Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 14 Декабр 2017 Кӯришлар: 1373
Печат

 

iordaniya 20172017 йилнинг 9 декабрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Иордания Ҳошимийлар Қироллиги пойтахти Аммон шаҳрига расмий ташриф билан борди.

Шу куни мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Аммон шаҳар Кенгаши депутатлари ва ушбу шаҳар маъмуриятининг бошқа аъзолари

билан учрашуви бўлиб ўтди.

Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Аммон шаҳри раиси Юсуф Шаварбеҳ билан учрашуви олдидан томонлар тожик халқи ютуқлари кўргазмасига ташриф буюришди. Тожикистон Республикасининг Иордания Ҳошимийлар Қироллигидаги элчихонаси томонидан ташкиллаштирилган кўргазмага чакан, заргарлик санъати каби халқ ҳунарлари намуналари,  Тожикистоннинг жаннатмакон табиати, бетакрор манзаралари тасвирланган тасвирий санъат суратлари ҳамда тожик халқининг бошқа миллий анъаналари намуналари чиқарилганди.

Тадбир икки мамлакат миллий мадҳиялари янграши билан бошланди.

Аммон шаҳри маъмурий биносида бўлиб ўтган учрашувда Давлат бошлиғи дастлаб Аммон шаҳар Кенгаши депутатлари ва шаҳар маъмурияти бошқа аъзолари олдида дўстона муносабатлару ҳамкорликлар истиқболлари, ушбу мамлакатга биринчи расмий ташрифдан мақсадлар ҳақида нутқ сўзлади.

Давлат бошлиғи Тожикистон ва Иордания чуқур тарихий илдизларга таянган ҳолда, ўзининг кўп қиррали муносабатларини ривожлантириши ва ҳамкорликларни сифатан янги даражага чиқаришларига ишонч билдирди.

Сўнгра Аммон шаҳри раиси Юсуф Шаварбеҳ ўз чиқишида Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш, мамлакатлар халқларининг дўстлик ва биродарлигини мустаҳкамлаш йўлидаги бунёдкорлик саъй-ҳаракатлари ҳамда Давлат бошлиғининг сайёранинг бошқа глобал муаммоларига доир халқаро ташаббусларини қайд этган ҳолда, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонга Аммон шаҳрининг рамзий олтин калитини тантанали равишда топширди. Шу тарзда, Давлат бошлиғи олий унвон – Иордания Ҳошимийлар Қироллигининг Аммон шаҳри Фахрий фуқаросига айланди.

**

ОЛИЙ ДАРАЖАДАГИ УЧРАШУВ ВА МУЛОҚОТЛАР

Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Иордания Ҳошимийлар Қироллигига расмий ташрифи Ал-Ҳуссайния қасри ёнида расмий кутиб олиш маросимидан бошланди.

Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонни самимий кутиб олган Иордания Ҳошимийлар Қироллиги Қироли Абдуллоҳ II ибн Ҳусейн уни фахрий минбарга таклиф қилди.

Расмий истиқбол олиш маросимидан кейин, Тожикистон ва Иордания ўртасида дўстлигу ҳамкорликлар масалаларини кенг кўламда кўриб чиқиш давлатлар бошлиқларининг тор доирадаги учрашувларида бошланиб, иккала томон расмий делегациялари иштирокида давом этди.

Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмон Тожикистон Иорданияни Яқин Шарқ ва мусулмон дунёсидаги нуфузли давлат сифатида эътироф этиши ҳамда Иордания Ҳошимийлар Қироллиги билан дўстона муносабатларни кенгайтиришга тайёр эканлигини қайд қилди.

Учрашув чоғида иқтисодиёт, савдо, илм, маориф, сайёҳлик, қишлоқ хўжалиги, маданият ва спорт соҳаларидаги ҳамкорликлар истиқболлари муҳокама қилинди.

Тожикистоннинг сув захиралари, қимматбаҳо тошлари ва металлари, рангли металларидан фойдаланиш орқали енгил саноат, фойдали қазилмаларни қазиб олиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва гидроэнергетика соҳаларида самарали ҳамкорликларни йўлга қўйиш алоҳида қайд қилинди.

Икки томонлама муносабатларни талабларга жавоб берувчи даражага чиқариш, ҳуқуқий асослар ва савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантириш учун барча имкониятлар ва мавжуд потенциалдан фойдаланиш, энг аввало, ҳукуматлараро савдо-иқтисодий ва илмий-техник комиссиясини таъсис этиш зарурлиги таъкидланди.

Учрашув чоғида Тожикистон яхши сайёҳлик ва қишлоқ хўжалиги потенциалига эгалиги, Иордания томони эса, бу устунликлардан самарали фойдалана олиши қайд қилинди.

Иккала томон илмий-техник ютуқлар, тиббиёт, фармацевтика, мева ва сабзавотлар, техник экинлар, асал етиштириш, қўшма саноат корхоналари ташкил этиш орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўраш ва экспорт қилиш, тоза ичимлик сувидан самарали фойдаланиш каби соҳаларда ўзаро самарали ҳамкорликларга тайёрликларини билдиришди.

