Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 15 Июн 2017 Кӯришлар: 2418
Печат

 

sharif nuriddin 2017РУМИЙГА НАЗИРА

Пирлар қавли шу, ўғлон, ҳусни инсон адабдир,

Инсону ҳайвон фарқи шу бегумон, адабдир.

 Гўзал боғ эрса жаҳон, гулидирсан бехазон,

Парваришингда кордон асл боғбон адабдир.

 

Гар беадаблик барча бахтиқаролик боши,

Офатни даф этувчи балогардон адабдир.

 

Юлдузларни кўзлаган илминг муборак, лекин

Инсонийлик осмони учун нарвон адабдир.

 

Деса адаб ўғлиман, қуюқ дуо қилмишлар:

-Яхши отанг бор экан, бўлсин омон, адабдир.

 

Кеча шавқи моҳтоб, кундуз завқи офтоб,

Туну кун нурдан шароб учун имкон адабдир.

 

Адаб не деб сўрсалар кўнгилнинг қулоғига,

Ақл оҳиста қуйиб демиш иймон адабдир.

 

Умр бўйи хижилман бир беадаблик боис,

Шайдо ўйлаб сўйлагилки, имтиҳон адабдир.

 

Мирзо Турсунзода

ғазалига мухаммас

Балиқ сув билан соғ-омон, унутма,

Дўсти билан тирик инсон, унутма,

Қул ҳам дўсти бўлса,  султон, унутма,

Дўстларни борича имкон, унутма,

Меҳрибон дўстларни ҳеч он, унутма.

 

Бўлма мағрур, гарчи фаслинг гул экан,

Дўстларсиз у хазону кул экан,

Дўсти гар йўқ  подшо ҳам қул экан,

Бу жаҳон бедўст учун мушкул экан,

Мушкулинг ким қилса осон, унутма.

 

Ўзни дўст меҳрига, эй дил, ғарқ қил,

Қайда дўсту қайда душман, дарк қил,

Молу дунё дўстларини тарк қил,

Дўстдан, жоним, дўстни  фарқ қил,

Гар сенга ким пайванди жон, унутма.

 

Дўст ила маъно умрнинг ошнаси,

Дўст ила тотли ҳаётнинг нашъаси,

Бир булоқ бор мен ҳамиша ташнаси,

Азиз элим эрур илҳом чашмаси,

Шуҳрати оламда достон, унутма.

 

Кўнгилдан гар кўнгил сувлар ичгандир,

Баландларда бахтинг қуши учгандир,

Қаён  қадам қўйсанг, у  ер гулшандир,

Боғ зийнати очилган гул биландир,

Дил давлати гули хандон, унутма,

 

Ҳар балодан шу эмиш роҳи халос,

Дўстни сев, дўстликка айлагил ихлос,

Дўст учундир жон бериш ўзбекка хос,

Келса дўстларни қучиб бағрингга бос,

Тожик расмини, қадрдон, унутма.

 

Боғимиз қилмас хазон барбод ели,

Бизга ҳечдир ғам-аламларнинг сели,

Ким суянса дўстига, синмас бели,

Дўст бўлибдир биз билан олам эли,

Эллар бирлигини, эй жон, унутма.

 

Алижон Йўлдош хотирасига

Сен била кечган умр нақадар хуш, эй дўст,

Афсус, ўтиб кетибдир ул ширин туш, эй дўст.

 

Яйрар эдим сайрасанг, кўнгилнинг гулшанида,

Қаён кетдинг сан учиб мисоли қуш, эй дўст.

 

Руҳи пок кетиб кўкка, бунда муштоқи зорман,

Бир нафасга бўлса ҳам ёнимга туш, эй дўст.

 

Суҳбатинг оби бақо эрди, эндидир анқо,

Ташнаману топмасман айлашга нўш, эй дўст.

 

Ширин ҳаёт неъмати эрди сен бирла болдан,

Заҳарфурушдир энди асалфуруш, эй дўст.

 

Дер эдинг дунёда дўст кўп, излаган топадир,

Сенсиз дунё мен учун кимсасиз, бўш, эй дўст.

 

Сенсиз Шайдо дунёга, шеър кўнгилга сиғмайдир,

Ким энди сен каби дер қайна-ю жўш, эй дўст?

 

Ҳасан қори изҳори

Келиб дунёга, дўстлар, дунёни кўрмадим ҳеч,

Сузиб мавжида гўё дарёни кўрмадим ҳеч.

Тўрт мучанг бут экан-ку, давлатинг дейдилар шу,

Бундан улуғроқ, эзгу дуони кўрмадим ҳеч.

Гунгу кару шалдан  ё ночормикан нобино,

Оламни дерлар зебо, зебони кўрмадим ҳеч.

Ҳақ бермаса кушойиш, беҳуда экан нолиш,

Луқмон даъвогарида давони кўрмадим ҳеч.

