Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 20 Ноябр 2015 Кӯришлар: 1473
Печат

 

ДАВЛАТ БОШЛИҒИ ЭМОМАЛИ РАҲМОННИНГ ПОКИСТОНГА ИШ САФАРИ

pokiston11 ноябр, куннинг иккинчи ярмида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон давлат ташрифи билан Покистон Ислом Республикаси пойтахти Исломобод шаҳрига  сафар қилди.

Исломобод халқа

ро аэропортида мамлакатимиз Президентини Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Муҳаммад Навоз Шариф ва бошқа расмий шахслар кутиб олишди.  

Олиймақом меҳмонни кутиб олиш муносабати билан аэропорт икки мамлакат давлат байроқлари ва шиору транспорантлар билан ясатилиб, Фахрий қоровул саф тортганди.

Шунингдек, фақатгина давлат ташрифларига хос бўлган 21 замбаракдан бир вақтда ўқ отилди. 

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг Покистон Ислом Республикасидаги давлат ташрифи Покистон Бош вазири қароргоҳида расмий кутиб олиш маросимидан бошланди.

Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмонни Покистон Бош вазири Муҳаммад Навоз Шариф илиқ ва самимий кутиб олиб, фахрли минбарга таклиф қилди.

Расмий кутиб олиш маросими Фахрий қоровул қўмондони рапорти билан бошланиб, икки мамлакат миллий мадҳиялари ижроси, олиймақом меҳмоннинг фахрий қоровул сафи олдидан ўтиши, Покистон давлат байроғига эҳтиром кўрсатиш билан давом этди.

Расмий кутиб олиш маросими тугаганидан кейин Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ва Покистон Бош вазири Муҳаммад Навоз Шарифлар расмий делегациялар аъзолари билан танишдилар.

Таъкидлаш жоизки, расмий учрашув жараёни Покистон телевидениесида тўғридан-тўғри эфирга узатилди. 

 

ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ УФҚЛАРИ

Икки мамлакат дўстона муносабатлари ва ўзаро самарали ҳамкорликлари келгусидаги тараққиёти билан боғлиқ масалалар муҳокамаси дастлаб Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ва Покистон Бош вазири Муҳаммад Навоз Шарифларнинг тор доирадаги учрашувлари чоғида, сўнгра кенгайтирилган таркибдаги олий даражадаги сўзлашувлар чоғида муҳокама қилинди.

Муҳаммад Навоз Шариф суҳбат аввалида: «Сизнинг ташрифингиздан астойдил хурсандмиз. Биз Тожикистонни иккинчи уйимиз санаганимиз каби Сиз ҳам Покистонни иккинчи уйингиз ҳисоблашингиз мумкин. Сизнинг ташрифингиз дўстона алоқалар ва ҳамкорликларни мустаҳкамлашу кенгайтириш учун яна бир имконият ҳисобланади»,- деди.

Мамлакатимиз Президенти Эмомали Раҳмон ўз навбатида, Покистон томони илиқ истиқболи ва самимий меҳмондорчилигидан қониқиш изҳор қилар экан: «Покистон билан кўп қиррали ҳамкорликларни кенгайтириш ва ўзаро самарали алоқаларни мустаҳкамлаш Тожикистон Республикаси ташқи сиёсати асосий йўналишларидан бири ҳисобланади. Биз учун Покистон савдо-иқтисодий имкониятлари, унинг Марказий Осиё ва Ислом дунёсидаги геостратегик позицияси ҳамда таъсири жуда муҳимдир»,- дея қайд қилди.

Расмий сўзлашувлар жараёнида сиёсат, иқтисодиёт, сармоялар, савдо, энергетика, мудофаа, хавфсизлик ҳамда илм, техника ва маданият соҳаларида ҳамкорликларни ривожлантириш масалалари юзасидан фойдали фикр алмашинди.

Дипломатик муносабатлар ўрнатилгандан кейинги 23 йил мобайнида турли соҳаларда 40 дан зиёд икки томонлама ҳужжатлар имзолангани қайд қилинди.

Тожикистон ва Покистон ўртасидаги маҳсулот айирбошлаш ҳажми 1998 йилдаги 18 миллион доллардан 2014 йили 89 миллион Америка долларига етгани қониқиш билан таъкидлаб ўтилди.

Энергетика соҳасида ҳамкорликларни ривожлантириш Тожикистон ва Покистон иқтисодий алоқалари муҳим масалаларидан бири эканлиги қайд қилинди.

Навоз Шариф Покистонда электр энергияси тақчиллиги сабабли «КАСА-1000» электр узатиш линияси қурилиши бўйича ишларни тезлаштиришга алоҳида эътибор қаратди.

