Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 24 Июн 2016 Кӯришлар: 2726
Печат

 

donochaТинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон пойтахтнинг Сино ноҳияси Зарафшон маҳалласида «Доноча» хусусий мактабгача таълим муассасаси биносини очди.

Янги икки қаватли замонавий болалар боғчаси маҳаллий тадбиркор томонидан қарийб 4 миллион 900 минг сомоний маблағ эвазига қурилган ва 100 бола учун мўлжалланган.

Болалар боғчасида 35 киши мустақиллик даврининг бахтли фарзандлари тарбияси билан машғул бўлиб, ўртача ойлик маошлари 1500-2000 сомонийни ташкил қилади.

Мазкур хусусий мактабгача таълим муассасаси 19та ётоқ ва ўйнаш хонаси, 1та спорт зали, 80 ўринли мажлислар зали ҳамда битта мусиқа залига эга. Бино ертўласида кир ювиш хонаси ва 3та иш кабинети бор.

Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон болалар боғчаси барча шароитлари билан танишар экан, тадбиркорлар ва қурувчиларга болалар дунёсини безовчи замонавий болалар боғчасини бунёд этганликлари учун юқори баҳо берди. Таъкидлаш жоизки, болалар боғчаси барча мебел, ўйинчоқ ва ёритқичлари болалар дунёсига хос рангларга бўялган.

donocha 1Болалар ўз шеърлари билан Миллат пешвосига муносиб совғаси учун миннатдорчилик билдирдилар.

Болалар боғчаси очилганидан кейин мамлакат Президенти унинг ёнидан қулай жой танлаб, Она ёдгорлиги билан 1200 ўринли «Меҳри модар» болалар мажмуаси қурилишини бошлаб берди.

Эслатиб ўтиш жоизки, мазкур ташаббус, яъни Аёл-Онага эҳтиром сифатида мажмуа қурилиши Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг 2015 йил, 6 март куни Оналар куни муносабати билан анъанавий учрашуви чоғидаги тантанали йиғилишда эълон қилинганди. 

Миллат пешвосининг топшириғига биноан, келгуси авлодни муносиб тарбиялаш мақсадида бутун мамлакат бўйлаб тадбиркорлар томонидан барча зарур шароитлар билан таъминланган замонавий мактабгача таълим муассасалари қурилмоқда.

Жумладан, пойтахтнинг Сино ноҳияси Зарафшон маҳалласида Нусратулло Махсум кўчаси бўйлаб «Доноча» хусусий мактабгача таълим муассасаси ёнида маҳаллий тадбиркорлар Гулчеҳра Гулназарова ва Саиджалол Ғайратовлар томонидан мамлакат Президентининг ташаббус ва тавсияларини қўллаб-қувватлаш йўлида яна иккита хусусий болалар боғчаси қурилаётган бўлиб, уларнинг ҳар бири 130 нафар болага мўлжалланган.

Кўп сонли замонавий мактабгача таълим муассасалар қурилишидан мақсад ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдан иборатдир.

 

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Миллат пешвоси кўчат ўтқазиш маъракасида

 

2018 йилнинг 21 январ куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали билан биргаликда пойтахтнинг Наврўзгоҳ боғида кипарис, Лейланд сарв ва секвойя каби ноёб, манзарали ва сояли дарахтлар кўчатини ўтқазиб, кўчатлар ўтқазиш, атроф-муҳитни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини бошлаб

Муфассал...

Дўстлик – илоҳий муҳаббат дебочаси

 

Дўст дўстдир қилмиши билан,

Дўст эмас дўстингман дейиши билан.

Яхши дўст айбингни мисоли кўзгу,

Юзингга рўбарў, очиқ айтади.

Ёмони тароқдек минг тили билан,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2591889

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10274200
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
9712
10832
63988
10179764
9712
161581
10274200

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.131
Бугун: 01-11-2026 23:20:39

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015