Ҳурматли Миллий мажлис аъзолари ва Намояндалар мажлиси вакиллари!
Азиз ватандошлар!
Тожикистон Республикаси Президентининг мамлакат олий ва қонун чиқарувчи органига Паёми мустақил Тожикистоннинг илк Конституцияси қабул қилинганлиги 20 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кӯрилаётган бир пайтда йӯлланмоқда.
Конституция миллат бахтномаси ва асосли сиёсий ҳужжат сифатида озод демократик давлатимиз тараққиёти ва ривожланиши келажак йӯлини белгилаб беради.
Асосий қонун Тожикистонимизни жаҳон ҳамжамиятига мукаммал сиёсий-ҳуқуқий тизимга эга мустақил давлат сифатида танитди, унда инсон, унинг ҳуқуқ ва озодлиги олий қадриятлардан ҳисобланади ҳамда ҳар бир шахс муносиб турмуш тарзи учун устувор ижтимоий-иқтисодий заминалар яратиб берилган.
Конституция давлат мустақиллигига таҳдид солган хавф-хатарни бартараф этиш учун зарур ҳуқуқий шароит яратиб, тожикларнинг ёш мустақил давлатини нобуд бӯлишдан ва тожик миллатини парокандаликдан сақлаб қолиш асосини яратди, миллий бирликка эришишда устувор пойдеворга айланди, тарихнинг эҳтиросли даврида янги давлатдорлигимиз асосий устунларини яратишда тақдирсоз ҳамда ҳал қилувчи рол ӯйнади.
Бошқача қилиб айтадиган бӯлсак, Асосий қонун мамлакат халқининг азму иродаси ила тожикларнинг янги давлатдорлигини демократик, ҳуқуқбунёд ва дунёвий давлат сифатида белгилади.
Конституция давлат мустақиллиги асосий ва муҳим шарти ҳисобланади ҳамда истиқлолиятнинг жаҳон ҳамжамияти, нуфузли халқаро ташкилотлар ва бошқа давлатлар томонидан эътироф этилиши айнан ана шу тақдирсоз ҳужжатдан бошланади.
Бизнинг Конституция жаҳон ҳамжамияти эътироф этган демократия муҳим принципларини ӯзида мужассам этиб, барчанинг қонун олдида тенг эканлигини эълон қилди.
Айнан Конституцион меъёрларга риоя қилган ҳолда биз бугун жамиятимиз олдига қӯйган демократик, ҳуқуқбунёд ва дунёвий давлат қуриш йӯлидаги мақсадларни қӯлга киритишда устувор қадамлар билан бормоқдамиз.
Шу билан бир қаторда, биз бугунги давр эволюцияси ва унинг геосиёсий хусусиятлари, шунингдек, ҳаётан муҳим миллий манфаатларни ҳисобга олган ҳолда олдимизда улкан муаммолар ва вазифалар турибди, уларни ҳал этиш ҳар биримиздан кенг стратегик нигоҳ, метин ирода, сиёсий зийраклик, ӯта текширилган ва масъул амалий хатти-ҳаракатни талаб этишини яхши англамоқдамиз.
Зеро, давлатдорлигимиз давридаги қисқа муддатда босиб ӯтган йӯлимиз тарихи тасдиқлаганидек, давлат мустақиллиги ва унинг ютуқларини, хавфсизлиги ва миллий-давлат манфаатларини ҳимоялаш, миллий бирдамликни мустаҳкамлаш, ижтимоий барқарорликни сақлаш, шунингдек, мамлакат иқтисодий тараққиётини таъминлаш, жаҳон қудратли марказлари манфаатлари тӯқнашувлари кучайиб бораётган шароитда аҳоли турмуш тарзи сатҳу сифатини яхшилаш давлат ҳокимияти барча тизимлари ва ҳар бир ватанпарвар фуқаро муҳим вазифалари ҳисобланади.
Биз устувор иқтисодий тараққиёт, иқтисодий воқеий секторларнинг олға бориши, мамлакат экспорт имкониятларини кӯпайтириш, инвестицион фазо ва соҳибкорликни қӯллаб-қувватлаш, меҳнат бозори самарадорлигини яхшилаш, аҳолини ижтимоий ҳимоялашни мустаҳкамлаш, давлатни идора қилиш тизимини мукамаллаштириш ва инсон омили таъсирини кучайтиришни таъминлаш муаммоларини ҳал этишга қатъий қарор қилганмиз.
Ҳукумат қабул қилинган стратегик ҳужжатлар доирасида, мамлакат иқтисодиётига узоқ вақтдан буён давом этиб келаётган инқироз омиллари таъсири ва бошқа мавжуд муаммоларга қарамасдан, мамлакат устувор иқтисодий тараққиётини таъминлашга масъулдир.
Тожикистон Ҳукумати ва республика Президенти Ижроия аппаратига қабул қилинган дастурларни ижро этишни қаттиқ назорат қилиш бӯйича кӯзда тутилган ташкилий-структуравий чораларни амалда татбиқ этишни таъминлаш вазифаси топширилади.
Дастурларни амалга оширишда, шунингдек, мавжуд захиралардан самарали фойдаланиш, иқтисодиётга инвестицияларни жалб этиш йӯллари, инсон иқтидори ривожланиши ва бошқа омилларга жиддий эътибор қаратиш зарур.
Азиз ватандошлар!
Ҳурматли вакиллар!
Мамлакат устувор иқтисодий тараққиёти дастурий ҳужжатлари асосида, энг аввало, 2015 йилгача бӯлган даврда ривожланиш Миллий стратегияси, 2013-2015 йилларда Тожикистон халқи турмуш тарзи даражасини юксалтириш стратегияси, бошқа соҳавий ва минтақавий дастурлар асосида таъминланиб, уларнинг ӯз вақтида ва самарали ижро этилиши доимий назорат остига олингандир.
Яна бир бор таъкидлайман, юқорида зикр этилган дастурий ҳужжатлар асоси мамлакат аҳолиси фаровонлигини таъминлаш ҳисобланади.
Мазкур стратегик мақсадга эришиш учун вазирликлар ва идоралар, вилоятлар, шаҳру ноҳиялар раҳбарлари ва барча давлат хизматчилари маълум вазифаларни улкан масъулият ила сифатли ва ӯз вақтида бажаришга масъулдирлар.
Сӯнгги етти йил мобайнида ички ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми бир ярим баравар, аҳолининг пул даромадлари эса 1,7 маротаба ошди, бироқ жаҳон иқтисодиётининг тез суръатда ӯсаётганлиги ва мамлакат иқтисодиётининг янада ривожланишини таъминлаш зарурлиги шароитида ушбу кӯрсаткичлар бизни қониқтира олмайди.
Шу боис, устувор ва узоқ муддатли тараққиёт заминаларини яратишга доимо эътибор қаратишимиз зарур.
Жумладан, Миллий тараққиёт стратегиясини амалга ошириш муддати тугашига икки йилдан озроқ вақт қолганлигини ҳисобга олган ҳолда, қӯлга киритилган ютуқлар натижаларини таҳлил қилиш билан биргаликда мамлакат иқтисодиётининг янада ривожланишини таъминлаш манбаларини аниқлаш ва 2030 йилгача бӯлган давр учун Миллий тараққиёт стратегиясини ишлаб чиқишга киришиш зарур.
Мамлакат стратегик мақсадларини амалга ошириш 2020 йилгача, яъни келгуси етти йил мобайнида мамлакат иқтисодиёти ҳажмининг икки баравар, киши бошига ички ялпи маҳсулот ишлаб чиқаришни эса, камида бир ярим баравар ошириш имкониятини беради.
Ушбу давр мобайнида халқ турмуш тарзи сифатини босқичма-босқич яхшилаш ва камбағаллик сатҳини 20 фоизгача пасайтириш иқтисодий сиёсатимизнинг асосий мақсадларидан бири ҳисобланади.
Мазкур жараёнда аҳолини ижтимоий ҳимоялаш замонавий ва устувор инфраструктурасини яратиш Ҳукуматнинг асосий вазифаси бӯлиб қолади.
Ӯтган етти йил мобайнида давлат бюджетининг ижтимоий йӯналиши сақланиб, илму маориф, соғлиқни сақлаш ва бошқа ижтимоий соҳаларга сарфланган харажатлар ҳажми ҳар йили ӯрта ҳисобда 35 фоизга оширилиб, ушбу кӯрсаткич умумий ҳажми 23 миллиард сомонийни ташкил этди.
Келгуси етти йил давомида ушбу мақсадда, яъни ижтимоий масалаларни ҳал этишга, маблағлаштириш барча манбалари ҳисобидан 70 миллиард сомоний ажратилади.
Шуни ҳам қайд этиб ӯтиш лозимки, ушбу мақсадларга иқтисодиётнинг воқеий секторлари ва унинг рақобатбардошлиги ривожини келажакда ҳам таъминламасдан, шунингдек, мамлакат табиий имкониятлари ва захиралари асосида миллий иқтисодиёт структурасини такомиллаштирмасдан туриб, эришиш ғайри имкондир.
Айни пайтда Тожикистон Ҳукумати энергетик мустақилликни таъминлаш, мамлакатни коммуникацион боши берк кӯчадан олиб чиқиш, унинг озиқ-овқат хавфсизлигини ҳимоялаш учун барча мавжуд имкониятлардан фойдаланмоқда ва ушбу жабҳада ҳамма зарур чора-тадбирларни қӯлламоқда.
Етти йил мобайнида, яъни 2020 йилгача ушбу стратегик мақсадларни қӯлга киритиш учун бюджет ҳисобидан ва инвестицияларни жалб этиш йӯли билан 35 миллиард сомонийдан ортиқ маблағ сафарбар этилиши кӯзда тутилган.
Шу билан бир вақтда мамлакат иқтисодиёти ташкилий-соҳавий структураларини мукаммаллаштириш ва уни янада мустаҳкамлаш бӯйича зарур чоралар амалга оширилади.
Ӯтган йиллар давомида иқтисодий ислоҳотларни самарали татбиқ этиш саноат ва қишлоқ хӯжалиги маҳсулотлари ҳажмининг ошиши, инвестиция ва хизмат кӯрсатиш ҳажмининг ӯсиши, шунингдек, аҳоли пул даромадлари ва истеъмол талаботининг зиёд бӯлишига ва бунинг ҳаммаси биргаликда миллий иқтисодиётнинг устувор ривожланишига ёрдам берди.
Жаҳон иқтисодиётининг манфий тамойиллари ва уларнинг мамлакат иқтисодиётига таъсирига қарамасдан, 2013 йилда ички ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 7,4 фоиз даражасида сақлаб қолинди, аҳоли пул даромадлари 16,5 фоиз, бир ишчининг ойлик маоши эса, 20 фоизга ошди.
Аҳоли пул даромадларининг мунтазам ӯсиши натижасида бугун оилавий бюджет харажатлари сезиларли яхшиланди.
Масалан, 2001 йилда 84 фоиз оилавий харажатлар озиқ-овқат маҳсулотларига ва қолган 16 фоизи эса, ноозуқа маҳсулотлари харид қилиш ва хизмат кӯрсатиш соҳасига сарфланарди.
Энди эса, ушбу кӯрсаткичлар қарийб тенглашди, яъни фуқароларнинг маиший молларни харид қилиш, хизмат кӯрсатиш соҳаси ва дам олиш учун сарфлаш ёки даромадлари бир қисмини омонат сақлашлари учун имкониятлари ошди.
Сӯнгги 10 йил мобайнида енгил автомобил, музлатгич ва телевизор, мебел ва кондиционерлар сотиб олиш учун аҳоли томонидан 15 миллиарддан ортиқ маблағ сарфланган.
Жумладан, 2013 йилда аҳолининг фақатгина енгил автомобил харидига сарфлаган харажатлари 1,4 миллиард сомонийни ташкил этди, мобил телефон алоқаси операторлари хизматларига эса 1,7 миллиарддан ортиқ сомоний сарфланди.
Ва бу фақатгина телефон орқали суҳбат баҳосидир. Телефонларнинг ӯзини сотиб олиш эса, бугун улар сони 10 миллиондан ортиқ бӯлиб, харажати юзлаб миллион сомонийга етади.
