Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 13 Май 2014 Кӯришлар: 2330
Печат

ОБОД ЮРТНИНГ ЭЛИ ХУРРАМДИРМамлакатни ободонлаштириш ва кӯкаламзорлаштириш Тожикистон Республикаси Ҳукумати олиб бораётган ички сиёсатнинг узвий қисми, асосий йӯналишларидан бири саналади.

Айни кунларда республикамизнинг барча гӯшаларида олиб борилаётган кенг кӯламдаги ободончилик ишлари тожикистонликларнинг давлат бошлиғи олиб бораётган ички сиёсатини тӯла қӯллаб-қувватлашларининг ёрқин намунасидир.

Бу борада Турсунзода ноҳиясининг ватанпарвар меҳнаткашлари ҳам ӯзларининг бор кучу ғайратларини юртимизнинг ободлиги йӯлига йӯналтирганлар.

Ҳозирги пайтда Тожикистоннинг ғарбий дарвозаси саналган Турсунзода шаҳрида ободончилик ва кӯкаламзорлаштириш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Давлат ҳокимияти Турсунзода шаҳар ижроия органи Атроф-муҳитни ва табиатни муҳофаза қилиш бӯлими ходимларининг фикру зикри кӯкаламзорлаштириш ишларига қаратилган.

Ӯтган ҳафта охирида ташкил этилган шанбаликда мазкур бӯлим ходимлари томонидан Душанбе-Турсунзода автомобил йӯли ёқасига 158 туп манзарали дарахт кӯчатлари ӯтқазишди.

Ноҳиядаги мавжуд қишлоқ жамоатларининг ҳаммасида кӯчат ӯтқазиш мавсумини самарали ӯтказишга алоҳида эътибор берилаётир.

Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш бӯлими томонидан биргина Жӯра Раҳмонов номли қишлоқ жамоати ҳудудидаги тиббиёт ҳамда таълим муассасалари учун 300 тупдан ортиқ манзарали дарахтлар кӯчатлари етказиб берилди.

Бӯлим ходимлари нафақат ноҳия, балки, Ватанимиз ободлиги йӯлида ҳам ӯз улушларини қӯшмоқдалар. Улар мамлакатимиз пойтахти Душанбе шаҳрида бӯлиб ӯтган кӯчатлар кӯргазмасида ҳам фаол иштирок этдилар.

Ӯтган 2013 йилда ҳам баҳорий бу мавсум кӯнгилдагидек ӯтказилган эди. 1 мартгача ноҳия ҳудудида 88 минг, умумий ҳисобда, 121 минг 401 туп турли кӯчатлар экилган эди. Шуларнинг 15 минг 151 тупи Тожикистон алюминий компанияси улушига тӯғри келади…

Умуман олганда, Турсунзода ноҳияси меҳнаткашлари жорий 2014 йилдаги кӯчат ӯтқазиш масумининг кӯламига эмас, унинг сифатига ҳам жиддий муносабат билдирмоқдалар.

Зеро, обод юртнинг эли хуррам яшайди. У элнинг меҳнатида барака, дастурхонида фаровонлик бӯлади. Ҳаёти тинчу осуда кечади…

 

А. МИРЗААҲМЕДОВ, «Халқ овози»

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Сувдан оқилона фойдаланиш – миллий тараққиёт асоси

 

«Жорий йилнинг йигирма иккинчи марти – Халқаро сув захиралари кунида бизнинг сув соҳасидаги тўртинчи халқаро ташаббусимиз – 2018-2028 йиллар - «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги татбиқи Давлат бошлиғининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида Давлат раҳбари иштироки билан бошланди.

Муфассал...

Шукрулло ХАЙРЗОДА: -Ўтган йил олийгоҳимиз учун ютуқлар йили бўлди

 

Бугунги суҳбатдошимиз Хайрзода Шукрулло Қурбонали – Тожикистон Давлат молия ва иқтисод университети ректори, иқтисод фанлари номзоди.

Шукрулло Хайрзода Тожикистон Молия ва иқтисод институтини 2005 йили қизил диплом билан битирди. 2006-2011 йиллар олийгоҳда ассистент, катта ўқитувчи сифатида фаолият юритди. Ш. Хайрзода 2012 йили

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2595185

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10290250
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3988
7032
15679
10210212
25762
161581
10290250

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.72
Бугун: 04-11-2026 15:39:52

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015