Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 22 Май 2015 Кӯришлар: 2810
Печат

 

bola-Тур ўрнингдан!

Ана шундай дағдаға билан она боланинг устидаги кўрпани итқитиб юборди-да, ўша важоҳатда давом этди:

-Тез бўл! Мактаб пайтинггача молни боқиб кел!

Бола уйқуга тўймаган кўзларини уқаларкан, нарироқда ширингина ухлаб ётган укаларига тамшаниб қаради- да, эринчоқлик  билан ўрнидан турди.

Барибир ўгай ўгай экан-да! Боланинг онаси уч йил бурун касаллик туфайли қазо  қилганди.

У айбни отасидан кўрарди. Балким, онасини катта духтурларга олиб борганда, тузалиб кетармиди. Эҳтимол, ўшанда Муслима онаси иккита боласи билан дадасига тегмасмиди...

Улоқ -ямоқ кийимлари ичига “нонуштаси” яримта нон ва ўгай онасига билдирмай, кеча кутубхоначи берган китобни яшириб солди-да, ўхшовсиз маъраётган қизғиш сигирни далага етаклади.

Йўлда кетар экан кутубхоначининг сўзларини ёдга олди. “Бир ҳафтадан кейин китобхонлар конференциясида мана шу асарнинг мазмунини айтиб берасан”.

Бола яхши ўқирди. Мактаб раҳбарлари у ўқийдиган олтинчи синфга киришганларида, ўқувчиларни ундан ўрнак олишга даъват этишарди. Бола китобни қўлига олди. “Жулдур кийимли бола”. Устидаги кийимларини кўриб кулгиси қистади. Шу аҳволида ўша боладан ҳеч ҳам қолишмасди. Фақат тақдирлари бўлак, холос. У бу китобни бир неча марта ўқиб чиққан. Кўп жойлари ёд бўлиб кетган.

Шундай бўлса-да, сайхонга келгач, молни қозиқлаб, китобни ўқишга тутинди. Воқеалар ривожи авж паллага чиққан жойга келганда, ҳамма нарсани унутди. Ўзиниям, сигирниям, мактабниям... Хаёлида жулдур кийимли бола билан ўзини фарқлай олмади. Хуллас, айни шу дақиқаларда китобдаги боланинг айнан ўзи бўлиб қолганди.

Узоқ-узоқлардан кимнингдир бўралаб сўкиниши, бақир-чақири чапани гаплари қулоғига чалингандай бўлди. Аммо боланинг парвойи фалак эди. Жулдур кийимли болага эргашиб юраверди, юраверди. Шу пайт...

Кимдир унинг қулоқ – чаккасига шундай шапалоқ тортиб юбордики, икки метрлар чамаси нарига тушди. Шунда ҳам нимадандир ажралиб қоладигандай, китобни бағрига маҳкам босиб олганди.

-Ҳу, падарингга лаънат! Молингга қарасанг ўласанми?! Ҳа энангни ...

Бола мушт зарбидан ўзига келиб у ёқ-бу ёққа аланглади. Шанғиллаб турган қулоғини чангаллаганича, тепасида важоҳат билан турган Шокир биргадга сўнг, қўрқув билан мол қозиқланган томонга қаради. Қарадию, юраги “шувв” этиб кетди. Чунки мол қозиғини суғириб, пахта даласига кириб кетганди. Бола жовдирарди. Шунда бригадир унинг қўлидаги китобни юлқиб олди-да, нарига ирғитди. Бола коловланиб, китобга томон интилди. Шунда ...

Икки ёни тутқатор чанг йўлдан келаётган енгил машина бирдан шашт билан тўхтади. Волганинг орқасидан қуюқ чанг кўтарилди.

Орқа эшикдан шляпа кийган зиёлинамо  киши тушди. Ғўзалар оралаб, шу томонга кела бошлади.

-Зачем бьёшь мальчика? Руку твою надо сломать!,- етиб келган киши бригадирга  шу гапларни айтаркан, болага мулойимлик билан тикилди. Сўнг соф ўзбек тилида сўради:

-Нечанчи синфда ўқийсан?

