Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 03 Сентябр 2015 Кӯришлар: 1706
Печат

 

kulob 331 август куни мамлакат Президенти Эмомали Раҳмоннинг Кўлоб шаҳрига иш сафари 700 йиллиги Давлат бошлиғининг ташаббуси билан бутун республикада кенг нишонланадиган Шарқнинг буюк мутафаккири Мир Сайид Али Ҳамадоний мавзолейига ташриф буюришдан бошланди.

Мавзолей ёнида тинчлик ва барқарорлик мустаҳкамлиги, Тожикистон Миллий бирлиги мустаҳкамланиши ва гуллаб-яшнаши умидида ибодат қилинди.

Мавзолей саҳнида бу буюк донишманднинг ибратбахш ҳаётига доир кўргазма ташкил этилди.

Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон Мир Сайид Али Ҳамадоний асарларини нашрдан чиқариш ва кенг муштарийлар оммасига тарқатиш ҳақида топшириқ берди. Зеро, бу мутафаккир асарлари мазмун-моҳияти маънавий тарбия, бирлик, жипслик ва одамлар орасидаги муҳаббатни мустаҳкамлашда жуда фойдали бўлади.

Таъкидлаш жоизки, бу муҳим сана муносабати арафасида мамлакат Президенти Эмомали Раҳмоннинг бевосита қўллаб-қувватлаши билан Мир Сайид Али Ҳамадоний музейи ва мавзолейи гумбази қайта тикланди.

***

Кўлоб шаҳрига иш сафари доирасида мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон 1800 томошабин ўрнига эга бўлган сузиш ҳавзаси очилиши маросимида иштирок этди. Рамзий тасмани кесган Давлат бошлиғи, бу йирик спорт иншоотини фойдаланишга топширди.

Эслатиб ўтиш жоизки, Давлат бошлиғи 2013 йили Кўлоб минтақаси шаҳру ноҳияларига сафарларидан бирида спортнинг сув тури ёпиқ қасри қурилишини бошлаб берган эди. Бунёдкорлик ишлари икки йил давом этди.

Бугунги кунгача шаҳарда бундай ёпиқ сузиш ҳавзаси мавжуд эмасди. Тожикистон Республикаси Президенти яратувчанлик сиёсати доирасида бу иншоот соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш замонавий маркази сифатида бунёд этилди.

kulob1Бу сузиш ҳавзасининг қурилиши билан спортчилар ўз маҳоратларини йил давомида оширишларига имконият пайдо бўлди.

Келажакда, қулай имкониятлардан фойдаланган ҳолда, олий даражадаги тадбирлар уюштирилади. Кўлоб шаҳри спортчилари республика ва халқаро миқёсдаги мусобақаларда янада фаол иштирок эта олишади.

***

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон сузиш ҳавзасининг ёнида келгуси авлод учун мактуб жойлаштириб, учта кўп қаватли турар-жой биноси, футбол ва спорт майдончалари қурилишини бошлаб берди.

Бу ерда замонавий лойиҳа асосида 9 ва 12 қаватли турар-жойлар қурилиши таъкидланди.

Икки йилдан сўнг қуриб битказиладиган бу иншоотдан 240 та квартира жой олади. Қурилиш ишлари учун 20 миллион сомоний ажратиш назарда тутилган.

Футбол ва спорт майдонлари қурилиши асосий буюртмачиси мамлакат Футбол федерацияси ҳисобланади. Давлат бошлиғи бу иншоотларни сифатли ва белгиланган муддатда қуриб, фойдаланишга топшириш ҳақида кўрсатма берди.

***

Мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон Кўлоб шаҳри вилоят клиник касалхонаси минтақавий перинатология маркази ҳамда руҳий ва наркологик хасталиклар касалхонаси қурилишига биринчи ғиштни қўйди.

Лойиҳага биноан, руҳий ва наркологик касалликлар беморхонаси тўрт қаватли бўлиб, ундан ер ости биноси ҳам ўрин олади ҳамда унинг умумий майдони 5658 квадрат метрни ташкил қилади.