Аҳоли банк омонатлари сӯнгги беш йил мобайнида 3,2 маротаба ошди ва 2013 йилда қарийб тӯрт миллиард сомонийни ташкил этди.
Макроиқтисодий устуворликка эришишимиз камбағаллик даражасини 38,3 фоиздан 35,6 фоизга пасайтириш имконини берди.
2015 йилда ушбу кӯрсаткичнинг 30 фоизни ташкил этиши кӯзда тутилмоқда.
Барпо этилган ва қайта тикланган иш жойлари умумий сони сӯнгги беш йилда 870 мингдан ортиқ, жумладан, фақатгина 2013 йилда 185 мингдан ортиқ бӯлди, бу эса, меҳнат бозорида вазиятнинг яхшиланиши ва халқ турмуш даражаси ӯсишига ёрдам берди.
Жорий йилда миллий иқтисодиётнинг ҳамма соҳаларида яна 250 минг иш жойлари барпо этилади.
Шу жумладан, ушбу мақсадда саноат соҳасида 150 та янги ишлаб чиқариш корхоналари қурилиб, фойдаланишга топширилиши кӯзда тутилган.
Шуни ҳам қайд этиб ӯтиш лозим, мамлакатимизда фойдали қазилмалар қазиб чиқариш ва улардан маҳсулот ишлаб чиқариш бӯйича корхоналар бунёд этиш учун улкан захира ва имкониятлар мавжуд.
Мазкур имкониятлардан тӯлиқ ва самаралироқ фойдаланиш зарур.
Шу билан боғлиқ ҳолда ва 2015 йилдан то 2025 йилгача Нодир металлар захираларини ӯрганиш ва баҳолаш дастурини амалга ошириш, шунингдек, соҳа ривожланиши ва мамлакат табиий бойликларини самарали ӯзлаштиришга ёрдам беради.
Сӯнгги йилларда мамлакатимиз табиий бойликларини ӯзлаштиришга қизиқиш кучайиб бормоқда.
Чет эл инвестицияларини жалб этиш орқали айни пайтда ушбу соҳада бир қатор йирик инвестицион лойиҳалар амалга оширилмоқдаки, улар орқали минглаб янги иш жойлари барпо этилади, давлат бюджети даромадлари ва мамлакат экспорт имкониятлари ӯсади.
Шуларни эътиборга олган ҳолда, истиқболли саноат соҳаси сифатида рангли металлургия ривожланишига алоҳида аҳамият берилади.
Жаҳон тажрибаси кӯрсатиб турганидек, давлат ер қаъри бойликларини ӯзлаштиришда миллий-давлат ва қӯшма корхоналар таъсис этиш соҳасида фаоллик кӯрсатиб, шу орқали кӯпроқ даромад олиши мумкин.
Ушбу планда жаҳон давлатларининг табиий бойликларни ӯзлаштириш учун рухсатномага эга миллий корхоналарни молиявий бозорга олиб чиқиш тажрибаси эътиборга лойиқдир.
Шундан келиб чиққан ҳолда, Саноат ва янги технологиялар, Молия, Адлия, Иқтисодий тараққиёт ва савдо вазирликлари, шунингдек, Сармоядорлик ва давлат мол-мулкини бошқариш давлат комитети миллий корхоналарни халқаро молия бозорларига олиб чиқиш бӯйича асосли таклифлар тақдим этишлари зарур.
Соҳибкорлик фаолиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш мақсадида мамлакат Ҳукумати тегишли чораларни мунтазам амалга оширмоқда.
Хӯжалик субъектларини давлат томонидан қайдга олишнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш натижасида соҳибкорлик фаолиятини бошлаш анча енгиллашди.
Шунинг баробарида, таъкидлайман, мамлакат иқтисодий манфаатларини ҳимоялаш зарурлигини ҳисобга олган ҳолда ва қӯшма корхоналарни солиқ солишга тӯлиқ жалб этиш натижасида ер ости бойликларини қазиб олиш бӯйича амалдаги ҳуқуқий ҳужжатларни мукаммаллаштиришга эҳтиёж пайдо бӯлди.
Шуларни ҳисобга олган ҳолда, Тожикистон Ҳукуматига мамлакат қонунчилигига тегишли ӯзгартишлар киритиш бӯйича чоралар кӯриш вазифаси топширилади.
Бозор рақобати кескин шароитида биз рақобатбардош ва самарали миллий саноатни яратиш, саноат корхоналарини техник-технологик янгилаш, ишлаб чиқариш соҳасидаги соҳибкорликни қулай шароитлар билан таъминлаш ва шу орқали маҳаллий хом ашёни қайта ишлаш бӯйича мунтазам чора-тадбирлар қӯллашимиз зарур.
Бинобарин, Саноат ва янги технологиялар вазирлиги бошқа вазирлик ва идоралар билан биргаликда тез суръатда саноат соҳасида ягона сиёсатни олға суриш дастурий ҳужжатини тайёрлаш, соҳа ривожланиши асосий йӯналишларини аниқлаш ва уларни татбиқ этиш амалий чораларини қӯллашлари зарур.
Ушбу дастурий ҳужжат доирасида биз, саноат алоҳида секторлари, жумладан, енгил ва озиқ-овқат, ерости бойликлари ва кӯмир қазиб чиқариш, машинасозлик ва шуларга ӯхшаш саноат турларини ривожлантириш учун зарур шароитларни яратишимиз лозим.
Масалан, бизда цемент, бошқа қурилиш материалларини ишлаб чиқаришни йӯлга қӯйиш ва ички эҳтиёжларни тӯлиқ таъминлаш учун хом ашё, ишчи кучи, умуман, барча зарур шароитлар бор бӯлса-да, ҳар йили чет элдан қурилиш материаллари, жумладан, цемент сотиб олиш учун беш миллиард сомонийгача маблағ сарфланади.
Айни пайтда биз мамлакат турли шаҳру ноҳияларида бир йилда умумий ишлаб чиқариш қудрати олти миллион тонна цементни ташкил этадиган бир қатор корхоналар бунёд этишни режалаштирганмиз ва ишончимиз комил, шу йӯл билан цементга бӯлган нафақат ички бозор эҳтиёжлари қондирилади, балки уни экспорт қилиш имконияти ҳам пайдо бӯлади.
Ушбу соҳа ривожланиши қурилишнинг кенг қулоч ёзиши, яна минглаб янги иш жойлари бунёд этилиши, энг муҳими, қурилиш харажатларини камайтириш, жумладан, тураржой баҳосини пасайтириш имкониятини беради.
Цемент ва бошқа қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи янги корхоналар, иссиқлик ва электр қуввати узатиш марказлари барпо этиш кӯлами ошаётгани ва кундан-кунга ёқилғи сифатида кӯмирдан фойдаланадиган корхоналар кӯпайиб бориши кӯмир ишлаб чиқаришни икки бараварга кӯтариш заруриятини туғдиради.
Шундан келиб чиқиб, мамлакат Ҳукуматига қурилиш материаллари, кӯмир ишлаб чиқаришни кӯпайтириш ва яқин йилларда уларга бӯлган ички бозор эҳтиёжларини қоплаш, шунингдек, уларни экспорт қилишни йӯлга қӯйиш бӯйича зарур чоралар кӯришлари вазифаси топширилади.
Темирни ӯрганиш ва уни қазиб олмоқ, уни қайта ишлаш бӯйича корхоналар бунёд этиш ва турли металл буюмларни ишлаб чиқариш иқтисодиётнинг ҳамма соҳаларидаги, жумладан, қурилиш соҳасидаги эҳтиёжларни қондирмоқ имкониятини беради.
Ӯз навбатида, бу мамлакатда қора металлургия саноатини ривожлантиришга асос солади.
Азиз дӯстлар!
Тожикистон минтақада ва дунёда улкан гидроэнергетик захираларга бой мамлакат ҳисобланади ва улардан самарали фойдаланиш учун тез суръатда энергетик иншоотларни модернизациялаш, қайта тиклаш ва қуриш ишларини амалга оширмоғимиз лозим.
Зеро, Тожикистоннинг келгуси тараққиёти бевосита гидроэнергетика соҳаси ривожланишига боғлиқдир.
Шу билан биргаликда, мамлакатимиз нуфузли ташкилотлар, жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва ривожланган давлатларнинг қайта янгиланаётган ва экологик тоза энергия «яшил иқтисод» базаси сифатидаги манбаларини ривожлантириш бӯйича қӯйилаётган қадам ва ташаббуслари самимий тарафдори ҳисобланади.
Мамлакатни келажакда электр қуввати ва иссиқлик билан таъминлашда мавжуд станцияларни қайта тиклаш ва янги қудратларни бунёд этиш, жумладан, электр қуввати узатиш тизимларини қуриш орқали электр қувватидан тежамкорлик билан фойдаланмоқ ва исроф қилишни камайтирмоқ, камхарж электр технологияларидан фойдаланмоқ, бошқа жиҳатдан эса, минтақада сув захираларини оқилона назорат қилишга ӯзига хос аҳамият берилади.
Мамлакат иқтисодиётининг бундан кейинги ривожланиши кӯп жиҳатдан электр қуввати ишлаб чиқариш бӯйича янги қудратларни бунёд этишга боғлиқ.
Сизлар ушбу йӯналишдаги мамлакат Ҳукумати саъй-ҳаракати ва истиқболли режаларимиздан яхши хабардорсизлар.
Кӯп йиллик қийинчиликлар, қӯшимча молиявий харажатлару вақт сарфланиши сабабли биз 2007 йил декабр ойидаёқ Роғун ГЭСи қурилиши лойиҳаси ва унинг экологик ҳамда ижтимоий таъсирига оид халқаро мустақил эскпертизаси ӯтказилиши учун Умумжаҳон банкига мурожаат этган эдик.
Айни пайтда ушбу лойиҳа бӯйича баҳолаш-тадқиқот ишлари давом этмоқда ва режа бӯйича жорий йилнинг ёз ойларида тугатилиши лозим.
Роғун ГЭСи биз учун тақдирсоз иншоот ҳисобланади ва биз унда қайта тиклаш ишларини умумжаҳон банки билан мувофиқлаштирилган режа асосида амалга оширмоқдамиз.
Энергетик соҳани ривожлантириш мақсадида бугунги кунга қадар улкан ишлар амалга оширилди, жумладан, жорий йилда маҳаллий кӯмирдан фойдаланган ҳолда «Душанбе-2» Иссиқлик ва электр узатиш маркази (ИЭМ) биринчи босқичи ишга туширилиб, унинг қурилиши давом этмоқда.
Жорий йилда «Сангтӯда-2» ГЭСи 220 мегаватт ва «Душанбе-2» Иссиқлик ва электр қуввати узатиш маркази иккинчи босқичи тӯла, яъни 100 мегаватт қувватда ишга туширилади.
Шу боис, мамлакат Ҳукуматига келгуси уч йил мобайнида «Душанбе-2» ИЭМ қувватини 400 мегаваттга етказишга оид чоралар кӯриш вазифаси топширилади, бу эса, давлат пойтахтини иссиқлик ва электр қуввати билан таъминлаш имконини беради.
Қабул қилинган давлат дастури доирасида 2013 йил охиригача 29 минг киловатт қувватга эга 310 та кичик ГЭСлар қурилди ва 14 минг киловатт қувватга эга 10 та кичик ГЭСлар қурилиши давом этмоқда.
Шу билан биргаликда энгергетика соҳаси ривожланиши учун маблағлаштириш барча манбалари ва мавжуд имконият ҳамда воситалардан фойдаланган ҳолда, жумладан, давлат ва хусусий секторларнинг бунёдкорлик самарали ҳамкорликларини тез суръатда ривожлантириш йӯли билан амалий чоралар кӯрилиши зарур.
Мамлакат энергетика тизимини модернизациялаш учун сӯнгги ӯн йил давомида 13 миллиарддан ортиқ сомоний сарфланди ва келажак етти йил давомида давлат бюджети ва маблағлаштириш бошқа манбалари ҳисобидан энергетика инфраструктурасининг устувор фаолият кӯрсатиши, соҳа тараққиёти ва мамлакат энергетика мустақиллигини қӯлга киритишни таъминлаш учун 22 миллиард сомонийдан ортиқ маблағ сафарбар этилади.
