Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 28 Март 2019 Кӯришлар: 2414
Печат

 

oshiq kunglim 2019Саҳар чоғи чуғур-чуғур чумчуқлар,

Жар солади жўшқин олам қўйнида.

Соғинчлардан сарсон бўлган юрагим,

Зор йиғлайди мендай одам қўйнида.

Кўксим торлик қилганида қалтираб,

Талпинади гўё учиб кетгудай.

Мен қўрқаман, ўлимданмас ўзимдан,

Юрак тўла армон қучиб кетгудай.

Бола бўлиб онам кўнглин олмадим,

Инсон бўлиб севолмадим ўзимни...

Ошиқ кўнглим зор йиғлади яширдим,

Ичга ютдим барча ширин сўзимни.

Гоҳ изғирин шамол эсар дилимда,

Гоҳо қора қорлар ёғар қатма-қат.

Мен бечора, гул бечора, кўнгил ҳам,

Барчамизни хор айлади муҳаббат.

 

***

Хазонрез боғларда хаёл ҳам сарсон,

Орзулар чалкашиб кетгандай гўё.

Гоҳида бўғзимга тиқилади жон,

Армон ирмоқлари бўлганда дарё.

 

Кимгадир розимни айтгим келади,

Найлайин ғурурим синмайди она.

Ёки мен ғам билан ғамхона бўлдим,

Ёки ғам мен билан бўлди ғамхона.

 

Бегона тош отса, оғримас дилим,

Ўзгалар тошига ёрилмагай бош.

Водариғ, яқинлар оёғим чалса,

Йиқилмасам ҳамки, қулайди бардош.

 

ОНА МЕҲРИ

Изларингиз излайман ҳануз,

Топа олмай саргардон бўлиб.

Менга ўхшаб гоҳо момокўз,

Бошин эгар сарғайиб, сўлиб.

Онажоним, яна соғиндим,

Қадоқ бўлган иссиқ қўлингиз.

Ўзга юртдан ризқим терай деб,

Йўқотибман босган йўлингиз.

Куйдирди-ку, мени то абад,

Ёлғизликнинг ёвуз ифори.

Аёзлардан толдим оқибат,

Қайда қолди умрим баҳори?

Сиз кетдингиз, қабрингиз узра

Очилибди лолақизғалдоқ,

Кўнгилдаги соф меҳрингиздан,

Баҳра опти ҳаттоки, тупроқ.

 

***

Севмаганга сира дил берма,

Ва айлама уни бағри қон.

Аввал босиб сўнгра қидирма,

Ўлган дилни қайтиши гумон.

Йиғламагин бевафо учун,

Кўз ёшларинг оқмасин бекор.

Хазонларнинг рангини кўргин,

Ташлаб кетган уни ҳам баҳор.

Оппоқ қорлар остида қолди,

Муҳаббатнинг босган излари.

Битта дилга малҳам бўлолмас,

Бу дунёнинг барча қизлари.

 

***

Севгимнинг хатолиги сўзингчалик хато эмас,

Юзимнинг қаролиги

                                 кўнглингчалик қаро эмас.

Бу даҳрнинг бор йўлидан

                             агар минг бор ўтар бўлсанг,

Ҳеч бир кимса мен каби

                                     йўлларингда гадо эмас.

 

Аслонбек Шойимқулов,

Душанбе шаҳри, 86-ўрта умумтаълим муассасасининг математика фани ўқитувчиси.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Ваҳдат – ибрат намунаси

 

«Мамлакатда миллий бирликка эришиш юртимиздаги барча тараққийпарвар кучларни бирлаштириш ва Тожикистоннинг дунёга юз тутиб, ривожланишига йўл очди. Бу тарихий воқеанинг амалга ошиши учун Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг заҳматлари беқиёс бўлди». Бу гапларни Тожикистон Давлат ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат дорилфунуни ректори Мўмин Шарифзода мазкур олий ўқув юртида Миллий бирлик кунига бағишланган илмий конференцияда айтди.

Муфассал...

Вақтинг кетди, нақдинг кетди…

 

Мир Сайид Али Ҳамадоний ноҳияси деҳқонлари «Вақтинг кетди, нақдинг кетди», - деган халқ мақоли моҳиятини жуда чуқур англаб етганлар.

Ноҳиянинг М. Субҳонов раислик қилаётган Қаҳрамон қишлоқ жамоати деҳқонлари кузги шудгор ва буғдой экинига жиддий эътибор қаратишмоқда. Аллақачон, бу ерда 645 гектар экин майдони сифатли шудгордан чиқарилиб, 170 гектар майдонга кузги буғдой экилди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2610754

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10346437
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3063
4983
29890
10274571
81949
161581
10346437

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.95
Бугун: 14-11-2026 07:21:33

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015