Руҳий хасталикларни даволаш иншоотида 80 ўрин, наркологик касалликлар биносида 40 та даволаниш ўрни бўлиши белгиланган.

Касалхонанинг ертўласидан поликлиника, клиник лаборатория, наркологик текширув тармоғи ҳамда Кўлоб минтақаси суд-тиббий экспертиза маркази жой олади.

 «Корезлоиҳа» очиқ ҳиссадорлик жамияти мутахассисларининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, иншоот қурилиши қиймати 12 миллион 680 минг сомонийни ташкил қилади. Шундан 1 миллион 440 минг сомонийси зарур тиббий ускуналар хариди учун назарда тутилган.Иншоот қурилиши жараёнида 700 нафардан зиёд маҳаллий аҳоли ишга жалб қилинади.

Қурилиш ишлари тугатилгандан сўнг, икки иншоотда соҳанинг 500 нафардан зиёд ёш мутахассислари доимий иш жойлари билан таъминланади.

kulobКўлоб шаҳри вилоят клиник касалхонаси перинатология маркази она ва болага тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида қурилади.

Марказдан туғруқ бўлими, янги туғилган чақалоқлар, болалар касалликлари, реанимация, аёллар касалликлари бўлими, жарроҳлик йўли билан даволашнинг махсус жиҳозлантирилган биноси, жарроҳлик бўлими жой олади.  Қурилаётган иншоот уч қаватли бўлиб, унинг умумий майдони 7 минг квадрат метрни ташкил қилади.

***

Давлат бошлиғи шаҳарнинг Абдураҳимов кўчасида Тиббиёт коллежи ётоқхонаси қурилишини бошлаб берди.

Лойиҳага мувофиқ, мазкур ётоқхона беш қаватли бўлиб, ертўла биносига эга ва 458 студент учун мўлжалланган.

Давлат бошлиғи ётоқхонанинг етти қаватли биносини қуриб, у ерга 700 студентни жойлаштириш топшириғини берди.

Ертўладан ошхона, кичик спорт зали, стол тенниси зали, ёрдамчи бинолар, жумладан, сартарошхона, кир ювиш хонаси, каравотларни сақлаш омборлари ва бошқалар жой олади.

Юқори қаватларда студентлар учун хоналар, ўқиш зали, компютер технологияларини ўрганиш зали, аёллар ва эркаклар кир ювиш жойлари бўлиши режалаштирилган.

***

Кўлоб шаҳрида мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон рамзий лентани кесар экан, Тожикистон Республикаси ички ишлар вазирлиги Милиция коллежи давлат таълим муассасаси ётоқхонаси замонавий корпуси очилиш маросимида қатнашди.

Бу ётоқхона 400 курсант учун мўлжалланган. Ётоқхонада шунингдек, сартарошхона, ошхона, нонвойхона, ҳаммом ва бошқа зарур шароитлар мавжуд.

Тожикистон Республикаси ички ишлар вазирлиги Милиция коллежи давлат таълим муассасаси етимлар, қаровчисиз қолган болалар ва ҳалок бўлган ҳуқуқ муҳофазаси органлари ходимлари фарзандлари ҳисобидан соҳанинг махсус тайинланган мутахассисларини тайёрлаш учун ташкил этилган ягона давлат таълим муассасаси ҳисобланади. Бу муассаса курсантлари ота-онасиз ёки улардан бирини йўқотган, камтаъминланган оилалар фарзандлари, қаровчисиз қолганлар, ҳуқуқ муҳофазаси органларининг ҳалок бўлган ходимлари фарзандларидир.

Мамлакат Президенти бу муассасани ташкил этишдан асосий мақсад мамлакат Ҳукумати томонидан бундай болаларни ўз қарамоғига олиш ва уларга ғамхўрлик кўрсатишдан иборат эканлигини таъкидлади. Давлат бошлиғи мазкур муассаса битирувчилари ўз халқи ва давлатига виждонан, ҳалол ва жасорат билан хизмат қилишларига ишонч билдирди.

