Мамлакат Ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган тантанали йиғилишда шахсий ҳайъат, ветеранлари ва ҳарбий хизматчиларни республика Қуролли кучлари куни билан табриклади.
- Бугун Тожикистонда Миллий армия ташкил этилганининг 23 йиллигини ифтихор билан нишонлайдилар. Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон қўллаб-қувватлашида армиямиз етакчи ҳарбий техника, замонавий маъмурий бинолар, юқори малакали мутахассисларга эга кучли армияга айланди, - таъкидлади вазир.
Тадбир жараёнида Ички ишлар вазири фармони билан бир қатор ходимлар навбатдаги махсус ва ҳарбий унвонлар, медаллар, фахрий ёрлиқлар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
**
ЖИРҒАТОЛДА ПАЁМ ШАРҲИ
Бугунги кунда Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг Тожикистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган Паёми шарҳи ҳамда Тожикистон Республикаси Конституциясига таклиф этилган ўзгартиш ва қўшимчалар аҳамияти-ю зарурати мамлакат барча шаҳру ноҳияларида ишчи гуруҳларининг фуқаролар билан мулоқоти чоғида бир маромда давом этмоқда.
Давлат ҳокимияти Жирғатол ноҳияси ижроия органи биносида бўлиб ўтган мулоқотда мамлакат Олий Мажлиси Намояндалар мажлиси раиси Шукуржон Зуҳуров Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг навбатдаги Паёмига шарҳ берар экан, миллий стратегик учта асосий йўналиш – энергетик мустақилликка эришиш, коммуникацион боши берк кўчадан чиқиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида сўз юритди.
У учта миллий мақсад амалга татбиқ этилса, халқ ҳаёт тарзи ва мамлакат иқтисодий вазияти янада яхшиланишига имконият яратилишини таъкидлади. Картошка парвариши даромадли соҳалардан ҳисобланган Жирғатол ноҳиясида деҳқонлар ердан унумли фойдаланган ҳолда мўл ҳосил йиғиштиришлари ва уни мамлакат ташқарисига экспорт қилишни йўлга қўйишлари мумкин, - деди Шукуржон Зуҳуров.
Олий Мажлис Намояндалар мажлиси раиси мулоқот чоғида, шунингдек, Тожикистон Республикаси Конституциясига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчаларга ҳам шарҳ берар экан, кўзда тутилган ўзгартишу қўшимчалар демократиялаштириш жараёнларини мустаҳкамлаш, давлат ҳокимияти органлари тартиби ва инсон ҳуқуқу озодликлари риояси, умуман, жамият тараққиётига йўналтирилганини зикр этди.
**
Д. Гулмаҳмадзода:
- Ватан ҳимояси - энг шарафли иш!
Тожикистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил топганининг 23 йиллиги муносабати билан Қўрғонтепа шаҳрида тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.
Ҳарбий хизматчилар олдида чиқиш қилган Хатлон вилояти раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода Қуролли кучлар барча қисмлари мамлакат Президентининг бевосита қўллаб-қувватлаши билан 23 йил мобайнида мустақил ҳарбий тузилмага айлантирилганини таъкидлади.
-Тожикистон Республикаси Қуролли кучлари Ватан ҳимояси бўйича ўз зиммаларига қўйилган вазифаларни шараф билан бажаришяпти,- деди Д. Гулмаҳмадзода.
Вилоят раҳбари ҳарбий хизматчиларнинг мамлакатда тинчлик ва барқарорликни сақлашга қўшган катта ҳиссалари ҳақида сўз юритар экан, Тожикистон Республикаси Ҳукумати мамлакат мудофаа қудратини мустаҳкамлашни муҳим ҳисоблашини, турли минтақаларда бўлинмалар ташкил этишга ҳисса қўшиши, шахсий ҳайъат учун замонавий инфратузилма шароитларини яратаётганини қайд қилди.
Ҳарбий хизматни адо этишда намуна кўрсатганлар ва фахрийларга Хатлон вилояти маъмурияти ҳамда мамлакат Мудофаа вазирлиги ифтихорномалари топширилди.
**
Хўжанд: ободончилик ишлари қизғин бормоқда
Хўжанд шаҳрида Тожикистон Республикаси давлат мустақиллиги 25 йиллиги ва «300 ободончилик куни» эълон қилиниши муносабати билан ободончилик ва кўкаламзорлаштириш ишлари бир маромда олиб бориляпти ҳамда гулу ўсимликлар, манзарали буталар, манзарали ва мева берувчи дарахтлар кўчатлари кўргазма-савдосини ўтказиш анъана тусига кирган. Ўтган ҳафта шаҳарнинг К. Хўжандий номли комедик-мусиқий театри майдонида гулу кўчатлар кўргазма-савдоси ташкил қилинди.
