Эсонбой Мустафоқулов, ишбилармон:
-Дунёда бўлиб ўтаётган воқеа-ҳодисалар, глобал ўзгаришлар ва геосиёсий мақсадлар кишини жиддий ўйлантириб қўяди. Атроф-жавонибга назар ташласангиз нималар бўлмаётир, дейсиз. Оммавий ахборот воситалари орқали тарқатилаётган сиёсий воқеалар бир-бирига зид. Қай бирига ишонишингни билмайсан, киши.
Шубҳасиз, ҳар бир воқеа ортида бутун бошли миллат ва халқ, қолаверса, давлат тақдири ётибди.
Ҳозир идеялар ҳам, идеологлар ҳам кўпайгандан-кўпайди.
Ҳар бир хатти-ҳаракатлар ортида у ёки бу тарафлар манфаати ётади. Ҳар ким ўзича – ҳақ. Оддий одамлар кимга ишонишни билишмайди. Беҳуда калтак оддий ва содда одамлар бошида синаётир. Бутун бошли мамлакатлар, халқлар ва миллатлар тақдири кўкка соврилаётир.
Дунёнинг қудратли, ҳаммага маълум ва машҳур давлатлари ўз фойдаларига қаратилган мақсадлари йўлида геосиёсий жанг олиб боришмоқда.
Бу дайри фанода умргузаронлик қилувчи барча ҳалқларга эса, тинчлик, осойишталик ва фаровон ҳаёт керак.
Тинчлик Худонинг беқиёс неъмати эканлиги асрлар давомида ва айниқса, бизнинг замонамизда ўз исботини топаётир. Бу исбот талаб қилмайдиган буюк ҳақиқатдир.
Худога шукр қиламанки, бизнинг жонажон Тожикистонимиз тинч, халқ эса, хотиржам ва осойишта ҳаёт кечирмоқда. Бу осойишта ҳаёт ўз-ўзидан вужудга келмаганлигини ҳамма яхши билади.
Мамлакатимиз сарвари, муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг оқилона сиёсати ўлароқ, бугун осойишта ҳаётга эришганлигимизни ҳеч ким эсдан чиқармаслиги лозим.
Муҳтарам Президентимиз доимо сиёсий зийракликка ундаб келадилар.
Халқнинг сиёсий саводини ошириш борасида, маҳаллий ахборот воситаларининг роли беқиёс эканлигини ҳеч қачон унутмаслигимиз керак.
Айниқса, сиёсий воқеалар шарҳи холислик мезонлари руҳида таҳлил қилинса, бу айни муддаодир.
Мен севимли газетамиз «Халқ овози»да, таниқли сиёсатчи Тожикистон Халқ демократик партияси раиси ўринбосари Саидмурод Фаттоҳзоданинг, «Азия-плюс» газетаси мухбири билан қилган суҳбатини зўр қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Мақола «Биз радикал Ислом ва жанговар атеизмга қаршимиз», деб номланганди.
Рости гап, кейинги пайтларда бундай таҳлилий ва холисона руҳда ёритилган мақола ўқимагандим.
Мақолада келтирилган фактлар, таҳлиллар менга маъқул бўлди. Халқнинг кўнглидаги гаплар. Айниқса, суҳбат асносида ёзилган мақолани «Халқ овози» газетаси орқали ўз она тилимизда ўқишнинг гашти бўлакча бўларкан. Бунинг учун газета раҳбариятига ва унинг ходимларига ташаккурлар айтаман. Худди шу руҳда ёзилган мақолаларни доимо бериб борсаларингиз яхши бўларди. Чунки ҳар хил олди-қочди гаплардан кўра, таниқли сиёсатчилар, юртимизнинг таниқли кишилари номидан, аниқ ҳаётий фактларга асосланган, илмий ва сиёсий оммабоп мақолалар, халқимизнинг сиёсий онгини ўстиришда беқиёс рол ўйнайди.
Холисона айтилган тўғри гап одамнинг кўнглини хотиржам қилади. Келажакка умид билан қарашга ундайди.
Гулчеҳра Сотиболдиева, журналист:
Иллат излаганга иллатдир дунё,
Ғурбат излаганга ғурбатдир дунё.
Ким нени изласа топгай бегумон,
Ҳикмат излаганга ҳикматдир дунё.
