Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 19 Феврал 2015 Кӯришлар: 2299
Печат

 

saylovlarБизга ваъдаларимиз эмас, балки бажарган ишларимиз юзасидан баҳо беринг

Бунинг маъноси нима? Барчамиз сайловдаги иштирокимиз, кўриб-билиб, текшириб ва инсофу адолатга риоя қилган ҳолда, у ёки бу партия, сиёсий ҳаракатлар вакилига овоз беришимиз жуда ҳам муҳим ва масъул амал эканлигини ҳис қила оламизми?

 

Ўлкамизнинг ҳурматли фуқаролари бизнинг давлатдорлигимиз қонун устуни билан устувор ҳамда бутун жамият қонунга таяниб яшашини яхши билишади ва биз буни ўз ҳаётимизда кўплаб марта кузатганмиз. Давлат, шахс ва жамиятнинг кўптомонлама муносабатлари қонун билан тартибга келтирилиб, уни бажариш, эъзозлаш ёшлардан тортиб катта ёшдагиларгача мажбурийдир. Қонун бизнинг тараққиётимизни таъминлайди, келажагимизни ёритади. Қонун устуворлиги ўлкамизда демократик тартиблар жорий этилиши энг асосий ва кўзга кўринарли шартларидан биридир.

s.fattohzodaБиз бу йўлни давлат истиқлолиятига эришган илк лаҳзалар, аслида бизу сизнинг сўровимиз натижасида юзага келган Конституция қабул қилиш билан танладик ва бугун ўлкамиз Сарвари, Тожикистон Республикаси Президенти, муҳтарам Эмомали Раҳмон одилона сиёсати ва оқилона ҳидоятлари билан ўша йўналишда устувор қадамлар билан олға бориб, уни поғонама-поғона такомиллаштирмоқдамиз. Конституциямиз Тожикистонни демократик, ҳуқуқбунёд ва дунёвий давлат, деб белгилаган.

Инсоният тарихида бу йўл халқ ҳокимиятини таъминлайдиган энг афзал йўлдир. Жаҳон инсон ҳуқуқ ва озодликлари бу йўлдан ҳам яхшироқ таъминланган бошқа бир давлатдорликни билмайди.

Бундан ташқари, Конституциямизда аниқ-равшан белгиланган давлатдорлигимизнинг демократик табиати белгиларини давлат қудратининг қонун чиқарувчи, ижроия ва суд ҳокимиятига тақсимланганини ҳам тасдиқлайди. Бу восита билан давлат идорасида мувозанат таъминланади.

Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Намояндалар мажлиси қонун чиқариш салоҳиятини зиммасига олган ҳокимият тизимларидан биридир. Қонун эса, юқорида таъкидлаганимиздек, сизу бизнинг ҳаётимиз тартиби, бугунимиз ва келажагимиз бўлиб, бизнинг давлату жамият билан муносабатларимизни меъёрга солади. Қонунлар халқ вакиллари орқали таклиф этилади, тартиб берилади ва қабул қилинади, кейинчалик уларнинг ижро этилиши туфайли ижтимоий адолат учун замин яратилади.

Шундай қилиб, Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Намояндалар мажлиси улкан салоҳият масъулиятини зиммасига олган. Истиқлолият йиллари давомида қўлга киритилган ва бугун ҳаётимиздан ўрин олган барча ютуқларимиз, фуқаролик уруши тугатилиши ва тинчлик- осойишталик барқарор бўлиши, миллий бирлик, қонун устуворлиги таъминланиши, ўлканинг иқтисодий-ижтимоий тараққиёти, халқимиз турмуш даражасининг мунтазам юксалиши кўп жиҳатдан худди ана шу вакилларимиз томонидан юритиладиган олий органнинг самарали фаолияти натижасидир.

Биз бу ўзгаришлар давом этишини истаймизми? Биз бугунгача бошланган буюк ишлар давом этиши, муваффақиятли якунланиши, ўзимиз ва келгуси авлодларимиз муносиб ҳамда осойишта ҳаётини таъминлашини истаймизми? Демак, бу сафар ҳам, овоз бериш қутиларига яқинлашар эканмиз, доимгидек парламентимизга ўзимизнинг энг яхши вакилларимизни, ватандўст ва ватанпарвар, донишманд ва салоҳиятли, фаол фуқаролик мавқе соҳиблари бўлган, нуфузли ҳамда маънавий пок ахлоқли шахсларни сайлашимиз жуда муҳимдир.