Тожикистон тиббиёт, муҳандислик, аниқ фанлар ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида юқори малакали кадрларни тайёрлашда етарлича тажрибага эга эканлиги қайд қилинди. Бугун олий таълим муассасаларимизда дунёнинг турли мамлакатларидан студентлар таҳсил олишмоқда. Иордания Ҳукумати ҳам юқори малакали кадрлар тайёрлаш учун маориф соҳасида ҳамкорлик қилиши мумкин.

Дўстона муҳитда ўтган учрашувда иккала томон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти доирасидаги ҳамкорликлар масалаларини муҳокама қилди. Ушбу ташкилотларда ҳамкорликлар доирасида янги асрнинг терроризм, экстремизм, наркотик моддалар ноқонуний савдоси каби ҳодисаларининг олдини олиш ва уларга қарши курашиш мақсадида муштарак ва жамоавий чора-тадбирлар қабул қилиш, мунозараларни сиёсий йўл билан ҳал этиш, урушдан вайрон бўлган Яқин Шарқ, Жанубий Осиё мамлакатлари ва Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш зарурати қайд қилинди.

Учрашув охирида мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Иордания Ҳошимийлар Қироллиги Қироли Абдуллоҳ II ибн Ҳусейнни Тожикистонга расмий ташриф билан келишга таклиф қилди. Таклиф миннатдорчилик билан қабул қилинди.

Олий даражадаги учрашув ва сўзлашувлар охирида Ал-Ҳуссайния қасрининг «Маросим» залида Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Абдуллоҳ II ибн Ҳусейн иштирокида ҳамкорлик тўғрисида янги ҳужжатлар имзоланди.

Тожикистон Республикаси ва Иордания Ҳошимийлар Қироллиги ўртасида ҳамкорликларни мустаҳкамлаш тўғрисида муштарак декларация қабул қилиниб, қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:

- Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Иордания Ҳошимийлар Қироллиги Ҳукумати ўртасида сармояларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоялаш тўғрисида келишув;

- Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Иордания Ҳошимийлар Қироллиги Ҳукумати ўртасида икки марта солиқ солишдан қочиш ҳамда даромадлар ва капитал тўловларидан бош тортишнинг олдини олиш тўғрисида келишув;

- Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Иордания Ҳошимийлар Қироллиги Ҳукумати ўртасида олий таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида ҳамкорликлар тўғрисида келишув.

**

ҲОНИЙ ФАВЗИЙ АЛ-МУЛКИЙ БИЛАН УЧРАШУВ

Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон расмий ташрифи чоғида Иордания Ҳошимийлар Қироллиги Бош вазири Ҳоний Фавзий ал-Мулкий билан учрашди.

Мамлакат Президенти Тожикистон ва Иорданияда ҳамкорликларни кенгайтириш ҳамда муносабатларни сифатан янги даражага чиқариш учун кўп имкониятлар мавжудлигини, ҳамкорликларимизни икки дўст давлат миллий манфаатларини ҳисобга олган ҳолда мустаҳкамлаш учун барча имкониятлардан фойдаланишга тайёрлигимизни қайд қилди.

Суҳбатдошлар иқтисодиёт, савдо, маориф, маданият, қишлоқ хўжалиги, спорт ва сайёҳлик соҳаларидаги ўзаро манфаатларни қамраб олган ҳамкорлик тўғрисида янги ҳужжатлар имзоланганидан қониқиш билдиришди.

Учрашув чоғида томонлар уруш кетаётган мамлакатларда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, минтақа мамлакатлари тараққиётига ёрдам бериш мақсадида минтақавий ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликлар масалаларини муҳокама қилишди.

Учрашув охирида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ҳамда Иордания Ҳошимийлар Қироллиги Бош вазири Ҳоний Фавзий ал-Мулкий иштирокида ҳамкорлик тўғрисида бир қатор янги ҳужжатлар имзоланди:

- Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Иордания Ҳошимийлар Қироллиги Ҳукумати ўртасида дипломатик паспорт эгалари учун визаларни бекор қилиш тўғрисидаги келишув;

- Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Иордания Ҳошимийлар Қироллиги Ташқи ишлар ва муҳожирлик вазирлиги ўртасида икки томонлама сиёсий консултациялар бўйича ўзаро тушуниш тўғрисида меморандум;

- Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Иордания Ҳошимийлар Қироллиги ўртасида иқтисодий, савдо, илмий-техник ҳамкорликлар бўйича келишув;

- Тожикистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Иордания Ҳошимийлар Қироллиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликлар бўйича келишув;

- Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Иордания Ҳошимийлар Қироллиги ўртасида маданият ва санъат соҳасида ҳамкорликлар бўйича келишув;

- Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Иордания Ҳошимийлар Қироллиги ўртасида сайёҳлик соҳасида ҳамкорликлар бўйича келишув;

- Тожикистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Иордания Ҳошимийлар Қироллиги Савдо-саноат палатаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида келишув;

- Тожикистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Иордания Ҳошимийлар Қироллиги Савдо-саноат палатаси ўртасида Тожикистон Республикаси ва Иордания Ҳошимийлар Қироллиги Тадбиркорлар кенгашини ташкил этиш тўғрисида ҳамкорликлар ҳақидаги келишув.