Бу мисралар менинг ҳаёт шиоримга айланиб улгурган. Шу тўрт мисрада ибрат олгулик, оламжаҳон маъно бор. Халқ орасида бу дунё беш кунлик деган ибора юради.
Шу беш кунлик ҳаётда ким нимани истаса, шунга эришаркан. Шубҳасиз, истаган нарса билан одам ўз мақсадига етади. Гулдурос солиб ўтаётган умр икки хилда эзгулик ва залолатда кечиши сир эмас.
Тожикистон шарафли халқининг истаги тинчлик ва осоишта ҳаёт эди, у шунга эришди.
Тожикистон осмонини хатар ва зулмат эгаллаб, унинг муқаддас тупроғида қонли жанглар бошланиб кетиб, юрт абгор ҳолатга тушиб қолганида, халқ сарварсиз қолиб, бегоналар оралаганида, ўзининг оқилу доно раҳбари бўлишини чин юракдан истаган эди. Кўпнинг дуоси ижобат бўлади, дейдилар. Бу мазлум халқ ўзининг оқилу доно раҳбарига ҳам эришди.
Бу раҳбар эса, Парвардигорнинг қудрати ила юртга тинчлик олиб келди.
Кўпчилик ҳикмат истади, дунё унга ҳикмат бўлиб намоён бўлди.
Тожикистон мустақил бўлганига 25 йил бўлаётир. Йигирма беш йил мобайнида юртда катта ўзгаришлар рўй берди.
Дунёнинг халқаро ташкилотлари, хусусан, БМТ пештоқида жонажон Тожикистонимиз байроғи ҳилпираб турибди.
Тожикистон дунё ҳамжамиятида ўз овозига эга бўлди. Айни пайтда, айниқса, тинчлик барқарорлиги борасида, дунёда глобал масалага айланиб бораётган сув муаммолари ечимида Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон ташаббуслари инобатга олинди ҳамда қимматли ва муҳим ҳужжат сифатида қабул қилинди.
Тожикистон тарихида йигирманчи асрнинг сўнгги йилларида Тожикистон Ислом тикланиш партияси вужудга келди. Бу партия номусулмон бўлган Европа давлатларининг бирида эмас, тўқсон тўққиз фоиз аҳолиси мусулмон бўлган Тожикистонда, мусулмончилик арконлари тўлиқ бажарилаётган, халқнинг ҳаёти тўлиқ мусулмончиликка асосланган, ота-боболари мусулмон бўлиб яшаб ўтган ва унинг тарихи минглаб йилларга бориб тақаладиган юртда пайдо бўлиши аввалига ғалати туюлмади...
Асли мусулмон бўлган халққа Ислом партияси керакмиди?!
Бизга ота-боболаримиз ёшлигимизданоқ мусулмончилик қоидалари, ахлоқ-одоби борасида таълим бериб келишган. Бизнинг миллийлигимиз, ҳаёт тарзимизнинг ўзи мусулмончилик бўлса, бошқа нима керак.
Кейинги йиллар таҳлилига кўра, Ислом партиясининг пайдо бўлиши одамларни тоифаларга бўлиб юборди. Юртда ҳар хил оқимларнинг вужудга келишига хизмат қилди. Аксинча, Ислом таълимоти мусулмонларни бирликка чақиради.
«Халқ овози» газетасида «Биз радикал ислом ва жанговар атеизмга қаршимиз» мақоласини ўқиб чиқдим.
Саидмурод Фаттоҳзода билан уюштирилган суҳбат ва унда баён қилинган фикрлар менга маъқул бўлди.
Ватанимиз тарихига оид воқеалар жуда тўғри таҳлил қилинибди. Газетада шундай мақолалар сонини кўпайтириш керак. Севимли газетамизнинг тиражи бундан ҳам зиёд бўлсин. Газета раҳбарияти ва ходимларидан миннатдорман. Газета саҳифалари кейинги пайтлар ўқимишли бўлиб бораётганлигидан хурсандман. Газета халқники, юқоридаги мақола каби халқ дилидагини ёзинглар.