Мазкур сифатлар нафақат бизнинг қонун чиқарувчи олий органдаги вакилларимиз учунгина зарур, балки вилоят, шаҳар ва ноҳиялар халқ вакиллари маҳаллий мажлисларига ҳамда шаҳарчалар ва қишлоқлар ўз-ўзини бошқарув органлари вакилларини танлашда номзодга тарафдорлик қилиш-қилмаслик, унга овоз бериш-бермаслик асосий шартларидан бири бўлмоғи лозим. Чунки халқ вакиллари  маҳаллий мажлислари, шаҳарча ҳамда қишлоқлар жамоатлари ҳам давлат ҳокимиятининг муҳим поғонаси ҳисобланади. Улар халқ билан зич алоқаси бор органлардир.

Қабул қилинган қонунлар, тараққиёт дастурлари, давлат бошқа муҳим бошламаларини амалда татбиқ этиш бевосита уларнинг зиммасидадир. Шу боис, давлат ўз олдига қўйган мақсадларининг ижро этилишини депутатлар аниқлайдилар. Агар маҳаллий ижроия органлари вакилларида масъулиятни англаш, тафаккур ва кенг дунёқараш  ҳислари, эзгу одоб, рафтор ҳамда намунавий инсоний ахлоқлар мавжуд бўлмаса, бизнинг бу буюк мақсадларни амалга оширишимиз жуда қийин кечади.

 

ТХДП – халқчил партия

Баъзан республикамиз ва хорижий оммавий ахборот воситаларида Тожикистон Халқ Демократик Партиясини ҳукмрон ёки парламентнинг аксариятини эгаллаган партия, деб аташади. Табиийки, халқ жамиятда нуфуз пайдо қилган ва умидларини амалга оширадиган сиёсий ташкилот ҳақида ана шундай муносабат ва муомала қилади. Бизнинг партиямиз ўтган 20 йил бадалида кўплаб имтиҳонлардан ўтиб, жамият турли табақалари ўртасида обрў-эътиборини сақлаб келмоқда. Шу боис, сиёсий маъракалар ҳамда сайлов кампанияларида кетма-кет ғолибликка эришмоқда. Партиямиз ташкилотлари ҳамиша халқ муаммолари ечимини топишга интилиб келади. Кишилар ҳам ишонч билан партия жамият қабулгоҳларига мурожаат этадилар. Уларнинг бирор таклиф ва аризалари эътиборсиз ва натижасиз қолмайди. Шунинг учун халқ унга аъзо бўлади, тақдирини у билан боғлайди. Демак, бизнинг партиямизни ҳукмрон эмас, балки халқ хизматкорлари партияси, дейиш ўринлироқ бўларди. Зеро, биз ҳамиша халқ билан биргамиз ва унинг хизматидамиз.

Айни пайтда, биз гўё давлат истиқлолиятини осонликча қўлга киритганмиз, деган ақида ҳам мавжуд. Бир қарашда бу шартли равишда гўё тўғридек туюлади. Аммо қудратли шўролар давлати тарқалиб кетгач, қандай сиёсий ва ижтимоий қаршиликларга дуч келганлигимизга барчамиз гувоҳ бўлганмиз. Фуқаролар уруши натижасида минглаб кишилар қурбон, қочқин ва хонавайрон бўлдилар.  Мамлакат иқтисодиётига миллиардлаб доллар зиён етказилди. Урушнинг маънавий зарари ҳам ҳисобсиз эди. Нега биз шундай ҳолатга дучор бўлдик? Менимча, айрим гуруҳ ва алоҳида шахсларнинг мансаб учун курашлари ҳамда ўз манфаатларини кўзлашлари тартибсизликлар омили бўлди.

Бошқа сабаби, коммунистик идеологияга қарши бўлган сиёсий Исломнинг фаоллашуви эди. Албатта, коммунистик тартибнинг жамият учун ҳам яхши ва ҳам ёмон томонлари бор эди. Шунинг учун, уларнинг сиёсий қарама-қаршиликлари республикамиз сиёсий-ижтимоий вазияти шиддатини кучайтириб юборди. Бундан ташқари, сиёсий Ислом тарафдорларининг орқасида айрим ғаразли хорижий доиралар турганди ва улар Тожикистонда Ислом давлати барпо қилишни истардилар. Шундай қилиб, эндигина истиқлолиятни қўлга киритган республикамизда нотинч сиёсий-ижтимоий фазо вужудга келди, унинг аянчли оқибатларини кейинги йилларда кўрдик.

