Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 16 Апрел 2015 Кӯришлар: 1667
Печат

 

hisorНуриддин Абдураҳмон Жомийнинг 600 йиллиги кенг кўламда нишонланганлиги боис, 2014 йилни  мустақил Тожикистоннинг янги тарихидаги Мавлоно Жомий йили, деб аташ жоиздир. Ҳақиқатдан ҳам 2014 йил файзу баракат ила йўғрилган, Мавлоно Жомийнинг дунёга келиши 600 йиллигига бағишланган маданий тадбирларга тўла йил сифатида тарих зарварақларида қолади. Лекин 2014 йилги ютуқлар таҳлилини иқтисодий-ижтимоий ўсиш кўрсаткичларидан бошласак, яхши бўларди.

2014 йилда Тожикистоннинг иқтисодий-ижтимоий ва маданий соҳаларидаги ўсиш мавжуд қийинчилик ва тўсиқлар, хусусан, ташқи инқироз омилларининг манфий таъсирига қарамасдан, барқарорлик муҳитида эканлиги кишини қувонтиради. Фақатгина, 2014 йилда қарийб 10 миллиард АҚШ доллари қийматидаги қўшни Хитой мамлакатидан Тожикистонга сармоя жалб этиш тўғрисидаги ҳуқуқий битимга асос солинганлигини далил келтириб, бу йилни яқин келажакда иқтисодиётнинг юксалиши учун пойдевор бўлди, деб айта оламиз. Улкан Хитой мамлакати билан олиб борилаётган самарали ҳамкорлик натижасига кўра, 2014 йилни Буюк Ипак йўлини қайта тиклаш борасидаги шахдам қадамлар йили бўлди, дейиш мумкин.

2014 йилда ички ялпи маҳсулот ҳажми 45,6 миллиард сомоний ва унинг реал ўсиши 6,7 фоизни ташкил этди. 2014 йилда давлат бюджети 102 фоиз ижро этилди. Аҳоли пул даромадлари 2013 йилга нисбатан 12 фоизга ошиб, 23,8 миллиард сомонийга тенг бўлди ва аҳолининг банклардаги жамғармаси 21 фоизга ошди.  Инфляция даражаси олдиндан кўзланган дастур меъёри доирасида, ҳатто, ундан-да камроқ ҳолатда сақлаб қолинди. 2014 йили мамлакат бўйлаб, 252 мингдан ортиқ янги доимий, мавсумий ва вақтинчалик иш ўринлари ташкил этилди.

Бундан ташқари, охирги ўн йил ичида Тожикистоннинг ташқи қарзи ички ялпи маҳсулотга нисбатан 1,7 баравар камайди ва ҳозир унинг 22,8 фоизини ташкил этмоқда.

Эришилган ютуқлар камбағаллик даражасини 35, 6 фоиздан 32 фоизга туширишга сабаб бўлди.

Яратувчанлик ва бунёдкорлик ишларининг жадаллашуви 2014 йилнинг биринчи кунлариданоқ кўзга ташланарди.

Ўтган йил 10 январ куни Душанбе шаҳри янги иссиқлик-энергия марказининг 50 мегаватт иқтидорга эга биринчи агрегати фойдаланишга топширилиши электр энергияси танқислиги мавсумида арзирли совға бўлди.

2014 йилнинг 1 мартида мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон 3 минг гектар майдонда Ҳисорнинг 3000 йиллик боғи бунёдини бошлаб берди.

13 март куни эса Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон иштирокида Хатлон вилояти Хуросон ноҳиясининг Қизилқалъа мавзесида 600 гектардан кўпроқ майдонни эгаллайдиган ва 1200 дан ортиқ кишини иш жойи билан таъминлайдиган янги боғ қурилишига асос солинди.

Баҳор фаслининг кириб келиши ва Наврўз байрамини нишонлаш арафасида яратувчанлик ва бунёдкорлик ишлари ҳар доимгидек ўзгача тус олди.

 Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон Душанбе шаҳрида Халқаро Наврўз байрамига боғлиқ яратувчанлик тадбирларини бошлаб берди.

Дастлаб, шу муносабат билан 19 март куни пойтахтнинг Исмоил Сомоний ноҳиясидаги янги 8-ўрта умумтаълим муассасаси тантанали равишда очилиб, фойдаланишга топширилди. Икки сменада 2700 нафар ўқувчи таҳсил олиши учун мўлжалланган ушбу мактаб янги биноси 29 миллион сомонийлик бюджет маблағлари эвазига анчайин замонавий, энг яхши таълим шароитлари билан чиройли услубда бунёд этилган. Эндиликда бу мактаб бешта таълим биносидан иборат бўлиб, учтаси тўрт қаватли, биттаси уч қаватли ва бешинчиси икки қаватлидир.

