Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 04 Июн 2015 Кӯришлар: 2396
Печат

 

istiqlol«Осиё футбол конфедерацияси кубоги-2015» турнирининг 1/8 финал босқичи учрашувлари бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақада Тожикистон байроғи остида чиқиш қилаётган пойтахтнинг «Истиқлол» клуби ўз майдонида Суриянинг «Ал-Ваҳда» жамоасини қабул қилди.

Учрашувнинг меҳмонлар устунлигида бошланганлигини ҳисобни дастлаб улар очганлиги билан ҳам исботлаш мумкин.

Душанбеликлар бу ҳолатдан эсанкираб қолишмади. Ўйин «жилови»ни ўз қўлларига олиб, ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлдилар.

Шундан сўнг, ўйин учун ажратилган асосий вақтда ҳам, япониялик ҳакам томонидан қўшиб берилган 30 дақиқада ҳам томонлар дарвозаларни аниқ нишонга олишолмади.

Ўн бир метрлик пеналти тепиш бўйича эса, майдон эгалари «мерганроқ» чиқишди. Умумий натижа 4:2 ҳисобида истиқлолчилар фойдасига ҳал бўлди.

Шундай қилиб, «Истиқлол» клуби турнирнинг чорак финал босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Жамоанинг бу босқичдаги рақиби 18 июн куни бўлиб ўтадиган қуръа ташлаш маросимида аниқланади.

САРАЛАШ ЎЙИНЛАРИГА ҲОЗИРЛИК 

Жорий июн ойининг 11 ва 16-кунлари 2018 йили Россия Федерациясида бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионати турнири иккинчи саралаш босқичига старт берилади.

Шу кунлари Муҳсин Муҳаммадиев бошчилигидаги Тожикистон миллий терма жамоаси Иордания ҳамда Бангладеш термаларига қарши тўп суради.

Мамлакатимиз бош жамоаси айни пайтда Ҳисор ноҳиясининг Алмоси шаҳарчасида жойлашган «Истиқлол» клуби футбол академияси базасида ўқув-машғулотлари олиб бормоқда.

Терма жамоамиз мураббийлар штаби бу ўқув-машғулотларига 26 нафар футболчи - 3 нафар дарвозабон, 11 нафар ҳимоячи, 9 нафар ярим ҳимоячи, 3 нафар ҳужумчини таклиф қилган.

Шунингдек, улар қаторида икки нафар легионер - Россиянинг «Газовик» ва Қозоғистоннинг «Жетису» жамоалари таркибида ўйнаётган Фарҳод Восиев ҳамда Даврон Эргашевлар ҳам бор.

-------------    Бокс    -------------

ХАЛҚАРО ТУРНИР МЕДАЛЛАРИ

Қозоғистон Республикасининг Олмаота шаҳрида спортнинг бокс тури бўйича ташкиллаштирилган халқаро мусобақалар ниҳоясига етди.

Халқаро турнирда Тожикистон бокс мактаби намояндалари ҳам иштирок этишди ва айтишга арзигулик ютуқларга эришишди.

Мусобақанинг 60 килограммли вазн тоифасида рингга кўтарилган Анвар Юнусов барча рақибларини доғда қолдириб, ғолиблик шоҳсупасининг энг юқори поғонасига кўтарилди ва олтин медал соҳиби бўлди.

Тожикистон шарафини 81 ва 91 килограммли вазн тоифаларида ҳимоя қилган Наврўз Жафоев ҳамда Жаҳон Қурбоновлар бронза медалларини қўлга киритишди.

Мутахассисларнинг фикрларича, бу натижалар 2015 йили тожик боксчилари томонидан эришилган улуғ зафарлардан биридир.

 

ЕВРОПА ЛИГАСИ ҒОЛИБИ

Полша пойтахти Варшава шаҳрида мавқеи жиҳатдан қитъа клублари ўртасида иккинчи нуфузга эга бўлган Европа лигаси турнирининг финал ўйини ўтказилиб, ғолиб аниқлаб олинди. 

Бош соврин учун Украинанинг «Днепр» ва Испаниянинг «Севиля» жамоалари ўзаро беллашдилар.