 

Миллат пешвоси ва сиёсий партия

Агар Тожикистонда ўтган асрнинг 90-йилларида рўй берган ҳодисалар ривожланишига ҳаққоний назар билан боқсак, бизнинг республикамизда аввало, халқ Раҳбари ва пешвоси сайланиб, ҳукуматни ташкил қилди ва сўнгра ўзининг сиёсий партиясини таъсис этди. Яъни, Тожикистон Халқ Демократик Партияси Ҳукумат томонидан яратилган партиядир. Агар бошқа партиялар қудрат соҳиби бўлиш учун ташкил қилинган бўлса, бизнинг партиямиз аллақачон ҳукумат соҳиби бўлганди. Бошқа тарафдан, ўша шароитда сиёсий партия ташкил этиш осон иш эмасди. Зеро, кўплаб партиялар қуролланиш ва ҳукумат учун курашиш туфайли жамиятда ўз обрўларига путур етказишганди.

Давлатимиз сарвари, муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг ютуғи, халқ орасида маҳбубиятга эришиши унинг республикамизни қайта қурганлигида эди. Жаноби Олийлари дастлаб қочқин бўлган халқни ватанга қайтарди, мухолифат билан Тинчлик ва миллий розилик келишувини имзолади, иқтисодиётни инқироздан сақлаб қолди, яратувчилик ва бунёдкорлик ишларини ривожлантирди. Яъни, Президент ва халқ тақдири бир-бири билан ажралмас бўлиб қолганди. Бу иккала тушунча бир маънони олди. Шунинг учун ҳам, таҳлилчилар Эмомали Раҳмоннинг буюк ишларини франциялик Шарл де Гол, Камол Отатурк, хитойлик Конфуций ва жаҳон бошқа миллат ва халқлари пешволари бажарган ишларга қиёслайдилар.

Бошқа масала, бу эндигина истиқлолиятга эришган республикамизда демократик меъёрларнинг татбиқ этилишидир ва бу масъулият, энг аввало, Тожикистон Халқ Демократик Партияси зиммасига юклатилганди.  Демократия тушунчаси ва демократик давлат барпо этиш биз учун янгилик эди. Мамлакатимиз Президенти бу тўғрида жуда кўплаб марта таъкидлаганларидек, биз Тожикистонда миллий қадриятлар ва ўзимизнинг сиёсий маданиятимизга асосланган демократия барпо этишимиз зарурдир.

Демократик давлат танлашимизнинг асосини халқнинг озод сайловлари ва ўз иродаларини ихтиёрий тарзда белгилашлари ташкил этади.

Қувонарлиси шундаки, бугун сизу биз эркин фикр билдириш ва жамиятимизнинг танилган шахсларини марказий, маҳаллий органларга сайлаш учун барча имкониятларга эгамиз. Тожикистон Республикаси «Тожикистон Республикаси Олий Мажлисига сайловлар тўғрисида»ги, «Халқ вакиллари маҳаллий мажлисига депутатлар сайловлари тўғрисида»ги конституциявий қонунлари ҳамда Тожикистон Республикаси «Шаҳарча ва қишлоқлар ўз-ўзини бошқариш органлари тўғрисида»ги қонуни озод, шаффоф ва демократик сайлов ўтказиш учун соғлом ҳуқуқий муҳитни муҳайё этади.

Бизда барча сиёсий партиялар сайловларда қатнашиш, ўзларининг мақсадлари ҳамда сайловолди дастурларини тарғиб этиш, кўрсатилган номзодларини таништириш учун баробар шароиту имкониятлардан фойдаланадилар. Бунинг натижасида, айни пайтда Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Намояндалар мажлисида республикамизда расман қайддан ўтган саккизта сиёсий партиялардан бештасининг вакиллари бор. Овоз беришда умумий сайловчиларнинг иштироки 2010 йил мамлакат Олий Мажлиси Намояндалар мажлиси ва халқ вакиллари маҳаллий мажлисларига ўтказилган сайловда - 90,3 фоизни ташкил қилганди. Бу халқимизнинг сайловларга катта ишончи борлиги, ўз орзу умидларини унинг натижаларида, деб билиши нишонасидир. Халқнинг ана шу ишончига сазовор бўлиш жуда катта масъулиятдир.

Биз Тожикистон Халқ Демократик Партияси ўлкамизнинг сиёсий қудратли партияси сифатида, истиқлолият йиллари бадалида давлат ва жамият ўртасида ишончни мустаҳкамлаш фазосини, партиялар ўртасида соғлом рақобат муҳитини яратиш йўлида катта ролни бажарганлигидан фахрланамиз.