Биноларнинг бирида махсус спорт мажмуаси бўлиб, унда сузиш ҳовузи (25х11 метр), универсал спорт зали (15х24 метр), стол тенниси учун зал ва 192 ўринли ошхона жойлашган.

Пойтахтнинг Сино хиёбонида Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон «Манзили дастрас» давлат унитар корхонаси томонидан бунёд этиладиган ва 900 оила ўз уйига эга бўлиши кутилаётган 16 дан 18 қаватгача бўлган 10 бинодаги қурилиш ишлари бориши билан танишди.

Душанбе шаҳри Фирдавсий ноҳиясининг Соҳилий кўчасида эса мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон иштирокида 150 хонадан иборат 12 қаватли икки бино фойдаланишга топширилди.

Шу куни кечки пайт Республика Президенти Эмомали Раҳмон иштирокида Душанбе шаҳри марказида Наврўзгоҳнинг 46 минг метр квадрат майдонини эгаллаган янги боғ умумий фойдаланишга топширилди.

Мамлакат Президенти Эмомали Раҳмоннинг Наврўзий анъанага айланган мамлакат кўп сонли зиё аҳли вакиллари билан навбатдаги мулоқоти Садриддин Айний номли опера ва балет театрида бўлиб ўтди.

Давлат бошлиғи ижоду ижодкорлар ва зиё аҳлини қўллаб-қувватлаш борасида сўзларкан, жумладан, биргина сўнгги беш йил мобайнида республикада 13 та маданият уйи, 5 та музей, 13 та кутубхона, 60 та китоб дўкони, шунингдек, 10 миллион нусха китоб учун мўлжалланган Миллий кутубхона, Миллий музей қурилиб, 305 та кутубхона ва 105 та маданият уйи қайта таъмирланганини таъкидлади.

Мамлакат Президенти нутқининг катта қисми Мавлоно Жомийнинг оламшумул шуҳрати ва башарият аҳлига қолдирган қимматли меросига бағишланди.

Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон нуфузли ЮНЕСКО ташкилоти Тожикистон Республикасининг 2014 йилда Мавлоно Абдураҳмон Жомийнинг 600 йиллигини нишонлаш тўғрисидаги таклифини эътироф этиб, тегишли қарор қабул қилганлиги тўғрисидаги хабарни етказди.

Шу боис, 2014 йил «Мавлоно Жомийни улуғлаш йили», деб эълон қилинди ва Душанбе шаҳридаги хиёбон  ва яна битта илмий-маърифат муассасаларидан бирига бу улуғ шахс номи берилиши таклиф этилди.

Халқаро Наврўз байрамининг марказий шодиёналари пойтахт Наврўзгоҳида бўлиб ўтди.  Шу муносабат билан Душанбе шаҳри Наврўзгоҳи ички қисми, атрофи ва ҳовлиси байрамона услубда безатилди.

Мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон Тожикистон халқи, четдаги ватандошларимиз, дунё форсийзабон тожиклари ва Наврўз нишонланадиган барча мамлакатлар халқларини бир неча йилдан буён халқаро кўламда нишонланадиган бу улуғ байрам билан чин юракдан табриклади.

Халқаро Наврўзнинг марказий шодиёналари маданий дастурлар билан давом эттирилди.

Наврўзнинг яратувчанлик ва бунёдкорлик тантаналари мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон иштирокида Хатлон вилояти Данғара ноҳияси, Суғд вилоятининг бир қатор шаҳру ноҳиялари ҳамда Файзобод ноҳиясида давом эттирилди.

Данғара ноҳиясида икки сменада 1280 нафар ўқувчига мўлжалланган янги ўрта умумтаълим мактаби ва энг замонавий ташхис-табобат имкониятларига эга республикавий янги касалхона бунёд этилди. Замонавий тикувчилик корхонаси, 444 хонадан иборат бўлган 9 қаватли 10 та турар жой биноси ва бир йилда 1 миллиону 200 минг тонна нефтни қайта ишлаш иқтидорига эга улкан корхоналар қурилишига асос солинди.

