Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 19 Май 2016 Кӯришлар: 1799
Печат

 

konstitutsiyaaМен  узоқ йиллар давлат ҳокимияти ижроия органида фаолият юритганлигим сабабли, ишонч билан айта оламанки, Тожикистон Республикаси  Олий Совети  16 сессиясидан кейин давлату ҳукумат  мамлакат ободончилиги учун кўпгина чора-тадбирларни амалга оширди. Жумладан, Тожикистон Республикаси  Конституцияси қабул қилиниб, азият чеккан, меҳнатсевар ва тинчликпарвар  халққа янгича куч-ғайрат бағишланди.

Мана шу Конституция мамлакатимиздаги мустаҳкам демократик давлат ва жамият қурилишига асос бўлди. 1999 ва 2003 йилларда Конституцияга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар унинг меъёрларини янада мукаммаллаштирди ҳамда амалда татбиқ этилиши билан янги жамиятимиз ўзининг навбатдаги тараққиёт босқичига ўтди.

Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон таъкидлаганларидек: - «Конституцияни такомиллаштириш бизга истиқлол ютуқлари, давлатчилик рукунларини мустаҳкамлаш, жамият тинчлиги-ю барқарорлиги, иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва маданий тараққиёт, Тожикистоннинг халқаро миқёсдаги нуфузини юксалтириш борасида янада шаҳдам  қадамлар ташлашимизга имкон яратиб берди». Жамиятимиз устувор тараққиёти Конституция меъёрларининг доимий равишда такомиллаштириб боришини тақозо этади. Тожикистон  Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш борасидаги тавсия этилган лойиҳада айтилганидек, Конституция меъёрларининг такомилланиши ўз навбатида амалдаги қонунчиликнинг ҳам кенгайишини талаб этади.

Яқинда, биз, Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Намояндалар мажлиси депутатлари Тожикистон Республикаси Президенти  муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Тожикистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган Паёмини аҳоли ўртасида тарғиб-ташвиқ этиш  ва Конституцияга киритилиши кўзда тутилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг моҳиятини тушунтириш мақсадида мамлакатимизнинг турли шаҳру ноҳияларига иш сафарлари уюштирдик. Мен, Спитамен ноҳиясининг 25-сайлов округидан Намояндалар мажлиси депутати сифатида Спитамен, Зафаробод ва Деваштич ноҳияларида жойлашган шаҳарча ва қишлоқ жамоатлари ҳамда деҳқон хўжаликларидаги сайловчилар билан учрашувлар ўтказдим.

Халқ, Миллат пешвосининг ҳар бир ташаббуси, қабул қилинаётган қонуну қарорлар тарафдори эканликларини бўлиб ўтган суҳбатларда чин дилдан баён этдилар. Спитамен ноҳияси Куруш жамоатида яшовчи меҳнат фахрийси Абдувоҳид Азимов ва Тожикистон Республикаси Олий Совети тарихий 16 сессияси иштирокчиси Абдурашид Жабборов мамлакат парламентининг Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ташаббусини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашлари ҳамда жорий йилнинг 22 майида бўлиб ўтадиган умумхалқ референдумида фаол иштирок этиб, ўзларининг Тожикистон Республикаси ҳукумати сиёсати борасидаги мевқеини баён  этишларини, таъкидлашди.

Хусусан, Конституциянинг 8- моддасига «Тожикистонда бошқа давлатлар сиёсий партиялари, миллий ва диний хусусиятга эга бўлган партиялар ташкил этиш ҳамда хорижий давлатлар ва ташкилотлар, ҳуқуқий шахслар ва фуқаролар томонидан сиёсий партияларни молиялаштириш тақиқланади», дея кўрсатилган ўзгартишни мақсадга мувофиқ,  деб аташди.

-Биз бу заруратни ҳозирги пайтда мамлакатда фаолияти тақиқланган собиқ Тожикистон Ислом тикланиш партияси   бузғунчилик ишлари мисолида яхши англаб етдик, - дейди улар.