Тожикистон Халқ Демократик Партияси истиқлолият даврида ташкил этилган партиядир. Бундай партия ташкил этиш ақидаси илк марта Давлатимиз бошлиғи, муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан ўртага ташланди ва Жаноби Олийларининг раҳбарлигида 1994 йил партия тузишга тайёргарлик ишлари бошланган эди.

Бизнинг партиямиз аъзоларининг сони бугунги кунда 250 минг нафарга ва ибтидоий ташкилотлари сони 4 мингтага етган ва у ўлкамизнинг энг катта, қудратли ва халқ эътиборини қозонган сиёсий кучига айланган. 

Партиямиз мамлакатимизнинг барча гўшаларида, унинг энг чекка минтақаларида ҳам амал қилади. Бундан ташқари, биз юз минглаб, балки миллионлаб нафар тарафдорларга эгамиз. Улар бизнинг аъзомиз бўлмасалар-да, ривожланган Тожикистонни бунёд этиш йўлида ҳамиша бизни қўллаб-қувватлайдилар ва бу мақсадимизнинг амалий бўлиши учун курашадилар.

Тожикистон Халқ Демократик Партиясининг намояндалик ва ижроия органлари ҳайъатида фаолияти барча даври бизнинг партиямиз азиз Тожикистон тараққиёти йўлида озод сиёсий фазони ҳамда партиялараро соғлом рақобат муҳитини яратиш ва ўз дастурлари мақсадига эришишга интилишидан гувоҳлик беради.

Бугун Олий Мажлис ва халқ вакиллари маҳаллий Мажлисларига навбатдаги сайлов арафасида Тожикистон Халқ Демократик Партияси ўзига хос мақсадлари, шаффоф ва демократик сайловларга садоқати, янги Тожикистонни бунёд этиш йўлида барча сиёсий партиялар билан соғлом рақобат ҳамда ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини яна бир марта таъкидлайди. Бизнинг бу даъватимиз партиямиз барча аъзолари, тарафдорларимиз ҳамда Тожикистон шарафли халқи номидан бўлиб, ўтган йилнинг 13 декабр куни Тожикистон Халқ Демократик Партияси Раиси, муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан қайтадан таъкидланганди.

Биз кейинги беш йил ичида бажарган ишларимиздан қаноатланамиз ва халқимиз олдида бошимизни баланд кўтариб, ҳисобот бера оламиз. Аммо, айни пайтда, мавжуд камчилик ва муаммолар ҳам назаримиздан четда қолмаган, уларни бартараф этиш ва ўлкамизда қўлга киритилган ютуқларни янада мустаҳкамлаш Тожикистон Халқ Демократик Партиясининг сайловолди дастурида кейинги беш йил учун вазифа сифатида акс этган.

Биз ҳеч кимга қуруқдан-қуруқ ваъда бермоқчи, ҳеч кимни кўр-кўрона бизга эргашиб, тарафдорлигимизга овоз беришга ташвиқот ҳам қилмоқчи эмасмиз. Бизнинг ташвиқотимиз кейинги икки ўн йилликда бажарган ишларимиздир, бу бажарилган ишлар азиз Тожикистонимизни сиёсий-иқтисодий барқарорликни таъминлаш туфайли тараққий этган ўлкага айлантирди.

 

Бунёдкорликка уйқашган беш йил

Ўтган беш йил давомида, илгаригидек, Тожикистон халқи қадрияти эгаси эдик. Давлат қудрати, деб номланган ва азиз сайловчилар қайтадан бизнинг қўлимизга топширган буюк қадриятни кўплаб сафдошларимиз, Ватан ва жамиятнинг ичкуяр шахслари билан ҳамкорликда воқеий омонатдорлар сифатида жуда эҳтиёт қилиб сақлаш, ҳимоя этиш, тараққий эттириш ва такомиллаштиришга ҳаракат қилдик,

Ўтган сайловларда кўпчилик бир овоздан тарафдорлик қилган Тожикистон Халқ Демократик Партияси ўз олдига қўйган вазифалар, буюк мақсадларини қайси даражада бажара олган?