Мамлакат Президенти курсантларни доимий назорат остига олиш, уларда ватанпарварлик туйғусини тарбиялаб, шу йўл орқали келгусида уларнинг танлаган касбларида халқ ва давлат манфаатларига содиқ қолишларини таъминлаш топшириғини берди.

Замонавий ётоқхона биноси очилишини мамлакат Президенти Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг ҳарбий хизматчилар ва мамлакат ҳуқуқ муҳофазаси органлари келгуси кадрлари учун яхши шароитларни яратишга йўналтирилган яхши ташаббуси дея атади.

Шу ернинг ўзида Давлат бошлиғи Милиция коллежи шароити билан ҳам танишди.

Милиция коллежи иккинчи йил фаолият юритаётган бўлиб, бу ерда атиги 261 курсант таҳсил олмоқда.

Коллеж капитал таъмирдан чиқарилган. Унда айни пайтда қулай имкониятлар, жумладан, 400 курсант учун ётоқхона, замонавий ошхона, компютер синфхонаси, криминалистика, ҳайдовчилик ва инглиз тилини ўрганиш синфхоналари ҳамда зарур ускуналар билан жиҳозлантирилган машқ майдони, тиббиёт нуқтаси, ҳаммом, замонавий кутубхона мавжуд. Курсантлар ойлик стипендиялар билан таъминланишган.

Давлат бошлиғи Ички ишлар вазирлигига мамлакат раҳбарияти ва Ҳукумати томонидан яратилган шароитлардан фойдаланган ҳолда, таълим-тарбия сифатини яхшилаш, малакали, жасур ва ватанпарвар кадрлар тарбияланишига ҳисса қўшиш топшириғини берди.

***

Шу куннинг ўзида мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон Кўлоб минтақаси шаҳру ноҳиялари солиқ нозирлигининг беш қаватли биноси очилиши маросимида иштирок этди.

Мамлакат Президенти аёллар миллий либосларига юқори баҳо берди ва уларни тожиклар эзгу анъаналарини эҳтиром этиш, миллий урф-одатларга риоя қилиш, бегона қадриятлардан сақланишга ундади.

Солиқ нозирлиги биноси Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Солиқ комитети маблағлари ҳисобидан қурилган.

Иш шароити билан танишув жараёнида мамлакат Президентига қурилиш ишлари тўлиқ Хитой Халқ Республикасининг «Сензянси Академия» ёпиқ ҳиссадорлик жамияти томонидан олиб борилгани маълум қилинди.

Ички ва ташқи наққошлик ишлари «Меҳансоз» масъулияти чекланган жамият мутахассислари томонидан амалга оширилди. Иншоотни ўз вақтида ва сифатли фойдаланишга топшириш учун бир сменада 120 нафаргача қурувчи ишлади. Иншоот қурилиши 2013 йилнинг сентябрида бошланган бўлиб, қурилиш ва жиҳозлаш ишлари умумий ҳажми 15 миллион 600 минг сомонийни ташкил қилди. Кўлоб минтақаси шаҳру ноҳиялари солиқ нозирлиги биноси катта мажлислар зали, кенг кабинетларга эга. Бино рўпарасида, шунингдек, иккита замонавий фаввора қурилган.

Давлат бошлиғи ходимларга солиқ тўловчилар учун сифатли хизмат қилиш топшириғини берди.

Бинода солиқ органининг 52 ходими 32 минг солиқ тўловчига хизмат кўрсатади.

Бундан ташқари, соҳа мутахассислари малакаларини ошириш учун мазкур бинода барча зарур шароитлари билан таълим маркази ташкил этилган.

***

Кўлоб шаҳрида Солиқ нозирлиги замонавий биноси очилганидан сўнг, Давлат бошлиғи шаҳар марказида 100 ўринли «Чинор» меҳмонхонасини фойдаланишга топширди.

