15 май куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон расмий сафар билан Қувайт давлатига ташриф буюрди.
Бу мамлакат пойтахти – Ал-Қувайт шаҳри халқаро аэропорти махсус залида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонни Қувайт давлати Амири шайх Сабоҳ ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ кутиб олди.
Олиймақом меҳмонни аэропортда кутиб олиш маросимида Қувайт давлати валиаҳд шаҳзодаси Наваф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ, Қувайт давлати парламенти раиси Марзуқ Али Муҳаммад Сунён ал-Ғоний, Бош вазир биринчи ўринбосари, ташқи ишлар вазири шайх ал-Холид ал-Ҳамад ас-Сабоҳ, Амир девони маслаҳатчиси Муҳаммад Зайдулло Шарор, Амир Девони бошқа намояндалари ва Амир гвардияси юқори мансабли шахслари иштирок этишди.
Самимий кутиб олиш маросимидан кейин Қувайт давлати Амири Шайх Сабоҳ ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонни фахрий минбарга таклиф қилди.
Шу муносабат билан залда Фахрий қоровул, нафас чолғу асбоблари оркестри ва икки мамлакат расмий делегациялари саф тортишганди.
Икки мамлакат давлат мадҳиялари ижросидан сўнг, Амир фахрий қоровули қўмондони Тожикистон Республикаси Президентига рапорт берди.
Фахрий қоровул ўтиши чоғида Тожикистон раҳбари Қувайт давлат байроғига эҳтиром кўрсатди.
Шу ернинг ўзида Эмомали Раҳмон ва Шайх Сабоҳ ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ Тожикистон ва Қувайт расмий делегациялари билан танишишди.
Эслатиб ўтиш жоизки, Қувайт давлати 1995 йили Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон расмий сафар билан борган биринчи араб мамлакати ҳисобланади.
Тожикистон ва Қувайт ўртасида имзоланган биринчи шартнома-ҳуқуқий ҳужжатлар сармояларни рағбатлантириш ва иккала томондан ҳимоялаш, иқтисодиёт, савдо, илм ва техника ҳамда ахборот ва сиёсий маслаҳатлар соҳаларидаги ҳамкорликлар тўғрисидаги келишувлар эди.
***
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Ал-Қувайт шаҳрида Қувайт давлати Умма Мажлиси Раиси Марзуқ ал-Ғоним билан учрашди.
Суҳбат чоғида Тожикистон ва Қувайт парламентлараро алоқалари ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
-«Биз ўзаро самарали парламентлараро ҳамкорликларни икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда минтақавий ва халқаро даражада манфаатларимизни таъминлаш жараёнининг бош асослардан бири ҳисоблаймиз»,- деди учрашувда Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон.
Томонлар Тожикистон ва Қувайтнинг бугунги сиёсий алоқалари босқичма-босқич бойиб бораётгани ва парламентлараро алоқаларнинг икки томонлама сиёсий алоқалар муҳим қисмини ташкил қилаётганидан қониқиш билдиришди.
Учрашувда икки мамлакат парламентларининг дўстона муносабатлар мустаҳкамланишидаги ролига муносиб баҳо берилиб, икки томонлама парламентлараро алоқаларни, жумладан, Тожикистон ва Қувайт парламентлараро дўстлик гуруҳи доирасида фаоллаштиришга доир самарали таклифлар илгари сурилди.
Самимий ва дўстона суҳбат чоғида томонлар замонавий таҳдид ва хатарлар, жумладан, халқаро терроризм, экстремизм, наркотик моддалар ноқонуний савдоси, Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик таъминланишига ёрдамлашиш ҳақида фикр алмашишди.
***
Ал-Қувайт шаҳрида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Бош вазир биринчи ўринбосари, ташқи ишлар вазири шайх Сабоҳ ал-Холид ал-Ҳамад ас-Сабоҳ билан учрашди.
Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон суҳбат аввалида айни пайтда икки мамлакат ўртасида самарали сиёсий алоқалар йўлга қўйилгани, Тожикистон ва Қувайт халқаро ва минтақавий ташкилотлар, жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти, Араб Давлатлари Лигаси ва Осиёда ҳамкорликлар диалоги каби ташкилотлар доирасида муваффақиятли муносабатларга эга эканликларини билдирди.
Тожикистон томони Қувайт давлатининг халқаро ва минтақавий майдонлардаги рол ва мавқеини юқори баҳолаши ва уни араб дунёсида ўзининг муҳим шерикларидан бири ҳисоблаши қайд қилинди.