Икки томонлама қарорга мувофиқ, яқин келажакда Тожикистон ҳамда Покистоннинг Исломобод, Лаҳор, Қарочи, Файсалобод ва Квейта шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри авиапарвоз йўлга қўйилиши зарур.

Навоз Шарифнинг сўзларига кўра, Покистон Тожикистоннинг жанубий денгиз йўллари дарвозасига айланишга тайёр.

Темир ва автомобил йўллар қурилиши, Покистон томонининг энергетик лойиҳалар, гидроэлектростанциялар, электр узатиш линиялари қурилиши амалга татбиқ этилишида иштироки, Тожикистон ҳудудида кичик ва ўрта саноат лойиҳаларини молиялаштириш, икки мамлакат ўртасида тўғридан-тўғри авиапарвозларни қайта тиклаш ҳамкорликнинг истиқболли соҳалари сифатида кўрсатиб ўтилди.

Томонлар терроризм ва экстремизмни ўз хавфсизликларига жиддий таҳдид дея атар эканлар, шу соҳадаги ҳамкорликларни мустаҳкамлашга тайёр эканликларини тасдиқлашди. Шу сабабли, Тожикистон ва Покистон ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни амалга татбиқ этиш орқали Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик тикланишига ҳаракат қилишади.

Расмий учрашувлар ва сўзлашувлардан кейин Тожикистон ва Покистон шартнома-ҳуқуқий базасини мустаҳкамловчи 8 та янги ҳужжат имзоланди.

Тожикистон Республикаси Президентининг Покистон Ислом Республикасига давлат ташрифи натижалари ҳақидаги муштарак баёнотни мамлакатимиз Президенти Эмомали Раҳмон ва Покистон Бош вазири Муҳаммад Навоз Шариф имзолади.

Бундан ташқари қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:

-Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Покистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум;

-Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида экстрадиция ҳақида келишув;

-Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида энергетика соҳасида ҳамкорликлар ҳақида келишув;

- Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида саноат соҳасида ҳамкорликларни кенгайтириш тўғрисида меморандум;

-Тожикистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Покистон Савдо-саноат палатаси федерацияси ўртасида Тадбиркорлар муштарак кенгашини ташкил этиш тўғрисида келишув;

-Тожикистон Фанлар академияси ҳамда Покистон Ислом Республикаси Илм ва технология вазирлиги Илмий тадқиқот ва саноатчилик кенгаши ўртасида ҳамкорлик дастури;

-Тожикистон Республикаси Фанлар академияси Геология, зилзилага чидамли қурилиш ва сейсмология институти ҳамда Покистон табиат тарихи музейи ўртасида илмий ҳамкорликлар дастури.

Матбуот анжумани чоғида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ва Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Муҳаммад Навоз Шариф учрашувлар ва сўзлашувлар якунидан қониқиш билдиришиб,  икки дўст мамлакатлар келгусида ҳам ўзаро самарали муносабатларни кенгайтиришдан манфаатдор эканликларини яна бир марта қайд қилишди.

Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Муҳаммад Навоз Шариф икки мамлакат муносабатларини истиқболли дея атар экан: «Покистон Тожикистон билан кўп қиррали ўзаро фойдали алоқаларни кенгайтиришдан манфаатдордир»,- деди.

Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон: «Томонлар икки мамлакатнинг кенг ва барча соҳаларни қамраб олувчи конструктив ҳамкорликлари халқларимиз узоқ муддатли манфаатлари, минтақавий алоқаларни кенгайтириш, минтақада тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга тўлиқ жавоб беради, деган фикрга келдилар»,- деди.

 

САРДОР АЁЗ СОДИҚ БИЛАН УЧРАШУВ

12 ноябр куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Покистон Миллий ассамблеяси раиси Сардор Аёз Содиқ билан учрашди.

Суҳбат аввалида Тожикистон Президенти: «Бугун мамлакатларимиз ҳамкорликлари соҳаси тараққиёт сари юз буриб бормоқда. Биз, шунингдек, мамлакатларимиз парламентлараро ҳамкорликлари даражасидан ҳам қониқиш ҳосил қиламиз. Икки мамлакат парламентлараро делегациялари ўзаро ташрифлари ҳамда уларнинг ўзаро конференциялари ва мажлислари ишида иштироклари илғор тажриба алмашишга ҳисса қўшади»,- деди.

Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Намояндалар мажлиси яқинда Покистон Ислом Республикаси Миллий ассамблеяси билан дўстлик ва ҳамкорлик гуруҳини ташкил қилгани қайд этилди.