Абдураҳим Отабоев,
Тожикистон Халқ демократик партияси Жаббор Расулов ноҳияси бўлими тарғибот ва ташвиқот ишлари бўйича етакчи мутахассиси:
-Давримиздаги энг долзарб саволларга жавоб топилган, кўпчиликни қизиқтираётган энг муҳим масалалар ҳақида ётиғи билан асосли фикр юритилган, атрофлича мушоҳада қилинган... Мен партиямиз Раисининг биринчи муовини ҳурматли Саидмурод Фаттоҳзоданинг матбуотда эълон қилинган фикрлари билан танишар эканман, ана шундай хулосага келдим.
Масалан, Саидмурод Фаттоҳзода журналистнинг саволига жавоб берар экан, партиямиз фаолиятининг ошкора ва оммавий бўлишига эришилганини алоҳида таъкидлаган. Айнан бизнинг бўлимимиз мисолида ҳам ошкоралик ва оммавийликка интилишнинг нақадар самарали бўлиши мумкинлигини кўриш мумкин. Биз тарғибот ва ташвиқот ишларини юритар эканмиз, бажарилаётган ҳар бир ишимиз тўғрисида одамларга аниқ маълумотлар етказишга ҳаракат қиламиз. Бизнинг мақсадимиз бунёдкорлик, юртимиздаги ҳар бир инсоннинг яхши яшаши учун имкониятлар яратиш, жамиятда учрайдиган камчиликларни йўқотиш эканлигини англаган одамларнинг партиямизни қўллаб-қувватлаётганликлари, албатта, қувончлидир.
Ана шу қўлловнинг ёрқин мисолини парламент ва маҳаллий мажлисларга бўлиб ўтган сайловларда баралла кўрдик. Мамлакатимизнинг бошқа жойларида бўлгани каби бизнинг ноҳиямизда ҳам аксарият сайловчилар партиямиз мақсад ва маромларини тўғри, деб топишган ҳолда, номзодларимизга овоз беришди.
-«Биз айнан юзма-юз мунозара халққа ҳар қандай қийинчилик ва муаммоларни самарали тарзда ҳал қилиш имконини беради, деб ҳисоблаймиз»,- дейди ҳурматли Саидмурод Фаттоҳзода. Шу ўринда мен айрим партияларнинг фақат сайловлар давридагина одамлар билан учрашувлар ўтказиш учун интилишлари ҳақида ўйлаб қолдим. Биз эса, ҳар доим аҳоли, сайловчилар билан мулоқотда бўламиз. Юзма-юз учрашувларда бериладиган ҳар бир саволни эътибор билан тинглаб, уларнинг биронтаси ҳам жавобсиз қолмаслигига интиламиз. Баҳс ва мунозаралардан ҳеч қачон чўчимаймиз. Чунки ўз ишини ҳақ билган инсон бўладими, партия бўладими, ҳар қандай ҳолатда дадил мунозарага кириша олади.
Ана шундай баҳс ва мунозаралар давомида бизга қараганда бошқача фикрлайдиган кишиларнинг сўзларини ҳеч қачон бўлмаймиз. Қайтага уларнинг фикри маъқул бўлса, айнан, ўша маъқул жиҳатларини таъкидлаб ўтамиз. Аксинча, сўзлаётган кишининг қарашларидаги асоссиз, бўш, жамият учун фойда ўрнига зарар келтирувчи жиҳатларни сезсак, ҳеч бир қизишмасдан, асосли исботдалиллар келтирган ҳолда, унга қарши фикримизни билдирамиз. «Биз радикал ислом ва жанговар атеизмга қаршимиз» сарлавҳаси билан берилган партиямиз етакчиларидан бирининг фикрлари ҳам қилаётган ишимизнинг тўғрилигини кўрсатади. Жумладан, у суҳбатда «ТИТП тўғрисида мен ўзимнинг ОАВда босилган «Бизнинг сайловимиз қандай маънога эга?» сарлавҳали мақоламда ёзган эдим. Унда коммунистик ва исломий ғоя ҳақида гап кетганди, моҳиятига кўра ҳар икки идеология ҳам мутлақликни истайди. Улар бошқача фикрлашни эшитишни ҳам исташмайди. Ўтган асрнинг охирида Тожикистонда юз берган фуқаролик урушининг сабабларидан бири ҳам бу икки идеология - коммунистик ва сиёсий Ислом ғояларининг урушидир. Идеологиянинг қарама-қарши туриши давлат тизимларининг фалажлашуви ва фуқаролик урушига олиб келди», деган мулоҳазалар бор. Бу мулоҳазалар ҳам бизнинг фаолиятимиз тўғри эканлиги исботи эмасми?
