Ҳурматли оналар, опа-сингиллар ва аёллар!
Азиз фарзандлар!
Баҳорнинг ушбу илк кунларида, табиат уйғониши ибтидосида, Сизларни Оналар куни билан мамнуният ила табриклайман.
Биз меҳрибон оналар улуғворлиги, гӯзаллиги, олийжанобликларига бӯлган ӯзимизнинг алоҳида ҳурматимиз ва чуқур эҳтиромимизни изҳор этиш мақсадида ушбу кунни махсус шундай деб атадик. Зеро, Оналар куни мазмуни аёл-онага нисбатан муҳаббат, самимият, поклик, садоқат, чексиз ҳурматдан иборатдир.
Давлат даражасида ҳурматли оналаримиз ва аёлларга бағишланган Оналар кунини нишонлаш бутун борлиғини инсонни дунёга келтириш ва инсоният ҳаётини ривожлантиришга бағишловчи зот олдида таъзим рамзи ҳисобланади.
Айнан оналар чексиз меҳру муҳаббатлари ӯлароқ, ҳар йили ушбу байрам ӯзига хос тарзда нишонланади ва биз – фарзандлардан она-аёллар қадру қийматлари ва улуғворликларини эҳтиром қилиш, улар олдида фарзандлик бурчимизни бажаришни талаб этади. Шунингдек, уларни муқаддас ва азиз сарчашма каби эҳтиёт қилишимиз ва ҳамиша уларни севишимиз ва қӯллаб-қувватлашимиз лозим.
Шу билан боғлиқ ҳолда, эслатиб ӯтмоқчиман, аёллар-оналаримизни фақатгина байрам кунлари эмас, балки ҳар куни уларнинг фидойиликлари, меҳру муҳаббатлари, ғамхӯрлик ва диёнатлари ҳамда юксак мавқеларини эҳтиром қилишимиз лозим.
Чунки аёл, она, рафиқалик юксак мавқеида қандай бӯлса, опа-сингил ва фарзанд сифатида ҳам худди шундай ҳусну малоҳат, юрак тафти, ҳислар латофати ва олижаноб поклик тимсолидир.
Бироқ, ҳар бир инсон учун аёл, авваламбор, онадир ва унинг улуғворлиги унинг дунёга келтиришдек муқаддас вазифасидан иборатдир.
Она ҳаёт машъали бӯлиб, у борлиқ оламидаги энг қимматли шахсдир. Онанинг ӯхшаши йӯқ, меҳру муҳаббати қуёш каби бутун оламни саховат нури ила иситади ва ёритади.
Она сӯзи дунёнинг ҳамма тилларида ёқимли ва латиф янграйди ва инсониятнинг онага нисбатан меҳру муҳаббати нақадар кучли бӯлса, ҳаёт шунчалар қувончли ва ёруғ бӯлади. Хаётимиз барча гӯзаллиги ва турмушимизнинг файзи онадандир ва у порлоқ юлдуздир, Яратган ато этган қудрат ила ӯзининг фарзанди йӯлини бутун ҳаёти давомида ёритиб боради.
Яъни барча мӯъжизаю парвозлар, ижоду бунёдкорликлар, мардоналигу қаҳрамонликлар оналарнинг кечаю кундуз тортган заҳматлари самарасидир.
Жаҳоннинг турли халқу миллатлари маданияти, анаъанаю расму русумларида оналарнинг улуғворлигу заковатлари, меҳру муҳаббат ва ҳурмат ила поклик, садоқат олиҳаси, хонадон чироғи посбони, ғамхӯр мураббий ва олийҳимматликка ҳидоят этувчи устоз сифатида тараннум этиб келиниши бежиз эмас, албатта.
Жаҳоннинг улуғ инсонлари ижодида жасур, қаҳрамон, ватанпарвар, эрксевар ва иродали аёл-она муносиб ӯрин эгаллайди.
Зеро, она фарзандига фақатгина ҳаёт бағишлабгина қолмай, балки ӯзининг оқ сути орқали унга энг олийжаноб хислатларни сингдиради.
Мамлакат Ҳукуматининг аёллар ижтимоий мавқеини юксалтириш, хотин-қизларни иложи борича кӯпроқ мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётига жалб этишга қаратилган саъй-ҳаракатлари айнан уларнинг ӯзгача мавқелари ва улар ролини муносиб баҳолаш билан бирга амалга оширилмоқда.
Давлату Ҳукумат ва бизнинг бугунги жамиятимиз тожикистонлик оналар ирода, саъй-ҳаракатлари ва ватанпарварона интилишларини эҳтиром қилишади, чунки у ҳаётнинг мислсиз мушкулликларини сабот-матонат билан енгиб ӯтди ва ушбу муқаддас сарзаминнинг бугуни ва эртаси асил бунёдкори бӯлган авлодни тарбиялаб, вояга етказди.
Тожикистон давлати ва Ҳукумати аёлларга ғамхӯрликни ӯзининг ижтимоий сиёсатининг муҳим йӯналиши, деб ҳисоблайди.
Мамлакат Президентининг «Аёлларнинг жамиятдаги ӯрнини юксалтиришга оид чора-тадбирлар тӯғрисида»ги Фармонининг чоп бӯлиши аёлларга бӯлган ишонч, уларнинг масъулияти, жасурлиги ва ғайрату моҳирлигини қадрлаш ёрқин далили ҳисобланади.
