Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 02 Август 2018 Кӯришлар: 2294
Печат

 

sinov 2018Олийгоҳ томонидан шанбаликка сафарбар этишди. Ижарага олинган уйнинг битта хонасида яшайдиган беш йигит ҳаммадан олдин тайинланган жойга етиб бордик. Қишлоқда бундай юмушларни деярли ҳар куни бажарганимиз учун шанбалик бизга одатдаги ишдек туюларди. Бир зумда шаҳарлик курсдош қизларга иш қолдирмай, гуруҳимизга ажратилган жойни тозалаб ташладик. Ҳали вақтимиз борлиги учун сояроқ жой қидириб, йўл четидаги дарахт тагини танладик.

Шу ерда гурунглашиб турган эдик, шиддат билан ўтиб кетган машина бирдан тўхтади-да, орқага қайтди. Машинадан чиройли кийимлари ўзига ярашган, қадди қомати келишган аёл тушиб келди. Мени имлаб ёнига чақирди. Аввалига ҳайрон бўлиб:

–Мен-ми?-дея сўрадим.

–Ҳа, ҳа сиз, берироқ келинг,-деди аёл машина томонга мени чорлаб.

Дўстларимдан ажралиб, аёлнинг ёнига бордим. У машинага ўтиришимни сўради. Иккиланганимни кўриб:

–Қўрқманг, сизга бир илтимосимиз бор, холос. Ахир, нарида дўстларингиз туришибди-ку, наҳотки, сизни бирор ерга олиб кетсак? Келинг, ўтиринг,-деди аёл ялинганнамо.

Индамай машинанинг орқа ўриндиғига ўтирдим. Қарасам, бир қиз юзини ойна томонга ўгириб, пиқ-пиқ йиғларди. Олдинги ўриндиқда ўтириб, менга разм солаётган аёлга савол назари билан қарадим. У сумкачасидан бир суратни чиқариб, менга тутди.

–Бир кўринг, сизга ўхшармикан?

Ҳақиқатан ҳам, бу йигит менга ўхшаб кетарди.

–Сал-пал…–дедим мужмалроқ қилиб.

–Сал-пал эмас, қуйиб қўйгандек ўхшаркансиз. Энди бизга ишонмасангиз, ошналарингиз машинамиз ва телефон номерларимизни ёзиб олишсин. Уч соатга биз билан бир жойга бориб келинг. Роппа-роса уч соатдан кейин, яна шу ерга олиб келиб қўямиз. Хизматингиз учун хоҳлаган пулингизни берамиз?

–Қаерга борамиз? Қанақа хизмат қиламан? -дедим ҳеч нарсани тушунмай.

–Суратдаги боланинг ўрнига куёв бўласиз, аниқроғи, рол ўйнайсиз,-деди шофёр гапга аралашиб.

–Йигитнинг ўзи қаерда?-дедим шофёрга.

–Йигит автоҳалокатга учраган, тўйни тўхтатиб бўлмайди, ҳамма нарсанинг пули тўланган. Куёвнинг уйига борасиз-да, куёвлик сарупосини кийиб, тўйда келиннинг ёнида ўтирасиз,-дея унинг ўрнига жавоб берди аёл.

–Куёвнинг уйига борсам, унинг ота-онаси ҳайрон бўлмайдими, боласини танимайдими улар?-дедим таклифни рад қилмоқчи бўлиб.

Аёл мендан бундай савол чиқишини кутмаган эканми, каловланиб қолди. Шофёр ҳам «уҳ» тортиб юборди.

