28 июл куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон аҳоли турмуш тарзи ва ўтган сафарларида айтиб ўтилган топшириғу кўрсатмалар ижросининг бориши билан бевосита танишиш ҳамда Тоғли Бадахшон мухтор вилояти ижтимоий-иқтисодий ва маданий тараққиётига ёрдам бериш мақсадида бу вилоятнинг шаҳру ноҳияларига иш сафари билан ташриф буюрди.
Давлат бошлиғининг иш сафари Ванж ноҳиясидан бошланди.
Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонни Ванж ноҳияси аҳолиси ва фаоллари Сурхсангов мавзесида ўзига хос эҳтиром, илиқлик ва самимият билан кутиб олишди.
Бу ерда Давлат бошлиғи иштирокида «Душанбе-Кўлоб-Хоруғ» автомобил йўлидаги Ванжоб дарёсида янги автомобил кўприги ишга туширилди. Автомобил кўприги қурилиши давлат раҳбарияти ва мамлакат Ҳукумати яратувчанлик сиёсати мантиқий давоми ҳисобланиб, у Тожикистон давлатининг асосий мақсадларидан бири – мамлакатни коммуникацион тўсиқдан чиқариш ва унинг халқи турмуш тарзини яхшилашга йўналтирилган.
Кўприк қурилиши учун Тожикистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва Хитой йўллар ва кўприклар қурилиши бўйича корпорацияси ўртасида «Душанбе-Кўлоб-Хоруғ» автомобил йўлида Ванжоб дарёси орқали кўприк қурилиш тўғрисида 4 миллион 306 минг Америка доллари ҳажмидаги келишув имзоланганди. Қурилиш ишлари 2014 йилнинг сентябрида бошланган бўлиб, 2015 йили охирига етказилди.
Лойиҳага биноан, кўприк юк кўтариш қудрати 100 тоннани, унинг узунлиги 146 метрни ташкил қилади. Кўприк кенглиги 10,5 метр, машиналар ўтишга мўлжалланган қисми 8,5 метрга тенгдир.
Мазкур кўприк қурилиши учун Тожикистон Республикаси бюджетидан ҳаммаси бўлиб 22 миллион 914 минг сомоний маблағ ажратилган.
Бу кўприк мамлакат халқи, жумладан, ҳайдовчилар ва йўловчилар учун катта иқтисодий фойдага эга.
**
БАДАХШОНДА ТАДБИРКОР АЁЛЛАР СОНИ ОШАВЕРАДИ
«Душанбе-Кўлоб-Хоруғ» автомобил йўлидаги Ванжоб дарёси устида автомобил кўприги очилиш маросимида иштирок этгандан сўнг мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон Ванж ноҳияси Рованд қишлоқ жамоатидаги Ғужоваст қишлоғига ташриф буюрди.
Рованд қишлоқ жамоати аҳолиси мамлакат Президентини самимий кутиб олишди.
Бу ерда Давлат бошлиғи тантанали равишда рамзий тасмани кесар экан, чакандани қайта ишлаш цехи фаолиятини бошлаб берди.
Маълум бўлишича, чакандани қайта ишлаш корхонаси Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг Ванж ноҳиясига сафарларидан бирида ишбилармон аёл Васила Ғафурова томонидан илгари сурилган таклифга биноан, Давлат бошлиғи топшириғи билан Тоғли Бадахшон мухтор вилояти тадбиркор аёллари учун белгиланган 167 минг сомонийлик Президент гранти маблағлари эвазига қурилди.
Энди корхонада 6 киши доимий иш билан таъминланади. Чаканда пишган мавсумда эса, 25 нафаргача киши иш жойига эга бўлади.
Корхона бунёд этилгунга қадар бу ерда чакандадан 120 литргача мой тайёрланарди. Энди чакандадан мой, шарбат ва малҳам тайёрлаш ҳажми ошади. Чаканда дарахтининг кўплиги бу ерда шундай корхонани бунёд этиб, халққа хизмат кўрсатишга имкон яратди.
Корхона шароити билан танишув жараёнида Васила Ғафурова Давлат бошлиғига муносиб совға учун миннатдорчилик билдирди.