Покистон Миллий ассамблеяси раиси Сардор Аёз Содиқ Тожикистон Республикаси Президентининг ҳамкорликлар, айниқса, парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга доир ташаббусларидан қониқиш изҳор қилар экан, мазкур гуруҳ парламентлараро алоқаларни сифатан янги даражага чиқариш учун муҳим ролни ўйнашига ишонч билдирди.

Мамлакатимиз Президенти: «Тожикистон Республикаси минтақа мамлакатлари халқаро парламент ҳамкорлигини тан олиш жараёнида Покистоннинг Осиё парламентини ташкил этишга доир таклифини қўллаб-қувватлайди. Мазкур ташаббусни амалга татбиқ этиш илғор тажрибалар алмашиш жараёнида муҳим рол ўйнайди»,- дея қайд қилди.

Учрашувда, шунингдек, минтақа ва жаҳондаги хавфли сиёсий вазият, жумладан, Афғонистондаги минтақа мамлакатлари учун янгидан-янги мушкулликларни келтириб чиқараётган ҳарбий қарама-қаршиликлар билан боғлиқ масалалар, «Ислом давлати» каби террорчилик ва экстремистик  гуруҳларга қарши кураш ҳамда бошқа долзарб масалалар муҳокама қилинди.

 

ПОКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ МАМНУН ҲУСАЙН БИЛАН МУЛОҚОТ

pokiston 212 ноябрнинг куннинг иккинчи ярмида Покистон Ислом Республикаси қароргоҳида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Покистон Президенти Мамнун Ҳусайн билан учрашди.

Суҳбат чоғида дўстона муносабатлар ва ҳамкорликларни келгусида ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Тор форматда бўлиб ўтган учрашувда Покистон Президенти Мамнун Ҳусейн Покистоннинг Тожикистон билан ҳамкорликларини кенгайтиришдан ўта манфаатдорлигини тасдиқлаб: «Покистон Тожикистон учун ўз эшикларини очди ва биз яқин ҳамда самарали ҳамкорликлар орқали муносабатларимизни иккала томон манфаатларига жавоб берувчи янада юқори даражага кўтаришга тайёрмиз»,- деди.

Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон: «Покистон Ислом Республикаси билан кўп қиррали ҳамкорликларни кенгайтириш, ўзаро самарали ва истиқболли иқтисодий алоқаларни ривожлантиришу мустаҳкамлаш Тожикистон Республикаси ташқи ҳамкорликлари асосий йўналишларидан бири ҳисобланади»,- дея қайд қилди.

Турли даражадаги икки томонлама муносабатлар савдо, сармоялар, энергетика, транспорт, мудофаа, хавфсизлик, маданият ва маориф соҳасидаги ҳамкорликларни келгусида кенгайтириш муҳим омили дея аталиб, ҳамкорликларни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш учун қулай имкониятлар яратиш зарурлиги таъкидланди.

Мамлакатимиз Президенти Покистон иқтисодиёти устувор тараққиёти биз учун кенг имкониятлар яратишини қайд қилди. Чунки Тожикистон Покистон ҳудуди орқали унинг Қарочи ва Гвадар каби энг яқин денгиз портларига чиқиши мумкин.

Тожикистон ва Покистон ўртасида сўнгги йиллардаги мол айирбошлаш суръати ўсишига доир сўз юритилганида, олдинда турган 3 йилда икки томонлама савдо ҳажми 500 миллион Америка долларигача ошиши кераклиги қайд қилинди.

Дўстона ва ўзаро тушуниш фазосида ўтган учрашувда  икки мамлакатнинг Гвадар порти омборлари, «Панж» озод иқтисодий минтақасидан самарали фойдаланишлари ҳамда Тожикистоннинг Афғонистон билан давлат чегараларини мустаҳкамлаш, терроризм, экстремизмга қарши кураш, минтақа мамлакатлари манфаатларига жавоб берувчи муштарак лойиҳаларни амалга татбиқ этиш соҳаларидаги ҳамкорликлари юзасидан фикр алмашинди. 

 

ЭМОМАЛИ РАҲМОН – ПОКИСТОН ҚОИДИ АЪЗАМ УНИВЕРСИТЕТИ ФАЛСАФА ВА ИҚТИСОДИЁТ ДОКТОРИ

pokiston 1Эмомали Раҳмон ва Мамнун Ҳусайнларнинг учрашувларидан кейин Покистон Президенти қароргоҳида маданият ва илм арбоблари, Қоиди Аъзам университети раҳбарияти ва Тожикистону Покистон расмий делегациялари иштирокида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонга Қоиди Аъзам университети фалсафа ва иқтисодиёт доктори фахрли унвони бериш тантанали маросими бўлиб ўтди.