Бу замонавий меҳмонхона «Комил-2010» масъулияти чекланган жамият томонидан қурилди. Меҳмонхона қурилиши ва жиҳозлантиришга 46 миллион сомонийдан зиёд маблағ йўналтирилди. Меҳмонхонанинг 13 қаватли биноси ертўла ва болохонага эга.

Меҳмонхона қурилиши туфайли 100 нафардан зиёд маҳаллий аҳоли, асосан, хотин-қизлар доимий иш жойлари билан таъминланади.

Меҳмонхона биринчи қаватида 7 минг нусха китобга эга кутубхона мавжуд. Ушбу қаватнинг бошқа қисмида савдо маркази жойлашган.

Биринчи қаватда мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон моҳир чеварлар, заргарлар, ҳайкалтарошлар, рассомлар маҳорати билан танишиб, улар ишига юқори баҳо берди.

Бу ерда Давлат бошлиғи 68 нафар етим болага совғалар, жумладан, кийим-кечаклар улашди.

***

Шундан сўнг мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон Ориёно маҳалласига ташриф буюрди.

Лаёқатли болалар учун Президент мактаби таълим муассасаси ўқитувчилари ва ўқувчилари Давлат бошлиғини илиқ кутиб олишди.

Президент мактаби асосий биноси ёнида рамзий лентани кесган мамлакат Президенти кўп қаватли турар-жойни фойдаланишга топширди.

Президент мактаби ўқитувчилари учун мўлжалланган бу тўққиз қаватли турар-жой биноси замонавий шаҳарсозлик меъёрларига риоя этилган ҳолда қурилган бўлиб, 36 та квартирага эга.

Президент мактабида Кўлоб шаҳри, мамлакатимиз бошқа шаҳру ноҳияларидан тажрибали педагоглар танлов асосида ишга жалб этилган бўлиб, улар турар-жой ва яхши шароитлар билан таъминланганлар.

***

Президент мактаби ўқитувчилари учун тўққиз қаватли турар-жой биноси фойдаланишга топширилганидан сўнг, Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон сутни қайта ишлаш корхонаси ва қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи фаолияти билан танишди.

Мамлакат Президенти тугмани босиш орқали янги технологик тармоқлар билан жиҳозлантирилган сутни қайта ишлаш корхонаси фаолиятини бошлаб берди. Бу ерда 12 нафар хотин-қиз иш ва юқори ойлик маош билан таъминланади. Корхона суткалик иқтидори 10 тонна сутни қайта ишлашга тенг бўлиб, ундан 10 хил сут маҳсулотлари, жумладан, қаймоқ, қатиқ, сариёғ ва бошқа маҳсулотлар тайёрланади.

Қайта ишлаш учун хом ашё томонлар келишувига мувофиқ, вилоят чорвачилик хўжаликлари ҳамда Кўлоб шаҳри деҳқон хўжаликларидан қабул қилинади.

Давлат бошлиғи корхона ходимларига маҳсулот сифатини яхшилашга доир фойдали кўрсатмалар берди.

Маълум бўлишича, сутни қайта ишлаш корхонаси лаборатория, маҳсулотни сақлаш учун катта омборга эга бўлиб, унинг капитал таъмири Душанбе сут комбинати раҳбарияти томонидан 285 минг сомоний ҳисобига амалга оширилди. Шунингдек, 2 миллион 193 минг сомонийга замонавий ускуналар харид қилиниб, ўрнатилди.

Корхона 7 та ишлаб чиқариш цехидан ташкил топган бўлиб, улар фаолияти биринчи эҳтиёждаги рўзғор моллари ишлаб чиқаришга мўлжалланган.

МИР САЙИД АЛИ ҲАМАДОНИЙ 700 ЙИЛЛИГИ АСОСИЙ ТАНТАНАЛАРИ

31 август, куннинг иккинчи ярмида мамлакат Президенти Мир Сайид Али Ҳамадоний 700 йиллигига бағишланган байрамона маданий дастурда иштирок этиш мақсадида Кўлоб шаҳрининг Исмоил Сомоний номли паркига ташриф буюрди.