Шуни зикр этиш жоизки, мамлакатда давлат мустақиллиги ва умумий бирлик шарофати билан Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг кичик ва ўрта тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш сиёсати доирасида кўп сонли саноат корхоналари бунёд этилди. Бу бир томондан иш жойлари таъсис этиш, бошқа томондан эса, маҳаллий маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини оширади. Чунончи, Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон ўз чиқишларида таъкидлаганидек: «Биз Тожикистонни индустриал-аграр давлатга айлантиришмиз керак». Мамлакатда бу йўналишда устувор қадамлар ташланган бўлиб, ўз маҳсулотимиз – Ватан хом ашёсини қайта ишлашга доир турли корхоналар ўз фаолиятини бошлаб юборган.
Чакандани қайта ишлаш корхонаси ишга туширилганидан сўнг мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон Рованд жамоатининг Вишхарвак қишлоғига ташриф буюриб, «Ванжи боло» сайёҳлик-ишлаб чиқариш мажмуасини фойдаланишга топширди.
«Руҳом» масъулияти чекланган жамияти томонидан 1 миллион 750 минг сомоний маблағ эвазига қурилган мажмуада ошхона, 30 ўринли конференция зали, 20 та ётоқ жойига эга меҳмонхона ва битта ҳордиқ чиқариш маскани мавжуд.
«Ванжи боло» сайёҳлик-ишлиб чиқариш мажмуасида мева-чеваларни қайта ишлаш корхонаси бунёд этиш назарда тутилган ва унинг қурилиши билан ноҳиянинг кўп сонли аҳолиси доимий иш жойлари билан таъминланади.
Ванж ноҳиясининг шароит ва иқлими сайёҳлик соҳасини ривожлантириш учун муносибдир. Шу сабабли, Тожикистон Республикаси Ҳукумати имкониятлардан фойдаланган ҳолда, сайёҳларни бу хушманзара гўшаларга жалб этиш учун барча чора-тадбирлар амалга оширилиши зарур.
«Ванжи боло» сайёҳлик-ишлаб чиқариш мажмуаси очилиш маросимидан сўнг мамлакат Президенти Ванж ноҳияси аҳолиси ва фаоллари олдида нутқ сўзлаб, улар билан самимий суҳбат қурди.
Ўз сўзи аввалида мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон жорий йилнинг 20 июлида рўй берган табиий офат натижасида етказилган моддий зарар ва олти нафар фуқаронинг ҳалок бўлганини эсга олар экан, ҳалок бўлганлар қариндошлари ва яқинларига яна бир марта ўз ҳамдардлиги ва таъзиясини изҳор қилди.
Давлат бошлиғи табиий офат натижасида зарар кўрган аҳоли учун барча қулай шароитларни яратиш, чунончи, вайрон бўлган иншоотларни ўз вақтида барқарор этиш масаласи мамлакат Президентининг диққат марказида эканлигини билдирди.
Мамлакат Президенти мамлакат Ҳукуматининг зарар кўрганлар турар жойларини қайта тиклаш ва моддий-маънавий ёрдам етказишга доир тезкор мажлисидаги топшириқларини эслатар экан, табиий офатдан зарар кўрганлар турар жойлари 2015 йилнинг 6 ноябригача қурилиб, эгалариги топширилди.
Давлат бошлиғи мустақиллик даври ютуқлари ва давлату мамлакат Ҳукуматининг ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши борасида мулоҳаза юритаркан, охирги йилларда давлат ва мамлакат Ҳукумати ёрдами ҳамда ватанпарварлик ташаббуслари ва мамлакат фуқароларининг софдиллигу аҳиллик билан қилган саъй-ҳаракатлари туфайли мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаёти барча соҳалари устувор тараққиёти таъминланиб, севимли Ватанимиз ҳар бир гўшаси, жумладан, Ванж ноҳиясида ҳам умумий ўзгаришлар амалга оширилаётганини таъкидлаб ўтди.
Давлат бошлиғи ноҳия аҳлини Сурхсангов мавзесидаги Ванжоб дарёси устида автомобил кўприги очилиши муносабати билан табриклар экан, бу муҳим иншоот қурувчиларига кечаю кундуз қилган заҳматлари учун миннатдорчилик билдирди.
Мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон янги қурилган бу кўприк вилоят аҳлининг мамлакат бошқа минтақалари билан келгусидаги алоқаларини ривожлантириш учун узоқ йиллар хизмат қилишига ишонч билдирди.