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Иордания Ҳошимийлар Қироллигига расмий ташрифи чоғида Тожикистон ва Иордания ўртасида дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантириш мақсадида Тожикистон Республикаси ва Иордания Ҳошимийлар Қироллиги ўртасида ҳамкорликларни мустаҳкамлаш тўғрисида муштарак декларация қабул қилиниб, умуман, ҳамкорлик тўғрисида 11та янги ҳужжат имзоланди.

**

ФАЙСАЛ ОКИФ АЛ-ФОИЗ БИЛАН МУЛОҚОТ

11 декабр куни Аммон шаҳрида Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Иордания Ҳошимийлар Қироллиги парламенти сенати раиси Файсал Окиф ал-Фоиз билан учрашди.

Учрашув чоғида Тожикистон ва Иордания ўртасида парламентлараро муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилиниб, парламентнинг икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашдаги ролига юқори баҳо берилди.

Тожикистонда Иордания Ҳошимийлар Қироллиги Ҳукумати ва бошқа араб мамлакатлари билан ҳамкорликларни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилиши, ушбу давлатлар билан кўп қиррали муносабатлар Тожикистоннинг минтақавий ва халқаро сиёсати муҳим қирраларидан бири ҳисобланиши қайд қилинди.

Томонлар парламентлараро алоқаларни кенгайтиришдан манфаатдорликларини билдиришиб, бу муносабатларни кўп қиррали ҳамкорликлар, жумладан, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳаларнинг турли йўналишларида ҳуқуқий асосларни тайёрлаш учун ривожлантириш муҳимлигини қайд қилишди.

Иккала томон ҳам барқарорлик, хавфсизлик ва минтақавий бунёдкорлик ҳамкорликларни таъминлаш ҳамда мусулмон дунёси муаммоларини тезлик билан тартибга солишдан манфаатдорликларини билдиришиб, жамиятнинг ҳар қандай салбий ҳодисаларига қарши биргаликда курашда конструктив нуқтаи назарларини изҳор этдилар.

**

ИОРДАНИЯНИНГ ТАРИХИЙ ВА ҚАДИМИЙ МАВЗЕЛАРИДА

Иордания Ҳошимийлар Қироллигига расмий ташрифи доирасида Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ушбу мамлакатнинг диққатга сазовор қадимий ва тарихий мавзеларини кўздан кечирди.

Иордания Ўрта Шарқда жойлашган бўлиб, шимолдан Сурия, шимолий-шарқдан Ироқ, шарқ ва жанубдан Саудия Арабистони ва ғарбдан Исроил билан чегарадош мамлакатдир. Иордания пойтахти - Аммон шаҳри.  Қироллик 12та музофот: Ажлун, Ақаба, Уммон, Жераш, Ирбид, Маан, Мадаба, аз-Зарқа, ал-Балқа, ал-Қарак, ал-Мафрак, ат-Тафиладан иборат.

Давлат бошлиғи Аммон шаҳрида Цитадел қалъаси, Иордания музейи, Петра қадимий шаҳри тарихий ёдгорликлари, Ўлик денгизи ва Иордан дарёси ғарбий соҳилига ташриф буюрди.

Иордания музейига ташриф охирига етганидан кейин, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон фахрий меҳмонлар китобида икки томонлама муносабатлар ва ушбу мамлакат билан ҳамкорликлар бундан кейин янада гуллаб-яшнаши борасида эзгу тилакларини ёзиб қолдирди.

 

"Ховар" ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Олмонлик шифокор Шерхон ТИЛЛАЕВ: Қалбим қўмсар ҳур Ватанни…

Ниҳоят, интиқлик билан кутилган кун етиб келди. Шерхон ака билан учрашувни бугунги кунга қолдирганимнинг боиси, у ҳар гал қишлоққа келганида, аввало, қариндошлару ошна-жўралари билан суҳбат қурарди. Эшитганим чоғ етиб боришим зарур эди, қучоқ очиб кўришадиган одамим бўлса, журналистлик тажрибамдан келиб чиқиб, одамлар гавжумидан қочдим, меҳмоннинг камина билан суҳбат мавзуси бошқача, қишлоқдошлар гурунги эса, ўзгача кечарди.

Муфассал...

Тожикистон сайлов тизими ва унинг хусусиятлари

 

Сайловлар замонавий дунёда сиёсий жараён бўлиб, сиёсий ҳокимиятни шакллантириш ёки амалга оширишда халқнинг иштирокини таъминлашнинг тан олинган механизми сифатида кўрилади. Шу нуқтаи назардан, давлатлар ушбу муҳим механизмни амалга ошириш жараёнида ўзларининг миллий давлатчилик анъанаси ва маданиятига оид шаклланган қадриятлар, меъёр ва қоидалар доирасида ўз сайлов тизимини шакллантиришга интиладилар.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990821

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478110
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4038
4027
21723
7426653
99754
114875
7478110

Сизнинг IPнгиз: 3.145.68.167
Бугун: 23-11-2024 17:20:59

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015