Мамлакат Президенти барча иштирокчилар ва Кўлоб шаҳри фуқароларини Мир Сайид Али Ҳамадоний 700 йиллиги ва олдинда турган Тожикистон Республикасининг Давлат мустақиллиги байрами билан табриклади. Ўз чиқишида мамлакат Президенти: «Кўлоб шаҳри аҳолисининг илиқ кутиб олиши ва шодон кулиб турган юзларидан байрамона тадбирларга жуда яхши тайёргарликлари маълум. Кўлоб шаҳри мағрур ва шарафли халқи севимли мамлакатимиз давлат мустақиллиги 24 йиллик байрамига ҳам ҳар томонлама тайёрланиб, бу жараёнда қатор чора-тадбирлар амалга ошириляпти»,- деди.

Давлат бошлиғи шаҳар ҳар бир аҳолиси ва бутун тожик халқига мамлакат Ҳукумати номидан миннатдорчилик билдирди.

-Қадимий Кўлоб шарафли халқи учун давлат мустақиллиги алоҳида аҳамият касб этади. Чунки бу шаҳар аҳолиси бошқа азиз ватандошларимиз қаторида тинчлигу барқарорликка эришиш, Конституцион Ҳукуматни ҳимоялаш, миллий бирликни мустаҳкамлаш йўлида жасорат кўрсатдилар,- дея таъкидлади мамлакат Президенти.

Давлат бошлиғи миллий бирликка эришилгандан сўнг қадимий Кўлоб халқи тинчлик, барқарорлик ва мустақил Ватанга миннатдорчилик билан ободончилик ишлари ва замонавий инфратузилмалар ташкил этишга киришганликларини таъкидлади.

Кўлоб шаҳри гуллаб-яшнашига ҳисса қўшувчи халқаро аэропорт, «Қўрғонтепа-Кўлоб» темир йўли қурилиши, шаҳар хиёбону кўчалари таъмири ва қайта тикланиши, Спорт қасри қурилиши, 17 та спорт майдони, ўнлаб ишлаб чиқариш корхоналари ва хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этилиши мустақиллик даври ташаббуслари сифатида кўрсатилди.

Давлат бошлиғи мамлакат Ҳукумати шаҳарнинг асосий муаммоларидан бири – ички йўллар таъмири ва қайта тикланиши масаласини ҳал қилиш учун алоҳида лойиҳа тайёрлаб, унга кўра, уч йил ичида  100 миллион сомонийлик маблағ эвазига шаҳарнинг 20 километр ички йўллари жаҳон стандартлари асосида, жумладан, йўлларни ёритиш ва 30 метрлик автомобил кўприги қурилиши билан  уч босқичда таъмирдан чиқарилишини таъкидлади.

-Кўлоб шаҳрининг МДҲга аъзо мамлакатлар маданий маркази, деб эълон қилиниши бу, шаҳар мақоми ва унинг тараққиёти ошаётганидан гувоҳлик беради,- деди мамлакат Президенти.

Яратувчанлик ва ободончилик жараёнларини келгусида давом эттириш учун мамлакат Ҳукумати ўтган йили «2015-2019 йиллар Кўлоб шаҳри тараққиёти давлат дастури»ни қабул қилган бўлиб, унинг умумий ҳажми 1 миллиард 46 миллион сомонийни ташкил қилади.

Мустақиллик даврида Мир Сайид Али Ҳамадоний юбилейи иккинчи марта ўтказиляпти. Бу буюк шахсга бағишланган тадбирлар доирасида буюк мутафаккир музей ва мавзолейлари қайта тикланиб, республикада бир қатор муҳим маданий чора-тадбирлар қабул қилинди.