Жумладан, университет академик кенгаши қарорида шундай дейилади: «Жаноби олийларининг доно раҳбарлиги остида Тожикистон Республикаси ташқи сиёсатида ўз аксини топган маданиятлар ўртасида ўзаро тушуниш, диний мавжудият, сабр-бардошлилик, озодлик, демократия ва инсон ҳуқуқларини илгари суриш йўлидаги катта хизматларни ҳисобга олган ҳолда  Исломобод Қоиди Аъзам университети юксак эҳтиром ва ифтихор билан илмий-таълим муассаса ва ҳурматли олимлар номидан Тожикистон Республикаси Президенти, ҳурматли Эмомали Раҳмонга ўзига хос ва муносиб шахс сифатида «Фалсафа ва иқтисодиёт доктори» фахрий унвони билан мукофотлайди».

«Фалсафа ва иқтисодиёт доктори» фахрий унвони гувоҳномасини Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонга Покистон Президенти ва шу билан бир вақтда Қоиди Аъзам университети ректори саналмиш Мамнун Ҳусайн тантанали тарзда топширди.

Мукофот топшириш маросимидан кейин Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон чиқиш қилди ва миннатдорчилик билан: «Янги Покистон асосчиси, Ҳинд ярим ороли миллий-озодлик ҳаракати буюк шахсларидан бири Муҳаммад Али Жиннаҳнинг буюк роли ҳақида яхши маълумотга эгамиз ва Қоиди Аъзам номи билан аталган университетдан мазкур унвонни олиш мен учун ифтихор белгисидир»,- деди.

Ўз сўзи давомида мамлакатимиз Президенти: «Бизга университетингизнинг Покистон турли соҳалари учун кадрлар тайёрлашидаги ва унинг устувор тараққиётидаги сезиларли роли ҳақида яхши маълум»,- дея таъкидлади.

Тожикистон Президенти умумий маданий-тарихий илдизлар, тожик тилининг урду тили билан яқинлиги халқларимизга бир-бири маданий қадриятларидан фойдаланишга имконият яратишини қайд қилди.

 

ИСЛОМОБОД «ШАКАРПАРИЁН» БОТАНИКА БОҒИГА ТАШРИФ

Покистон Ислом Республикасига давлат сафари учинчи кунида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Исломобод шаҳридаги «Шакарпариён» ботаника боғига ташриф буюрди.

Ташриф чоғида Тожикистон Президентига Исломобод умумий тараққиёт бошқармаси намояндалари ҳамроҳлик қилишиб, олиймақом меҳмонни мазкур боғ кўчатлари ва ўсимликлари билан таништирдилар.

Маълум бўлишича, бу ерда турли хил сояли ва мева берувчи дарахтлар, манзарали гуллар ва буталар кўчатлари парвариш қилинаркан.

Бунёдкор раҳбар ҳисобланган Эмомали Раҳмон дўстона муносабатлар ва ҳамкорликлар янада мустаҳкамланиши ҳамда ривожланиши белгиси сифатида боғда катта гулли магнолия кўчатини ўтқазди.

Бу ерда Давлат бошлиғи фахрий меҳмонлар китобида дастхат ҳамда Тожикистон ва Покистон алоқалари кенгайиши, икки дўст халқлар ва давлатлар фаровонлиги ҳақида тилаклар қолдирди.

Шу билан Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг Покистон Ислом Республикасига давлат ташрифи муваффақиятли ва самарали натижалар билан ниҳоясига етди.

 

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Шукрулло ХАЙРЗОДА: -Ўтган йил олийгоҳимиз учун ютуқлар йили бўлди

 

Бугунги суҳбатдошимиз Хайрзода Шукрулло Қурбонали – Тожикистон Давлат молия ва иқтисод университети ректори, иқтисод фанлари номзоди.

Шукрулло Хайрзода Тожикистон Молия ва иқтисод институтини 2005 йили қизил диплом билан битирди. 2006-2011 йиллар олийгоҳда ассистент, катта ўқитувчи сифатида фаолият юритди. Ш. Хайрзода 2012 йили

Муфассал...

Майли, ишқнинг дорларига осилсайдим - Роҳат дердим ишқдан етган озорларга…

 

Боғи ошиқондаги манзара

Куз.

Чирт-чирт узилади барглар шохидан,

Хазонрезлар оқа бошлар боғларда,

Йўлакларда эргашади ортимдан –

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990673

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477909
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3837
4027
21522
7426653
99553
114875
7477909

Сизнинг IPнгиз: 3.21.246.53
Бугун: 23-11-2024 17:06:54

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015