Бундан кейин юк ташувчи ва катта ҳажмдаги транспорт мунтазам ҳаракати таъминланиб, фуқаролар ва меҳмонлару сайёҳлар борди-келдиси осон бўлади ҳамда йилнинг тўрт фаслида ҳам тадбиркорлару савдогарлар ва халқ эҳтиёжидаги молу маҳсулотларни ташишга шароит яратади.
Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон бир неча йил аввал Тожикистону Афғонистон ўртасида Ванж ноҳиясининг Хумроғии мавзесида 216 метр узунликка ва 30 тонна юк кўтариш иқтидорига эга бўлган янги автомобил кўприги фойдаланишга топширилганини эслатиб ўтди.
Зикр этилган мавзеда кўприк фойдаланишга топширилганидан сўнг, 1 миллион 600 минг сомоний маблағ эвазига чегараолди бозори фаолиятини бошлади. Бу ноҳия истеъмолчилик бозорида мол айланиши миқдорини ошириб, икки дўст мамлакат фуқаролари ва тадбиркорларининг саноат моллари, озиқ-овқат ва халқ эҳтиёжидаги бошқа маҳсулотларни озод савдо қилишларига имкон яратди.
-Мамлакат Ҳукумати 1992-2014 йиллар давоми ва 2015 йил биринчи ярмида Ванж ноҳияси ижтимоий-иқисодий жиҳатдан ривожланишини таъминлаш мақсадида давлат бюджети ҳисобидан 200 миллион сомонийдан зиёд маблағ ажратилди,- деди Давлат бошлиғи.
Ажратилган маблағлардан самарали фойдаланиш туфайли бугун Ванж ноҳияси сиймоси тўлиқ ўзгарган бўлиб, бу ерда бир қатор янги иншоотлар қад ростлади ва шаҳарча ҳуснига янада кўрк бағишлади.
Мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон Ванж ноҳиясининг саховатманд тадбиркорлари, жумладан, узоқ йиллардан буён шифобахш чаканда мойи ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келаётган заҳматкаш тадбиркор Васила Ғафурова ва ватандошлари учун «Ванжи боло» сайёҳлик-ишлаб чиқариш мажмуасини юксак ватандўстлик руҳида бунёд этган тадбиркор Муфарраҳ Муҳаббатовлар ишларига юқори баҳо берди.
Эҳтиёжманд қатламларни қўллаб-қувватлаш ва етимлару қаровчисиз қолганларга ғамхўрлик кўрсатиш Давлат бошлиғининг ижтимоий сиёсатида ўзига хос ўринга эга.
Ванж ноҳияси фаоллари билан мулоқот чоғидаги нутқида мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон: «Ўз нутқларим ва учрашувларимда неча марта таъкидлаганман ва яна бир марта эслатаман: ногиронлару етимлар ва эҳтиёжмандлару камтаъминланган оилаларга ғамхўрлик давлат ва мамлакат Ҳукумати назаридан ҳеч қачон четда қолмаган. Бизнинг бу чақириғимизни қўллаб-қувватлаган ҳолда, эзгу амаллар ва хайру саховат ишларини бажаришиб, жамиятнинг эҳтиёжманд қатламига беғараз ёрдам етказган кишиларга миннатдорчилик билдираман»,- деди.
Мамлакат Президенти Ванж ноҳиясининг келажакдаги ижтимоий-иқисодий тараққиётини таъминлаш масаласида республика Ҳукумати ва вилоят давлат ҳокимияти ижроия органини бундан кейин ҳам маҳаллий тадбиркорлар, хусусан, узоқ тоғли минтақалардаги ғайратли ва фидокор аёллар учун тадбиркорликнинг янада яхши шароитини яратиб, келгусидаги фаолиятларига ҳар томонлама ёрдам беришга вазифадор этди.
Аҳоли талаботини қондириш мақсадида Ҳукумат Ижроия аппарати иншоотлар дирекцияси, Маориф ва илм, Маданият вазирликларига Ванж ноҳияси марказида янги замонавий мактаб, маданият қасри ва давлат ҳокимияти ижроия органини бунёд этиш масаласида чора кўриш топшириғини берди.