Ушбу ташаббусни амалга ошириш мақсадида мустаҳкам меъёрий-ҳуқуқий устувор заминаси барпо этилди ва айни пайтда «2011-2020 йилларда Тожикистон Республикасида аёллар ролини фаоллаштириш миллий стратегияси» амалга оширилмоқда, шунингдек, бир қатор давлат дастурлари ҳаётга татбиқ этилмоқда.
Яъни, бугун мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётида аёллар ролини фаоллаштириш учун барча ижтимоий-маданий ва сиёсий-иқтисодий шароитлар яратиб берилган.
Бироқ, бу йӯлда, энг аввало, аёл-оналаримиз ва қизларимиз интилишу саъй-ҳаракатлари ҳал қилувчи муҳим ролни бажаради.
Табиийки, мамлакат Ҳукумати ӯз томонидан қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни самарали татбиқ этилишини таъминлайди.
Мамлакат Ҳукуматининг «2007-2016 йилларда Тожикистон Республикаси раҳбар кадрларини лаёқатли хотин-қизлар орасидан танлаш, уларни тарбиялаш ва жойлаштириш давлат дастури»ни амалга ошириш учун, шунингдек, қизларни таълим олишга жалб этишга йӯналтирилган чора-тадбирлар айни пайтда самарали натижаларни бермоқда.
Бироқ, қабул қилинган ҳужжат ва дастурларнинг амалга оширилиши таҳлили ушбу йӯналишдаги ишларни янада яхшилаш зарурлигини кӯрсатмоқда.
Мамлакат давлати ва Ҳукуматининг хотин-қизлар тӯғрисидаги ғамхӯрлиги келгусида ҳам зарур даражада йӯлга қӯйилади, бироқ, ҳар бир оила ва бутун жамиятда аёллар ва оналар меҳнатига нисбатан ҳурмату иззат ҳиссини янада кӯпроқ тарбиялаш зарур.
Зеро, хотин-қизларга нисбатан самимий муносабатда бӯлиш оилани соғлому осуда сақлашда ва оила барқарорлиги эса, ӯз навбатида, жамият тинчлиги, устуворлиги ва соғломлигини мустаҳкамлашда, давлат қудратини оширишда жуда катта аҳамият касб этади.
Боланинг маънавий ривожланиши ва ахлоқ-одоб тарбияси, энг аввало, аёл билан чамбарчас боғлиқ, чунки оилада айнан она меҳру муҳаббат, ҳамдиллик, яқинларга ғамхӯрлик қилиш, сабру тоқат ва тартибу интизом сақлаш фазосини яратади, шунингдек, фарзандларига оила урфу одатлари ва анъаналарини сингдириб боради.
Бизнинг Тожикистон Республикаси «Фарзанд таълиму тарбиясида ота-оналарнинг масъулияти тӯғрисида»ги Қонунни қабул қилишимиз асосий мақсади ҳам оналарнинг бунёдкорлик ва тарбиячи ролини кучайтиришдан иборат эди.
Бизнинг хотин-қизлар ва оналар ҳар доимгидек ӯзларининг ижтимоий миссияларини чуқур англаб етадилар ва соғлом оила барпо этиш, солиҳ ва хушахлоқ, соҳибмаърифату донишманд фарзандларни тарбиялаб вояга етказиш ҳамда ободу озод жамият қуришда ӯзларининг муносиб ҳиссаларини қӯшадилар, деб умид қиламиз.
Ана шундай эзгу ниятлар билан яна бир бор сиз, азиз аёллар, оналар ва опа-сингилларимизни Оналар куни муносабати билан табриклайман, ҳар бирингизнинг оилангизга нуру сафо, бирлигу осойишталик, фаровонлигу хотиржамлик тилайман.
Азиз оналар, аёллар ва опа-сингиллар, Оналар куни ва баҳор фасли муборак бӯлсин!
Тожикистон Республикаси Президентининг
Оналар куни муносабати билан телевидение орқали табриги
ёхуд тубанликка юз тутган аёлнинг дил рози
Аёл зоти нозик ва ожиза... У ҳимояга муҳтож бўлиб яшайди. Ортида тоғдек мустаҳкам қалқони бўлишига эҳтиёж сезади. Лекин шу билан бирга, нозик елкаларида турмушнинг оғир юкини кўтариб юради ва ҳеч нарсадан нолимайди. Уй-рўзғор юмушлари, фарзандлар таълим ва тарбияси, қайнона-қайнота, турмуш ўртоғининг хизматини қилиш, кўнглига қараш – буларнинг барчаси аёлларнинг бурчлари - бажариши шарт бўлган вазифалар.
Муфассал...
Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода Хатлон вилоятининг Восе ноҳиясига хизмат сафари билан ташриф буюрди. Унинг иштирокида бир қатор иншоотлар, жумладан, асфалт ишлаб чиқариш корхонаси ҳамда Ер идораси биноси фойдаланишга топширилди.
Асфалт ишлаб чиқариш корхонаси Япония Ҳукумати ҳамкорлигида бунёд этилган бўлиб, тўлиқ замонавий ускуналар билан жиҳозланган. Ушбу корхона
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015