Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 09 Январ 2016 Кӯришлар: 2727
Печат

 

millat peshvosiТожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонга Миллат Пешвоси расмий мақомининг берилиши муносабати билан

Ватан учун жонини пўлат қалқон айлаган,

Эллараро дўстликдан синмас нарвон айлаган,

Қочоқларни Ватанга чорлаб карвон айлаган,

Шул тарихий карвонга ўзни сорбон айлаган,

Йўлимизнинг рўшноси Эмомали  Раҳмондир,

Миллатимиз Пешвоси Эмомали Раҳмондир!

 

Тақдир ҳал бўлар палла у давлатга бош бўлди,

Ботир етакчисига эл-юртнинг кўнгли тўлди,

Вужудида борини халқи, эли-ла бўлди,

Шу йигит сиймосида халқимиз бахти кулди,

Йўлимизнинг рўшноси Эмомали  Раҳмондир,

Миллатимиз Пешвоси Эмомали Раҳмондир!

 

Оли Сомон фарзандин буюк эрур ғояси,

Халқи учун Худонинг у ердаги сояси,

Фикру зикри ҳамиша элу юрт ҳимояси,

Тарихда мангу қолгай Пешвомиз ҳикояси,

Йўлимизнинг рўшноси Эмомали  Раҳмондир,

Миллатимиз Пешвоси Эмомали Раҳмондир!

 

БМТ пештоқига юртим байроғин илди,

Мустақил республика номидан нутқ қилди,

Жаҳон бизни таниди, Тожикистонни билди,

Унинг содиқ фарзанди жасур сорбонни билди,

Йўлимизнинг рўшноси Эмомали  Раҳмондир,

Миллатимиз Пешвоси Эмомали Раҳмондир!

 

Насиб бўлса, келажак бизга кулиб боқади,

Тожикистон ривожи ёш-кексага ёқади,

Ҳар бир уйда бахт-иқбол дарё бўлиб оқади,

Пешвомиз, шаксиз, бир кун «Нобел»ни ҳам тақади,

Йўлимизнинг рўшноси Эмомали  Раҳмондир,

Миллатимиз Пешвоси Эмомали Раҳмондир!

 

Неъмат Муҳаммад Саид,

Қабодиён ноҳияси.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Қалб сукут сақлабми турар индамай, доо-о-д, десам кўкларга етади бўзим...

 

Салим Халил - Ҳисор водийсида вояга етган шоир. Унинг шеърларидаги қуйма сатрлардан шеъриятга хос лиризм уфуриб туради. Ҳозирча битта - «Қалб манзаралари» шеърий тўплами чиққан шоирнинг битикларида Она-юрт мадҳи, ота-она олдидаги бурч, миллий қадриятларга бўлган эҳтиром, муҳаббат ва садоқат мавзулари ўзгача бир пафос ва нозик бир дунёқараш билан қаламга олинади. Қуйида шоирнинг янги шеърларини ҳукмингизга ҳавола этамиз.

Муфассал...

Иффатни сақланг, қизларжон…

 

Кўплаб шоир ва ёзувчилар аёлларни таърифлаб, уларнинг шаънига чиройли сўзлар айтишган. Лекин ҳозирги кунда мақтовлару таърифлар айрим аёлларимизга ярашмай  қоляпти, назаримда.

«Сен барибир муқаддассан, муқаддас аёл!» Биргина шу таъриф барча аёлларга берилгандек, гўё.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2590406

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10266762
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2274
10832
56550
10179764
2274
161581
10266762

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.131
Бугун: 01-11-2026 09:27:00

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015