2010-2015 йиллар мамлакатимизда давлат истиқлолияти, демократия тараққиёти, тинчлигу осудалик ва миллий бирликни такомиллаштириш кейинги даври эди. Давлат истиқлолияти 20 йиллиги, Олий Кенгаш тарихий 16-сессияси 15 йиллиги, Тожикистон Республикаси Конституцияси 20 йиллиги, Тожикистон Халқ Демократик Партияси таъсис этилганлиги 20 йиллиги тадбирларига тайёргарлик ва уларни ўтказиш жамиятнинг умуммиллий мақсадлар атрофида жипслашиш ва азиз Ватанимиз тараққиётини таъминлаш учун жиддий туртки бўлди.

Мамлакат фуқаролари 2013 йил ўтказилган шаффоф ва демократик сайловларда партиямизнинг Раиси, муҳтарам Эмомали Раҳмонни қайтадан Тожикистон Республикаси Президенти мақомига сайладилар.

Ўтган сайловлар арафасида Тожикистон Халқ Демократик Партияси сайловчиларга тақдим этган сайловолди дастури «Яратувчанлик ва Тожикистон мунтазам тараққиёти учун», деб номланганди. Бугун, сайловолди дастури қабул қилинганидан беш йил муддат ўтгандан сўнг партия белгилаган мақсад ва вазифалар, янгиланишни такомиллаштириш, иқтисодиётни воқеий тараққий эттириш, мунтазам иқтисодий-ижтимоий ривожланиш ва ўлкамизда бунёдкорона ишларга йўл очиб, шу йўл билан халқимиз турмуш даражаси юксалиши таъминланганлигини кўриб турибмиз.

Давлат иқтисодий сиёсати мамлакат мунтазам иқтисодий тараққиётига йўналтирилган бўлиб, учта асосий мақсад – энергетик истиқлолият, коммуникацион боши берк кўчадан чиқиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, илгаригидек, ҳукуматимиз тартиб берган ва амалга оширган барча тадбирларнинг асосини ташкил этади.

Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози даврида бир оз сусайган ички ялпи маҳсулот кўрсаткичи ўсди ва тикланди ҳамда бу кўрсаткич 2013 йил 7,4 фоизни, 2014 йил 6,7 фоизни ташкил этди. 2013 йил аҳолининг пул даромадлари 16,5 ва маошлар ҳажми 20 фоизга ошди. 2014 йил маошлар ошиши 12 фоизни ташкил қилди. 2012-2013 йиллар 324 ва 2014 йил 150 та кичик ва ўрта янги корхоналар бунёд этилди ва улар минглаб иш жойлари билан фаолиятларини бошлади.

 

Стратегик мақсадлар: заминалар яратиш йўлидаги ишлар

Саноат тўғрисида сўз юритар эканмиз, Тожикистон Халқ Демократик Партиясининг энергетика соҳасида қўлга киритган ютуқларини эслашимиз ўринлидир.

Энг асосийси, бу даврда Вахш дарёсида «Сангтўда-2» ГЭСи ва «Душанбе-2» иссиқлик ва энергия ишлаб чиқариш маркази биринчи босқичи ишга туширилди. Келгуси вазифа мазкур марказнинг иккинчи босқичини ишга тушириш ҳамда унинг иқтидорини 400 мегаваттга етказишдир.

2010 йил давлат сармоя ўтказиш лойиҳалари доирасида 12 та энергетик лойиҳалар татбиқ этилиш арафасида эди. Бу лойиҳалар учун жалб қилинган маблағ умумий миқдори 3 миллиард сомонийни ташкил этарди. Тожикистон энергетик тараққиётини ривожлантириш концепцияси доирасида соҳага мунтазам маблағ ажратиш йўлга қўйилиб, 2011 йил бу мақсадда 1,8 миллиард сомоний ажратилди. 

Айни пайтда Роғун ГЭСи қурилиши Жаҳон банки томонидан узоқ муддатли ўрганишдан сўнг ижобий баҳоланди ва бу ерда қурилиш ишлари жадал суръатларда давом этмоқда. Тожикистон ва Қирғизистонда ишлаб чиқарилаётган ортиқча энергияни Афғонистон ва Покистонга етказиб бериш учун «КАСА-1000» юқори шиддатли электроэнергияси узатиладиган электр симлари тортиш юзасидан тилга олинган мамлакатлар ўртасида халқаро келишув имзоланиб, бу лойиҳани татбиқ этиш жорий йилда бошланади. Бу лойиҳа амалга ошгач, биз ортиқча электроэнергияни сотиб, давлат бюджетига қўшимча маблағ келтиришни ошириш имконига эга бўламиз.