Суғд вилояти раиси Абдураҳмон Қодирий ва Хўжанд шаҳри раиси Ражаббой Аҳмадзода бу кўргазма-савдога бориб, вилоят барча шаҳру ноҳияларидан келган гулпарварлик соҳаси ходимлари, деҳқонлар ва агротехнолог мутахассислар билан суҳбатлашдилар.
Имкониятдан фойдаланган ҳолда, 20 минг фуқаро, турли ташкилоту муассасалар ходимлари ва ёшлару спортчилар умумшаҳар шанбалиги ва гулу кўчат ўтқазиш маъракасида иштирок этиб, шаҳарни кўкаламзорлаштиришга ўз ҳиссаларини қўшдилар.
Фуқаролар турли кўчатлар кўргазма-савдосидан 10 минг тупдан зиёд мевали дарахтлар кўчатини харид қилиб, ўз манзиллари ва ишхоналари атрофига ўтқаздилар.
**
Ниҳоллар кўргазма-савдоси
«Пойтахт-90» савдо мажмуаси рўпарасида мевали ва манзарали дарахтлар, гулу буталар кўчатлари ва сертификатга эга бўлган юқори сифатли уруғлар кўргазма-савдоси бўлиб ўтди.
Унда «Тожикниҳолпарвар» давлат унитар корхонаси, жумладан, Ҳисор ноҳиясидаги «Искич», Шаҳринав ноҳиясидаги «Мирзо Турсунзода» номли, Ваҳдат шаҳри кўчатчилик хўжаликлари ходимлари томонидан етиштирилган кўчатлар сотувга қўйилди. Умуман, 728 минг туп ниҳол, жумладан, 380 минг мева берувчи, 166 минг манзарали ва 182 минг гулу бута кўчатлари харидорларга тавсия қилинди. Шунингдек, 5 минг 890 килограмм энг яхши ўсимликлар уруғлари кўргазма ва сотувга қўйилди.
Қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассислари, жумладан, Қишлоқ хўжалиги академияси ходимлари харидорларга яхши кўчатлар танлаш, уларни кўкартириш ва парваришлаш усули юзасидан фойдали маслаҳатлар бердилар.
**
Бартангда янги мактаб
Ўтган ҳафта Рўшон ноҳияси «Бартанг» қишлоқ жамоатидаги Разужи қишлоғида янги, замонавий таълим муассасаси фойдаланишга топширилди. Замон талаботини ҳисобга олган ҳолда, 96 нафар ўқувчи учун бунёд этилган таълим муассасаси олти синфхона, ўқитувчилар хонаси, компютер синфхонаси ва юқори сифатли таълим ускуналаридан иборатдир. Унинг қурилишига Тоғли Бадахшон мухтор вилояти бюджетидан 1 миллион 630 минг сомоний ажратилди. Қурилиш ишлари зиммасида бўлган «Шарқ» масъулияти чекланган жамияти қурувчиларни маҳаллий фуқаролар ҳисобидан жалб этди.
Тоғли Бадахшон мухтор вилояти раиси Шодихон Жамшед «Бартанг» қишлоқ жамоати Разуж ва Даржомчи қишлоқлари ўқувчилари таҳсил оладиган муассаса очилиши чоғида мамлакат Ҳукумати ҳамда Маориф ва илм вазирлиги режасига мувофиқ, Рўшон ноҳиясининг «Бартанг» қишлоғида кейинги икки йил мобайнида 13та таълим муассасалари бунёди ва қайта тикланиши режалаштирилганини зикр этди.
Жорий йил 22 март – Халқаро сув кунини нишонлаш айёмида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон таклиф қилган ва БМТ Бош ассамблеяси томонидан қабул қилинган янги глобал ташаббус – 2018-2028 йиллар - "Сув устувор тараққиёт учун" халқаро амалиёт ўн йиллиги татбиқи жараёни расман бошланади. Давлатимиз сарвари ўтган йил 22 декабрда мамлакат Олий
Муфассал...
Яқинда ҳарбий хизматни тугатиб қайтганимга деярли икки йил бўлади. 2015 йилда ўз ихтиёрим билан Тожикистон Қуролли кучлари сафида хизмат қилиш учун жўнаб кетгандим. Икки йил давомида йигитлик бурчимни бажариб, Ватанимни, халқимни, шу жумладан, ўз оиламни қўриқлаб, қишлоғимга қайтиб келдим.
Эсимда, ўшанда, яъни бундан икки йил олдин ҳарбий хизматга
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015