-Бугун биз Мир Сайид Али Ҳамадоний 700 йиллик юбилейи тантаналарини меҳмондўст ва қадимий Кўлобда бошлашга қарор қилдик. Сўнгра мамлакат пойтахти Душанбе шаҳри ва Кўлоб шаҳрида маҳаллий ва хорижий олимлару меҳмонлар иштирокида халқаро илмий конференцияни ўтказамиз,- деди мамлакат Президенти.

Мир Сайид Али Ҳамадоний Шарқнинг буюк шахсларидан бири бўлиб, нафақат бизнинг мамлакат, балки Эрон, Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон ва бир қатор араб давлатларида мутафаккир, файласуф ва шоир сифатида машҳур бўлган.

«Мир Сайид Али Ҳамадоний жамият барқарорлигини тинчлик ва бирликда, деб билган. У ҳар доим тинчлигу бирлик тарафдори бўлган,- деди Давлат бошлиғи. –Буюк мутафаккир бу ғоялари доирасида биз нафақат тўлиқ бирликка эришишимиз, балки ҳар қандай ёқимсиз ҳодисаларга қарши курашмоғимиз, ёшларни замоннинг  «Ислом давлати» деб номланган террорчилик ташкилоти ва радикал ҳаракатлар сафида жангларда қатнашиш каби даҳшатли таҳдидларидан ҳимоялашимиз керак,- дея қўшимча қилди.

Мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон шарафли ва мағрур тожик халқи, жумладан, қадимий Кўлоб аҳолиси ҳам аждодлар мероси ва буюк мутафаккирларимиз асарларини ўрганар экан, бундан кейин ҳам азиз Ватанимиз ободончилиги йўлида курашишлари ва меҳнат қилишлари, Тожикистон байроғини халқаро майдонда юқори кўтариб, муқаддас миллий қадриятларимизни кўз қорачиғидек асрашларини ишонч билан қайд қилди.

Давлат бошлиғи сўзи охирида барча иштирокчилар ва улар сиймосида мамлакат фуқароларини буюк миллий байрам – Тожикистон Давлат мустақиллиги байрами билан табриклаб, Ватанга гуллаб-яшнаш ва тараққиёт тилади.

Сўнгра санъат арбоблари меҳмонларга Мир Сайид Али Ҳамадоний 700 йиллик юбилейига бағишланган байрамона дастурни намойиш қилдилар.

***

kulob 21 сентябр куни мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон Абуабдулло Рўдакий номли Кўлоб давлат университетига ташриф буюриб, унинг энг янги таълим ускуналари билан жиҳозлантирилган янги замонавий биносини фойдаланишга топширди. Билимлар куни муносабати билан жорий йилги республика марказий тантаналари бу университетда ўтказилиб, унинг бориши республика телеканаллари орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилди.

Давлат бошлиғи мазкур илм ва маънавият даргоҳида университет ўқитувчилари ва студентлари билан Тинчлик дарсини ўтди.

Таъкидлаш жоизки, Абуабдулло Рўдакий номли Кўлоб давлат университети ташкил этилганига 70 йил тўлди. Тожик халқининг асосий илм-маданият марказларидан бири ҳисобланган Кўлоб шаҳри олий ўқув юрти 70 йил давомида илк бор таълим-тарбия барча шароитларига эга бўлган бундай замонавий бинога эга бўлди.

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Тожикистон Республикаси Ҳукумати мажлиси

 

28 феврал куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, мамлакат Ҳукумати Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмон бошчилигида Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлис ишида дастлаб "2018 йил 1 январ ҳолати бўйича мавжуд ерлар,

Муфассал...

Хўжандлик аёллар: Паём - тараққиёт кафолати

 

Хўжанд шаҳридаги Рўдакий қасрида "Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг ташаббуси - 2019-2021-йиллар Қишлоқлар, сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йиллари - устувор ривожланиш кафолати" мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди. Мазкур йиғилиш иштирокчилари - хўжандлик фаол, таниқли аёллар Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1991008

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478486
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4414
4027
22099
7426653
100130
114875
7478486

Сизнинг IPнгиз: 3.145.164.47
Бугун: 23-11-2024 17:41:03

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015