Энергетика ва сув захиралари вазирлиги, Фавқулодда ҳолатлар ва фуқаролар мудофааси комитети, вилоят ва ноҳия давлат ҳокимияти ижроий органлари ноҳиянинг зарар кўрган қитъаларини табиий офатлардан ҳимоялаш мақсадида соҳилларни мустаҳкамлаш ишларини амалга оширишга вазифадор этилдилар.
Давлат бошлиғи жаҳондаги ҳам мусбий ва ҳам манфий оқибатларга эга бўлган жараёнлар юзасидан ҳам мулоҳаза юритди. Мамлакат Президенти манфий маданий ҳодисалар ва бегона мафкуранинг халқ, жумладан, ўсмирлару ёшлар онгидан жой олиши зарарли ва ҳатто, вайронлик келтирувчи таъсирга эга эканлигини таъкидлади.
-Шу сабабли, мамлакатимиз аҳолисини бегона ҳодиса ва ўзгаришлар манфий таъсиридан сақлаш учун жамиятнинг ҳар бир онгли аъзоси, жумладан, ору номусли ёшлар аждодлар замини, ўзларининг анъана ва тилу маданиятларини муносиб ҳимоялашлари зарур. Ёшларимиз ватандўст бўлишлари, ватан ва давлатга шукрона келтириб, сиёсий зийраклигу ҳушёрликни ҳаргиз қўлдан бермасинлар,- дея таъкидлади мамлакат Президенти.
Ўз сўзи охирида Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон Ванж ноҳиясининг ватандўст халқи бундан кейин ҳам юксак миллий ифтихор ва ўзликни англаш руҳида халқимиз тарихий ютуқлари, миллий бирликни ҳимоялаш, миллат жипслигини мустаҳкамлашга ҳисса қўшиб, давлату миллат манфаатларини бошқа манфаатлардан баланд ҳисоблашлари ва ҳалол заҳматлари билан ўз диёрларини ободонлаштиришларига ишонч билдирди.
Мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон Ванж ноҳиясининг бутун меҳмоннавоз халқига самимий кутиб олганликлари учун миннатдорчилик билдириб, обод хонадон, саломатлигу бахту саодат ва муваффақиятлар тилади.
**
МАРМАР ҚАЙТА ИШЛАНАДИ
28 июл куни мамлакат Президенти Эмомали Раҳмоннинг иш сафари Дарвоз ноҳиясида давом этди.
Давлат бошлиғини аэропортда ноҳиянинг кўп сонли аҳолиси илиқ кутиб олди.
Ноҳия марказидаги Қалъаи хумб қишлоғида мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон тўрт қаватли турар жой биноси ва «Тожиксодиротбонк» очиқ ҳиссадорлик жамияти банки филиалининг очилиш маросимида иштирок этди.
Турар жой умумий майдони 2 минг 485 метр квадрат, уй қурилиши учун сарфланган маблағ ҳажми эса 8 миллион 263 минг 958 сомонийни ташкил қилади. «Тожиксодиротбонк» ОҲЖ филиали 347 метр квадрат майдонда бунёд этилган.
Мазкур банк янги филиали очилиши туфайли 30 киши иш билан таъминланди.
Замонавий иншоот буюртмачиси ва пудратчиси «Тожиксодиротбонк» ОҲЖ ва «Евразия» ЁҲЖ ҳисобланиб, турар жой биноси автоном иситиш тизимига уланган.
Қурилиш ишлари 2013 йилнинг июлида бошланиб, 2015 йилнинг июлида тугатилди.
Турар жой биноси 1 минг 802 метр квадрат майдонда қурилган бўлиб, 30 та, жумладан, 9 та бир хонали ва 21 та икки хонали квартирадан иборат. Квартиралар Дарвоз ноҳияси аҳолисига шартнома асосида арзон нархларда сотилди.
Тўрт қаватли турар жой биносининг очилишидан сўнг Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Дарвоз ноҳияси марказида тамал тошини қўяр экан, ноҳия маориф бўлими биноси қурилишини бошлаб берди.
Бу иншоот Маориф ва илм вазирлиги учун мўлжалланган марказлаштирилган асосий маблағлар ҳисобидан қурилади. Мамлакат Маориф ва илм вазирлиги иншоот буюртмачиси, Дарвоз ноҳиясининг «Дарвоз-Сохтмон» МЧЖ эса пудратчиси ҳисобланади.