Халқаро Наврўз байрами кунларида Суғд вилоятининг Хўжанд шаҳрида 55 метр баландликдаги пояга ўрнатилган Тожикистон давлат байроғи ҳилпирай бошлади. Байроқнинг эни ва узунлиги 7х14 метрдир.

Шунингдек, Хўжанд шаҳрида «Шероз» номли халқ ҳунармандчилиги, яъни гилам тўқиш,  гулдўзлигу зардўзлик ашёларини ишлаб чиқариш  ўқув маркази ва битта сутни қайта ишлаш корхонаси, тўрт қаватли «Хўжанд-делюкс» меҳмонхонаси ишга туширилди.

Бобожон Fафуров ноҳиясида 500 маркали, йиллик иқтидори 1,2 минг тонна цемент ишлаб чиқаришга мўлжалланган ва 1000 ўринли иш жойига эга «Fаюр-Суғдсемент» саноат корхонаси қурилиши бошланди.

Суғд вилоятининг Истиқлол шаҳрида иккита улкан саноат корхонаси –«Тожикистон -Хитой тоғ саноати ширкати» металлургия комбинати ва «Чжунгцай-Табошарсемент» корхонаси қурилиши бошлаб берилди.

Таъкидланганидек, иккала корхона 500 миллион АҚШ доллари миқдоридаги харажат эвазига қурилиб, жиҳозланади ва унда 2,5 мингга яқин  киши иш ўринлари билан таъминланади. Шулардан 90 фоизга яқинини тожикистонликлар ташкил этади.

Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон Тожикистон-Хитой ширкатининг Тоғ саноати металлургия комбинатини «Тожикистоннинг Тожик алюминий ширкатидан кейинги иккинчи улкан корхона», деб атади.

Мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон иштирокида Қайроққум шаҳрида Бирлашган Араб Амирлиги аш-Шафар ширкатининг 2 миллион АҚШ доллар маблағлари эвазига Закариёи Розий номли ташхис-табобат маркази ва Германия, Италия ҳамда Туркия ширкатлари асбоб-ускуналари билан жиҳозланган янги замонавий ташхис маркази фойдаланишга топширилди. Бу шаҳар ҳудудида 220 киловолтлик «Қайроққум-Ашт» электр энергияси узатиш линияси қурилишига асос солинди.  Унинг узунлиги 74 километр бўлиб, Осиё тараққиёт банки ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати томонидан 65 миллион сомоний сарфланиши эвазига бунёд этилади.

Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмоннинг Суғд вилоятига бўлган иккинчи сафари 2014 йилнинг август ойига тўғри келиб, бир қатор янги ишлаб чиқариш корхоналари, жумладан, ип ва  тола ишлаб чиқарувчи корхона, базалт тошлар, шағал, қум ва асфалт ишлаб чиқарувчи корхона, темир-бетон қурилиш маҳсулотлари корхонаси, бир меҳмонхона ва битта янги мактаб, бир неча спорт иншоотлари, бошқа бино-ю, муаассасалар фойдаланишга топширилди.

Шунингдек, Наврўз айёмида Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон иштирокида Файзобод ноҳиясидаги Қалъаи Дашт қишлоқ жамоатига қарашли Дашти Марзо мавзесида 120 гектар майдонни эгаллайдиган, асосан, олма ва нок кўчатлари ўтқазиладиган боққа асос солинди.

2014 йилги бундай файзли яратувчанлик ва бунёдкорлик ишлари юртимизнинг барча шаҳар ва ноҳияларида кўзга ташланарди. Ўтган бир йил давомида Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон улкан ва муҳим аҳамиятга молик иншоот ва корхоналарни фойдаланишга топшириш ҳамда янги корхона ва муассасалар бунёдига асос солиш мақсадида уч марта Ҳисор ноҳиясига, икки бор Ваҳдат шаҳрига, бир мартадан Файзобод ва Рўдакий ноҳияларига, икки марта Хўжанд, Бобожон Fафуров, Чкалов ва Қайроққум шаҳру ноҳияларига ва бир бор Суғд вилояти Истиқлол шаҳри, уч марта Данғара ноҳиясига, икки дафъа Хуросон ва бир мартадан Хатлон вилоятининг Қўрғонтепа, Бохтар, Жалолиддин Румий, Панж, Қумсангир, Жиликўл, Қабодиён, Носир Хусрав, Шаҳритуз ва Ёвон ноҳияларига иш сафари уюштириб, турли касб эгалари, оддий халқ билан самарали суҳбат ва мулоқотлар ўтказди.