Бошқа барча балолар иложи бор экан, лек,

Дилкўрликдай бедаво балони кўрмадим ҳеч.

Кўрмасам ҳам кўрсатди,  мунаввар Ҳақ йўлини,

Кўнгилнинг кўзи янглиғ бинони кўрмадим ҳеч.

Шукр, тутдилар қўлдан, кетмадим тойиб йўлдан,

Меҳрибон дўстлар каби  асони кўрмадим ҳеч.

Рўдакий кўр кўз била малик-уш шуародир,

Зиёни йўқ кўзда гар, зиёни кўрмадим ҳеч.

Назарни  яхшилардан  изла имкон борида,

Ҳасан қори демасин, Шайдони кўрмадим ҳеч.

 

Cўрама

Нимадир яхши-ю, нимадир ёмон,

Сўраб бекор мени айлама гирён,

Бағримни қон қилди бандаи нолон:

-Фарзандинг ноқобил чиққани ёмон.

Гул кўкси  эслатар  юрак доғингни,

Файзсиз топасан кекса  чоғингни,

Ўтинга мўлжаллаб гўзал боғингни,

Фарзандинг ноқобил чиққани ёмон.

Аламга тутилса, қутулгай инсон,

Ёмонга йўлиқса, қочишдир имкон,

Бу балодан, лекин қочасан қаён, 

Фарзандинг ноқобил чиққани ёмон.

Бир бахти қарони тинглаб йиғладим,

Дардига давони излаб йиғладим,

Қўшилиб йиғладим, инграб йиғладим,

Фарзандинг ноқобил чиққани ёмон.

 

***

Келди осмонлардан ёрга қилсам илтимос,

Эҳтиёт бўл осмон, оҳ чексам, илтимос.

 

Ер бўлсам қанчалар, осмон ёр шунчалар,

Фойдасиз тадбир экан энди билсам, илтимос.

 

Кўриб ҳолимни Мажнун, саҳроларда жигархун,

Йиғламанг, эй дўстлар, агар кулсам, илтимос.

 

Ошиқ рамақдажондир, боқмади қайрилиб бир,

Бағритошга рақиблар қилсалар ҳам илтимос.

 

Озорлари эсига тушиб чекмасин озор,

Шайдо, таъналар ёрга қилма ўлсам, илтимос.

 

 ***

Савобу самар топдим,  яхшиларга эргашиб,

Гўё кони зар топдим, яхшиларгаэргашиб.

 

Яхшиликдан бошқаси охир пушаймон экан,

Энг аъло ҳунар топдим, яхшиларга эргашиб.

 

Ёндошгунча ёмонга, ёпишсанг соз  қозонга,

Ёмондан ҳазар топдим, яхшиларга эргашиб.

 

Яхши сўзу яхши иш, яхши феъл экан давлат,

Бебаҳо гуҳар топдим, яхшиларга эргашиб.

 

Шукрки, яхшиларга йўлдош айлади Аллоҳ,

Жаннатдан хабар топдим, яхшиларга эргашиб.

 

Дил аҳли даврасига, кўнгилнинг Каъбаси

Муборак сафар топдим, яхшиларга эргашиб.

 

Нур топдим, назар топдим, бол топдим, шакар топдим,

Ўзликдан асар топдим, яхшиларга эргашиб.

 

Ўзни сезса осмонда, деманг Шайдо нодон-да,

Ахир, болу пар топдим, яхшиларга эргашиб.

 

Шариф Нуриддин.

КАЛЕНДАР

« Март 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31          

МАҚОЛАЛАР

«Шингил сатр»лардан «Дийдор соғинчи»гача

 

Мен Ҳасанбой Ғойибнинг илк ижод намуналари билан танишганимга чорак асрдан ошди. Ўшанда  яхши бир қалам соҳиби етишиб келаётганидан хурсанд бўлган эдим. Шу йиллар давомида Ҳасанбой серқирра ижодкор сифатида шаклланди, қалами ўткирлашди.  Бугунги кунда  шоир поэзиянинг турли жанрларида шеърлар яратмоқда. Унинг «Ватан обод», «Тасанно» каби мардонавор руҳдаги қўшиқлари, «Муножот», «Саловат», «Онажон»,

Муфассал...

Эмомали Раҳмон ва ёшлар йили

 

(Давоми. Бошланиши ўтган сонда)

Иншоот очилиш маросимида Давлат бошлиғи давлат ва Ҳукумат раҳбарияти бундан кейин ҳам моддий-техник базани мустаҳкамлаш, махсус бўлинмалар ва ҳарбий қисмларни замонавий ҳарбий техникалар, ҳарбий ускуналар билан таъминлаш, ҳарбий хизматчилар ижтимоий муаммоларини ҳал этиш учун барча зарур чора-тадбирларни қабул қилиб, чегара хизмати шароитини

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2333407

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9244174
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2114
3121
13455
9192305
17189
109364
9244174

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.130
Бугун: 05-03-2026 14:43:07

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015