Айни пайтда мамлакатда нефту газ қидириш ва қазиб олиш ишлари билан 11 та маҳаллий ва чет эл компаниялари, жумладан, дунё миқёсидаги нуфузли компаниялардан Россиянинг «Газпром», Франциянинг «Тотал», Хитойнинг «CNPC» компаниялари шу кунга қадар мазкур ишни қарийб бир миллиард сомоний ҳажмида маблағлаштирдилар ва бу мамлакатни келгусида ӯз нефти ва гази билан таъминлаш пойдеворини яратади.
Кичик ва йирик гидроэлектр станциялари, жумладан, Роғун, Норак, Қайроққум, Сарбанд, «Душанбе-2» ИЭМ, электр қуввати узатиш ички тармоқлар қурилиши, модернизацияланиши ва қайта тикланиши, шунингдек, «КАСА-1000» қурилиши ёз фаслида ишлаб чиқарилган электр қуввати ортиқча қисмининг экспорти мамлакат энергетика мустақиллигини қӯлга киритишимиз, йилнинг тӯрт фаслида аҳоли электр қуввати эҳтиёжини қондириш, мамлакат иқтисодиёти ривожланишига жиддий туртки бериш, мамлакат экспорт қудратини ошириш ва мазкур чоралар орқали бугунги ижтимоий муаммоларни ҳал этиш, жумладан, мамлакат аҳолиси турмуш тарзи сатҳу сифатини юксалтириш имкониятини беради.
Ҳурматли вакиллар!
Мамлакатнинг бундан кейинги ижтимоий-иқтисодий ривожланишига жиддий туртки берувчи омил, бу ички ва умумминтақавий коммуникацион инфраструктура қурилиши лойиҳаларининг татбиқ этилишидир.
2014 йилда барча маблағлаштириш манбалари ҳисобидан транспорт-коммуникацион соҳалар учун 1,1 миллиард сомоний ва келаётган етти йил мобайнида саккиз миллиард сомонийдан ортиқ маблағ сарфланади.
Туркманистон-Афғонистон-Тожикистон темир йӯллари, Душанбе-Кӯлоб-Хоруғ-Кулма, Душанбе-Турсунзода, Айний-Панжакент, шунингдек, Восе-Ховалинг халқаро автойӯллари, айниқса, Ваҳдат-Ёвон-Қӯрғонтепа темир йӯли қурилиши мамлакат инвестицион фазосини яхшилаш, халқаро транспорт тармоқлари билан бирлашиш, ички бозор ривожланиши ва халқаро хизматлар ҳажмининг ошишига ёрдам беради.
Шунга қӯшимча ҳолда, минтақавий транспорт инфраструктура таркибий қисми сифатида транспорт-логистик марказлар ташкил этилиши ва ривожланиши мамлакат транзит имкониятларини яхшилай олади, мамлакатимизнинг минтақавий ва халқаро транспорт хизмат кӯрсатишда ҳиссасини оширишга ёрдам беради, бу эса, янги иш жойлари яратиб беради, бюджет даромадлари қӯшимча манбаси ва иқтисодиёт ривожланиши омилига айланади.
Мамлакат коммуникацион имкониятларини мустаҳкамлаш йӯналишларидан бири авиацион хизмат кӯрсатиш соҳаси ҳисобланади ва бунда миллий компаниялар учиш паркини кенгайтириш ва янгилаш, мамлакат халқаро аэропортларини қайта тиклаш, уларни замонавий техника ва ускуналар билан таъминлаш, хизмат кӯрсатиш сифатини халқаро стандартлар сатҳигача юксалтириш зарур.
Шу билан бир пайтда, кӯпроқ миқдорда инвестицияларни жалб этиш ва соҳибкорлик ҳамда хусусий секторни мамлакат тараққиёти биринчи даражали соҳаси сифатида мунтазам мустаҳкамлаш зарур.
Ӯз навбатида, хусусий сектор ва соҳибкорлик, ӯрта табақани шакллантириш учун қулай замин яратиб, мамлакат устувор иқтисодий ривожланишини таъминлайди.
Соҳибкорлик структураси сӯнгги йиллардаги таҳлили шуни кӯрсатадики, соҳибкорлик ишлаб чиқариш соҳасида савдо ва хизмат кӯрсатишга қараганда қизиқиш оздир.
Мамлакат Ҳукумати соҳибкорликнинг ишлаб чиқариш соҳасини ривожлантириш учун қулай шароит билан таъминлашга оид комплекс чораларни амалга ошираётганлигига қарамасдан, унинг ӯсиш суръати ҳануз қониқарли эмас.
Кичик ва ӯрта соҳибкорликни ривожлантириш учун янги Солиқ кодексида 240 тадан ортиқ имтиёз ва енгилликлар белгиланган. Фақат ӯтган йил мобайнида белгиланган имтиёзлар 3,6 миллион сомонийни ташкил этди, жорий йилда эса, бу кӯрсаткич тӯрт миллиард сомонийга етказилади ва мазкур воситалар хӯжалик субъектлари, яъни соҳибкорлар ихтиёрида бӯлади ва улар фаолияти тараққиётига ёрдам беради.
Солиқ имтиёзлари бундан кейин ҳам сақланади. 2015 йилнинг январ ойидан бошлаб даромад солиқлари қисқартирилади.
Автомобил йӯлларидан фойдаланувчилардан олинадиган солиқ ҳам, шунингдек, 2015 йилнинг январ ойидан бошлаб қисқартирилади ва 2017 йилнинг январидан бошлаб, тӯлиқ бекор қилинади.
Шунга қӯшимча равишда мен келгуси етти йил мобайнида бюджет ҳисобидан мамлакат Ҳукумати томонидан таъсис этилган Соҳибкорликни қӯллаб-қувватлаш фондига 1 миллиард сомонийгача сафарбар этиш вазифасини топшираман.
Фонд фаолияти ва унинг маблағларидан мақсадли фойдаланиш дуруст йӯлга қӯйилиши лозимлигини таъкидлаб ӯтмоқчиман, зеро, улар биринчи навбатда мамлакатнинг марказдан узоқ бӯлган тоғли ноҳияларида ишлаб чиқариш соҳибкорлигининг ривожланиши учун мӯлжаллангандир.
Шу билан биргаликда, қайд этиб ӯтиш лозимки, солиқни маъмурийлаштириш масаласи ҳануз ҳам жиддий камчиликларга эга.
Шу боис Ҳукумат мамлакат устувор ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқариш соҳибкорлигини ривожлантириш ва экспорт иқтидорини мустаҳкамлаш муаммоларини ҳал этиш бӯйича аниқ чора-тадбирларни амалга ошириши зарур.
Ушбу иш биринчи даражали соҳа сифатида эътиборга олиниб, давлат рағбатлантириш чоралари эса, аниқланиши ва ҳар йили мазкур жараён мониторингини ҳисобга олган ҳолда татбиқ этилиши лозим.
Шу билан боғлиқ ҳолда, 2014-2020 йилларни ишлаб чиқариш соҳибкорлигини қӯллаб-қувватлаш ва саноатнинг маҳаллий хом ашёни қайта ишлашга қаратилган йӯналишда ривожланиши даври, деб эълон қилинишини таклиф қиламан.
Бугунги давр тараққиёти тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда соҳибкорлик ва хусусий секторни ривожлантиришга оид ислоҳотни давом эттириш, қабул қилинган қарорлар ижросини таъминлаш ва инвестицион фазони яхшилаш ҳамда хусусий секторни ривожлантириш бӯйича зарур чора-тадбирлар белгиланиши лозим.
Инвестицион фазони яхшилаш, инвестицияларни жалб этиш ва хусусий секторни қӯллаб-қувватлаш мақсадида, шунингдек, инвесторларнинг кафолатлари ҳамда масъулиятларини мустаҳкамлаш учун биз, халқаро стандартларга риоя қилган ҳолда, қонунчилик тизими ҳамда сармоя кафолати ва келишувлари халқаро механизмларини такомиллаштириш бӯйича тегишли чора-тадбирларни қӯллашимиз лозим.
Мазкур жараёнда – сармояларни жалб этиш ва ишлаб чиқариш соҳибкорлигини ривожлантириш учун замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш, экспортга мӯлжалланган, экологик зарарсиз маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ҳаракат қилиниши лозим.
Мамлакат иқтисодиётининг устувор ривожланишини таъминлаш муҳим йӯналишларидан бири иқтисодий озод минтақалар имкониятларидан фойдаланиш ҳисобланади.
Иқтисодий озод минтақаларнинг сӯнгги икки йиллик фаолиятлари уларга нисбатан инвесторлар қизиқишлари ортиб бораётганлигини кӯрсатмоқда.
Фақатгина 2013 йилда ушбу минтақаларда ишлаб чиқариш маҳсулотлари ҳажми 41 миллион сомонийни ташкил этди ва 2012 йилга нисбатан 2,4 мартага ошди, ишчилар сони эса, 80 фоизга кӯпайди.
Жорий йилда мазкур минтақаларда нефтни қайта ишлаш, қурилиш материаллари, жумладан, цемент ва бошқа молу маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар қурилиши кӯзда тутилган.
Бинобарин, мамлакат Ҳукумати иқтисодий озод минтақаларга сармоячиларни жалб этиш ва инфраструктураларнинг талаб этилган шароитларини таъминлаш бӯйича тегишли чора-тадбирларни амалга ошириши лозим.
Аҳолини иш жойлари билан таъминлаш ва давлат бюджети даромадлари ӯсишида истеъмол ва хизмат кӯрсатиш бозорлари сезиларли ҳисса қӯшмоқдалар.
Бугун хизмат кӯрсатиш ҳажми мамлакат ички ялпи маҳсулот ишлаб чиқаришининг қарийб 50 фоизини ташкил этмоқда.
Бироқ, шуни қайд этиб ӯтиш лозим, импорт маҳсулотлар, айниқса, озиқ-овқат маҳсулотлари ва баъзи саноат моллари, ҳали-ҳануз истеъмол бозорини таъминлашда асосий ролни ӯйнамоқда ва нарху навонинг ошишига бевосита таъсир этмоқда.
Мамлакатнинг ташқи савдоси устувор ӯсиб бораётганлигига қарамасдан, импорт ҳажми экспорт ҳажмидан ортиқдир.
Экспорт амалиётлари диверсификация жараёни жуда суст олиб борилмоқда, маҳсулот оборотида экспортга мӯлжалланган маҳсулотлар ҳиссаси унчалик ҳам сезиларли эмас.
Масалан, ишлаб чиқарилган алюминий умумий ҳажмидан ҳаммаси бӯлиб, уч фоизи ва пахтанинг ӯн фоизигача қисми мамлакат ичкарисида қайта ишланади, маҳсулотларнинг қолган қисми эса, хом ашё сифатида чет элга сотилади.
Ва бу ташқи омиллар, жумладан, жаҳон бозорида асосий экспорт маҳсулотлар – пахта, алюминий ва қишлоқ хӯжалиги маҳсулотларига бӯлган нархлар пасайиб кетаётганлиги таъсири улкан бӯлган бир пайтда рӯй бермоқда.
Мазкур шароитларда Саноат ва янги технологиялар, Қишлоқ хӯжалиги вазирликлари пахтадан якуний маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш масалалари, қишлоқ хӯжалиги маҳсулотлари, жумладан, сабзавот-меваларни қайта ишлаш, фойдали қазилмаларни қазиб чиқариш, қимматбаҳо тошлар ва рангли металларни ҳамда бошқа экспортга мӯлжалланган маҳсулотларни қайта ишлаш, қабул қилинган дастурларнинг, албатта, ижро этилишига оид қатъий чора-тадбирларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратишлари зарур.
Шу билан бир қаторда, таклиф этаман: соҳавий дастурлар, жумладан, енгил саноат, айниқса, пахтани тӯлиқ қайта ишлаш соҳасини ривожлантириш, шунингдек, мамлакат экспорт иқтидорини мустаҳкамлаш, қӯшимча қийматни ошириш ҳисобидан бюджет даромади оширилиб, энг муҳими, янги иш жойлари барпо этилсин ва шу орқали халқ турмуш даражаси юксалтирилсин, яъни пахта сотишдан олинадиган солиқ пахтани чет элга олиб чиқишдан олинадиган экспорт солиғига алмаштирилсин ва пиллага хом ашё сифатида экспорт солиғи белгилансин.