Ваҳдат шаҳрида мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон иштирокида олти гектарлик сабзавот етиштирувчи замонавий иссиқхона, терини қайта ишлаш корхонаси, устки кийим ва пойафзал ишлаб чиқариш ва улкан диагоналли пластик қувурлар ишлаб чиқариш корхонаси, 1280 ўқувчига мўлжаллаган икки сменалик битта замонавий мактаб ва битта 100 ўринли хусусий касалхона фойдаланишга топширилди.

Бу шаҳарда 3000 хонадан иборат 9 дан 26 қаватгача бўлган уч турар жой бинолари, марказий стадион, миллий чойхона билан маданий-фароғат  боғи, ўйин майдончалари, турли кўнгилочар атракционлар ва 1240 ўқувчи учун мактаб, биттадан улкан цемент корхонаси ва  уруғни қайта ишлаш илмий марказига асос солинди.

Ваҳдат шаҳридаги янги бунёд этилган Истиқлол маҳалласида  2013 йилги ер силкиниши натижасида зарар кўрган 108 оилага янги уйлар бирилди.  Ер тебраниши натижасида уйлари қисман зарар кўрган 250 оилага ҳовлиолди участкалари берилиб, мамлакат Ҳукумати ҳисобидан 50 фоиз қурилиш материаллари бепул тарқатилди. Шунингдек, бу маҳаллада ҳам икки сменали, 2480 ўқувчига мўлжалланган янги мактаб қурилиши бошланди.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, 2014 йилда Тожикистонинг барча минтақаларида яратувчанлик ишлари жадаллик билан олиб борилаётгани яққол кўзга ташланиб турарди.

Айниқса, бу иш 3000 йиллик тарихини нишонлашга тайёргарлик кўраётган Ҳисор ноҳиясида авж олди. Давлат бошлиғи ўзининг 2014 йил август ойида Ҳисор ноҳиясини навбатдаги кўздан кечириш чоғи 20 минг томоша ўрнига эга бўладиган улкан стадион, Президент мактаби ва Миллий чойхона қурилиш ишлари билан яқиндан танишди.

Шунингдек, мамлакат Президенти маданият саройи, кутубхона ва ноҳия музейи қурилиш ишлари билан танишиб, иккита мехмонхона мажмуаси ва хизмат кўрсатиш марказлари, 72 хонадан иборат кўп қаватли турар жой биноси ва йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 80 миллион дона бўлган битта пишиқ ғишт ишлаб чиқарувчи корхона фойдаланишга топширилди.

Чунончи, Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон Ҳисор ноҳиясининг бир неча деҳқон хўжаликлари, жумладан, аждодларимиздан қолган боғларга нисбатан 3-4 марта кўпроқ ҳосил берадиган ўта серҳосил олма боғини кўздан кечириб, боғбонлару деҳқонлар иши билан бевосита танишди.

2015 йилнинг сентябр ойида ўтказиладиган Ҳисорнинг 3000 йиллик байрамига тайёргарликлар доирасида ноҳияда 200 дан ортиқ турли иншоотлар бунёд этилиб, ноҳия маркази обод, сўлим, чиройли ва замонавий тусга киришини эслатиб ўтиш ўринли деб ўйлайман.

Таъкидлаш жоизки, Ҳисорнинг 3000 йиллиги ЮНЕСКОнинг маданий-тарихий саналар каталогига киритилган ва уни кўтаринки руҳда ва ҳамма томонлама юксак тайёргарлик билан кутиб олиш зарур.

Садриддин Айний номидаги Тожикистон давлат педагогика университетида янги беш қаватлик бино қуриб битказилди.

2014 йилнинг сентябр ойи мамлакат Ҳукуматининг ички ва ташқи сиёсатини амалга оширишда турли арзирли воқеа ва ходисаларга бой бўлди. Душанбе халқаро аэропортининг янги терминали қуриб битказилгани барчасидан ҳам эсда қоларли бўлди.

Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмонинг Хатлон вилояти Қўрғонтепа минтақасининг бир қатор ноҳияларини кўздан кечириш жараёнида кейинги тараққиёт учун жиддий кўрсатмалар берди.

Панж ноҳиясида битта замонавий меҳмонхона, Файзи Кабир савдо маркази ва бир тикув цехи ишга туширилди.