Ноҳия маориф бўлими биноси уч қаватли бўлиб, биринчи қаватидан тўрт, иккинчи қаватидан 5 та иш кабинети, қабулгоҳ билан мудир кабинети, учинчи қаватидан 80 ўринли мажлислар зали ва меҳмонлар учун учта хона жой олади.
Иншоотнинг лойиҳавий қиймати 2 миллион 481 минг сомонийни ташкил қилиб, у сифатли ва замонавий талабларга мувофиқ тарзда 2017 йили фойдаланишга топширилиши керак.
Эслатиб ўтиш жоизки, қурилиш ишларига маҳаллий мутахассислар – Дарвоз ноҳияси фуқаролари жалб қилингани аҳолини иш билан таъминлаш йўлидаги муҳим чора-тадбирлардан бири саналади.
Давлат бошлиғи, муҳтарам Эмомали Раҳмон иншоот қурилиши майдонида йиғилган ноҳия маориф соҳаси ходимлари билан суҳбатда маориф соҳаси тараққиёти, мамлакат Ҳукуматининг жамият ҳаракатчан кучларини ривожлантиришга йўналтирилган чора-тадбирлари, зиёлиларни қўллаб-қувватлаши масалалари бўйича мулоҳаза юритар экан, педагоглардан таълим-тарбия сифат ва даражасини яхшилашни талаб қилди.
Шундан сўнг мамлакат Президенти Дарвоз ноҳиясининг Даштак қишлоғига ташриф буюриб, бу ерда «Карона-мармар» тошни қайта ишлаш корхонаси билан танишди.
«Карона-мармар» корхонаси маҳаллий тадбиркор томонидан Италия ва ХХРдан хорижий капитал жалб этиш орқали Даштак қишлоғида қурилган.
Корхонада 30 дан ортиқ киши доимий иш жойи билан таъминланди.
Корхона замонавий ускуналари мамлакат ташқарисидан харид қилинган. Мармарни қайта ишлаш бўйича барча ишни ускунанинг ўзи бажаради. Корхонани ташкил этиш, яъни бир неча босқич, жумладан, корхонани замонавий ускуналар билан таъминлаш, хом ашёни жаҳон стандартларига мувофиқ тарзда сифатли қайта ишлаш, унинг маҳсулотини мамлакат ташқарисига экспорт қилишдан иборат бўлган лойиҳани амалга ошириш учун умуман 4 миллион сомоний назарда тутилган.
Корхонанинг ўзида мамлакат Президенти Карона-Гавҳарнигор замонавий цехининг ишга туширилиши маросимида қатнашди.
Цех билан танишув жараёнида мамлакат Президентига 75 турдаги қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлардан декоратив буюмлар ишлаб чиқарилишини маълум қилишди. Айни пайтда 20 нафар маҳаллий мутахассис доимий иш жойи билан таъминланган. Янги ишлаб чиқариш линиялари ишга туширилганидан сўнг ишчилар сони янада ошади.
Корхона раҳбарияти украиналик мутахассислар билан ҳамкорликларни йўлга қўйган бўлиб, илғор ускуналарда маҳаллий мутахассисларни бу касбнинг нозикликлари билан таништиришни режалаштирмоқда.
Мамлакат Президенти корхона раҳбариятига қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларни энг юқори даражада қайта ишлаш, жаҳон бозорига сифатли ва рақобатбардош маҳсулотни таклиф этиш тавсиясини берди.
«Карона-мармар» корхонаси очилганидан сўнг мамлакат Президенти Дарвоз ноҳиясининг Умарак қишлоғига келиб, бу ерда 200 кишига мўлжалланган «Меҳри модар» аёлларга ҳунар ўргатиш марказини тантанали равишда очиб берди.
Мазкур марказ Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг бевосита топшириғи билан қурилган. Замонавий уч қаватли бинода ўқув маркази, миллий ва европача либосларни тайёрловчи замонавий тикувчилик цехи ҳамда гилам тўқиш цехи жойлашган.
Шу билан бир қаторда, иккинчи қаватдан либослар кўргазмаси, ЗАГС бўлими, гўзаллик салони ва дизайнерлик санъатини ўрганиш маркази жой олган.
Учинчи қаватда марказ ходимлари ҳамда меҳмонлар учун ошхона ўрин олган бўлиб, бу ерда шунингдек, халқ ҳунарлари – ошпазлик ва қандолатчилик ва бошқа кичик ҳунармандчилик касбини ўргатиш маркази ҳам бор.
