Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 25 Феврал 2016 Кӯришлар: 1700
Печат

 

xuroson123 феврал куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Хуросон ноҳиясининг Фахробод мавзесига ташриф буюриб, намунали боғ ва токзорлар билан танишди ҳамда 160 гектар майдонда Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси номли боғ бунёди бўйича жамоавий ҳашарда иштирок этди.

Тожикистон Республикаси Президентини ноҳия аҳолиси ва Хатлон вилояти фаоллари самимий кутиб олишди.

Кўчат ўтқазиш бўйича кампания бошланишидан олдин Давлат бошлиғи Хатлон вилояти шаҳарлари ва ноҳиялари меҳнаткашлари ютуқлари кўргазмаси билан танишди.

Кўргазмага вилоят шаҳарлари ва ноҳиялари томонидан халқ ҳунармандчилиги миллий анъаналар намуналари ҳамда хилма-хил қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, жумладан, ғалла, мевалар ва сабзавотлар чиқарилди.

Бундан ташқари, кўргазмада моҳир ошпазлар томонидан турли таомлар тайёрланиб, меҳмонларга тавсия қилинди.

Қишлоқ хўжалиги кўргазмасига ташриф чоғида мамлакат Президенти деҳқонлар меҳнати натижаси ва ютуқларига юқори баҳо берар экан, қишлоқ хўжалиги соҳаси озиқ-овқат хавфсизлигини таъминловчи муҳим омиллардан бири эканлигини айтди.

Давлат бошлиғининг фикрича, фақатгина ҳалол ва ҳормай-толмай, фидокорлик билан меҳнат қилиш, мамлакат Ҳукумати мақсадларини муваффақиятли амалга татбиқ этиш орқали республика стратегик мақсадларидан бири – озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга эришамиз ва шу билан бирга халқ фаровонлиги даражасини оширамиз.

xurosonМамлакат Президентига маълум қилишларича, Хатлон вилояти меҳнаткашлари 2015 йили 2 миллион тоннадан зиёд сабзавотлар, полиз экинлари, картошка, мева ва  узум етиштирган. 2015 йили қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти 2014 йилга нисбатан 2 бараварга ошган. Бу йил вилоятда 1147 гектар майдонда янги боғлар ва токзорлар барпо этилиши режалаштириляпти. Олдинда турган 5 йил мобайнида 5720 гектар боғлар ва токзорлар яратилиши кўзда тутилган.

Кўргазмага ташрифдан кейин Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси 160 гектар майдонда барпо этилган боғ билан танишди. Бу ерда Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ўғли Рустами Эмомали билан бирга олма дарахти кўчатларини ўтқаздилар.

Бундан ташқари, мамлакат Президенти ташаббуси билан ўтказилган бу муҳим кампанияда Хуросон ноҳияси аҳолиси ва Асадулло фермер хўжалиги аъзолари ҳам иштирок этдилар.

Асадулло фермер хўжалигида сўнгги 6 йил орасида 1700 гектардан зиёд майдонда янги боғлар ва токзорлар барпо этилган. Интенсив боғда олманинг 30 тури, жумладан, Новелла, Даря, Эрлимак, Редфри, Дейтон, Прима, Флорина, Либерти, Голдраш, Чемпион, Пинова, Фужи, Грани Смит ва бошқа турлари экилган. Умуман, хўжалик боғлари ва токзорлари 2017 гектарни ташкил қилади. Хўжаликда 1000 киши меҳнат қилади. Энди янги боғ барпо этилиши туфайли 300дан зиёд киши иш жойлари билан таъминланди. Хўжаликда интенсив боққа алоҳида эътибор қаратилиб, умуман, бундай боғ майдони 114,5 гектарни ташкил қилади. Олдинда турган 5 йил орасида хўжалик меҳнаткашлари яна 500 гектар боғ яратишни ният қилганлар.

xuroson2Маълум бўлишича, бу ерда мамлакат Президенти кўрсатмасига биноан, узумнинг 10дан зиёд тури экилган. Минг гектар майдонга эса, олма, нок, ўрик, гилос, олхўри, ёнғоқ, бодом, анжир, анор, тут, писта, лимоннинг экспорт навлари ҳамда сояли ва манзарали дарахтлар экилган.