Бу эса, мамлакат ичида пахта ва пиллани қайта ишлашга қизиқиш уйғотиш, ички бозор вазиятини яхшилаш, тайёр маҳсулотни чет элга экспорт қилиш ва минглаб янги иш жойлари барпо этиш имконини беради.
Шу билан бир пайтда, турли идоралар талаб этиладиган ҳужжатлар сонини камайтириш ва импорт-экспорт амалиётлар бӯйича қайдга олиш муддатларини қисқартириш, шунингдек, хӯжалик субъектларини қайта текшириш тажрибасини бекор қилиш бӯйича чора-тадбирлар қӯллашлари зарур.
Мамлакатимизнинг Умумжаҳон Савдо Ташкилотига аъзо бӯлганлиги ва маҳаллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини таъминлаш зарурлигини, шунингдек, инвестицион фазонинг яхшиланганлиги ва халқаро бозорларга кирганлигимизни ҳисобга олган ҳолда, биз Тожикистон иқтисодиётини Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти нормаларига мувофиқлаштиришимиз зарур.
Мазкур жараёнда мамлакат Ҳукумати маҳсулотлар экспорти, импорти ва транзитига нисбатан маъмурий амалиётларни соддалаштириш ва Сифат миллий инфраструктураси тараққиёти стратегияси талабларига риоя қилиш ҳамда Тожикистон Республикаси техник тартибга солиш тизими ислоҳотига оид тадбирларини режалаштириш учун тегишли чораларни амалга оширмоғи зарур.
Умуман олганда, биз аста-секин аграр-саноат мамлакатдан индустриал-аграр мамлакатга ӯтиш учун етарлича саъй-ҳаракат қилишимиз ва бунинг учун тегишли дастурларни амалга оширмоғимиз зарур.
Ҳурматли вакиллар!
Молиявий сиёсатни самарали ривожлантириш давлат молиявий устувор бошқариш, бюджет даромадларини ӯстириш, солиқ тизимини такомиллаштириш, бюджет харажатларини шаффофлаштириш ва самарали юксалтириш, бюджет маблағлаштириш мувозанати вазиятини сақлашни таъминлашни талаб этади.
Агар 2001 йилда давлат бюджети харажатлари қисми ҳаммаси бӯлиб, 314 миллион сомонийни ташкил этган бӯлса, ушбу кӯрсаткич 2014 йилда 14,1 миллиард сомонийга етказилади, яъни унинг ҳажми 45 мартадан ортиқ бӯлади.
Тегишли вазирликлар ва идораларга қуйидаги вазифалар топширилади: давлат бюджети маблағларидан самарали фойдаланиш мақсадида ва уларни қабул қилинган дастурлар мақсадлари ҳамда афзалликлари доирасида йӯналтиришга доир мазкур йӯналишда ягона тартибни ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш бӯйича зарур чоралар амалга оширилсин.
Шу билан бир пайтда Ҳисоб палатаси ва Давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши кураш агентлиги давлат бюджети маблағларидан шаффоф ва самарали фойдаланиш, жумладан, бюджет маблағлари даромад ва харажатларини барча хӯжалик субъектларида ӯзларининг қатъий назоратлари остига олишлари зарур.
Маҳсулотларни харид қилиш ва сотиш ҳамда хизмат кӯрсатиш бӯйича қайдга олиш амалиётлари тизимини ҳисобга олиш ва ташкил этишни таъминлаш Ҳукуматнинг энг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади.
Мазкур қадамлар ички ялпи маҳсулотларни аниқроқ ҳисобга олиш, солиқ солиш замонавий тартибини жорий этиш, солиқ тӯловлари маданиятини шакллантириш, банк қарзлари фоизлари меъёрларининг пасайиши ва коррупцияга қарши муваффақиятли курашиш имкониятларини беради.
Пул-қарз сиёсати соҳасида инфляция даражасини дастурий кӯрсаткичларга мувофиқ ушлаб туриш, тӯловларни ижро этишга қодир бӯлган имкониятларни мустаҳкамлаш ва банк тизимига ишонч, тӯловларнинг самарали ва хавфсиз фаолият юритишларини таъминлашга йӯналтирилган ишлар давом эттирилиши зарур.
Азиз дӯстлар!
Тожикистон Ҳукумати мамлакат барча минтақаларининг ҳар томонлама ривожланиши ва ҳамма шаҳру ноҳиялар ижтимоий-иқтисодий соҳалари вазиятини яхшилашга йӯналтирилган минтақавий сиёсатини амалга ошириш масалаларига жиддий эътибор қаратмоқда.
Мамлакат шаҳру ноҳияларида турмуш сатҳу сифатини яхшилаш давлат сиёсатининг энг биринчи даражали соҳаларидан бири ҳисобланади ва мустақиллик даврида мазкур мақсадларда 42,5 миллиард сомоний сафарбар этилди. Биз келгуси етти йил давомида мамлакат минтақаларини ривожлантиришга 110 миллиард сомонийдан ортиқ маблағ сарфлашни режалаштирганмиз.
Бугунга қадар фақатгина 33 та шаҳру ноҳия тараққиёт дастурлари ишлаб чиқилиб, қабул қилинган. Мамлакатнинг бошқа вилоят, шаҳру ноҳиялари давлат ҳокимияти ижроия органлари қишлоқларни ривожлантириш сиёсатини амалга ошириш мақсадида ва келгусида маҳаллий имконият ва захиралардан фойдаланган ҳолда, шаҳру ноҳияларни ривожлантириш учун иқтисодий ва ижтимоий тараққиёт ӯрта ва узоқ муҳлатли дастурларини ишлаб чиқишлари зарур.
Маҳаллий бошқариш органлари имкониятларини устувор айлаш ва улар фаолиятини марказий бошқариш органлари билан ҳамжиҳатлаш ишлари келгусида ҳам давом эттирилиб, шаҳарча ва қишлоқлар, маориф ва соғлиқни сақлаш муассасалари, йӯл қурилиши ва сув билан таъминлаш, маданият ва спорт инфраструктураларини такомиллаштириш, ишлаб чиқариш корхоналарини бунёд этиш муҳим аҳамият касб этади.
Шу билан бир қаторда, вилоятлар, шаҳру ноҳиялар раҳбарларининг инвестицияларни жалб этиш, ишлаб чиқариш соҳибкорлигини ривожлантириш ва янги иш жойлари барпо этишга оид масъулиятлари ошиб, ушбу жабҳада назорат янада кучаяди.
Ислоҳотлар даврида қишлоқ хӯжалигига энг муҳим иқтисодий соҳа сифатида биринчи даражали эътибор қаратилади, зеро, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини ҳимоялаш бевосита унинг тараққиёти даражасига боғлиқдир.
Қишлоқ хӯжалиги ислоҳотининг энг муҳим мақсади келгуси йилларда ҳам қишлоқ хӯжалиги инфраструктурасини ривожлантириш ва қишлоқ аҳолисини муносиб турмуш ила таъминлаш бӯлиб қолаверади.
Айни пайтда мамлакат аҳолисининг 46 фоизи қишлоқ хӯжалиги соҳасида меҳнат қилиб келмоқда, 2013 йилда қишлоқ хӯжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 17 миллиард сомонийни ташкил этди ва бугунги кунда ички ялпи маҳсулотларда унинг ҳиссаси 21 фоиздан ортиқ бӯлди.
Мазкур соҳа ривожланишига келгуси етти йил давомида уч миллиард сомонийдан ортиқ маблағ сафарбар этилади.
Ушбу йӯналишда мамлакат Ҳукумати томонидан амалга оширилаётган тадбирлар мажмуини амалда татбиқ этиш аҳолининг асосий озиқ-овқат маҳсулотларига бӯлган эҳтиёжини мамлакатда ишлаб чиқарилаётган ички ишлаб чиқариш ҳисобидан кӯпроқ таъминлаш имкониятини беради ва шу йӯл орқали стратегик мақсадларимиздан бири – Тожикистон озиқ-овқат хавфсизлигини ҳимоялашга муяссар бӯламиз.
Шу боис, мамлакат Ҳукумати қишлоқ хӯжалиги соҳаси, унинг маҳсулотларини қайта ишлаш секторларини қӯллаб-қувватлаш ва миришкор деҳқонларни сув ва ер захираларидан самарали фойдаланишга рағбатлантиришга оид қӯшимча тадбирлар қӯллаши зарур.
Шунингдек, ички ва чет эл инвестицияларини янги ерларни ӯзлаштириш учун жалб этиш бӯйича саъй-ҳаракат қилиш лозим.
Қишлоқ хӯжалиги вазирлиги ва Қишлоқ хӯжалиги фанлар академияси соҳани ривожлантириш дастурларини татбиқ этишни таъминлаши ва давлат молиялаштиришнинг қӯллаб-қувватлаш механизмидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хӯжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кӯпайтириш учун аграр хӯжаликлар моддий-техник базасини яхшилаш, уларни қишлоқ хӯжалиги техникаси билан таъминлаш, шунингдек, иқтисодиёт қишлоқ хӯжалиги соҳаси ривожланишида фан ютуқлари ва инновацион усуллардан кенг фойдаланиш масалаларига биринчи даражали аҳамият қаратишлари зарур.
Мамлакат Президентининг «2010-2014 йилларда Тожикистон Республикасида боғдорчилик ва токпарварликни ривожлантириш бӯйича қӯшимча тадбирлар тӯғрисида»ги Фармонини ижро этиш доирасида бугунги кунга қадар қарийб 50 минг гектар ерда янги мевали боғлар ва токзорлар бунёд этилган, 100 мингдан ортиқ иш жойлари яратилган.
Мамлакатнинг шаҳар ва қишлоқларида янги боғлар ва токзорлар бунёд этиш учун қулай имкониятлар мавжудлиги ҳисобга олинган ҳолда, республика Ҳукуматига жорий йилнинг сентябр ойигача келгуси ӯн йил учун боғдорчилик ва токпарварликни ривожлантириш янги дастурини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш вазифаси топширилади.
Мамлакатнинг иқтисодий ва ижтимоий тараққиёти бошқа кейинги йӯналиши хизмат кӯрсатиш барча турлари сатҳу сифатини юксалтириш ва сайёҳлик соҳасини ривожлантириш ҳисобланади.
Сайёҳлик соҳасини ривожлантириш янги иш жойлари барпо этиш ва ишлаб чиқаришни ривожлантиришга ёрдам беради, зеро, ушбу сектор ҳар бир ташаббускор кишига соҳибкорлик фаолияти учун яхши имкониятлар яратади.
Ӯтказилган таҳлиллар шуни кӯрсатадики, ислоҳотни амалга ошириш 2020 йилгача сайёҳлик соҳаси даромад ҳиссасини ички ялпи маҳсулотларни 5 фоизгача, унинг иқтисодиёт бошқа соҳалари ривожига кӯрсатган ҳиссасини 15 фоизгача етказиш имкониятини беради.
Тожикистон ушбу соҳада жуда кенг имкониятларга эга, булар кӯпгина тарихий-маданий ёдгорликлар, нодир даволаш ва соғломлаштириш минтақалари, тоғ сайёҳлари учун қулай шароитлар, шунингдек, гӯзал табиатимиз бошқа ажойиб неъматларидан иборатдир.
Ҳурматли Миллий мажлис аъзолари ва Намояндалар мажлиси вакиллари!
Ижтимоий сиёсат соҳасида давлат стратегик мақсадларини амалга ошириш учун бугунги кунга қадар бир қатор аниқ дастурлар қабул қилинган ва улар муваффақият билан ҳаётга татбиқ этилмоқда.
Жорий йилда ижтимоий соҳаларни маблағлаштириш давлат бюджети харажатлари умумий ҳажмининг 54,2 фоизини ёки 7,7 миллиард сомонийни ташкил этади ва биз келгуси етти йил мобайнида ижтимоий соҳаларни давлатнинг энг муҳим йӯналиши сифатида 70 миллиард сомоний ҳажмида маблағлаштиришни режалаштирганмиз.