Томонлар Қувайтнинг Тожикистон кичик ва йирик гидроэнергетик лойиҳаларини амалга ошириш, электр узатиш линиялари қурилиши, бошқа инфратузилма лойиҳаларида иштироки ҳамда савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, илмий-техник ҳамкорликлар бўйича муштарак ҳукуматлараро комиссия ишини яхшилашга доир самарали таклифни илгари суришди.
Учрашувда томонлар, шунингдек, халқаро терроризм ва экстремизмга қарши кураш ҳамда минтақавий хавфсизлик соҳасида ҳамкорликларни кенгайтириш, айниқса, Афғонистон муаммоларини ҳар томонлама ҳал этиш, минтақанинг бу мамлакатида тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш, ижтимоий-иқтисодий ҳаётни қайта тиклаш юзасидан фикр алмашишди.
***
Тожикистон ва Қувайт ўртасидаги олий даражадаги учрашув ва сўзлашувлар Амир Девони катта залида бўлиб ўтди.
Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг Қувайт давлати Амири шайх Сабоҳ ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ ва валиаҳд шаҳзода шайх Навоф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ билан самимий ва дўстона суҳбат чоғида икки мамлакат ҳамкорликларини ривожлантириш ва кенгайтириш масалалари кенг кўламда муҳокама қилинди.
Миллат пешвоси Эмомали Раҳмон икки томонлама сўзлашувлар аввалида: -«Сиёсий алоқаларни келгусида мустаҳкамлаш йўлидаги ҳаракатларимиздан мақсад, энг аввало, ҳаётнинг турли соҳаларидаги дўстона муносабатлар ва ўзаро самарали ҳамкорликларни сифатан янги даражага чиқариш билан боғлиқ»,- дея билдирди.
Конструктив ва дўстона суҳбат чоғида томонлар доимий сафарлар, олий ва юқори даражадаги диалог Тожикистон ва Қувайт кўп қиррали муносабатларини мустаҳкамлаш муҳим омили ҳисобланишини таъкидлашди.
Мунтазам сиёсий маслаҳатлар ўтказиш Тожикистон ва Қувайт икки томонлама алоқаларини ривожлантириш ва кенгайтириш бошқа воситаси сифатида аталиб, бу ташаббусни бундан кейин ҳам қўллаб-қувватлаш ва уни ҳар йили ўтказиш таклиф этилди.
Учрашувда, шунингдек, истиқболли соҳаларда бунёдкорлик ҳамкорликларини ривожлантириш ва кенгайтириш, айниқса, савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда энергетик, транспорт ва инфратузилма лойиҳаларини амалга татбиқ этишда иштирок масалалари муҳокама қилинди.
Икки мамлакат парламентлараро алоқалари ва ўзаро муносабатлари шартнома-ҳуқуқий базаси асосларини мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашинди. Тожикистон томони Қувайт сармояларини Тожикистон ҳаёти турли ижтимоий-иқтисодий соҳаларига жалб этишдан манфаатдорлигини қайд қилди.
Спорт ва ёшлар, илм ва маориф, маданият ва соғлиқни сақлаш, икки мамлакат истиқболли ижтимоий соҳаларидаги алоқаларни келгусида ривожлантириш соҳалари Тожикистон ва Қувайт ўртасида ижтимоий, дўстона ва биродарлик алоқаларини мустаҳкамлаш муҳим омили сифатида зикр этилди.
Сўзлашувларда, шунингдек, Тожикистон ва Қувайт икки томонлама ва кўп қиррали ҳамкорликлари ҳамда минтақавий ва халқаро муаммолар билан боғлиқ муҳим масалалар муҳокама қилинди.
Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ва Қувайт давлати Амири шайх Сабоҳ ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳлар иштирокида тор ва кенгайтирилган таркибдаги учрашув ва сўзлашувлар якуни бўйича ҳамкорликлар ҳақида янги ҳужжатлар имзоланиш маросими бўлиб ўтди. Ҳамкорликларни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш мақсадида 6та янги ҳужжат имзоланди. Жумладан:
-Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Қувайт давлати Ташқи ишлар вазирлиги ўртасида консултациялар ўтказиш тўғрисида протокол;
-Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Қувайт давлати Ҳукумати ўртасида хавфсизлик соҳасида ҳамкорликлар тўғрисида келишув;
-Тожикистон Республикаси ва Қувайт давлати ўртасида олий таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
-Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Қувайт давлати Ҳукумати ўртасида авиапарвозлар тўғрисида келишув;
-Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Қувайт давлати Ҳукумати ўртасида қишлоқ хўжалиги тармоғида ҳамкорликлар тўғрисида меморандум;
-Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Қувайт араб давлати иқтисодиёти тараққиёти бўйича фонди ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум.