Ўйинда биринчи бўлиб ҳисобни очган украиналиклар, нафақат, ғалаба келтирувчи натижани ушлаб туролмадилар, балки 1:2 ҳисоб кўринишида ортда қолиб кетдилар ҳам.

Аммо иккинчи бўлимни шиддат билан бошлаган днепрчилар ҳисобни тенглаштиришга эришдилар. 

Учрашув тугашига саноқли дақиқалар қолганида, испанияликлар рақиб дарвозасига гол киритиб, ғалабани илиб кетишди.

Шундай қилиб, «Севиля» футбол жамоаси ўз тарихида тўртинчи марта мазкур турнир ғолиби бўлди.

«АРСЕНАЛ» - КУБОК СОҲИБИ

Премер-лига иштирокчилари «Арсенал» ва «Астон Вилла» жамоалари футбол бўйича Англия кубогининг финал босқичида «яшил майдон»га тушишди.

Бош соврин учун кураш тўлиқ «Арсенал» футболчилари устунлигида ўтди. Йирик – 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган «канонирлар» Буюк Британия футболида рекорд ўрнатиб, ўн иккинчи марта Англия кубогини ўзлариники қилиб олишди.

Эришилган ютуқларнинг олтитаси клубни амалдаги бош мураббий Арсен Венгер бошқарган даврга тўғри келади.

Шу пайтгача бу борадаги рекордчи «Манчестер Юнайтед» клуби аъзолари бўлиб, улар ўн бир марта кубок мусобақаларида ғолиб чиқишган.

 «ЗЕНИТ» - РОССИЯ ЧЕМПИОНИ

Футбол бўйича Россия премер-лигасининг сўнгги, 30-тур ўйинлари  ўтказилиб, 2014-2015 йиллар футбол мавсумига якун ясалди.

Муддатидан илгари чемпионликни қўлга киритган Санкт-Петербургнинг «Зенит» жамоаси бу турда Москванинг ЦСКА (Марказий армия спорт клуби) футболчиларини қабул қилди ва кичик -1:0 ҳисобидаги ғалабага эришди.

Ниҳоясига етган мавсумдаги ўттиз имкониятдан 60 тадан очко жамғарган ЦСКА ва Краснодар ўлкасининг «Краснодар» жамоалари Россия чемпионатининг кумуш ҳамда бронза медалларига эгалик қилишди.

Энди рус футболида кузгача танаффус эълон қилинади. Чунки Россия премер-лигаси чемпионати куз-баҳор тизимида ўтказилади.

«Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

ЎЛИМ ҲУКМИГА МОРАТОРИЙ ЭЪЛОН ҚИЛИНИШИ – ИНСОНПАРВАРОНА ҚАРОР

 

- Дунёнинг бир қатор давлатлари каби Тожикистон Республикасида ўлим ҳукми бекор қилинмаган бўлса-да, 2004 йилдан буён унга мораторий эълон қилинган, яъни ўлим ҳукми вақтинча тўхтатилган, - деди матбуот конференцияси жараёнида Тожикистон Республикаси Олий суди раиси Шермуҳаммад Шоҳиён.

Тожикистон Республикаси Олий суди раисининг айтишига кўра, дунё давлатлари ўлим ҳукмига нисбатан турлича муносабатда бўлишмоқда.

Муфассал...

Миллий либослар

 

Ёки уларнинг чўнтак кўтармас нархлари хусусида

Шаҳар кўчасида бир қиз кетаяпти. Эгнида атлас кўйлак, узун сочлари майда ўрилган. Кичкина дуррани яраштириб ўраган. Ўтган-кетганнинг кўзи унга тушади. Бири унга ҳавас билан боқса, бошқа бири: "Либосларининг ярашганини қаранг-а",- дейиши турган гап. Ҳа, мамлакатимиз хотин-қизларининг миллий либослари ўзининг ранг-баранглиги, жилоси, кўзни қувонтириши билан ажралиб туради. Миллий либослар аёллар кўрки эканлиги бежизга таъкидланмайди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2535937

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10050032
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1797
3368
10914
10003284
86002
100591
10050032

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.134
Бугун: 23-09-2026 07:29:18

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015