Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 30 Ноябр 2018 Кӯришлар: 2116
Печат

 

rogun 2018Ҳаммамизга маълумки, 2018 йилнинг 16 ноябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон иштирокида «Роғун» гидроэлектростанциясининг биринчи агрегати тантанали равишда ишга туширилди. Бу Тожикистон тарихида жуда муҳим воқеа бўлиб, мамлакатимиз халқи томонидан катта шодлик билан қарши олинди.

17 ноябр куни Тожикистоннинг барча шаҳар ва ноҳияларида бу тарихий воқеа муносабати билан байрам тантаналари бўлиб ўтди.

Жаббор Расулов ноҳияси шаҳарча ва қишлоқ жамоатлари аҳолиси ҳам бу тантаналарни жуда кўтаринки руҳда ўтказди.

Байрам тантаналари ноҳиянинг “Ёшлик” ўйингоҳи олдидан Миллат пешвоси расми ва нутқидан олинган лавҳалар, «Роғун» ГЭСи ҳақидаги шиор ва ёзувлар, Тожикистон Республикаси давлат байроғи ҳамда Миллат пешвоси раҳбарлик қилаётган Тожикистон Халқ демократик партияси байроқлари билан тадбир ўтказилиш жойи – Меҳробод шаҳарчаси марказидаги “Гулистон” маданият қасри майдонигача бўлган тантанали юриш билан бошланди. Тадбирда ноҳия раиси Комил Салимзода, Тожикистон Президенти Ижроия аппаратининг Иш юритиш ва назорат бўлими бошлиғи Давлатзода Ҳусейн Ҳомид, давлат ҳокимияти Суғд вилояти ижроия органи намояндаси Фирдавсжон Шарифзода, шунингдек, ноҳия халқ хўжалиги соҳалари раҳбарлари, таълим муассасалари устоз ва талабалари, ёшлар ва шаҳарча аҳолиси қатнашдилар.

Тантанали маросимни Жаббор Расулов ноҳияси раиси аппаратининг ташкилий ва кадрлар билан ишлаш бўлими мудири Бахтиёр Каримбердиев очди.

Биринчи сўз навбати ноҳия раиси Комил Салимзодага берилди. У ўз нутқида тожик халқининг қатор йиллар давомида орзиқиб кутган нияти амалга ошиб, «Роғун» гидроэлектростанциясининг биринчи агрегати ишга тушгани билан ноҳия халқини муборакбод этди.

Ҳақиқатдан ҳам, аср қурилиши номини олган «Роғун» ГЭСи Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон саъй-ҳаракатлари ва заҳматлари шарофати билан бунёд этилганлиги алоҳида таъкидланди.

Тожикистон Президенти Ижроия аппаратининг Иш юритиш ва назорат бўлими бошлиғи Давлатзода Ҳусейн Ҳомид ноҳия аҳлини Миллат пешвоси ва мамлакат Ҳукумати номидан табриклади.

Давлат ҳокимияти Суғд вилояти ижроияи органи намояндаси Фирдавсжон Шарифзода вилоят раиси Ражаббой Аҳмадзоданинг табригини ўқиб эшиттирди.

Шундан сўнг, Жаббор Расулов ноҳияси маданият уйи санъаткорлари томонидан тайёрланган катта байрам концерти намойиш этилди.

Концерт дастуридан тожик ва ўзбек тилларидаги Ватан, тинчлик, дўстлик, миллий бирлик, «Роғун» ва Миллат пешвосини мадҳ этувчи куй ва қўшиқлар ҳамда рақслар жой олганди.

Азиз НАБИЕВ,

журналист,

Жаббор Расулов ноҳияси.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Август 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
          1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31            

МАҚОЛАЛАР

Тожикистон Республикаси Президентининг Беларус Республикасига расмий сафари

 

27 июн куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон расмий сафар билан Беларус Республикасининг Минск шаҳрига борди.

28 июн куни «Мустақиллик қасри»да Тожикистону Беларус ҳамкорликлари масалалари муҳокамаси давлатлар бошлиқларининг алоҳида учрашувида бошланиб, икки мамлакат кенг ҳайъатлари иштироки билан давом

Муфассал...

Оқибат дарахти

 

Чол тушимга кирди. Елкасига хуржун илган ўша чол. Сира тушимга кирмаcди, товба. Кўнглим ғашланди, безовта бўлиб уйғондим.

Нонушта пайти кичик қизим тунов кун берган ваъдамни ёдимга солди:

— Дадажон, бугун шанба-я? Ишга бормайсиз, тўғрими… Эсингиздами?

— Эсимда.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2509296

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9956263
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1249
2710
15568
9916238
92824
107749
9956263

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.64
Бугун: 29-08-2026 10:44:43

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015