Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 14 Апрел 2016 Кӯришлар: 1857
Печат

 

prezidenttБундан кейин мамлакатимизда 16 ноябр «Тожикистон Республикаси Президенти куни» деб эълон қилиниши ва қайд этилиши кутилмоқда.

Шу сабабли, 11 апрел куни Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Намояндалар мажлиси Кенгаш аъзолари Намояндалар мажлиси раиси Шукуржон Зуҳуров бошчилидаги мажлисда Тожикистон Республикасининг «Тожикистон Республикаси «Байрам кунлари тўғрисида»ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокама қилдилар.

Мазкур қонун лойиҳаси Тожикистон Республикаси Президенти, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси Эмомали Раҳмоннинг мамлакат янги давлатчилиги шаклланиши, миллий давлатни қайта тиклаш, тинчлик ва бирликни таъминлаш, Тожикистоннинг халқаро майдонда нуфузини оширишга қўшган муносиб ҳиссасини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилгани таъкидланди.

**

Консултатив кенгаш XVI мажлиси

Мамлакат Бош вазири Қоҳир Расулзода бошчилигида Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги Сармоявий иқлимни яхшилаш бўйича Консултатив кенгаш XVI мажлиси бўлиб ўтди.

Кенгаш навбатдаги мажлисида кўриб чиқиш учун транспорт соҳасида  сармоявий ва тадбиркорлик иқлимини яхшилаш масаласи таклиф қилинди. Бу масала Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги Сармоявий иқлимни яхшилаш бўйича Консултатив кенгаш аъзолари томонидан қўллаб-қувватланди.

Шунингдек, «Мадина ва ҳамкорон» МЧЖ раҳбари Набот Додхудоев Кенгашнинг аввалги мажлислари протоколлари топшириқлари ижроси, янги иш жойлари таъсис этиш, маҳаллий хом ашёлардан фойдаланган ҳолда, кичик ва ўрта ишлаб чиқариш тадбиркорлигини кенг йўлга қўйиш, табиий бойликларни ўзлаштириш ва улардан якуний маҳсулот тайёрлаш, мамлакатимизда етиштириладиган мева-сабзавотларни тўлиқ қайта ишлаш борасида ўз фикру андишаларини баён қилди.

Мамлакат Иқтисодий тараққиёт ва савдо вазири Неъматулло Ҳикматуллозода солиқ солиш тизими мушкулликлари дастлабки таҳлили ва уларни ҳал этиш йўлларига доир сўз юритди.

Мажлис охирида Бош вазир Қоҳир Расулзода Кенгаш аъзолари, вазирликлар ва идоралар раҳбарлари, хусусий сектор намояндалари ва бошқа масъул шахсларга Кенгаш навбатдаги мажлиси режалари ва тадбирлари, қарор ва кўрсатмаларини ўз вақтида ижро этиш бўйича топшириқлар берди.

**

Сангвор: умумхалқ референдумига доир таълим

Тожикистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга доир умумхалқ референдумини юқори даражада ўтказиш мақсадида Сангвор (Тавилдара) ноҳиясида таълим-тушунтириш ишлари олиб борилди.

Мазкур ноҳия ҳудудида овоз берувчилар сони 10 700 нафардан зиёдни ташкил қилади ва 5та шаҳарчаю қишлоқ жамоатларида 34та референдум  участкалари ташкил қилинган.

**

Пойтахтда силга қарши тадбир бошланди

Душанбе шаҳрида Халқаро силга қарши кураш кунига бағишланган миллий ахборот-маърифий кампания бошланди.

Сил касали олдини олиш масалаларига бағишланган чиқишлар ва концерт дастурларини 400 нафарга яқин киши томоша қилди.

Мамлакат Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлиги USAIDнинг силга қарши кураш бўйича дастурлари молиявий ёрдамида «Сил касали беморларига энг яхши тиббий хизматлар» конкурси ғолибларини сертификатлар ва мукофотлар билан тақдирлади.

Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазири ўринбосари Наврўз Жафаров ва АҚШнинг юртимиздаги элчиси Элизабет Миллард Тожикистонда сил касалига қарши курашда кўзга кўринарли ютуқларга эришилганини таъкидлашди.