 Қатнашчилар 34- модданинг иккинчи қисмига «Ота-оналар болалар таълим ва тарбиясига, балоғатга етган ва лаёқатли болалар эса, ўз ота-оналарига қарашлари ва уларни ижтимоий таъминлашга масъулдирлар»,  дея кўрсатилган  ўзгартиш юзасидан, ота-онага қараш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш халқимизнинг қадимий анъаналаридан эканлигини яна бир марта таъкидлашди.

Мазкур ўзгартиш кейинчалик фарзандларни ота-оналарини қаровсиз қолдирмаслик ва жавобгарликни ҳис этиш масъулиятини янада оширади.

Зафаробод ноҳияси Жомий жамоатида бўлиб ўтган учрашувда узоқ йиллар ўқитувчилик қилган кекса бир аёл ўзининг Конституцияга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғри ва ҳаққоний эканлигини айтиб, яқинда Тожикистон Республикасининг «Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси тўғрисида»ги қонуни қабул қилинганлигини тарихнинг ҳақиқий баҳоси эканлигини мамнуният билан қайд этди.

Мазкур қонун халқ орзу истаклари намунаси сифатида республика аҳолиси томонидан илиқ кутиб олинди. Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг энг олий ва муқаддас вазифаси ҳуқуқбунёд, дунёвий ва ягона давлат бунёд этиш, давлат мустақиллигини ҳимоялаш, республикада бирлигу барқарорликни таъминлаш ва давлатчиликнинг кейинги тараққиёт йўлини аниқлашдан иборат эди.  Ва у киши бу ишларнинг уддасидан мағрурлик билан чиқа олганлигини таъкидлаб ўтиш ўринлидир. Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон ҳақиқатдан ҳам тожик миллати пешвосидир. Бугун мамлакатимизнинг барча аҳолиси, жумладан, зафарободликлар ҳам  мазкур қонуннинг зарурий ва айни пайтда қабул қилинганлигини таъкидлашмоқда.

Шундай қилиб, бўлиб ўтган бошқа учрашувлардаги қатнашчилар ҳам Тожикистон Республикаси  Конституциясига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчаларни айни дамдаги зарурий масалалардан эканлиги тўғрисида фикр билдиришди.

 

Аҳмаджон Қобилов,

Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Намояндалар мажлиси депутати.

«Садои мардум» гезетаси 2016 йил, 28 апрел сонидан таржима.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Асил инсон ўлмайди

 

Курсдош дугонам, Бобожон Ғафуров ноҳияси маориф бўлими ўзбек тили ва адабиёти маслаҳатчиси Роҳинисо Раҳмонбердиева Зарзамин жамоатидаги 7-умумтаълим муассасасида шоир Маҳмуд Жўшқиннинг 60 йиллигига бағишланган ижодий кечага таклиф этди. Юрагим гумуриб кетди. Бормасам, Маҳмуд акамнинг (Аллоҳ жаннатнинг тўридан жой берган бўлсин!) гинали ва ширали овози қулоғим остида жаранглагандай бўлади.

Муфассал...

Шарқ халқлари тарихи тадқиқотчиси

 

Тарихни инсонлар тарихи ташкил этиб, бу тарихий босқич ўз бошидан бешта иқтисодий-ижтимоий формация – ибтидоий жамоа тузуми, қулдорлик, феодал, капиталистик ва социалистик тузумларни бошидан кечирган бўлиб, ҳар бири тарихда ўз изини қолдирган ва бу излар жаҳон тарихида зарҳал ҳарфлар билан ёзилган. Жонажон Ватанимиз Тожикистон, Россия Фанлар академияси ва кўпгина шарқ мамлакатларида ҳар йили декабр ойи академик Б.Ғафуров ойи,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990475

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477523
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3451
4027
21136
7426653
99167
114875
7477523

Сизнинг IPнгиз: 18.188.68.115
Бугун: 23-11-2024 16:48:25

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015