-Олтинчида.

-Қани китобингни бер-чи?

-Шляпали киши унинг қўлидан китобни олди. Китобга разм соларкан, оҳиста боланинг елкасига қўлини қўйди.

-Яхши китоб. Қани ўқи-чи? Йўқ, шошма, сен ўқи!

Шундай дея ҳалиги киши китобни бригадирга тутқазди.

Бригадир китобни қўллари қалтираб, ҳаяжон билан оларкан, ҳарфларини уриштириб, уч-тўртта жумлани чайналиб зўрға ўқиди.

-Энди сен ўқи! – болага жилмайиб  деди у.

Бола дадилланди. Бурнини бир тортиб қўйди-да, синфда ўқитувчисига, синфдошларига ўқиб бераётгандек қироат билан равон ўқиди.

-Шундай ақлли болани уриб бўладими? Жуда яхши ўқир экансан. Ўқи. Кўп ўқи.

Кейин боланинг бошини оҳиста силар экан, қўшиб қўйди: - молингга ҳам қараб қўй, хўбми?

Боланинг кўнгли ёришди бригадирнинг мушти зарбасини унутди. “Хўп” деди. Шундагина бола шляпали киши биргадирдан, нарироқда гирди капалак бўлиб турган колхоз раисидан анча катта “бошлиқ”лигини тушуниб етди.

-Раҳмат, амаки!

-Амаки яна ширин жилмайди. Унинг мовий кўзларида билинар-билинмас ёш балқди. Бу ҳолатни сездирмай узоқ-узоқларга тикиларкан, деди:

-Келгусида, албатта, ўқи!

Бола машина жўнагунча ундан кўзини узолмади.

-Биласанми бу ким? Обкомнинг иккинчиси. Ҳеч кимга айтиб юрма...

-Шокир биргад бу саволни ўзига бераяптими, болагами тушунарли эмасди. Бу гаплар боланинг қулоғига заррача ҳам, кирган эмасди. Унинг хаёлида дунёда шундай яхши одамлар борлиги чарх уриб, қувончи бир олам эди.

Умрининг охиригача, ҳатто ҳассасига суяниб қолган пайтда ҳам эслаганда кўзини ачитадиган воқеа содир бўлганини, умрининг мазмунини айнан шу ширин ҳодиса белгилаб берганини бола ҳали ҳис қилолмасди.

... Олдинда эса ҳаммасига айбдордек говмиш сигир бошини қуйи солиб кавш қайтарганча кетиб борарди...

 

Турсунбой Ўлмасов,

Ж. Расулов ноҳияси.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Турк профессори: - ТОЖИК МИЛЛАТИ ФОЗИЛ ВА ОЛИЙҲИММАТ САРВАРИ БИЛАН ФАХРЛАНМОҒИ ЛОЗИМ

 

2019 йилнинг 5 февралида Туркия Республикасида "Наҳзат террорчи ташкилотига қарши кураш" мавзусида халқаро симпозиум бўлиб ўтди. Симпозиум Тожикистон Республикаси Ислом маркази Уламолар кенгаши раиси Саидмукаррам Абдулқодирзоданинг Туркия Муфтиёти томонидан расмий даъват этилгани доирасида ўтказилди. Унда Тожикистон ва Туркия дин ходимлари, олимлар, террорчиликка қарши кураш йўналиши

Муфассал...

Қайирмада шундай йигит бор…

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон олиб бораётган ободончилик ва бунёдкорлик сиёсати маҳаллаларда тўлиқ қўллаб-қувватланаётганлиги қувонарлидир. Жумладан, Шаҳристон ноҳиясида ҳам Президентимизнинг бошлаб берган эзгу ташаббусларидан руҳланган саховатпеша юртдошларимиз талайгина. Бу ерлик бунёдкор кишилар Давлатимиз сарварининг

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2577319

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10189623
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2218
3741
9859
10151415
86716
138877
10189623

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.94
Бугун: 21-10-2026 14:08:04

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015