Давлат бошлиғи Панж ноҳиясининг кўп сонли халқ вакиллари ва фаоллару раҳбарлари билан мулоқотларида ноҳиянинг кейинги йиллардаги иқтисодий-ижтимоий  кўрсатгичларини таҳлил қилиб, яратувчанлик ва бунёдкорлик  ишларини янада жадаллаштириш, ишлаб чиқариш корхоналари кўрсаткичларини ошириш ва янги иш жойлари яратиш, экин ерлари, хусусан, сувли ерлардан  самарали фойдаланиш, қайта экин ишларини кенг йўлга қуйиш, эртачи полиз экинлари экиш майдонини кенгайтириш ва бошқа муҳим тадбирлар юзасидан масъул шахсларга аниқ топшириқлар берилди.

Давлат бошлиғи Қумсангир ноҳиясида бўлиб, бўз ерларни ўзлаштириш ва эътибордан четда қолган ерларни оборотга киритиш маҳаллий дастурини амалга ошириш ишлари билан танишди.

Таъкидланганидек, бу тадбир доирасида Қумсангир ноҳиясида 6500 гектар ер суғорилади ва ёки сув етказиб берувчи каналлари орқали янгидан экин ерларига айлантирилади. Бу тадбирни амалга ошириш доирасида бевосита 100 миллиондан ортиқ маҳаллий ва хорижий тадбиркорлар сармояларини жалб этиш кўзда тутилган. Чунончи, 80 дан ортиқ техника ва қудратли ер қазувчи, сув чиқарувчи ва қишлоқ хўжалик механизмлари келтирилади.

Бундай ишлар 1-Қародўнг, Қуйи Панж, Шўркул ва бошқа мавзеларда олиб борилади. Бу дастурни амалда қўллаш жараёнида янги маҳаллалар аҳолиси ижтимоий бинолар, жумладан, мактабу касалхоналар бунёд этилиб, 18 мингдан ортиқ янги иш жойлари яратилади. Ҳозирданоқ бу мавзега Тоғли Бадахшон мухтор вилояти ноҳияларидан, Хатлон вилояти Кўлоб минтақаси ва бошқа жойлардан ишлаш ва доимий яшаш учун фуқаролар жалб қилинмоқда. Бошқа минтақалардан бу ерга кўчирилган аҳоли дастлабки йилларда солиқ тўловидан озод этилади ва бошқа қулайликлардан фойдаланиб, турмуш кечиришади.

Жалолиддин Румий ноҳияcининг Навобод  жамоатида 1280 ўқувчига  мўлжалланган икки сименалик уч қаватли 33-ўрта умумтаълим муассасаси қурилишига асос солинди. Давлат бошлиғининг яна бир топшириғи билан Жалолиддин Румий ноҳиясининг Навобод жамоатидаги касалхона капитал таъмир этилиб, замонавий асбоб ускуналар билан жиҳозланди.

Мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон иштирокида Жиликўл ноҳиясида асфалт ишлаб чиқариш корхонаси, марказий касалхона янги биноси фойдаланишга топширилиб, икки сменали, 640 ўқувчига мўлжалланган янги мактаб биноси қурилиши ҳам бошлаб берилди.

Қабодиён ноҳиясида икки сменали, 640 ўқувчи учун янги замонавий мактаб, ўқитувчилар ётоқхонаси ва 240 нафар етим ҳамда эҳтиёжманд оилалар фарзандлари учун  мактаб-интернат қурилиши бошланди.

Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон ушбу ноҳиянинг Ҳаваскор қишлоғидаги асл деҳқон Тўлқин Кўчаров хонадонига ташриф буюриб, бу хонадон аҳлининг сабзавоткорлик тажрибаси билан яқиндан танишди. Ушбу танишув чоғида маълум бўлдики, бу ерда ҳар бир қарич ердан самарали фойдаланилади. Мазкур хонадонга тегишли ердан йилига 3 ва ундан кўпроқ ҳосил ундирилади. Бу ерда бир пайтнинг ўзида бир неча турдаги экин навлари етиштирилади ва ҳар бири бирин-кетин пишиб етади ва етилган зироат жойига бошқаси экилади. Биргина 20 сотих томорқадан 25 тонна бодринг етиштиришган. Шунингдек, улар бу ерда карам, бақлажон, сабзи, қалампир ва бошқа сабзавот турларини етиштиришади.

Улар  вақтинчалик иссиқхона (парник) орқали йилнинг тўрт фаслида ҳам ердан самарали фойдаланишади. Тўлқин Кўчаров хонадонининг барча оила аъзолари ризқу рўзларини ана шу сабзавот етиштириш ортидан топадилар.