Эслатиб ўтиш жоизки, аввал Тожикистон ва Қувайт ўзаро муносабатлари ҳуқуқий базаси ҳамкорлик тўғрисидаги 11та келишувдан ташкил топган бўлиб, бугунги кунда улар сони 17та ҳужжатга етди.
***
Қувайт давлатига расмий ташрифи доирасида Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон бу давлат собиқ Бош вазири шайх Носир Муҳаммад ас-Сабоҳ билан учрашди.
«Тожикистонда сизни Қувайт, Ислом олами ва халқаро миқёсдаги атоқли ҳамда муваффақиятли сиёсат ва давлат арбоби сифатида билишиб, Сизнинг Қувайт Бош вазири лавозимидаги сиёсий тажрибангизни ўрганиш ва қўллашга муносиб деб ҳисоблашади»,- деди суҳбат аввалида Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон.
Учрашув чоғида Қувайт давлати собиқ Бош вазирининг Қувайт барча соҳаларни қамраб олувчи тадбиркорлиги ва ташқи иқтисодий алоқалари кенгайишидаги роли ҳақида эслатилиб, бу сиёсат доирасида бугун Тожикистон ва Қувайт кўп қиррали муносабатлари сифатан янги босқичга ўтиши учун қулай шароит ва зарур асос яратилгани таъкидланди.
Имкониятлар ва зарур асослар мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда, Қувайт сармоялари ва илғор технологияларини Тожикистон иқтисодий лойиҳаларини амалга татбиқ этиш, транспорт-коммуникацион инфратузилмаси, гидроэнергетика, тоғ маъданларини қазиб олиш, рангли металллар ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, халқ истеъмолидаги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда сайёҳлик соҳасига жалб этиш муҳим ва ўз вақтида эканлиги қайд қилинди.
Учрашувда, шунингдек, муҳим минтақавий масалалар, жумладан, Афғонистон Ислом Республикасида тинчлик ва барқарорликни таъминлаш ҳамда терроризм ва экстремизмга қарши кураш бўйича фикр алмашинди.
***
Ал-Қувайт шаҳрида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Қувайт давлати Амири Девони маслаҳатчиси, Халқаро Ислом инсонпарварлик фонди раиси, БМТ Бош котибининг гуманитар масалалар бўйича намояндаси Абдуллоҳ Матуқ ал-Матуқ билан учрашди.
Суҳбат чоғида Тожикистоннинг Қувайт Халқаро Ислом инсонпарварлик фонди билан ўзаро самарали ҳамкорликларини давом эттиришга боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Олий даражадаги икки томонлама учрашувлар ва сўзлашувлар ҳамда Тожикистон Республикаси Президентининг Қувайт давлатига аввалги ва бугунги ташрифи доирасида имзоланган ҳужжатлар икки томонлама ҳамкорликлар конструктив сиёсий ва ҳуқуқий асосини таъминлаб, ўзаро манфаатга эга бўлган соҳаларда ҳамкорликлар доирасини кенгайтириш учун янада кўпроқ имкониятлар яратиш зарурлиги қайд қилинди.
Учрашувда илм, маориф, маданият, соғлиқни сақлаш ва сайёҳлик соҳаларида икки томонлама ҳамкорликларни ривожлантириш, жумладан, мактаблар, тиббий муассасалар, Тожикистон хушманзара минтақаларида зарур сайёҳлик инфратузилмалари қурилишида иштирок этиш тўғрисида фикр алмашинди.
Томонлар муҳим ижтимоий-иқтисодий соҳаларда янада сифатли ва самарали ҳамкорликларни йўлга қўйиш учун тайёр ва манфаатдор эканликларини тасдиқлашди.
***
Қувайт давлатига расмий сафари доирасида мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон, шунингдек, Қувайт давлати Амири Девони вазири шайх Носир Сабоҳ ал-Аҳмад ас-Сабоҳ билан ҳам учрашди.
Мазмунли суҳбат чоғида томонлар Қувайт тадбиркорларининг истиқболли гидроэнергетика, транспорт-коммуникацион лойиҳалар ҳамда Тожикистон тоғ конларини қайта ишлаш соҳаси лойиҳаларида иштирокига доир фикр алмашинди.