Миср ва Суриядаги воқеалар ҳозирги кунда фақат ўз тинчлигини эмас, балки дунё тинчлигини ҳам ўйлайдиган ҳар бир онгли инсонни ташвишга солаётганлиги тайин гап. «Яқин Шарқ ва Шимолий Африка воқеалари, албатта, мамлакатимиздаги динга эътиқод қўйган кишилар кўнглига жиддий таъсир кўрсатади. Чунки улар Ислом дини шиори остида очиқдан-очиқ аҳолини террор қилишни ва ўрта асрларга хос даҳшатли қотилликларни ўз кўзлари билан кўришди», деб мулоҳаза юритилган «Биз радикал ислом ва жанговар атеизмга қаршимиз» сарлавҳали суҳбатда. Жорий йил сентябрь ойида бизнинг мамлакатимизда ҳам ана шундай даҳшатли қотилликлар юз бермадими? Қўй терисини ёпинган бўри – мамлакат Мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари ўзининг жирканч мақсадлари йўлида не-не инсонлар қонини тўкмади. Энди ўйлаб кўрайлик, агар ҳуқуқ-тартибот соҳасида фаолият юритаётган инсонлар сал ғафлатда қолишганда, бизнинг юртимизда ҳам минг-минглаб бегуноҳ одамларнинг қони тўкилмасмиди? Уйларга ўт қўйилиб, одамлар тинч жой излаб, кўч-кўронини кўтаришмасмиди? Бу воқеалар Ислом динини ниқоб қилиб олган, аслида мақсади ҳокимиятни эгаллаб, айшини суриш бўлган манфурлар борлигини яна бир бор кўрсатди. Тожикистон тинчини, осойишталигини, тараққиётини ўйлаган ҳар бир инсон, у бизнинг партиямиз сафида бўладими-йўқми, террорчи ва бузғунчиларга қарши қатъий курашиши зарур, деб ўйлайман.
«Биз радикал ислом ва жанговар атеизмга қаршимиз» сарлавҳали суҳбатдаги ҳурматли Саидмурод Фаттоҳзоданинг фикр-мулоҳазалари, мушоҳадалари, журналистнинг, ҳатто, қалтис саволларига ҳам берган асосли жавоблари ҳар биримиз учун ўрганишга лойиқ, деб ҳисоблайман. Бу ҳурматли Президентимиз, миллат пешвоси Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг атрофларига ҳар биримизни жипслашишга, у кишининг юрт ва халқ манфаатлари йўлида олиб бораётган эзгу ишларини амалга ошишига ҳисса қўшишга чорлайди.
Маъруф Сегизбоев,
Хўжанд Давлат университети ботаника ва ўсимликшунослик кафедраси ўқитувчиси:
-Мен «Биз радикал Ислом ва жанговар атеизмга қаршимиз», сарлавҳали суҳбатнинг ҳар бир нуқтасини қизиқиб, эътибор билан ўқиб чиқдим. Ҳурматли Саидмурод Фаттоҳзода жуда тўғри, ҳақ гапларни айтган. Масалан, мен у кишининг Президентимизга Миллат пешвоси унвонини бериш тўғрисидаги фикрларини тўла ёқлайман. Ҳа, чиндан ҳам уларнинг давлатчилигимизни барқарор этишдаги қўшган ҳиссаларига қараб баҳо бериш шарт ва зарур.
Мен, асосан, истиқлол даврида ўсиб-улғайдим, таълим олдим. Мана, ҳозир илмий ишимни ёқлаш арафасида турибман. Азиз юртимиз – Тожикистоннинг тараққий топиши йўлида илм билан хизмат қилмоқчиман.
Баъзан ўйланиб қоламан, агар юртимизда тинчлик, осойишталик бўлмаса, мен – оддий бир қишлоқ йигити олим бўла олармидим? Айтинглар, ана шу тинчликни ўрнатишда, шаҳар ва қишлоқларни қайтадан обод этишда, қўшни мамлакатларга қочиб кетган минглаб юртдошларимизни қайтариб келишга ким бош-қош бўлди? Ҳа, албатта, Миллат пешвоси Эмомали Раҳмон бош-қош бўлдилар. Давлатимиз раҳбарининг доно сиёсати туфайли биз ёшларга ўқиш, илм олиш учун барча зарур шароитлар муҳайё этилди. Ёшлар фақат Тожикистонда эмас, балки дунёнинг турли мамлакатларида таҳсил олиш имкониятларига эга бўлишди.