Марказ шунингдек, қўшни ва дўст Афғонистон Ислом Республикаси қизларини таҳсил учун қабул қилиш имкониятига ҳам эга бўлиб, аллақачон 1000 қиз мазкур марказга кириб ўқиш учун рўйхатга олингандир.
Марказ 3,5 миллион сомоний маблағ эвазига қурилган ва 500 кишини иш билан таъминлашга мўлжалланган.
Барча илғор ускуналар лизинг асосида Германия ва Япониядан харид қилинган.
«Меҳри модар» аёллар ҳунарларини ўргатиш марказида музей мавжуд бўлиб, бу ерда миллий каштадўзликнинг барча турлари сақланяпти. Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон миллий анъаналар, халқ ҳунармандчилигини қайта тиклаш ва ички бозорни ўрганиш бўйича топшириғу кўрсатмалар берди.
Бу ерда мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон беш жуфт бахтли ёшларга никоҳ қайдидан ўтганлик гувоҳномасини топширар экан, уларга оилавий бахт ва фаровонлик тилади.
Мамлакат Президентининг яратувчанлик ташаббуси билан қурилган марказга янги автобус совға қилинди.
Дарвоз ноҳиясида мамлакат Президенти Тожикистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат комитети Чегара қўшинлари бош бошқармаси 2711-ҳарбий қисмининг янги бунёд этилган ошхонаси очилиши маросимида иштирок этди.
Ошхона биноси маҳаллий тадбиркор томонидан ҳарбий қисм шахсий ҳайъати фаолиятини яхшилаш мақсадида қурилган.
Замонавий ва замонавий стандартларга мувофиқ равишда жиҳозлантирилган ошхона 200 нафардан зиёд офицеру аскарларга мўлжалланган.
Мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон ошхона қурилиши майдонидан фойдаланган ҳолда, ошхона залини кенгайтириш учун қўшимча чора-тадбирларни қабул қилиш топшириғини берди.
Шунингдек, масъул шахсларга қўшимча бино қурилиши бўйича фойдали маслаҳатлар берилди.
Ҳарбий қисм спорт зали ҳам маҳаллий тадбиркор томонидан офицерлар ва аскарларнинг машғулотлари учун зарур ускуналар ва спорт жиҳозлари билан тўлиқ таъминланган.
Ҳарбий қисм ҳудудида мамлакат Президенти аскарлар билан учрашиб, уларни она-Ватанга содиқ хизмат қилишга чақирди.
Дарвоз ноҳияси марказидаги Қалъаи хумб қишлоғида Давлат бошлиғи олти қаватли меҳмонхонани очиб берди.
Замонавий меъморчиликка мувофиқ қурилган «Карон Палас» меҳмонхонаси ноҳия марказида жойлашган.
Меҳмонхонани қуришдан асосий мақсад мамлакатга хорижий сайёҳларни кўпроқ жалб этиш билан боғлиқдир. Бу меҳмонхона маҳаллий тадбиркорлар томонидан ХХР тадбиркорларининг 3 миллион сомонийлик капиталини жалб этган ҳолда бунёд этилган.
Меҳмонхона 45 ўринга эга бўлиб, бу ерда 30 нафар аҳоли доимий иш жойи билан таъминланган.
Меҳмонхона барча ускуналари, мебел ва бошқа жиҳозлари ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаси жаҳон стандартлари талабларига жавоб бера олади.
«Карон Палас» меҳмонхонаси кенг кўламли хизмат, жумладан, меҳмонларга манзарали мавзеларга экскурсияни таклиф қилади.
Бу ерда мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон Дарвоз ноҳияси аҳолиси ва фаоллари билан ошкора суҳбат қурди.
ЯНГИ МАДАНИЯТ ҚАСРИ
Дарвоз ноҳиясида бир қатор муҳим иншоотлар очилиш маросимида иштирок этган мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон Рўшон ноҳиясига сафарини давом эттирди.
Мамлакат Президентини Рўшон ноҳияси аҳолиси аэропортда илиқ ва самимият билан кутиб олдилар.
Давлат бошлиғининг Рўшон ноҳиясидаги иш сафари Рўшон ноҳияси давлат ҳокимияти ижроия органи маъмурий биносига тамал тошини қўйишдан бошланди.