Учрашувда, шунингдек, Қувайт тадбиркорларининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича муштарак корхоналар ташкил этишда фаол иштироки, қишлоқ хўжалиги истиқболли тармоқлари, жумладан, чорвачилик, асаларичилик соҳасида ҳамкорликларни мустаҳкамлаш ҳамда Тожикистон сифатли мевалари, сабзавотлари ва тоза сувини экспорт қилиш масалалари муҳокама этилди.
Қувайт давлатининг сармоялар ва тадбиркорлик соҳасида катта имкониятлари ва ўзига хос тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, мавжуд захиралар ва имкониятлардан ўзаро муносабатларни ривожлантириш йўлида фойдаланилиб, яқин келажакда истиқболли соҳаларда кўп сонли муштарак лойиҳалар амалга татбиқ этилишига умид билдирилди.
***
Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Қувайт давлатига расмий сафарининг иккинчи кунида бу давлат тадбиркорлик ва молиявий доиралари намояндалари билан учрашди.
Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон бугунги учрашув имкониятини Тожикистон Республикаси ва Қувайт давлати ўртасида ўзаро фойдали савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлашда муҳим қадам, дея атади.
Тожикистон раҳбари Қувайт компаниялари намояндалари кенг доираси иштирокидан фойдаланган ҳолда, муносабатларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш мақсадида Тожикистон иқтисодий ҳолати ва унинг имкониятлари ҳақида сўз юритди.
Бугун Тожикистон ўзининг узоқ муддатли тараққиёт миллий стратегияси доирасида йирик ва фойдали иқтисодий дастурларни амалга ошираётгани, бу эса, қўшимча хорижий сармоялар жалб этилишини талаб қилиши қайд қилинди.
Мамлакатимиз учун гидроэнергетика, енгил ва озиқ-овқат саноати, фойдали қазилмалар, нефт ва газ қазиб олиш, пахта толаси ва биринчи алюминийни қайта ишлаш, сайёҳлик ва транспорт инфратузилмаси қурилиши, ичимлик суви ва уни хорижий мамлакатларга етказиб бериш соҳаларидаги лойиҳалар ва режалар истиқболга эга эканлиги таъкидланди.
Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг мазмунли чиқишидан кейин, Қувайт тадбиркорлари номидан сармоявий имкониятлар ва фойдали муштарак лойиҳаларни ишлаб чиқиш ҳақида Қувайт савдо-саноат палатаси раиси Саид Али Синён ал-Ғоним чиқиш қилиб, Тожикистон географик жойлашуви, унинг Марказий Осиё ва минтақадаги катта иқтисодий имкониятларига юқори баҳо берди. Келажакда ишга солинмаган имкониятлардан икки мамлакат халқлари манфаати йўлида фойдаланган ҳолда, турли савдо-иқтисодий лойиҳалар ишлаб чиқилиши ва амалга татбиқ этилишига умид билдирилди.
Қувайтлик тадбиркорлар фикрича, бу муносабатларни кенгайтириш учун ҳукуматлар раҳбарлари ўртасида олий даражадаги учрашувлар ва мамлакатлар ўртасидаги ўзаро фойдали алоқалар қулай имконият яратади ҳамда келгусида муносабатлар тегишли даражада йўлга қўйилиши кутилмоқда.
Учрашув охирида Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон Тожикистон Ҳукумати қувайтлик тадбиркорларнинг сайёҳлик соҳаси, айниқса, тоғ сайёҳлиги ва бошқа истиқболли соҳаларда фойдали ҳамкорликларни йўлга қўйишга доир таклифларини ўрганиб чиқиш ва қўллаб-қувватлашга тайёрлигини таъкидлади.
«Ховар» ТМАА.
Тожикистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Ҳаким Фузайлов эгаллаб турган вазифасидан истеъфо берди.
«Осиё кубоги-2019» турнири гуруҳ босқичининг сўнгги тур ўйинида мамлакатимиз бош жамоаси филиппинлик футболчиларга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди ва қитъа биринчилиги мусобақаларида қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди.
Муфассал...
Худо ҳеч бир махлуқнинг кушандасини ўзидан чиқармаган. Фақат одамгина ўз кушандасини ўзи яратади. Одамнинг кушандаси – одамнинг ўзи. Ит итни емайди, аммо одам одамни маънан «ейиши», жисмонан йўқ қилиши оддий ҳолга айланиб бормоқда…
Асқар МАҲКАМ, «Оқ китоб».
Одам – Яратганнинг ноёб мўъжизаси… Ҳақиқатдан ҳам шундай. Бу –
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015