Давлат ижтимоий сиёсатининг энг муҳим ва афзалиятли йӯналишларидан бири нафақалар билан таъминлашдир. Ушбу планда мамлакат Ҳукумати давлат бюджети молиявий имкониятлари чегарасида ҳар йили аниқ чора-тадбирлар қӯлламоқда.
Натижада, сӯнгги етти йил мобайнида нафақалар ӯртача миқдори мамлакатда 6,4 маротаба ошди.
Ҳукумат томонидан ижтимоий соҳада амалга оширилаётган сиёсат бундан сӯнг ҳам маромли давом эттирилади, етим-есирлар ва ногиронлар, ёлғиз кишилар ва камбағал оилалар, меҳнат фахрийларини давлат томонидан қӯллаб-қуватлаш ва уларга манзил бӯйича ижтимоий ёрдам кӯрсатиш орқали қӯшимча давлат томонидан қӯллаб-қувватлашни белгилаш масалаларига оид турли давлат хизмат кӯрсатиш нуқталарига мурожаат эта олишлари учун амалий чора-тадбирлар рӯёбга чиқарилади.
Давлат ижтимоий сиёсатида илму фан ва маориф соҳалари бундан кейин ҳам муҳим соҳалардан бири бӯлиб қолаверади ва Ҳукумат шу соҳалар ривожланиши учун ӯзининг барча имкониятларини ишга солади, ҳар йили ушбу йӯналишда маблағлаштиришни сезиларли даражада ошириб боради.
Жаҳондаги бугунги вазиятни ҳисобга олган ҳолда, изҳор этаман, маориф соҳаси, шунингдек, миллий хавфсизлик муҳим омили ҳамдир, зеро, бугунги қарама-қаршиликларга бой даврда фақатгина замонавий билимлар ва касбий малакага эга бӯлган ёш авлод келажакда мамлакат устувор иқтисодий тараққиётини таъминлаш ишларини илгари сура олади.
Ӯқитувчи маориф тизими диққат марказида туради ва ӯқувчиларнинг билими сатҳи, сифати, уларга муносиб таълим-тарбия бериш айнан ӯқитувчи-мураббийларнинг билиму тажриба, касбий маҳорату малакалари, таълим усули ва шахсий фаолияти бошқа қирраларига боғлиқдир.
Ӯтган йили Тожикистон Республикасининг «Маориф тӯғрисида»ги Қонуни янги таҳрир остида чоп қилинди ва ушбу қонунда илк бора ӯқитувчи роли тӯғрисида алоҳида боб бағишланган. Шу билан биз яна бир бор жамиятимизда ӯқитувчига алоҳида ӯрин ажратилганлигини намойиш этдик.
Юқорида зикр этилган қонунга кӯра, ӯқитувчилар учун бир қатор енгиллик ва имтиёзлар кӯзда тутилган ва мен ҳукумат ҳар бир масъул ходими ва ижроия ҳокимияти маҳаллий органлари раҳбарларидан эслатиб ӯтилган қонун талаблари муқаррарлигини таъминлашларини талаб этаман.
Биз келгусида ҳам маориф ходимлари ижтимоий масалаларини ҳал этиш ва жамиятда ӯқитувчилар ролини юксалтириш мақсадида барча зарур чораларни амалга оширамиз, зеро, яна бир бор таъкидлайман, ӯқитувчилар халқнинг келажак яратувчилари ва бизнинг миллий шарафли анъаналаримизни давом эттирувчиларининг тарбиячилари ҳисобланадилар.
Айнан маорифнинг мамлакат келажак ҳаётини қуриш соҳаси эканлигини ҳисобга олган ҳолда, биз жамиятимиз келажак авлодига таълим-тарбия бериш масалаларини ҳал этиш ва умуман, маориф соҳасини ривожлантириш ва ушбу соҳа ходимларини ижтимоий таъминланишини яхшилаш мақсадида келгуси етти йил мобайнида 27 миллиард сомоний ажратишни режалаштирдик.
Бизнинг давримизда ҳар бир мамлакатнинг иқтисодий тараққиёти олий ӯқув юртларида кадрлар тайёрлаш фаолияти даражаси ва сифатига кӯп боғлиқдир.
Шуни ҳисобга олган ҳолда, Тожикистон Ҳукумати олий касбий таълим муассасларини ривожлантиришга кӯп томонлама диққат-эътибор қаратмоқда, уларнинг ягона таълим фазосига киришлари ва халқаро маориф стандартларини жорий этиш учун ӯзининг барча имкониятларидан фодаланмоқда.
Мамлакатимиз олий касбий таълим тӯғрисидаги ҳужжатининг Европа давлатларида тан олиниши соҳанинг муҳим ютуғи ҳисобланади ва бу мамлакат Ҳукумати саъй-ҳаракатлари ӯлароқ мумкин бӯлди.
Келгусида олий касбий таълим муассасалари ӯқув жараёнида ахборот-коммуникацион технологиялардан кенг фойдаланишларини таъминлаш, халқаро тажрибани диққат билан ӯрганиб, ӯқув планлари ва дастурларини ички ва жаҳон меҳнат ва маориф бозорлари талабларига мувофиқлаштириш, 2020 йилгача жаҳон маориф стандартларига ӯтишни тугатиш зарур бӯлади.
Жорий йилда олий маълумот муассасаларига абитуриентларни қабул қилиш илк маротаба Миллий тест марказида марказлаштирилган кириш имтиҳонлари орқали амалга оширилади. Биз кӯп сонли ота-оналар таклифлари асосида ва кадрлар тайёрлаш даражасини юксалтириш, шунингдек, кириш имтиҳонларида коррупцион амаллар олдини олиш мақсадида ушбу қадамни қӯйдик. Шу билан боғлиқ ҳолда, Маориф ва илм вазирлиги ҳар йили олий касбий таълим муассасалари мавқеини аниқлаши ва абитуриентлар тӯғри ва англаган ҳолда касбу олийгоҳ танлашлари учун натижаларни жамоатчиликка маълум қилиши лозим.
Тожикистон Ҳукумати илм ривожини маориф ва маданият қаторида миллий тараққиёт стратегияси афзал йӯналиши, дея эълон қилиб, Фанлар академияси моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва илмий-тадқиқот муассасалари самарали фаолиятини таъминлаш бӯйича барча зарур чораларни амалга оширмоқда.
Сӯнгги ӯн беш йил мобайнида ватанимиз илмини ошириш учун биз 362 миллион сомоний сарфладик ва келгуси етти йилда ушбу йуналишда 600 миллион сомонийдан ортиқ маблағни сафарбар этишни режалаштирдик.
Давлат ва мамлакат Ҳукумати яратиб бераётган имкониятларга таянган ҳолда, академик муассасалар янги кашфиётлар ва ихтиролар, илмий тадқиқотларни амалга ошириш инновацион методларини жорий этиш ва замонавий техник-технологик воситалардан фойдаланиб, миллий иқтисодиётнинг келажакдаги ривожига фаолроқ ҳисса қӯшишлари зарур.
Шу жумладан, Фанлар академияси муассасалари давлатнинг учта стратегик мақсадлари – энергетик мустақилликни таъминлаш, мамлакатни коммуникацион боши берк кӯчадан олиб чиқиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини ҳимоялашга эришишда фаол қатнашишлари лозим.
Соҳибистиқлол давлатимиз тараққиёти шароитларини ҳисобга олган ҳолда, миллат шарафли тарихи, фалсафа, адабиёт, тожиклар бой ва кӯп қиррали маданияти масалаларини тадқиқ этиш, давлат тили мавқеини мустаҳкамлаш ва уни покиза сақлаш, ҳар кунги муносабатларда тилни тоза сақлаш, илмий тожик тилини қайта тиклаш ва бунёд этиш, тарихий қадриятларни эҳтиром этиш, жаҳон ҳамжамиятига аждодларимиз ютуқларини муносиб кӯрсатиш мамлакатимиз олимларининг асосий вазифалари ҳисобланади.
Давлатнинг олимлар ва тадқиқотчилардан ягона талаби илмни замон билан ҳамқадам қилишларидир. Бошқача қилиб айтадиган бӯлсак, илм халққа хизмат қилиши ва мамлакат тараққиётига ёрдам бериши лозим.
Ҳурматли Миллий мажлис аъзолари ва Намояндалар мажлиси вакиллари!
Аҳолини иш билан таъминлаш, айниқса, ички ва чет эл меҳнат бозори бугунги талабларига кӯра, мутахассисларни тайёрлаш, келгусида касбий таълим барча зиналарида кадрлар тайёрлашни режалаштириш меҳнат бозори эҳтиёжларини таҳлил қилган ҳолда ва миллий иқтисодиёт соҳалари тараққиёти истиқболларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши лозим.
Шу боис, Саноат ва янги технологиялар, Меҳнат, муҳожират ва аҳолини иш билан таъминлаш, Иқтисодий тараққиёт ва савдо вазирликлари, Хотин-қизлар ва оила ишлари комитети, Ёшлар, спорт ва сайёҳлик комитети, вилоятлар, шаҳру ноҳиялар раҳбарларига яна бир бор бекор қолган фуқароларни, айниқса, меҳнат муҳожирлари ва катта ёшдагиларни касбий ӯқитиш ягона тизимини кучайтириш, шунингдек, уйда ишлашни, қӯл ҳунарлари ва косибликнинг бошқа турларини уйда ӯтирадиган хотин-қизлар учун ташкил этиш ва шу йӯл билан ишсизлик шиддатини пасайтириш бӯйича зарур чораларни қӯллаш вазифаси топширилади.
Шу билан боғлиқ ҳолда, келгуси етти йил мобайнида мамлакатнинг бир миллиондан кам бӯлмаган фуқароларини қайта ӯқитиш ва малака ошириш курсларидан ӯтказиш зарур.
Вилоятлар, шаҳру ноҳиялар давлат ҳокимияти ижроия органлари, вазирликлар ва идоралар, ташкилот ва муассасалар давлат ва мамлакат Ҳукуматининг янги иш жойлари таъсис этиш соҳасидаги амалга ошираётган сиёсатини татбиқ этиш мақсадида янги ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этиш, янги ерларни суғориш ва ӯзлаштириш ҳамда қишлоқ хӯжалигини ривожлантириш учун хусусий секторга ҳар томонлама ёрдам беришга вазифадордирлар.
2013 йилнинг ноябрида Тожикистон Республикаси Президенти Фармони билан давлат ижтимоий сиёсатида муҳим саналган соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш соҳалари битта вазирлик доирасида бирлаштирилди.
Шу боис, Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлиги давлат томонидан танланган сиёсатни татбиқ этиш жараёнида ӯз фаолиятини қабул қилинган стратегия ва дастурлар доирасида ривожлантириб, аҳоли камтаъминланган табақалар, айниқса, қариялар ва ногиронлар, етим-есирлар ва қаровсиз қолган болаларга тиббий ва ижтимоий хизмат кӯрсатишни яхшилаш масалаларини ҳал этиш бӯйича мунтазам чора-тадбирлар топиши зарур.
Сӯнгги ӯн беш йил давомида соғлиқни сақлаш соҳаси учун барча маблағлаштириш манбалар ҳисобидан 4,3 миллиард сомоний ажратилган эди, келгуси етти йил давомида ушбу соҳа ривожланишини таъминлашга эса, 14 миллиард сомоний сафарбар этилади.
Шунингдек, вилоятлар, шаҳру ноҳиялар давлат ҳокимияти ижроия органлари тиббий муассасалар самарали фаолиятини таъминлаш ва аҳолига тиббий хизмат кӯрсатишни яхшилаш мақсадида соғлиқни сақлаш муассасаларини таъминлаш учун квоталарни ошириш, замонавий тиббий жиҳозлар харид қилиш, саломатлик марказлари ҳамда тиббий пунктлар қурилиши, мавжуд бӯлган соғлиқни сақлаш муассасаларини таъмирлаш ва қайта тиклаш, шунингдек, замонавий техника ва технология воситаларидан фойдаланиш юқори қобилиятга эга мутахассисларни тайёрлаш учун амалий чора-тадбирларни амалга оширишлари зарур.