Рўшон ноҳияси давлат ҳокимияти ижроия органи маъмурий биноси 0,45 гектар майдонда бунёд этилиши ва икки қаватдан иборат бўлиши назарда тутилган.
Қурилиш лойиҳавий қудрати 8 миллион сомоний бўлиб, қурилиш ишларига, асосан, маҳаллий мутахассислар жалб этилади.
Давлат бошлиғи қурувчилар билан суҳбатда уларни самарали ва сифатли ишлаш, шаҳарсозлик барча меъморчилик меъёрларига риоя этишга чақириб, бу иншоот узоқ йиллар давомида халққа хизмат қилиши кераклигини изҳор этди. Шу сабабли, яхши сифат ва замонавий дунё меъморчилик меъёрларига жавоб берадиган тарзда бунёд этилиши зарур.
Тожикистон Республикаси Президенти Ижроия аппарати ҳукумат иншоотлари қурилиши дирекциясига ҳам Рўшон ноҳияси давлат ҳокимияти ижроия органи маъмурий биноси қурилишида сифатли ишлар ижроси бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.
Сўнгра Давлат бошлиғи Рўшон ноҳиясида 460 ўтириш ўрнига эга бўлган Маданият қасрининг очилиши маросимида қатнашди.
Маданият қасри қурилиши 2012 йили бошланган бўлиб, қурилиш пудратчиси «Шарқ» МЧЖ ҳисобланади. Маданият қасри икки қаватдан иборат бўлиб, ундан 12 та иш кабинети, замонавий зал ва бошқа ёрдамчи бинолар ўрин олган.
Қурилиш лойиҳавий қудрати 6 миллион 300 минг сомонийдир.
Маданият қасрига кириш жойида мактаб ўқувчилари томонидан ижро этилган Ватан ҳақидаги қўшиқ Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмонга маъқул бўлди.
Мамлакат Президенти бу ёш мусиқачилар ижросига юқори баҳо берди.
Рўшон ноҳияси 11-ўрта умумтаълим мактаби 7-синф ўқувчиси Алижони Шукрихудо шеър ижод қилиш истеъдодига эга бўлиб, Давлат бошлиғи олдида мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон ва Тожикистон васфида ижод қилган шеърларини уч тилда ўқиб берди.
Ноҳия маданият қасри энг яхши мавзелардан бирида гўзал лойиҳа асосида 0,50 гектар майдонда бунёд этилган бўлиб, у мамлакат Президенти томонидан ноҳия халқига тақдим этилган маданият-фароғат масканларидан бири ҳисобланади. Энди Рўшон ноҳияси маданиятсевар халқи бу қулай имкониятлардан фойдаланган ҳолда, барча маданий тадбирлар, байрамона мажлислару тантаналар ҳамда бошқа танлову фестивалларни зарурий даражада ўтказа олишади.
Мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон ноҳия раҳбарияти ва қурувчиларга Маданият қасри саҳнаси ва зали ичига миллий меъморчилик асосида зеб бериш ҳақида қўшимча топшириқлар берди.
Бу муҳим маданий иншоот фойдаланишга топширилганидан сўнг мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон ноҳия кўп сонли аҳолисию фаоллари ва ёшлари билан самимий суҳбат қурди.
«Ховар» ТМАА.
Дунёдаги ривожланган мамлакатлар тараққиётининг асосий таянчи уларнинг иқтисоди бўлиб, давлат қудрати мазкур соҳанинг қай даражада равнақ топгани билан белгиланади.
Ўз навбатида, иқтисодиётнинг юксалиши шу давлат жойлашган географик ҳудуд ва иқлимига ҳар жиҳатдан боғлиқдир.
Муфассал...
Ҳаёт бизга кўп нарса берди, жуда кўп нарса. Уларнинг саноғи йўқ, санашга умр етмайди. Аммо биттагина меҳрибон берди, бу - Она.
Атрофимизда одамлар кўп. Уларнинг саноғи соат сайин ортиб боряпти. Уларнинг орасида таниш-билишлар, ёру жўралар, ошно-оғайнилар кўп. Баъзида уларнинг ҳам саноғини билмай қоламиз. Улар ошнолар, дўстлар эмас, дўст эса, яна битта, бу - Она.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015