Шунда бояги қиз тилга кирди:

–Менга қаранг, суратдаги йигит-куёв, мен-келинман. Куёв бўлмиш ҳозир жонлантириш бўлимида. Соат кечки 17:00га тўй белгиланган. Энг ҳашаматли тўйхона гаплашилган. Сизни кўриб, унга ўхшатдим. Илтимос, йўқ деманг. Тўй тугаши билан шу ерга келтириб қўйишади. Куёвнинг ота-онаси данғиллама тўй учун барча нарсани тайёрлаб қўйишган. Жуда катта пул сарфлашган. Дўст-душманнинг олдида шарманда бўлмаслик учун нима қилиб бўлса ҳам, тўйни ўтказиб юборишмоқчи. Ҳозир салонга бориб, сизни ясантиришади. Куёвлар киядиган кийимларнинг энг олдини олиб берамиз. Ўша уст-бошлар ўзингизга қолаверади. Хоҳлаган нарсангизни айтинг, муҳайё қилишади. Пулми, қимматбаҳо кийим-кечакми, энг охирги русумдаги телефонми, нима истайсиз, айтинг...-деди-да, йиғлаб юборди.

Унга раҳмим келди. Юпатмоқчи бўлиб юзига тикилдим. Сутга чайиб олгандек оппоқ, шаҳло кўзлари, қалдирғоч қанотидек қошлари унга тенгсиз гўзаллик бағишларди. Лекин, лекин… бу соҳибжамолнинг кўзларидаги андуҳ ёлғонга ўхшарди.

Аёлнинг ялиниши, қизнинг зорланиши мени сеҳрлаб олаётгандек эди. Негадир, уларга ёрдам бергим келди. Куёвнинг онаси қандай аёл эканки, боласи ўлим билан олишиб ётганда, кўзига мол-дунё кўринади, дея ўйлай бошладим. Шу ўйни ўйладим-у кўз олдимга онажоним келди. Негадир, кўзимга онажоним йиғлаб тургандек кўринди. Дарров ёрдам бериш ниятидан қайтдим.

–Менга ҳеч нарса керак эмас. Қўлимдан келса, шундоқ ҳам ёрдам берардим. Аммо бировни алдаб ўрганмаганман. Ота-онам ёлғончиларни одам ҳисоблашмайди. Бир бурда нонимизни ҳалол йўл билан топиб еганмиз. Кечирасизлар, бундай қила олмайман,-деб машинадан тушдим.

–Энди нима қиламиз, келинг, йўқ деманг,-дея ялинди қиз.

Мен машина эшигини ёпиб, дўстларим томон кетдим. Бу менга Аллоҳ томонидан юборилган синовдек туюлди. Лол эдим.

Бирор нарсага иккилансам ёки нима қилишни билмай, бошим қотиб қолса, дарров қишлоқда юрган меҳрибон онажонимни эслайман. Шунда масаланинг ечимини топгандай бўламан. Ахир, онам ҳеч қачон менга нотўғри йўл кўрсатмайди-да.

 

Жалолиддин ИБРАГИМОВ,

ХДУ чет тиллар факултети 2-курс талабаси.

КАЛЕНДАР

« Феврал 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28  

МАҚОЛАЛАР

Қор ёғса…

       Қор ёғишини энг гўзал табиат ҳодисаларидан бири сифатида кимлардир жуда интизорлик билан кутадилар. Бунинг боиси шундаки, қор улар учун қандайдир, фақат ўша кишиларнинг ўзигагина маълум бўлган бир мўъжизага сабаб ёки туртки бўлади.

Агар бошқа фасл бўлганда, балким, улар баҳор келиб, илк дарахтлар гуллашини, ёзнинг иссиқ кунлари тезроқ етиб келишини, куз фасли келиб, пахта терими бошланишини ёки бошқа кўплаб воқеа-ҳодисаларни кутган бўлишармиди?

Муфассал...

Саодатли келажакни кўзлаб…

 

- Соҳибистиқлол серқуёш юртимизда ободончилик ва бунёдкорлик ишларининг тобора ривожлантириб борилиши ёш авлод келажаги учун шароит яратиб бериш демакдир. Зеро, бу йўлда уларга мустаҳкам асослар яратиб берган ҳолдагина, қилинган меҳнатлар ўз самарасини кўрсатади. Биз фаолиятимизда Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Паёми,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2318914

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9151674
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4680
3008
7688
9120317
34053
121442
9151674

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.54
Бугун: 10-02-2026 16:54:27

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015