Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 13 Март 2015 Кӯришлар: 2265
Печат

 

karateСуғд вилоятининг Қайроққум шаҳрида Шарқ яккакурашининг каратэ-до тури бўйича Марказий Осиё минтақаси чемпионати бўлиб ўтди.

Мусобақаларда Қирғизистон, Ўзбекистон, Россия, Туркманистон, Тожикистон сингари минтақа давлатларининг 400 нафардан ортиқ намояндалари ўзаро ғолиблик учун кураш олиб бордилар.

Кескин ва қизғин кечган беллашувларда олтин медалларни қўлга киритиш бўйича умумжамоа ҳисобида Тожикистон-1 жамоаси ғолиб, деб топилди.

Иккинчи ўрин қирғизистонликларга, учинчи ўрин Тожикистон-2 терма жамоаси каратечиларига насиб этди.

Эришилган натижалар шуни кўрсатадики, Шарқ яккакурашининг мазкур тури мамлакатимиз ёшлари ўртасида тобора оммавийлашиб, йилдан-йилга жадал суръатларда ривожланиб бормоқда.

----------------    Футбол    ----------------

ЎҚУВ-МАШҒУЛОТЛАРИ – АНТАЛИЯДА

Футбол бўйича Тожикистон ёшлар (U-19) терма жамоаси янги мавсумга тайёргарликни Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказадиган бўлди.

Ёшлар терма жамоасининг устози Салоҳиддин Ғафуров тайёргарлик машғулотларига 21 нафар футболчи: 3 нафар дарвозабон, 9 нафар ҳимоячи, 6 нафар ярим ҳимоячи, 3 нафар ҳужумчини жалб этган.

Тожикистон футбол федерациясидаги манбанинг тарқатган маълумотига кўра, мамлакатимиз ёшлар терма жамоасининг ўқув-машғлотлари жараёнида тўртта назорат учрашувлари ўтказиши кўзда тутилган.

Шуларнинг бирида, жорий йилнинг 16 марти куни Салоҳиддин Ғафуров шогирдлари россиялик тенгдошларига қарши майдонга тушадилар.

 

----------------    Бокс    ----------------

РОССИЯ АЛЖАЗОИРНИ «ТОР-МОР» ЭТДИ

Бутунжаҳон бокс туркуми (WSB)га кирувчи турнир тобора ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда.

Шу мусобақалар тақвимига асосан, Алжазоир ва Россия терма жамоалари ўртасидаги навбатдаги жанглар бўлиб ўтди.

Рингга кўтарилган бешта жуфтликнинг тўрттасида россияликларнинг қўли баланд келди.

Улар қуйидагилар: Василий Виткин (52 килограмм), Ражаб Бутаев (69 килограмм), Павел Силягин (81 килограмм), Гасан Гимбатов (91килограмм).

Олтмиш килограмм вазн тоифасида рингга кўтарилган Адлан Абдурашидов рақибига имкониятни бой бериб қўйди.

WSB турнири мусобақаларида жаҳоннинг 16 та номдор жамоалари иштирок этиб келмоқда.

Гуруҳ босқичи якунида ўн вазн тоифаси бўйича олимпиадада қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритадиган 17 нафар боксчининг номи маълум бўлади.

----------------    Хоккей    ----------------

ЕВРОТУР МУСОБАҚАЛАРИ АВЖ ПАЛЛАСИДА

Шайбали хоккей бўйича Европа турнири мусобақалари ўзининг авж нуқтасига кўтарилиб бормоқда.

Россия хоккей федерациясидан тарқатилган хабарларга биноан, 2015 йилнинг 24-25 апрел кунлари россияликлар ўз майдонларида Швеция терма жамоасини қабул қилади.

Айни пайтда 14 очко жамғарган швецияликлар гуруҳ пешқадами бўлиб туришибди.

Ундан кейинги ўринларда Россия термаси-13, Финляндия-10, Чехия-8 очко тўплаган.

Мутахассисларнинг билдирган фикрларига кўра, Европа турнири мусобақалари жорий йилнинг 1-17 май кунлари Чехияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатидан олдинги бош машғулот ролини бажаради.

----------------    Волейбол    ----------------

ФИНАЛ БОСҚИЧИ БРАЗИЛИЯДА БЎЛАДИ

Волейбол бўйича «Жаҳон лигаси-2015» турнирининг финал босқичи Бразилиянинг пойтахти Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтади.

Маълум сабабларга кўра, илгари бу қарор Жаҳон волейбол федерацияси томонидан бекор қилинган эди.

Аммо кейинчалик тарқатилган хабарларга асосан, волейбол федерацияси ўз қарорини яна ўзгартирган.

Амалдаги йилнинг 15-19 июн кунларида бўлиб ўтадиган бу нуфузли турнирда жаҳоннинг энг кучли олтита терма жамоаси қатнашади.

Эслатиб ўтиш жоизки, аввал бу турнирга мезбонлик қилиш учун Автралия, Эрон, Полша давлатлари даъвогарлик қилишган эди.

----------------    Шахмат    ----------------

ЕВРОПАДА ЭНГ КУЧЛИ ШАХМАТЧИ

Исроилнинг Қуддус шаҳрида шахмат бўйича Европа чемпионати мусобақалари ўз ниҳоясига етди.

Турнирнинг сўнгги, 11-турида ўз ватандоши Денис Хисматуллинни доғда қолдирган россиялик Евгений Ноер Европа чемпиони, деган унвонга мушарраф бўлди.

Бу россиялик 37 ёшли шахматчининг Европа чемпионатидаги биринчи ғалабасидир.

Шахмат бўйича «Кўҳна дунё»нинг ўтган йилги чемпионатида ҳам бошқа россиялик шахматчи Александр Мотилов ғолиб чиққан эди.

 

«Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Фаросат, фиросат ва адабий ҳаё

 

Университет таҳсили давомида бир устоз беш йил мобайнида беназир Абдулла Қаҳҳорнинг қуйидаги сўзларини ёддан айтиб, бизниям шу парчани беихтиёр ёд олишга мажбур этганди:  «Шеър – фикр экстракти бўлиши жиҳатидан ҳикмат, кўнгилга йўл топиши, ундан ўзига ҳамоҳанг садо чиқариши жиҳатидан мусиқа. Шеър – ошиқнинг оҳи, мусибатдийданинг кўз ёши, саодат ва сурур ифодаси бўлган қаҳқаҳа товуши. Шеър – кўнгилнинг ойнаси, кўнгилда нима

Муфассал...

Қисматимга айланган газета

 

- Почта келди! Газета-журналлар, - почтачи Ҳасан аканинг овози ҳовлида у, бу ишлар билан куйманиб юрганларни сергак торттирар ва почтачидан кунлик газета-журналларни олишга ундар эди.

Собиқ Қўрғонтепа вилояти Вахш (қишлоғимиз кейинчалик Бохтарга ўтказилган) райони (ҳозир Хатлон вилояти Кўшониён ноҳияси)нинг Байнал, Телман, Қизилгул, Чапаев ва Ленин йўли қишлоқларига кунлик газета ташувчи

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2567593

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10149502
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3036
7797
29973
10082592
46595
138877
10149502

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.151
Бугун: 11-10-2026 14:20:19

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015