳ қандай даҳшат бу – дунё ӯлими,
Урҳо-ур дунё ҳам тугайди қақшаб.
Бизлар мангу дебон алданган дунё,
Аллоҳ ҳайбатидан титрайди, ё Рабб…
ТӮРТЛИК
Дилингни эҳтиёт қил жигарим, Бобур,
Тилингни эҳтиёт қил жигарим, Бобур.
Мутлақ Буюк Аллоҳга сажда қил ӯғлим
Динингни эҳтиёт қил жигарим, Бобур.
Эркин ШУКУР
27 июн куни «Халқ овози» газетаси Бош муҳаррири Ёқубжон Абдуманонзода қўнғироқ қилиб қолди: -«Бирор киши телефон қилдими?»
-Йўқ, нимайди?
-Ўлмас ака оламдан ўтибдилар, эртага соат саккизда жаноза намози, таниш-билишларга айтиб қўйсангиз…
Муфассал...
ёхуд келажагимиз бунёдкорлари маънавиятига қайғуриб…
Ёшлик - инсон умрининг «маънавий қасри»га тамал тоши қўйиладиган ғанимат замон. Зеро, ана шу маънавият умрбод одам боласининг ҳаётдаги мавқеини белгиловчи мезондир. Бақувват маънавият - етук инсонлик гарови…
Халқимиз: -Бола бошдан… - деган иборани бот-бот қўллайди, бу бежиз эмас. Тарбия она қорнидан бошланади. Уч кунлик гўдак тарбияси эса, ахлоқ-одоби комил фарзандни тарбиялаш имконини бой бериш демакдир.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015