Давлатнинг ижтимоий сиёсатида маданият соҳаси муҳим йӯналишлардан бири ҳисобланади, зеро, бошқа ижтимоий соҳалар тараққиёти баробарида жамиятнинг устувор ривожланишини маданиятнинг низомли ривожланишисиз тасаввур этиш мушкул.
Бугунги кунда маданиятнинг глобаллашуви тамойили ХХI аср глобал муаммолари жумласидандир. Тожикистон, жаҳон ҳамжамияти аъзоси экан, глобализация тез суръатдаги жараёнлари, унинг мусбий ва манфий томонлари ва кӯринишларидан четда қололмайди.
Шу билан боғлиқ ҳолда, бугунги кунда биз маданият соҳаси ривожланиши янги системасини шакллантиришимиз зарур, унинг мазмуну мундарижаси янги инсон маънавий сиймоси шаклланишига ӯзининг чуқур таъсирини ӯтказа олсин ва тафаккур, табиий заковат, маънавият, гӯзалликка майлу рағбат, ижодий бунёдкорлик ва халқимизнинг маданиятни эҳтиром этиш каби буюк анъанларини ривожлантирсин.
Ушбу муҳим миллий вазифа ижроси, шунингдек, ӯсиб келаётган ёш авлодни миллий ӯз-ӯзини англаш, ватанпарварлик ва Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, кишиларни ободончилик ва бунёдкорликка даъвату сафарбар этиш зиё аҳлининг муҳим вазифаларидан ҳисобланади.
Зеро, асл зиёлилар миллий виждон, ору номус ва миллат эртасини ёритувчи машъалдирлар. Тожикистон Ҳукумати давлат кадрлар сиёсатини амалга оширишда хотин-қизлар ва ёшлар мавқеини юксалтириш, жамият ҳаётида уларнинг ролини фаоллаштириш ва давлат органлари кадрлар ҳайъатини яшартириш масалаларига жиддий эътибор ажратмоқда.
Ҳукумат аъзолари орасида бугунги кунда аёллар сони икки баробарга ошди, улардан 11 нафари мамлакат олий намояндалик органида фаолият юритмоқдалар.
Давлат ҳокимияти марказий ва маҳаллий органлари ва жамоатларда фаолият юритаётган 18300 нафар хизматчилардан 4315 нафари ёки 24 фоизини хотин-қизлар ташкил этадилар.
Айни пайтда давлат органларининг фақатгина раҳбарлик вазифаларида 1100 нафар хотин-қизлар фаолият юритмоқдалар, улардан 500 нафари вазирлик ва идоралар раҳбарлик бӯлинмаларига тӯғри келади.
Бугунги кунда маориф соҳаси 193 минг ходимларининг 106 минг нафари ёки 54,9 фоизи ҳамда соғлиқни сақлаш соҳаси 88 минг ходимларидан қарийб 60 минг нафари ёки 66,5 фоизини хотин-қизлар ташкил этадилар.
Сӯнгги йилларда соҳибкорлик соҳасида хотин-қизлар мавқеи ошиб, улар мамлакат соҳибкорлари 30 фоизини ташкил этадилар.
Бугунги кунда 35 ёшгача бӯлган ёшлар 7600 нафар ёки 41,4 фоиз давлат хизматчиларини ташкил этадилар ҳамда улардан 1200 дан ортиғи раҳбарлик қилувчи мансабларни эгаллаб туришибди.
Хотин–қизлар ва ёшларни давлатни бошқариш соҳасига фаол жалб этиш билан бир қаторда уларнинг билими, касбий малакалари ва ташкилотчилик қобилиятларига мунтазам эътибор қаратиб, уларни ватанпарварлик, поквиждонлик ва халқу Ватан манфаатларига содиқ хизмат қилиш руҳида тарбиялашимиз ва йӯлга солишимиз лозим.
Шуни ҳам зикр этиб ӯтиш лозимки, оила ижтимоий-ҳуқуқий омил сифатида жамият асосини ташкил этиб, мамлакат Конституцияси сатҳида уни ҳимоялаш, шунингдек, она ва боланинг давлат алоҳида ғамхӯрлиги остида бӯлиши учун мамлакат Ҳукумати томонидан барча зарурий чоралар кӯрилмоқда.
Бинобарин, болалар ҳуқуқи ва манфаатларини ҳимоялашни ҳисобга олган ҳолда, Оила кодексига бола асраб олиш тӯғрисида ӯзгартиш ва қӯшимчалар киритиш зарурияти туғилди. Шу билан бир қаторда, оилавий қонунчилик тизимини такомиллаштириш зарур.
Ӯз чиқишларимда ота-онасиз қолган етимларни оила шароитида тарбиялаш ҳам яхшироқ ва ҳам буюк савобдир, деган эдим. Тасаввур этинг, агар уч ярим минг ота-онасиз қолган етимлар оила муҳити ва ғамхӯрлигига олинсалар, қанчадан-қанча оила фарзандли ва бахтли бӯладилар.
Азиз дӯстлар!
Конституцияга риоя қилиш ва қонунларни ижро этиш, яъни қонун устуворлиги ҳуқуқбунёд ва демократик давлат ташкил топиши ва ривожланиши муҳим йӯлларидан бири ҳисобланади. Бу иш давлат органлари, фуқаролар ва жамоатчиликдан юксак сиёсий маданият ва ҳуқуқий маърифат талаб этади.
Бугунги кунда Конституция нормалари асосида миллий парламентаризм замонавий ғоялари ривожланиб ва такомиллашиб бормоқда ва мамлакат Парламенти инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоялаш ва жамият ҳаётида зарур муносабатларни тартибга солишга қаратилган қонун ишлаб чиқариш жараёнини бир маромда давом эттирмоқда.
Аслида, қонуннинг амалга оширилиши дарҳақиқат, унинг сифатига боғлиқдир. Қонуннинг юксак сифати унинг самарадорлиги ва асосий мақсадлари қабулини таъминлайди.
Шу билан боғлиқ ҳолда, эслатиб ӯтмоқчиман, мамлакат олий қонунчилик органи вазифаси, энг аввало, демократик ва умуминсоний қадриятларга таянган ҳолда замона талабларига жавоб бера оладиган ҳамда инсон ва фуқаро ҳуқуқу озодлигини таъминлай олувчи қонунларни ишлаб чиқиб, қабул қилишдан иборатдир.
Бинобарин, қонунчилик ташуббускорлари субъектлари қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва қабул қилишда жамият муносабатларини тартибга солиш аҳамияти ва истиқболлари, уларни амалга ошириш зарурати, иқтисодий ва молиявий асослари ва тартибларини диққат марказида сақлашга вазифадордирлар.
Шу билан боғлиқ ҳолда, айтиб ӯтиш лозим, қонунчилик бугунги ҳолати ҳуқуқий мониторинг ӯтказиш зарурлигини тақозо этмоқда.
Шу билан бир қаторда, барча давлат структура ва органлари, улардаги масъул шахслар жамиятимиз олий қадриятлари сифатида эътироф этилган инсон ҳуқуқ ва озодлигига риоя қилиш ва уларни ҳимоялаш масалаларини ӯз фаолиятлари биринчи даражали соҳаси ҳисоблаган ҳолда, фуқароларни қабул қилишга, улар мурожаат ва шикоятларини объектив ва ҳар томонлама кӯриб чиқишга жиддийроқ эътибор қаратишга масъулдирлар.
Қонунни ижро этиш ва унга риоя қилиш нафақат фуқаролик масъулияти, балки доимий давлат назоратини ҳам талаб этади.
Бинобарин, прокуратура органлари қонунларга риоя қилиш ва бир хилда ижро этилишини қатъий назорат қилишлари, келгусида юксак масъулият ва пок виждон билан қонунда кӯрсатилган чоралар устуворлигини таъминлаш ва унинг барча юридик шахслар ва ҳар бир фуқаро томонидан ижро этилишини амалга оширишлари зарур.
Бугунги кунда техника ва технологиялар имконияти, айниқса, Интернет, илму фан ва маданият ривожланиши ва умуман, жамият ҳаёти тараққиётида муҳим аҳамиятга эгадир.
Аммо, кӯриб турганимиздек, бугунги кунда, ахборот-коммуникацион тармоқлар, жумладан, Интернетдан алоҳида жиноий элементлар ва гуруҳлар кибер жиноятлар йӯлида, яъни экстремистик ва радикал ғояларни, айниқса, ёшлар ва ӯсмирлар орасида ёйиш мақсадида кенг фойдаланмоқдалар.
Шу боис, барча давлат органлари жиноятчилик ва жамиятда ҳуқуқбузарликка қарши кураш соҳасида, айниқса, ӯсмирлар ва ёшлар орасида, бугунги воқеиятни назарда тутган ҳолда, маданий глобаллашув манфий таъсири олдини олиш ва информацион хавфсизликни таъминлашга оид қӯшимча чора-тадбирларни амалга оширишлари зарур.
Мамлакат Ҳукуматининг ушбу йӯналишда бугунга қадар кӯпгина ишларни амалга оширганлигига қарамасдан, қонунга риоя қилиш ва мамлакатда ҳуқуқ-тартибот вазияти, жумладан, ӯсмирлар ва ёшлар орасида ҳануз ҳам ташвишли.
Бинобарин, Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлиги балоғатга етмаганлар томонидан содир этилаётган жиноятлар ҳамда бошқа қонунбузарликлар ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий жиҳатларини ҳар томонлама ӯрганиб, олти ой давомида «Балоғатга етмаганлар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни огоҳ этиш ва олдини олиш тизими асослари тӯғрисида»ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, республика Ҳукуматига тақдим этишлари зарур, деб ҳисоблайман.
Мамлакат ҳуқуқ-тартибот органлари ва ҳарбий структуралари шахсий ҳайъат билан ишлаш жиҳатидан ӯз фаолиятларини фаоллаштириб, поквиждон, юқори малакали ва халқу Ватанга содиқ кадрларни хизматга олиш, ӯз ишларида коррупцион ва турли ноқонуний ҳаракатлар олдини олиш хусусида амалий чора-тадбирларни амалга оширишга масъулдирлар.
Жиноятчилик олдини олиш ва жинояткор унсурларга қарши курашиш жараёнида ҳуқуқ-тартибот органлари, айниқса, милициянинг аҳоли билан ҳамкорлигини фаоллаштириш жуда муҳимдир.
Шу каби ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида 2012 йилнинг июн ойида Тожикистон Республикаси Президентининг «Милиция участка нозирларининг жамият тартибини таъминлашдаги ролларини юксалтириш ва уларнинг аҳоли билан ҳамкорликларини яхшилаш тӯғрисида»ги Қонуни чоп қилинган эди.
Бироқ, бугунги кун шароитларини ҳисобга олганда, ана шундай ҳамкорликлар асосий йӯналишларини алоҳида давлат дастури доирасида тартибга солиш зарур.
Шундан келиб чиққан ҳолда, Ички ишлар вазирлигига жамият тартибини таъминлаш бӯйича ишларни янада яхшилаш мақсадида ички ишлар органларининг аҳоли билан ҳамкорлиги дастури лойиҳасини ишлаб чиқиб, республика Ҳукуматига манзур этиш вазифаси топширилади.
Наркотик моддалар ноқонуний оборотига қарши кураш ҳам ҳуқуқ-тартибот органларининг энг муҳим йӯналишларидан бири ҳисобланади ва бу ишда сӯнгги йилларда бир қатор ишлар амалга оширилди.
Бугунги кунда Тожикистон наркотик моддаларни мусодара этиш юзасидан жаҳон миқёсида олтинчи ӯринни эгалламоқда.
Наркотик моддалар ноқонуний оборотига қарши курашни янада кучайтириш ва 2013-2020 йилларда наркотик моддалар ноқонуний оборотига қарши кураш миллий стратегияси, бошқа ҳужжатлар ва соҳавий дастурлар талабларини ижро этиш Наркотик моддаларни назорат қилиш агентлиги, бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари ва ҳарбий структуралар вазифалари ҳисобланади.