Лекин айни бир пайтда тўқликка шўхлик қилаётган айрим ёшлар ҳам йўқ эмас. Кимдир гиёҳвандликдай боши берк кўчага кириб кетмоқда, кимдир қалби нопок одамларнинг алдовига, макр-ҳийласига учиб, разил ниятли шайтонлар сафига қўшилиб қолмоқда.
«Мамлакат ташқарисида худди ўтган асрнинг 90-йилларидаги каби юртимизнинг ички вазиятини, тинчини бузишдан манфаатдор бўлган доиралар ҳалигача бор. Улар Тожикистонни террор, зўравонлик ва радикализм манбаига айлантиришни исташади. Бу кучлар ўзларининг геосиёсий ва геостратегик мақсадларини амалга ошириш йўлида жамиятдаги бузғунчи табақалар орасидан суянчиқ излашлари табиийдир. Мисол учун, узоққа бориш шарт эмас. Бизга қўшни Афғонистонда ҳамда Ироқу Сурияда экстремист ва террорчи гуруҳларнинг катта сони йиғилди, улар террорчилик ва бузғунчилик амалларини бажариш учун ўз манфаатини кўзлаган доиралар томонидан мўмай маблағ билан таъминланадилар». Ҳурматли Фаттоҳзоданинг бу сўзлари ёшларимизни ҳушёрликка чақириши зарур, деб ўйлайман. Мен дарс жараёнида, дарсдан ташқари талабалар билан олиб борадиган суҳбатларимда ҳам, албатта, бу асосли мушоҳадалардан фойдаланишга ҳаракат қиламан.
Тўғри, кўпчилик талаба ёшларимиз дунёқараши кенг, оқ-қорани таниган йигит-қизлардир. Лекин шоли курмаксиз бўлмайди, деганларидек, ҳали ғўр, билар-билмас кимнингдир пуч ғоясига эргашиб кетадиган ё пулга учадиган ёшлар ҳам йўқ эмас. Ҳозир Сурияда урушаётган одамлар орасида Тожикистондан ҳам кетганлар борлиги сир эмас-ку! Мен талабаларимга доимо ҳушёр бўлишни, қора ниятли одамлар домига тушиб қолмасликларини уқтириб келаман. Ва яна уларга ўзларининг дўстлари, танишларига ҳам террорчи ва бузғунчи гуруҳларнинг аслида қандай ёмон ниятда эканликларини, агар улар Ислом номидан гапирсалар ҳам, сўзларига қулоқ солмасликни тушунтириб боришларини сўрайман. Аслида Ислом дини қоралайдиган жиноятларни содир этаётган, болалар, аёллар, қарияларнинг, бегуноҳ одамларнинг қонини тўкаётганларнинг гаплари ғирт ёлғон эканлигини мисоллар билан тушунтираман.
Ва энди бу каби тушунтириш ишларимда, ёшлар билан мулоқотларда «Биз радикал ислом ва жанговар атеизмга қаршимиз» сарлавҳали суҳбат асқотади, деган фикрдаман.
16 август куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон бунёдкорлик ишлари билан танишиш, бир қатор ҳаётан муҳим иншоотларни фойдаланишга топшириш ва қишлоқ хўжалиги соҳаси билан танишиш мақсадида Хатлон вилоятининг Бохтар ноҳиясига ташриф буюрди.
Раҳбарият, фаоллар, маориф ва маданият арбоблари, ёшлар намояндалари
Муфассал...
Деваштич ноҳияси (илгариги Ғончи) таъсис этилганига тўқсон йил бўлди. Бу йилларда ноҳия бир неча марта тугатилиб, яна қайтадан ташкил этилди. Охирги марта 1965 йили такроран ноҳия мақомини олди ва мана эллик йилдан кўпроқ Тожикистон харитасида Ғончи, яъни Деваштич ўз ўрнига эга. Ўша йилларда ноҳия раҳбарлигини зиммага олган фидойи инсонлар бу гўзал маскан иқтисодий иқтидорини ён-атрофдаги ноҳиялар даражасига яқинлаштириш
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015