Ҳаваскор қишлоғида 200 хонадон бўлиб, улар ҳам сабзавотчилик билан шуғулланишади, истеъмол бозорларида янги етилган  сабзавотлар, жумладан, қиш фаслидаги ва эртачи сабзавотлар фаровон бўлишида ўз ҳиссаларини қўшиб келишади.

Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон Қабодиён ноҳиясининг Истиқлолият 20 йиллиги қишлоқ жамоатида Навбаҳор деҳқон хўжалиги аъзоларининг намунали ишлари билан яқиндан танишди.

Бу хўжалик 22 гектар сувли ерга эга бўлиб, ундан 15 гектарига пахта ва 7 гектарига шоли экилган.

Хўжаликнинг шолиси иккинчи экин бўлиб, ғалла ҳосилини йиғиб олингандан кейин экилади. Хўжалик меҳнаткашлари ҳар бир гектар ғалладан ўртача 50 центнердан ҳосил кўтаришган бўлиб, шолидан бундан ҳам зиёд ҳосил олишди. Чунки бу ерлар ҳосилдорлиги билан ажралиб туради.

Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон Хуросон ноҳиясининг Фахробод мавзесида боғбонларнинг боғ ва ток етиштириш натижалари билан танишиб, бевосита бу ердаги узум ва олма йиғиб олишда қатнашиб, хўжалик заҳматкашлари ишларига юқори баҳо берди.

Хуросон ноҳияси марказида ноҳия марказий касалхонаси янги биноси  Германия Федерал Республикаси томонидан ажратилган 13 миллион сомоний маблағ эвазига қуриб битказилди ва Германия «Сименс» ширкати замонавий асбоб-ускуналари билан жиҳозланган эди. Мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон  Хуросон ноҳиясининг Ҳилолий жамоатида Саодат - зот етиштирувчи хўжаликни кўздан кечириб, унинг сутни қайта ишлаш корхонасини расмий равишда ишга туширди.

Ушбу хўжаликнинг зотпарварлик фермасида мингдан ортиқ серсут, сергўшт зотли чорва янгича шароитда Германияда  ишлаб чиқарилган  технологиялар асосида парвариш қилинади.

Шунингдек, ушбу жамоатда  маҳаллий тадбиркор Фирдавс Валиев томонидан бунёд этилган, пахтани қайта ишлаш корхонаси ишга туширилди. Бу Тожикистондаги пахтани қайта ишлаш  борасидаги улкан корхона саналиб, бир кеча кундузда 800 тонна, бир йилда эса 60 минг тонна пахтани қайта ишлаш қувватига эга.

Корхона бунёдкорлари яқин келажакда  яна бир ёғ  ва уруғлик чигитни қайта ишлаш корхонасини ишга тушириб, келгусида ипак толаларини ҳам қайта  ишлайдиган корхона таъсис этиш, улкан бир ишлаб чиқариш силсиласини йўлга қўйишни ният қилишган.

(Давоми келгуси сонда).

Абдуфаттоҳ Шарифзода, тарих фанлари доктори, профессор

Заробиддин Қосимий.

 

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Қалбда ўсган тоза чечакдан eниб-ўсгай анвойи гуллар...

 

Толиб Саъдулло (Толибжон Ҳомидов) 1971 йилда Панжакент шаҳрининг Қизилжар қишлоғида туғилган. Шеърлари 1989 йилдан матбуот саҳифаларида чоп этилиб келинади. Бир туркум шеърларини эътиборингизга ҳавола этарканмиз, шоирнинг шеърий кечинмалари сизни ҳам бефарқ қолдирмайди, деган фикрдамиз.

Муфассал...

САЙЁҲЛИК – ДАРОМАДЛИ ВА КЕНГ ИМКОНИЯТЛИ СОҲА

 

Дунёдаги ривожланган мамлакатлар тараққиётининг асосий таянчи уларнинг иқтисоди бўлиб, давлат қудрати мазкур соҳанинг қай даражада равнақ топгани билан белгиланади.

Ўз навбатида, иқтисодиётнинг юксалиши шу давлат жойлашган географик ҳудуд ва иқлимига ҳар жиҳатдан боғлиқдир.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990834

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478131
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4059
4027
21744
7426653
99775
114875
7478131

Сизнинг IPнгиз: 3.133.146.94
Бугун: 23-11-2024 17:22:28

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015