**

«Саломатлик карвони» Хатлонга йўл олди

«Саломатлик карвони» тадбири доирасида шифокорлар гуруҳи Хатлон вилоятининг Кўлоб минтақаси ноҳияларига сафар қилишиб, аҳолига бепул тиббий хизмат кўрсатдилар.

Хатлон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Сайдулло Маллазоданинг маълум қилишича, «Саломатлик карвони» жорий ҳафта Қўрғонтепа шаҳри минтақасида ўз ишини давом эттиради.

Манбанинг сўзларига кўра, ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад вилоят узоқ ноҳиялари аҳолисига тиббий ёрдам кўрсатишдан иборатдир.

**

Ҳисорда  болалар футбол  фестивали

 

Ҳисор ноҳиясининг Алмоси жамоатидаги Лойоб қишлоғи стадионида болалар учун футбол фестивали ўтказилди. Унда олти ёшдан ўн икки ёшгача бўлган болалар иштирок этишди.

Тожикистон футбол федерациясидан маълум қилишларича, фестивал болалар учун ҳақиқий спорт байрамига айланди. Фестивалнинг мақсади болалар ва ўсмирлар орасида оммавий футболни ривожлантириш билан боғлиқ.

Тадбир охирида ёш иштирокчиларга футбол формаси ва тўплар совға қилинди.

**

Пойтахт кунига бағишланган халқаро яриммарафон

 

16 апрел куни Душанбе шаҳрида Тожикистон пойтахти кунига бағишланган халқаро яриммарафон бўлиб ўтади. Бу ҳақда  Душанбе шаҳри Ёшлар, спорт ва сайёҳлик бошқармасидан хабар беришди.

Мусобақаларда тожикистонлик спортчилардан ташқари, Афғонистон, Белорус, АҚШ, Канада, Кения, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Ўзбекистон, Украина, Франция, Хитой, Эрон ва бошқа мамлакатлар касбий югурувчилари иштирок этишлари кутилмоқда.

Ўз ичига 21 километр 97 метрни қамраб олувчи халқаро яриммарафон пойтахт Наврўзгоҳидан «Дўстий» майдонигача (Исмоил Сомоний ҳайкали ёни) давом этади.

Бу яриммарафонда бирдан олтигача ўринларни эгаллаган спортчилар мукофот пуллари билан тақдирланадилар. Эркаклар ва аёллар орасида биринчи ўрин учун 27 минг 510 сомоний ё 3,5 минг Америка доллари ҳажмида белгиланган. Олтинчи ўринни эгаллаганлар эса, 11 минг 790 сомоний ёки 1500 долларни қўлга киритади.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Ўт балосидан асрасин…

 

Кейинги вақтларда пойтахтнинг у ёки бу минтақаларида тез-тез ёнғин чиқаётганининг гувоҳи бўлаяпмиз. Айниқса, ёзнинг жазирама кунларида ёнғин юз бериши учун кичкинагина учқуннинг ўзи етарли. Ушбу учқундан келиб чиққан ёнғин эса, бутун бошли катта иморатларни ҳам аждаҳо каби ўз комига тортиб, теварак-атрофни қора дудга буркайди. Сўнгги бир-икки ой мобайнида пойтахтнинг «Султони Кабир» бозори, «Роҳат», «Мерве» қаҳвахоналари, «Сино»

Муфассал...

Санъатнинг сеҳрли кучи

 

Яқинда Озарбайжон Республикасининг пойтахти – Боку шаҳрида “Муғом олами” V халқаро мақом фестивал-танлови бўлиб ўтди. Бундан роппа-роса ўн йил муқаддам ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган озар мақоми ихлосмандларини бир жойга жамлаган бу йилги фестивалда мумтоз қўшиқларнинг моҳир ижрочиси, юртдошимиз Сардор Солиев ҳам қатнашиб, фахрли иккинчи ўринни олишга муваффақ

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990530

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477655
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3583
4027
21268
7426653
99299
114875
7477655

Сизнинг IPнгиз: 3.145.7.253
Бугун: 23-11-2024 16:53:12

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015