Хатлон вилояти Хуросон ноҳиясининг Фахробод мавзеси азалдан ишлаб чиқариш қудрати ва меҳнаткашлар намунали фаолияти билан машҳур бўлиб келган. Сўнгги йилларда эса, Давлат бошлиғининг бевосита топшириғи ва кўрсатмаларига биноан, бу ерда эскиларини қайта тиклаш ва янги боғлару токзорлар барпо этиш ишлари қайта бошланди.

Бу мавзе аҳолиси турмуш даражасини яхшилаш учун қулай асосни яратаётган мамлакат Президентининг муҳим чора-тадбирларидан бири минглаб гектар янги боғлар ва токзорлар барпо этиш ҳамда шунча янги иш жойлари ташкил этиш ҳисобланади.

Фақатгина Асадулло фермер хўжалиги ерларида сўнгги йилларда янги боғлар барпо этиш туфайли мингдан зиёд янги иш жойлари яратилди.

Хўжалик, шунингдек, кўчатлар парвариши участкасига эга бўлиб, шу туфайли ўзи ва бошқа хўжаликларни сифатли ниҳоллар билан таъминлайди.

Маълум бўлишича, суғоришни талаб қилувчи боғлар, токзорлар ва ўсимликлар замонавий технологиялар воситасида томчилаб суғориш усули билан суғорилмоқда. Томчилаб суғориш мақсадида 2 миллион 200 минг метр махсус сув тармоғи қувури харид қилинган.

Давлат бошлиғининг топшириғига биноан, фермер хўжаликда чорвачилик ҳам йўлга қўйилган. Чунки қишлоқ хўжалигининг бу соҳаси тараққиётига хўжаликда турли қишлоқ хўжалиги экинлари, жумладан, ғалла, картошка, полиз ва бошқаларни етиштиришга ҳисса қўшади.

Давлат бошлиғининг бевосита иштироки билан бўлиб ўтган бугунги жамоавий ҳашарда минг туп турли хил мевали ва манзарали дарахтлар кўчатлари ўтқазилди.

Шу билан бирга, ҳашар жараёнида мамлакат Президенти ноҳия аҳолисига боғдорчилик, токпарварлик соҳаларини ривожлантириш ва бу тармоқлар муҳимлиги борасида фойдали маслаҳатлар ҳамда тавсиялар берди. Жумладан, экспортга мўлжалланган маҳсулотлар етиштириладиган янги боғлар ва токзорлар барпо этиш мамлакат иқтисодий тараққиёти ва аҳоли фаровонлигини яхшилашга ҳисса қўшиши қайд қилинди.

Таъкидлаш жоизки, мамлакат Ҳукумати томонидан 2016-2020 йиллар боғдорчилик ва токпарварлик соҳаларини ривожлантириш янги дастури қабул қилинган бўлиб, унга кўра, 20 минг гектар майдонда янги боғлар ва токзорлар барпо этилади.

Асадулло фермер хўжалиги боғбонлари тажрибаси республикада намунали эканлигини, у соҳа олимлари ва мутахассислари учун яхши  илмий тажриба мактаби ҳамда студенту ўқувчилар таълим олиш жойига айланганини ишонч билан айтиш мумкин.

Мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон мамлакат боғдорлари ҳар бир қулай кундан самарали фойдаланиб, янги боғлар барпо этиш ва эскиларини қайта тиклаш, Тожикистон ҳосилдор ерлари ҳар қаричини кўкаламзорлаштириш ва ишлов беришлари зарурлигини қайд қилди.

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Ғунча қулоғига шивирлар шамол...

 

Мафтуни Жаҳон (Маҳмадсаид Йўлдошев) гарчи шеърият оламига кеч кириб келган бўлса-да, ижоди бошқа «кечки»ларга нисбатан анчайин пухта-пишиқ. У кишининг ёзганлари кўпроқ панд-насиҳат характерига эга. Бироқ барча қаламкашларда бўлгани каби асосий мавзу Ватан ва ғояси Ватанни севиш, унга содиқ фарзанддай хизмат қилиш. Шунингдек, шоир ижодидан чин муҳаббат, ишқ мавзуси ҳам кенг ўрин олган.

Муфассал...

ФАРЗАНДЛИК МЕҲРИ

 

Бошни фидо айла ато қошиға,

Жисмни қил садқа ано бошиға.

Тун-кунунга айлагали нурфош,

Бирисин ой англа, бирисин қуёш.

-----------------------------------------         А. Навоий.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990462

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477494
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3422
4027
21107
7426653
99138
114875
7477494

Сизнинг IPнгиз: 18.116.86.132
Бугун: 23-11-2024 16:47:23

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015