Коррупция олдини олиш ва унга қарши кураш масалалари ва Тожикистон Республикасида 2013-2020 йилларда Коррупцияга қарши кураш стратегиясини ҳаётга тӯлиқ татбиқ этиш бундан кейин ҳам давлат ҳуқуқ сиёсати муҳим соҳаси бӯлиб қолаверади.
Терроризм, экстремизм, одам савдоси ва уюштирилган трансчегара жиноятчилиги бошқа кӯринишларига қарши курашиш ҳуқуқ-тартибот органларининг энг асосий вазифалари ҳисобланади.
Мамлакат Ҳукумати давлат қудратли кучлари ва ҳарбий структураларини модернизациялаш, шахсий составнинг касбий малакалари ва жанговар тайёргарлигини ошириш, турмуш ва хизмат қилиш шароитларини янада яхшилаш, ҳарбийлар ва ҳуқуқ-тартибот органлари хизматчилари ижтимоий муаммоларини ҳал этиш бӯйича барча зарур чора-тадбирларни амалга оширади.
Айни пайтда мамлакатимизда юқори малакали ҳарбий кадрларни тайёрлаш учун ИИВ Академияси, бир қатор институтлар ва бошқа олий касбий таълим муассасалари фаолият юритмоқдалар.
Мамлакат Ҳукумати, ҳуқуқ-тартибот органлари ва ҳарбий структуралар раҳбарлари давлат, халқу Ватанга содиқ, бугунги кун талабларига жавоб бера оладиган, соҳибмаърифат ва замонавий дунёқарашга эга бӯлган ҳарбий кадрларни тайёрлаш учун етарли моддий-техник базани яратиш масалаларини доимий назорат остига олишга вазифадордирлар.
Биз мамлакат суд тизимини шакллантириш, жамиятда суд ҳокимияти мавқеини юксалтириш ва республика суд системасини халқаро зинага олиб чиқиш бӯйича эътиборга лойиқ ишларни амалга оширдик.
Суд ҳокимияти бундан буён ҳам такомиллаштирилади, ҳуқуқ ислоҳоти давом эттирилади, ушбу мақсадларга эришиш ҳуқуқий заминаларини яратиш учун эса, зарур қонунлар ишлаб чиқилади ва қабул қилинади.
Мамлакат суд тизимини ривожлантириш, судялар касбий маҳоратларини юксалтириш учун, суднинг инсон ҳуқуқ ва озодлигини реал таъминлашдаги роли ва позицияси, уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъий назар, айни пайтда келгуси уч йил учун суд-ҳуқуқий тизим янги дастури ишлаб чиқилмоқда.
Юқорида зикр этилган дастур жорий йилнинг охиригача Республика Президентига манзур этилиши зарур.
Шунингдек, мамлакат адлия системасини ривожлантириш ва уни жаҳон стандартлари талабларига мувофиқлаштириш мақсадида мамлакат Ҳукумати жорий йилнинг охиригача «2015-2020 йиллар учун адлия тизими тараққиёти стратегияси»ни ишлаб чиқиб, тасдиқлаши лозим.
Муҳтарам Миллий мажлис аъзолари ва Намояндалар мажлиси вакиллари!
Эволюцион жараёнлар ва халқаро майдондаги тобора авж олаётган ӯзгаришларнинг кӯп қисми ӯта қудратли кучлар ва жаҳон сиёсат саҳнасидаги муҳим ӯйинчилар манфаатларининг мислсиз ва шиддатли тӯқнашувлари натижаси ҳисобланади, миллат ва давлат олий манфаатларига жавоб бера оладиган ва замонавий халқаро муносабатларни ривожлантириш асосий жараёнига мувофиқ ҳақиқий йӯлларни аниқлаш, деталлар, ушбу мураккаб ва қарама-қарши бӯлган жараённинг асосий йуналишини ва давлат ташқи сиёсати асл мазмунини белгилаш учун кӯп сонли ва турли омилларини ҳисобга олишни қийинлаштиради.
Ӯта мантиқли ва тушунарлики, ушбу тажриба биздан чуқур таҳлил, ҳар бир омил ва унинг ҳар бир деталига эҳтиёткорона ва ҳушёр муносабатда бӯлиш, хатти-ҳаракатларимиз мазмун ва мундарижасини мамлакат манфаатларига мувофиқлаштиришни талаб этади, бу эса бугунги вазиятда осон вазифалардан эмас. Айниқса, агар Тожикистон Республикасининг реалистик, фаол ва мувозанатли ташқи сиёсати, шунингдек, геосиёсий мавқеи, унинг табиий-демографик имкониятлари ва ижтимоий-иқтисодий тараққиётини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилса.
Худди илгаригидек, Тожикистон Республикасининг ташқи сиёсати асосий мақсадлари узоқ муддатли келажакда мамлакат олий манфаатларини ҳимоялаш йӯлида, устувор ижтимоий-иқтисодий тараққиёт учун ташқи қулай шароитларни яратиш, миллий хавфсизликни таъминлаш, давлатдорлик рукнларини мустаҳкамлаш, мамлакат фуқаролари ҳуқуқ ва озодлиги, манфаатлари ва эътиборини ҳимоялаш, давлат позицияларини халқаро майдонда мустаҳкамлашга қаратилган бӯлиши лозим. Мамлакат бутун чегаралари бӯйлаб барча чегарадош мамлакатлар билан яхши қӯшничилик муносабатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш орқали ишонч ва хавфсизлик камарини бунёд этиш ташқи сиёсатимиз энг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади ва бундан буён ҳам шундай бӯлиб қолаверади.
Биз келажакда ҳам Марказий Осиё халқларининг дӯстона қӯшничилик кӯҳна ва бунёдкорлик анъаналарига содиқ қоламиз.
Ушбу мақсадда қӯшни мамлакатлар билан ӯз муносабатларимизда биз дӯстлик, яхши қӯшничилик, бир-биримиз ички ишларига аралашмаслик, баҳсли, жумладан, чегара ва сув-энергетик муаммоларни ҳал этишда сиёсий-дипломатик воситалардан фойдаланишга комил афзаллик бағишлаймиз.
Ишончимиз комил, мамлакатларимиз ӯртасидаги конструктив ҳамкорликларни икки томонлама ва кӯп томонлама шаклларда ривожлантириш, сиёсий, ижтимоий, экологик муаммолар, хавфсизлик ва бугунги глобал таҳдид ва хатарларга қарши масалаларни ҳал этиш муҳим воситалари сифатида бутун минтақа ва Марказий Осиёнинг ҳар бир, алоҳида олинган мамлакатининг ҳаётий манфаатларига тӯлиқ мувофиқдир.
Тожикистон Республикаси Марказий Осиё қӯшни мамлакатлари – Ӯзбекистон, Қозоғистон, Турманистон ва Қирғизистон билан ӯз муносабатларини ҳамиша дӯстлик, ӯзаро бир-бирини ҳурмат-эҳтиром қилиш, ӯзаро ишонч, хайрихоҳлик, самарали ва бунёдкорона ҳамкорлик асосларида ривожлантириш тарафдоридир.
Тожикистон Марказий Осиё халқлари тарихий дӯстлигини мустаҳкамлашни принципиал муҳим ва зарур, деб ҳисоблайди, шу билан биргаликда, эзгу, дӯстона алоқалар, иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликлар, одамлар ва транспортнинг, маблағлар ва хизмат кӯрсатишнинг чегаралар орқали озод ва тӯсиқсиз борди-келди қилишларига тарафдор бӯлиб, интеграцион жараёнларни мустаҳкамлаш жиҳатидан бутун минтақада визасиз тизим тарафдоридир.
Бир ҳақиқат кӯриниб турибди ва бу ҳақиқат шундан иборатки, Марказий Осиё халқлари биргаликда ва келишган ҳолда ҳар қандай муаммоларни ҳал қилишга қодир ва ҳар қандай мушкулликларни бартараф эта оладилар, биргаликда ҳар қандай замонавий таҳдид ва хатарларга қарши тура оладилар.
Тез суръатда бизнинг жанубий қӯшнимиз – чегарадош Афғонистон ҳудудида тинчлик ва мустаҳкам сиёсий устуворлик ӯрнатилиши Тожикистон миллий ҳаётий манфаатларига мувофиқ бӯлур эди.
Кӯп азият чеккан Афғонистонда узоқ муддат кутилган тинчлик ва нормал ҳаётнинг қайта тикланиши минтақавий хавфсизликни таъминлаш билан чамбарчас боғлиқдир.
Халқаро антитеррористик коалиция ҳарбий воситаларининг қӯшни Афғонистондан олиб чиқиб кетилиши билан янги давр бошланади.
Ушбу даврда жаҳон ҳамжамияти, Афғонистон дӯстлари ва хайрихоҳлари эътибори унинг мурожаатлари, илтимос ва актуал муаммоларига нисбатан бефарқ бӯлмаслиги лозим ва бу ишда минтақа мамлакатлари ҳам ӯзларининг фаол ҳиссаларини қӯшишлари зарур.
Янги шароитларда Афғонистон структураларининг автомобил ва темир йӯллари, электр қуввати узатиш тизимлари қурилиши ва газ ӯтказилиш қувурлари ӯрнатилиши орқали асосли қайта тикланиши улкан ижтимоий-иқтисодий ва геоиқтисодий аҳамият касб этади.
Мазкур заминада биз қӯшни Афғонистон билан кӯп планли ҳамкорликларга ва ӯз имкониятларимизни минтақа ва шу мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланиши лойиҳаларини амалга ошириш учун тайёрмиз.
Бизнинг Эрон Ислом Республикаси билан, Афғонистон каби бӯлган муносабатларимизда халқларимиз тарихий умумиятлари билан боғлиқ омиллар муҳим ӯрин эгаллайди. Тожикистон ва Эрон ӯртасидаги кӯп қиррали муносабатлар йилдан-йилга чуқурлашиб, бойиб бормоқда.
Сӯнгги ӯн йил давомида муносабатларимиз муҳим асоси савдо ва иқтисодий ҳамкорликларимиз фундаментал хусусиятга эга бӯлиб, янада баландроқ юксалиб бормоқда.
Тожикистон, Эрон ва Афғонистон ӯртасидаги уч томонлама ҳамкорликлар янада кучайиб, мамлакатларимиз ӯртасидаги тобора ривожланаётган алоқалар сифатан янги даврга ӯтади.
Мустақил Давлатлар Ҳамдӯстлиги аъзо давлатлар билан, шунингдек, асосий стратегик шеригимиз – Россия Федерацияси билан ҳамкорликлар узоқ муҳлатли ва устувор ривожланиши ва кенгайиб бориши ҳам бизнинг энг асосий мақсадларимиздан бири ҳисобланади. Аслида, Тожикистон ва Россия кӯп соҳада муносабатлари сатҳи мазмун ва мундарижаси нафақат геосиёсий манфаатлар ва иқтисодий прагматизмни, балки маънавий, маданий заминалар ва турли инсоний алоқаларни ҳам белгилайди.
Бизнинг Россия билан муносабатларимиз даража ва мазмунини ва томонлар ӯзаро бир-бирига ишончи сатҳини жуда юқори баҳолашимизга қарамасдан, икки томонлама кӯп қиррали алоқаларнинг янада ривожланиши ва кенгайтирилиши, иқтисодий ӯзаро ҳамкорликлар ва маданий алоқаларнинг мустаҳкамланиши ва чуқурлашуви, ушбу дӯст мамлакат билан ҳарбий-сиёсий ва ҳарбий-техник ҳамкорликлар тожик-рус шериклиги муҳим йӯналишларидан бири ҳисобланади ва шундай бӯлиб қолаверади.
Шундай қилиб, агар бир томондан анъанавий эзгу ва дӯстона муносабатларни ҳимоялаш Тожикистон ташқи сиёсати биринчи даражали соҳаси ҳисобланса, иккинчи томондан, олий миллий манфаатларга риоя қилмоқ, иш натижасида аниқловчи мезон бӯлади.
Тожикистон шарқий йӯналишда буюк қӯшни - шерикка эга ва Хитой Халқ Республикаси билан самарали кӯп соҳада ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлашни Осиёдаги ташқи сиёсатининг муҳим вазифаларидан бири, деб ҳисоблайди.