Айни пайтда мамлакатнинг келажаги порлоқ 87 та нефт ва газ конларида 21 та маҳаллий ва хорижий ширкатлар мутахассислари изланиш ишлари билан машғул бўлиб, жумладан, «Тотал», «Газпром», «Тетус-Петролиум» халқаро ширкатлари ва Хитой Халқ Республикасининг Миллий нефт ва газ ширкатлари бу ишга жалб қилинган.

Коммуникацион боши берк кўчадан чиқиш стратегик мақсадни амалга ошириш йўлида  «Тожикистон-Афғонистон-Туркманистон» халқаро темир йўли қурилишини бошлаш ҳақида келишув имзоланиши ва бунёдкорона ишлар бошланиши, «Ваҳдат-Ёвон-Қўрғонтепа» темир йўли қурилишини давом эттириш, «Душанбе- Кўлоб-Хоруғ-Кулма», «Душанбе-Турсунзода», «Айний-Панжакент», «Восе-Ховалинг» автомобил йўлларидаги тугатилган ва давом эттирилаётган қурилиш ишлари ҳамиша мамлакат ҳукумати махсус эътиборида эди.

Бундан ташқари, фақатгина 2011 йил учта янги лойиҳани татбиқ этиш бошланганди.

Айни пайтда мамлакат аҳолисининг 6 фоизи қишлоқ хўжалиги ишлари билан банд, бу соҳа ички ялпи маҳсулот ҳажмининг 21 фоизини ишлаб чиқаради. Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги бунёдкорона ишлар иқтисодиёт ривожланишига замин яратди

Шунингдек, аҳоли озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш давлатимиз стратегик мақсадларининг учинчисини ташкил этади. Биз ўз олдимизга қўйган мақсадларимиз тўлиқ ижросига тобора яқинлашмоқдамиз, ҳукуматимиз қўллаётган тадбирлар Тожикистон Халқ Демократик Партияси олдига қўйилган вазифаларнинг амалга оширилишига йўналтирилган.

Мамлакатда соҳибкорликни ривожлантириш сармоя ўтказиш, шу йўл билан иқтисодиёт тараққиётига эришиш, янги иш жойлари яратиш учун шароит муҳайё этиш, тадбиркорликни давлат бюджетини бойитиш манбаига айлантириш ва аҳоли турмуш даражасини юксалтиришга хизмат қилиши табиий.

Биргина 2011 йил мамлакат тадбиркорлари томонидан 1000 та иқтисодий-ижтимоий иншоотлар барпо этилди, жумладан, уларнинг 100 таси саноат корхоналари бўлиб, 12 минг янги иш жойлари яратилди. 2010 ва 2014 йил Тожикистон Республикаси Президенти, муҳтарам Эмомали Раҳмон мамлакат соҳибкорлари ва ишбилармонлари билан мулоқотлар ўтказди. Бу учрашувлар натижасида тадбиркорлик кўплаб муаммолари ўз ечимини топди ва соҳибкорлар  фаолияти учун қулай имкониятлар яратилди.

 

(Давоми бор).

С. Фаттоҳзода,

Тожикистон Халқ Демократик Партияси Раиси биринчи ўринбосари.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

"ГИННЕС КИТОБИ"ГА ДАЪВОГАР БОЛАКАЙ

 

Рўдакий ноҳияси Гулистон қишлоқ жамоатига қарашли Болошаҳр маҳалласида истиқомат қилувчи 166-ўрта умумтаълим муассасаси 1-синф ўқувчиси Эмомҳусейн Умаровнинг спортга қизиқиши, унинг 6 соату 20 дақиқада 11 минг марта спорт тили билан айтганда, "отжимание" қила олишлиги ҳақидаги хабар халқ орасида тарқала бошлагач, биз ҳам ушбу мавзуга қизиқдик.

Муфассал...

Инсониятга берилган буюк неъмат

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон сувнинг инсон ҳаётидаги аҳамиятини эътироф этган ҳолда, жаҳон ҳамжамиятини уни асраб-авайлашга чақирди. Президентимиз ташаббуси билан қабул қилинган резолюцияда таъкидланишича, “Сув устувор тараққиёт учун” янги халқаро амалиёт ўн йиллиги 2018 йил 22 мартдан бошланиб, 2028 йилнинг 22 мартигача давом этади.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990556

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477708
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3636
4027
21321
7426653
99352
114875
7477708

Сизнинг IPнгиз: 18.118.119.77
Бугун: 23-11-2024 16:55:36

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015