Биз Хитой билан бӯлган бунёдкорлик, самарали ва манфаатли, айниқса, иқтисодий соҳадаги юқори савиядаги ҳамкорликлардан қаноатмандмиз.
Бундай ҳамкорликларнинг мамлакатимиз мустақиллиги 23 йили давомида барча соҳалар ривожланиши нафақат икки томон, балки минтақада осойишталик ва хавфсизликнинг, устувор ривожланиши манфаатларига жавоб беради ва биз ушбу йӯналишни сиёсий стратегик йӯналиш сифатида мақсадли давом эттирамиз.
Евроосиё минтақасида биз Япония, Ҳиндистон, Корея Республикаси, Покистон Ислом Республикаси, Туркия Республикаси ва бошқа дӯст мамлакатлар билан кӯп томонлама зич ҳамкорликларни фаоллаштирмоқдамиз, ҳамкорликларни бошқа соҳаларда, жумладан, транспорт-коммуникацион инфраструктура бунёд этиш, гидроэнергетик ва уларга ӯхшаш иншоотлар қуриш, ушбу йӯналишларда ӯзаро ҳамкорликларни янада ривожлантиришдан манфаатдормиз.
Тожикистон бугунги дунё сиёсати ва иқтисодиётида улкан нуфуз ва ӯрин эгаллайдиган Америка Қӯшма Штатлари ва Европа Иттифоқи мамлакатлари билан кӯп қиррали шерикликни ривожлантиришдан манфаатдордир.
Бинобарин, Америка Қӯшма Штатлари ва Европа Иттифоқи мамлакатлари билан мавжуд ва тайёрланаётган самарали ҳамкорликлар дастурлари билан боғлиқ ишларни янада ривожлантириш Тожикистоннинг ташқи сиёсати долзарб вазифаларидан ҳисобланади.
Биз келгусида ҳам ушбу мамлакатлар билан терроризм ва экстремизм, наркотик моддалар ноқонуний обороти ҳамда уюшган трансчегара жиноятчилигига қарши курашда самарали ӯзаро ҳамкорликларни фаол равишда давом эттириш тарафдоримиз.
Бугунги кунда Тожикистон кӯпгина ривожланган араб олами мамлакатлари, жумладан, Саудия Арабистони Шоҳлиги, Миср Араб Республикаси, Қувайт давлати, Бирлашган Араб Амирликлари, Қатар давлати ва бошқа мусулмон давлатлари, шунингдек, бизнинг умумий тарихий-маданий диний қадриятларимизга асосланган мамлакатлар билан самарали икки томонлама ва кӯп томонлама алоқаларга эгадир.
Мазкур мамлакатлар билан бошқа соҳаларда, жумладан, бугунги давр таҳдид ва хавф-хатарларига қарши кураш ишида ҳамкорликларимиз ривожланиб бормоқда.
Инсониятнинг бугунги тарихий тараққиёти мураккаб ва эҳтиросли шароитларида халқаро муносабатлар янги тизимининг шаффоф эътироф этилган усулу меъёрлар асосида янада мустаҳкамланиши, кучайиши ниҳоятда зарур ҳисобланади ва унда бирлаштирувчи ролни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бажаради.
Биз Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти, Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти, Европа Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти, Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти, Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилоти каби ва бошқа кӯп томонлама ҳамкорликлар структуралари хавфсизлик ҳамда осойишталикни амалий равишда мустаҳкамлаш, улкан иқтисодий ва инфраструктуравий дастурларни амалга ошириш, мамлакатлар ҳамда халқлар ӯртасида конструктив ҳамкорликлар, ӯзаро алоқаларини ривожлантиришда янада фаолроқ аҳамият касб этишлари лозим, деб ҳисоблаймиз.
Биз халқаро молия институтларидан ҳам худди ана шундай муносабатни кутмоқдамиз, зеро, мустақиллик даврида Умумжаҳон Банки халқаро валюта фонди, Осиё тараққиёт банки, Европа қайта тиклаш ва тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки, бошқа шуларга ӯхшаш халқаро структуралар билан фаол ва самарали ишлар амалга оширилган эди ва бундан кейин ҳам ана шу муносабатлар давом этишига умидвормиз.
Жорий йилда Тожикистон нуфузли Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотида раислик вазифасини бажаради.
Шу билан боғлиқ ҳолда, бу йил кӯпгина муҳим ишлар ва вазифаларни бажармоғимиз лозим.
Мамлакатимизда бир қатор халқаро тадбирлар, жумладан, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар бошлиқлари учрашувини ӯтказиш режалаштирилган.
Сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликлар ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида хавфсизлик соҳасидаги муносабатларнинг ӯзаро манфаатли ва самарали ривожланиши ҳамда фаоллашувида имкон қадар кӯпроқ ёрдам бериш Тожикистоннинг раислик вазифасини бажарувчи мамлакат сифатидаги иш дастури асосий мақсадларидан бири ҳисобланади.
Бизнинг ҳисоблашимизча, жаҳоннинг янги тартиб, жангу низолар, таҳдид ва зӯравонлик, терроризм, сиёсий ва диний экстремизм, сепаратизм, наркотик моддалар контрабандаси ва уюштирилган трансмиллий жиноятчилик, оммавий йӯқ қилиш қуролини тарқатиш каби кӯринишлардан тамоман холи бӯлиши ва жаҳон ҳамжамиятининг барча мамлакатлари ривожланган, тенг ҳуқуқли ва ӯзаро манфаатли ҳамкорликларига асосланган бӯлиши лозим.
Фақатгина ана шундай шароитларда ва биргаликдаги саъй-ҳаракатлар орқали замонамиз глобал муаммоларига, жумладан, ер юзидаги иқлим ӯзгариши, экологик ва техноген офатларга муносиб қарши тура оламиз.
Бу эса, Тожикистон ҳануз ҳам жаҳон мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар билан бугунги давр глобал хавф-хатарларига қарши курашишда янада кӯпроқ ҳамкорлик қилиш тарафдори бӯлиб қолавериши далилидир.
Вазирлик ва идоралар халқаро шартномаларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш масалаларида ӯз муносабатларини билдиришлари ва масъулиятларини оширишлари зарур.
Ҳамкорлик тӯғрисидаги ҳар бир ҳужжат реал, бажариши мумкин, миллий манфаатларга жавоб бера оладиган ва мамлакат турли ижтимоий-иқтисодий соҳалари ривожланишига ёрдам берадиган бӯлиши лозим.
Ушбу йӯналишдаги фаолиятни такомиллаштириш ва ташқи сиёсатга тааллуқли идоралар фаолиятини кӯпроқ мувофиқлаштириш зарурлигини ҳисобга олган ҳолда, Ташқи ишлар вазирлиги ва тегишли структураларга «Тожикистон Республикаси халқаро шартномалари тӯғрисида»ги Қонуни ва «Дипломатик хизмат тӯғрисида»ги Қонуни янги таҳририни мамлакат Ҳукуматига кӯриб чиқиш учун тайёрлаш ва манзур этиш вазифаси топширилади.
Қисқа муддатларда Тожикистон Республикаси ташқи сиёсати янги Концепциясини тасдиқлаш лозим ва шунингдек, бу ҳам бугунги кун талаби ҳисобланади.
Муҳтарам Миллий мажлис аъзолари ва Намояндалар мажлиси вакиллари!
Азиз ватандошлар!
Республика Президентининг келажак учун йӯллаётган бугунги Паёмида қӯйилган муҳим масалалар, стратегик мақсадлар ва миллий афзалиятларга эришишга оид топшириқ ва вазифалар, энг аввало, мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиёти, унинг иқтисодий имкониятларини кӯпайтириш ва албатта, халқимиз турмуши сатҳу сифатини яхшилашга қаратилгандир.
Мазкур мураккаб тарихий даврда ва минтақа ҳамда жаҳондаги оддий бӯлмаган шароитларда миллий бирдамликни мустаҳкамлаш ва жамиятда соғлом, мӯътадил сиёсий-ғоявий фазони тутиб туриш тожиклар давлатдорлиги учун тақдирсоз ва оламшумул аҳамият касб этади.
Ишончим комил, жамиятнинг бунёдкор куч-қудрати ва халқимиз эзгу иродасига таянган ҳолда биз ӯз орзу-ниятларимиз ва ишлаб чиққан режаларимизга эришамиз, биринчи навбатда, энергетик мустақиллик, мамлакатни коммуникацион боши берк кӯчадан олиб чиқиш ва унинг озиқ-овқат хавфсизлигини ҳимоялаш мамлакатнинг бундан кейинги тараққиётини бугунги кунга қадар ӯрнатган устувор заминалар асосида таъминлаймиз ва яқин йилларда халқимиз турмуш тарзи сифатини бугунгига кӯра, анча юқори кӯтарамиз.
Ишонч билан изҳор этаман, ушбу эзгу ниятларга эришмоқ ва бунёдкорлик мақсадларимизга етмоқ йулида бизни меҳнатсевар ва метин ирода, ватанпарвару ӯз-ӯзини англаб етган Тожикистон шарафли халқи қӯллаб-қувватлайди.
Биз ана шундай халқимиз билан фахрланишимиз лозим ва ӯзимизнинг барча билим ва тажрибамизни, шунингдек, захира ва имкониятларимизни Тожикистон каттаю кичик фуқароси муносиб бӯлган гӯзал ҳаётни таъминлаш йӯлига сафарбар этишга масъулмиз.
Олий Мажлис барча вакиллари, Ҳукумат аъзолари, барча давлат хизматчилари, мамлакат зиё аҳли, маърифатли хотин-қизлар, ор-номусли ва ватанпарвар ёшлар, саховатли ва ҳимматли соҳибкорлар, жамияту миллатнинг ҳар бир пок виждонли ва ор-номусли фуқаросига яна бир бор таъкидлашни истардим, шарафли тожик халқи ва севимли Ватанимиз – мустақил Тожикистонга, аждодларимиз юртини ободонлаштириш мақсадида, мустақил давлатимиз тараққиёти, унинг обрӯ-эътиборини халқаро майдонда баланд кӯтариш, миллату давлат манфаатларини ҳимоялаш йӯлида содиқона, пок ният ва пок виждон ила хизмат қилиш ҳар биримизнинг фарзандлик ва имоний-инсоний қарзимиз ҳисобланади ҳамда ягона муроду мақсадимиздир!
Олдимизда турган ва бугунги Паёмда айтиб ӯтилган эзгу ва яхши ниятларимизнинг амалга ошиши учун, Яратгандан илтижо этиб сӯраймиз, азиз халқимиз асосий ва энг буюк неъмати бӯлган севимли Ватанимиз миллий бирдамлиги, тинчлик ва осойишталигини абадий сақласин, ушбу сарбаланд миллат фарзандлари меҳру муҳаббати ва садоқатини аждодларимиз юрти тинч ва обод келажагига нисбатан зиёда айлаб, жаннатмакон Ватанимизни ҳамиша Ӯз паноҳида асрасин!
Тожикистон барча шарафли халқига, шу жумладан, сизларга, қадрли иштирокчилар, оилавий хотиржамлик, бахту иқбол, хушнудлик ва саломатлик, яхши кайфият ҳамда ишларингизда улкан зафарлар тилайман.
Машҳур тожик шоираси Фарзонаи Хўжандий Афғонистоннинг "Килки Заррин" мукофотига сазовор бўлди. Мазкур мукофот қўшни давлатнинг Ахборот ва маданият вазирлиги томонидан берилади. Ўтказилган танловда тожик шоирасининг шеърлари энг яхши, дея эътироф этилган.
Мазкур танлов Афғонистонда 2010 йилдан буён ўтказилади. Танловда афғон шоирлари ва адиблари иштирок этиб келишади.
Муфассал...
- Фосилавий таълим хориж тажрибасида синалган усул ҳисобланади, - деди Тожикистон Давлат тижорат университети проректори Қобилжон Толибов олийгоҳнинг ярим йиллик фаолияти якунига бағишланган матбуот конференциясида. – Жаҳон ҳамжамиятининг тенг ҳуқуқли аъзоси ҳисобланган мустақил Тожикистонимизда ҳам таълимнинг бу усулини қўллаш давр талабига айланиб бормоқда. Албатта, анъанавий таълим усулидан фосилавий тарзда
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015